"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Дунёдан розиман дема ҳеч қачон…

Адабиёт, Дунё, Муҳаррир минбари, Ўтганлар ёди | 03/08/2017 14:48-     10232 марта ўқилди

   Абдулла ака дўппида

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
ИБОДАТ
Дунёдан розиман дема ҳеч қачон,
Десанг ҳам, сўйлагил саҳрога, тоққа.
Чунки сени тинглаб, кимдир ўша он.,
«Нега розисан?», деб тутгай сўроққа.
Дунёдан норизо бўлсанг ҳам агар.,
Сўз дема, бардош қил азоб, фироққа.
Чунки сени тинглаб, кимлардир баттар,
«Нега?», деб албатта, тутгай сўроққа.
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга.
Олис кечалари ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга.

ЁЛҒИЗ ДАРАХТ

Адирда ўсарди ёлғиз бир дарахт,
Биров билмас эди ким эккан, қай вақт.
Унинг теграсида ҳатто янтоқ йўқ,
Ҳар ён қовжираган хасларга тўлиқ.
Саратон чилласи келса қуриқшаб,
Дарахт кўринарди саробга ўхшаб.
Саҳронинг турфа хил қушлари ғужғон,
Барглар орасида сақлар эди жон.
Қиш фасли изғирин қутурган онлар,
Қуршаб олар эди уни бўронлар.
Кўрди у гуллаган баҳорларни ҳам,
Лекин бўлди доим ёлғизлик ҳамдам.
Бир кун чақмоқ чақди, хулласи калом,
Дарахт ёниб кетди, тамом вассалом.
Тақдир, қайга борма, кўрсатгайдир бўй,
Биз адир устида қурган эдик уй.
Ўтди болалигим яхшидир, ёмон,
Олис у йилларни эслайман ҳамон.
Сира ажабланма бир ҳолга, дўстим,
Мен ўша дарахтнинг ўрнида ўсдим.
                                                       11.06.2016

ЛИФТ

14.06.2016

 

Лифт одам ташийди қаватма қават,
Юк вазни бўлмасин ортиқча фақат.
Дарҳол сезади у бунақа дамни,
Чиқариб юборар бирор одамни.
Эътироф этаман энди, на чора,
Мен тушиб қолганман ундан кўп бора.
Масал деб ўйлама бу гапни ўртоқ,
Икки оёғингга ишонгин кўпроқ.
13.06.2016
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Нодир Норматов: Тоғни яқиндан кўриб бўлмайди…
  2. Mуслим Магомаев: Она…
  3. «Ислом.ўз»: Қодирий намозхон бўлганми?
  4. Одил Ёқубов: Бойсун сафари…
  5. 19 aprel — Iste’dodli adabiyotshunos olim Bahodir Sodiqov (1959 — 1980) tavalludi kuni.
  6. Ҳамроқул Асқар: Туркийзабон халқларнинг улкан адиби, устоз Одил Ёқубовга
  7. Норқобил Жалил: Мен ер билан салом алик қиламан…
  8. Исмат Хушев: Тошкентдаги қўшнимиз Баҳодир аканинг кутилмаган вафотини эшитиб…
  9. «Озодлик» радиоси: Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов вафот этди…
  10. Исмат Хушев: Икки умр ораси (Одил Ёқубов ёди)
  11. Карим Баҳриев шеъри: ЧАРОС МАРСИЯСИ («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  12. Исмат Хушев: Икки умр ораси (Одил Ёқубов ёди)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Ozod Turaev:
    03/08/2017 в 17:27-

    Shoir daho ekan. Tangri dargohida mazza qilib yurgan hozir.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.