Хуршид Даврон: «Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…»
Алишер Ходжаев (паспортида шундай) ўрнига тайинланган Хуршид Мирзоҳидов ҳам ишдан кетибди. Ярим йил ишламасдан кетди.
Хуршид Мирзоҳидов билан ишлаганман, яхши одам. Умр бўйи телемарказда ишлаган Собир аканинг ўғли. Отаси дуруст одам, профессионал. Бир неча йил у киши техника, мен эса («Ёшлар»у “Ўзбекистон» ТРК директорлигидан кейин) мафкура соҳасида раисга маслаҳатчи бўлганмиз.
Аммо, Алишер Ходжаевнинг ҳам, Хуршид Мирзоҳидовнинг ҳам МТРК — Milliy телерадиокомпанияга раҳбар этиб тайинланганини-ю тайинланишини ТВ ва радио фаолиятига зид эканини қатъий айтишим керак.
20 йиллик ТВдаги фаолиятим буни қатъий айтишимга сабабдир. ТВ ва радио фаолиятини икки дунёда ҳам технарь ходим бошқармаслиги шарт. ТВ ва радио энг аввало мафкура ва ижод.
Айни шунинг учун бу тизимни мафкура билан ижодни уйғун этган маърифатчи киши бошқариши керак (Айтишим шарт ва лозимки, бу ўринда мутлақо ўзимни кўрмаяпман) .
Билмадим, бундан кейин ким МТРК раҳбари бўлади. Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси таклифи билан яна қайси унинг одами (одами ҳам бўлмаслиги мумкин, унга муҳими оғизсиз ва тилсиз бўлиши шарт.
Яқинда тасдиқланган матбуот қўмитаси раҳбарига ўхшаган) тайинланади-ю бир неча ойдан кейин ишни баттар қилиб ишдан кетаркан? Лекин, жуда ва жуда узоқ ишлаши ҳам мумкин. Бу эса нафақат ТВ ва радиога, умуммиллий тараққиётга фақвт зарар келтиради.
Исмат ака! Курдингизми, қанча коммент-у, фикирлар! Жамиятни нг оқсаётган сохаси ОАВ (массмедиа)!