"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)

Адабиёт | 07/31/2017 15:38-     30615 марта ўқилди

Ушбу ҳикоянинг дастлабки номи «Дўппи» эди. Шундай шеъри борлигини эслабми, уни Муҳаммад Юсуфга бағишламоқчи бўлдим. Асарнинг сарлавҳаси ўзгаргач эса, шоир номи билан ёнма-ён туриши хунукроқ туюлиб, фикримдан қайтдим. Ажабо…
Бугун ҳикояни суюкли инимнинг унутилмас хотирасига бағишламоқдаман.
Муаллиф
Ўзбекнинг хонадонидан дўппи топилмаса-я!
—    Мана, — дея энам ниҳоят кафтларига уриб қоқа-қоқа, кизакларини торта-торта, қирралари уринган нимдошроқ бир дўппини кўтариб чиқдилар ичкаридан. — Уй эмас бу, карвонсарой. Дўппининг бозоридан ўтиб бўлмасди-я! Отанг Тошканддан бир тўққизини ортиб келган эдилар, қани энди? Тунов куни уканг бир тўда жўраси билан келиб, анови ҳамсоянинг таъзиясига кирамиз, деб битта-битта кийиб кетди. Би-иронтаси қайтиб келгани йўқ. Ўзинг-чи, келар экансан, мана шундай тўй бор, таъзия бор, чамадоннинг тагига ташлаб келай демайсан. Дўппи жониворнинг ҳамку писанди қолмади, яхши-ёмон кунда кийилмаса, бошига иладиганни бозордан топинг! — Энам жаврашдан тўхтаб, машинанинг калитини бармоқларида бетоқат айлантириб турган отамга юзландилар: — Бошингиздагини улингизга беринг, сиз мана буни киясиз.
—    Ия, шундай бўлдими? — дедилар отам ясама итоат билан оҳорли дўппини менга узатиб. — Алининг жандаси Валига, янгисини акам кияр эканлар-да, майли, майли.
—    Ўзингизнинг эскингиз. Шунгаям жон денг.
—    Жо-о-он! Бўлдими?
—    Ноз қилишларини, ҳў шў-ўр! Шуям йўқ эди, бобом бозордан опкелди, дебдилар.
—    Арабларнинг ўзи бош кийимга унча аҳамият бермас экан — на тўйда, на азада, — дедим шўх мунозарани бўлиб.
—    Шу учун айтадилар-да, мулланинг айтганинигина кил, деб. Буни энди кимга тушунтирардинг? Бош-яланг борсанг, кофир дейди — худди дўппи кийган заҳоти одам мусулмон бўлиб қоладигандай! Ота-бобомиздан қолган урф-да, ўғлим. Бир вақтлар шуни кийиш ҳам жасорат эди. Нега шапка киймайсан, нимага шаъма бу, мақсадингни биламиз, деб шўри қуриганларни кўп кўрганмиз.
Йўқ, гап бош кийимда эмас, аксинча — дўппи кийиб мусулмонлик даъво қилиб, итоаткор бўлиб, оқибати мана шундай кунга қолганимиздан баҳс очмоқни ўйладим-у, фикримдан қайтдим. Ўрни эмас, мавриди ҳам эмас. Ранжийдилар. Ахир, қарийб қирқ йиллик коммунист, йўлдан қайтиб, беш яшар неваралари билан бирга ўтириб, араб ёзувию араб тилини мустақил ўрганаётган одам, ниманингдир тагига етган бўлиши керак-ку!
Отам «жигули»нинг эшигини очиб, маслаҳат солдилар:
—    Таъзияли жой тўртта. Хўш, қайсисидан бошлаймиз? Энг узоғидан, а? Сафаровдан, устозингдан.
—    Қанақа устоз?
—    Салим Сафар-чи, мухбир? Қайдам, «Бизнинг шогирд қалай юрибди?» деб сени кўп суриштирарди.
—    Салим Қарор денг!
—    А, ўшанинг фамилияси Сафаров эди-да. Шўрода котиблигида мажлис қарорларини қойилмақом қилиб ёзгани учун Салим Қарор бўлиб кетган. Лақабдай гап, мухбир бўлганига тахаллус деймиз.
—    Ие, ўлдими? Нима, касалмиди?
—    Қаригандан кейин нима қилади — ўлади-да. Тағин ким билсин, ҳар хил гап юради. Ўғлининг жабрига кетди, деганлар ҳам бўлди. Ёлғиз ўғил, эркароқ ўсган. Бўлмаса, шундай одамнинг фарзанди, нобоп чиқди. Хотинини уриб ғилай қилиб қўйди. Бир йилми, икки йил қамоқдаям ётиб келди. Уккағар бобо аралашмади, кўргани ҳам бормади. Эр-хотиннинг орасида нималар бўлмайди, фалокат-да буям, ярашиб кетар, ўртада жужуқлари бор, неки қилган бўлса — ўзининг шўрига, қўйинглар шуни, деб бир оғиз арз қилиб борганида-ку, ҳар қалай, эл-юрт ичида обрўси бор, бу ёғи маҳаллийчилик, ҳаммаям одам — чиқариб келарди ўғлини. ЙЎқ. Бир сўзли-да, принтсипиал. Ана, ўғил чиқиб ҳам келди, хотини билан ярашди. Биппа-бинойи. Ғилай бўлсаям — кўз очиб кўргани, боз устига ўзгинасининг қилмиши. Орада, садқаи сар бўлиб, бобо ўлиб кетди. Айтишларича, қайнона-келиннинг ғиди-бидиси ҳам кўпайган. У томон: «Ўл сен ғилай, улгинамни қаматиб кенг яйлов қилиб ўтирибсан», деган, бу томон: «Ўзи-дан бўлди-да, кўзим шаҳло эди», деган, у томон баттар ғазаблаган: «Улимнинг жойида бўлганимда, сен мочахарни уриб бу кўзгинангниям чиқарардим!» Шу-да, эски савдо.
—    Қиёмат одам эди, — дедим Салим Қарорни эслаб.
—    Қиёмат ҳам гапми! — дедилар отам хаёлчан, машинани ортга тисарилтираётиб. — «Ўн еттинчи йил-нинг еттинчи ноябрида — худди инқилоб куни туғилганман, Октябрга тенгдошман, асли отим ҳам ё Октябр, ё Инқилоб бўлиши керак эди», деб юрарди. — Кейин, нашъа қилгандек, гапда давом этдилар отам: — Тавба, сендан ўн ёшларча кичик бўлатуриб, қайси йилу қайси ойда туғилганимни мен аниқ билмайман-у, сен энангдан сўрабсанми?!
—    Эътиқод-да, ота, догматик эътиқод.
—    Ҳа, сен айтган эътиқоднинг кучини шу одамда кўрдим. Босма ҳарфга чиппа-чин ишонарди. Бир варақ қоғозга босма қилиб «Уканг ҳукуматнинг сиёсатига қарши», деб ёзиб берсанг, жонажон инисига хода кўтариб чопишдан ҳам тоймас эди. Шунданмикан, бу ўрамда минмаган мансаби қолмади. Райқўму ижроқўмда ишлади, аввал колхозга, кейин Шўрога раис бўлди, ҳосилотлик қилди, милисадаям юрди-ёв. Э, қолмади. Охири мана шу — мухбирлик. Лекин, қуллуқхонадаги гапни айтиш керак: шунча амалларда юриб, на давлатнинг, на мардумнинг бирон хасига хиёнат қилган. Бўлмаса, қандай оғир йиллар эди у! Урушдан кейинги қаҳатчилик замонида ўз амакиси «Бола-чақам очдан  ўлди», деб йиғлаб борганида омборхонанинг эшигини тамбалаб, «Буғдой йўқ, давлатники бу!» деб қуруқ қайтарган, дейдилар. Ана шундай берилган одам эди. Замонасозликни билмаган сира. Талай йиллар ўғлини хатна қилдирмай юрди. Ростми-ёлғонми, энасини жанозасиз кўмдирган, деган гап ҳам бор. Аниқ айтолмайман — мен Тошкандда, ўкишда эдим. Ишонч-еътиқоднинг маҳкамлигини қара! Ўзи, бор-йўғи чаласаводлик курсини битирган. Лекин «Капитал» дейсанми, замонанинг сиёсати дейсанми, кўзини юмиб айтиб ташларди. Даммаси мустақил мутолааю иштиёқнинг зўридан! «Ўн тўрт ёшимдан марксистман», дер эди, уккағар. Ўлди.
—    Марксистлар ҳам ўлар экан, — деб қўйдим шунчаки, гапнинг маромига қараб.
—    Ҳаммаям ўлади. Лекин, сенларнинг тилинг билан айтганда — «уларнинг порлоқ хотираси дилларда абадий қолади», шундайми?
Беозор киноя аралаш бу гапга индамай қўяқолдим.
Туман марказидан ўтиб бормоқда эдик. Кўча гавжум. Қовун-тарвуз қўлтиқлаган, халта-хулта ортмоқлаганлар қайтяпти. Якшанба, бозор-ўчар.
Кўзим шуларда-ю, хаёл паришон. Хотиралар қатидан бир қиёфа чиқиб келади. Сарупо мошранг либосда. Бошда сталинча шапка, серчўнтак сталинча камзул, бақалоқ галифе шим, дағал матодан этик. Кишин-ёзин. Бир ёнда каттакон блокнот, кўқрак чўнтакда қатор ранг-баранг авторучқа, этикнинг қўнжида бир даста газет-журнал.
Бу одамни бошқа қиёфада кўрмаганман. Устозим…
Кўп йиллик гап бу. Бирор йигирма йиллар бўлди-ёв.
Ёзги практикамни туман рўзномасига олдим. Рўзнома муҳаррири, узоқроқ қариндошимиз Жума ака йўлланмамни кўздан кечиргач, «Шеърингни Тошкентда ёзасан, ука, касбинг журналист, ҳаётга яқин бўлишинг керак, қора ишни ҳам ўрган», дея мени партия турмуши бўлимига бириктириб қўйди. Бўлим мудири Салим Қарорни чақириб тайинлади: «Оқсоқол, мана шу болани қулоқ-бошини тортиб, кузгача ҳаводан газет ясайдиган қилиб берасиз».
Салим Қарор деганларини мен илгари катта-кичик мажлис-машваратларда учратган, кўзимга жуда улуғвор кўриниб, савлатидан ҳуркиб юрар эдим. Жўнгина бир одам экан. Мўмин, мулойим. Кимнинг ўғли эканимни эшитгач эса очилиб кетди: «Отангиз билан бирга ишлаганмиз, жиян. Колхоз вақтида. Отангиз қўлимда табелчи эди». Кейин ҳам, ўша даврга оидроқ бирор нимадан гап кетганда, «Отангиздан сўранг» деб қўяди-ган бўлди.
Шеър ёзишимни билиб, армон билан уҳ тортди: «Биз ҳам ёшликда ёзар эдик. Биз ғазал машқ қилар эдик. Қофиясини тўғри келтиролмай, бу ёққа ўтиб кетдик-да. Отангиздан сўранг».
Қопдек бу одамнинг бир вактлар шеър, айниқса, ғазал битганига сира ишонолмасдим. Одатдаги мақтанчоқликка йўйдим. Қайси мухбирни сўраманг, ёшлигида албатта шоирликни орзу қилган, аммо турмуш шароити тўғри келмай, қолиб кетган. (Гўё шоирларга биров алоҳида шароит яратиб берадигандек!)
Ўлгудек ишчан экан Салим Қарор. Столдан бош кўтармайди. Эрталаб олдида бир тўп газета, чойнакда чой, кўзойнагини бурнига қўндириб, иштиёқ билан мутолаа қилади, қизил қаламда белгилар қўяди. Кейин мук тушиб, меҳнаткашларнинг хатларидан турли-туман мақола ясайди. Тушликни айтмаса, ташқари чиқиш йўқ, дам олиш йўқ, чақ-чақ йўқ. Тўнканинг ўзи.
Еринмаган бу кимсанинг қорасига тикилиб ўтиравериб сиқилиблар кетаман, хунобим ошади. Шеъримни ёзай десам — илҳом йўқ. Илҳом парилари Тошкентда қолган: Кейин, қора меҳнат учунгина яралган бу зотни ғафлатда қолдириб, чекиш баҳона, қўшни хонага бош суқаман. Қишлоқ хўжалиги бўлими билан маданият бўлими шу хонада. Дунёнинг завқу лаззати ҳам шу ерда. Чорси хонанинг чор бурчини эгаллаган улфати чор аллақачон икки юз қатордан материални тайёрлаб «ҳукуматдан қарзини узган», энди ҳангома билан машғул.
Тўрда ўтирган шўх-шалайим Назир ака қорамни кўриб:
— Ке, ке, Сталин бобомнинг невараси, — дейди дарров юзига ташвишли тус бериб. — Нима бўлди сенга? Ранг кўр, ҳол сўр. Уккағар Сталиннинг зулмидан бари. Қалай, ўтирибдими ўзи? Уни дев ҳам урмайди, қирғиндан қолган-да. Бери кел-е, укам-е, тоза тамом бўпсан-а. Сени ўзим даволаб қўймасам… — У ёнидаги темир сандиқдан шиша олади. — Мана шундан жиндаккина отиб юборсанг, одам бўласан-қоласан. Нима, дейсанми? Талмовсирама. Дори бу, дори — қултамитсин. Қулт-қулт ютасан — тамо-ом, олам гулистон! Қарабсанки, гуллар очилган, булбуллар сайраган, илҳом булоғи жўшиб турибди! Ё, бобонгдан қўрқасанми? Тўғрисини айт, бўлмаса ўзим уриб юбораман. Таги саёзроқ ўзи. Ҳа-а, маладес, ур! Е ҳаёт, ё мамот! Чаккидан яла, чаккидан. А, шоир дегани мана бундай бўпти-да. Анови Сталин сенга ҳам ўргатяптими, «Шеърни қўй, гўнгни ёз, хашакни ёз», деб? Ёзма! Мени десанг, ёзма шуни, ука! Шу уккағарнинг гапига кириб, бизлар гўнгу хашак бўлиб қолдик, етар. Бўлмаса, мана, Пўлатдан сўра, бир дафтар шеърим бор мениям! Ҳаммаси гулу булбул, ишқу муҳаббатга бағишланган. Лекин энди, кўриб турибсан — гўнг, хашак… Ўзи ёзсин, ўлмайди. Жони қаттиқ унинг. Сталин бобонг бир ўзи бир кунда саккизта газет чиқаради. Юқоридан буйруқ келса — бас!
Назир ака лоф қилаётгани йўқ, ўзим гувоҳман. Тоғдаги чорвачилик хўжалигида амалга оширилаётган партиявий-сиёсий тадбирларни рўзномада ёритиш зарур бўлиб қолди. Ўша куни райқўмда қанақадир мажлис чиқиб, Салим Қарор тоққа боролмади. Эртаси келиб, хўжалик раҳбари билан телефон орқали беш минутгина сўзлашдию машинкахонага кириб, икки соатда икки саҳифа нарса тайёрлаб чиқди. Оғзаки, айтиб туриб! Қойил қолмай илож йўқ. «Бешарчадан беш сабоқ». Қизиқсиниб ўқиб қарадим. Худди бориб ўз кўзи билан кўргандек жонли, батафсил. Далилу мулоҳазалар жой-жойида, хулосалар асосли, шиддатвор. Бирорта ҳам нуқсони йўқ. Гап шунда-да: бирорта ҳам! Бари барчага маълум, тўппа-тўғри, сип-силлиқ гаплар. Лекин — ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Устозим шу ҳунарнинг пири экан, билсам.
Иш бошлаганимнинг иккинчи ҳафтасимиди, у менга топшириқ берди. Шойи тўқиш фабрикасидаги очиқ партия мажлисидан ихчамгана репортаж ёзиб келишим даркор. Бордим, қатнашдим, ёздим. Бу даққиюнусларга бир кўрсатиб қўяй деб, бор истеъдодимни ишга солиб ёздим. Мудиримнинг таҳриридан кейин ўқиб кўриб эса дод деб юборай дедим. Соч юлиб ўтириб топган ўхшатишу сифатлашларим, мажозий ибораларим… қани?! «Фалон куни фалон жойда фалон мавзуга бағишланган фалондай мажлис бўлди. Йиғилишда фалончи-фалончилар сўзга чиқиб, фалон-писмадон дедилар. Мажлис аҳли фалондай қарор қабул қилди. Бу — жонажон партия-ҳукуматимизнинг тарихий қарорларига тўлиқ ҳамоҳангдир». Қолган гап шу. Худди бир даста гулни силкиб-силкиб баргини тўкиб ташлагандек. Айниқса, илова қилиб қўйган сўнгги жумласини ўқиб жоним чиққудек бўламан: шугина мажлис аҳлики «ҳамоҳанг қарор» қабул қилган экан, юқорида ўтирган партия-ҳукуматнинг нима кераги бор?! Ҳамонки, қарор «ҳамоҳанг» бўлмога олдиндан маълум экан, шунча одамни овора қилиб мажлис чақиришдан мурод нима?!
Муҳаррирга арз қилиб кирган эдим, Жума ака: «Ничево, партиявий услуб шунақа бўлади, ўрган», дея юзимга сув сепиб чиқариб юборди. Қўлимдан келгани шу бўлдики, кечқурун яширинча босмахонага тушиб, номимни олдириб ташладим. Ахир, буни кўрган биров-ярим: «Ёзганинг-ку Салим Қарорникидан фарқи йўқ экан, Тошкентда пашша қўриб нима қиласан?», демайдими?!
Аста-секин юксак шеърияту бадиий воситалар хаёлимдан кўтарилиб, бор муҳитга мослаша бошладим. нсоф билан айтиш керак: яхшими, ёмонми, устозимдан ул-булни ҳам ўргандим.
Ана шундай сабоқардан бирини эсласам, ҳамон ўзимни кулгидан тиёлмайман. Салим Қарор қаёққадир кетганида бир мақола тайёрлаб, босмага топширдим. Эртаси уни рўзномада ўқиб, ваҳимага тушиб қолмайдими устози!
—    Сиёсий хато, сиёсий хато! — дерди у бошини чангаллаб. — Капамиз куйди, жиянжон! Энди нима қилдик? Келиб-келиб Жума Турдиевич бетобликларида… «Партия қарорлари» дебсиз. Қайси партия: сотсиал-демократлар партиясими, эсерлар партиясими ё кадетлар?! «Жонажон Коммунистик партиямиз» деб ёзишимиз керак, билдингиз! Буни райқўм ўқиса-а, икковимиз ҳам, Жума Турдиевич ҳам!.;
Тушлик чоғи бу нохушликни Назир акага билдирган эдим, у кулиб юборди:
—    Чепуха! Бор-е, энағар, демайсанми! Бу деворий газетангни ким ўқирди? Ўқиса ҳам — чепуха!
Хайрият, райқўм бизни чақирмади. Ё, у ердагилар ҳам Жума Турдиевичга ўхшаб ўша кунлар бетобмикан…
Салим Қарор билан корректура ўқишганимиз бундан ҳам қизиқ. Корректор қизимизнинг тўйи бўлиб, бир оқшом рўзномага навбатчилик қилган мудиримга кўмаклашгани қолдим. Мен қўлёзмани кузатиб бораман, у киши босмахонадан келган нусхасини овоз чиқариб ўқийди. Солиштирамиз. Устоз ҳижжалаб-ҳиж-жалаб ўқияпти-ю, мен кулиб юбормаслик учун сонимни чимчилаб ўтирибман.
—    «Жо-на-жон Ком-му-нис-тик… бош ҳарф билан, иккита «м»… пар-ти-ямиз-нинг та-ри-хий…ий… қа-рор-ла-ри-дан руҳ-ла-ниб, вергул… а-за-мат пар-ран-да-бо-қар-лар юк-сак зафар қучдилар… «Қучдилар»ми? Ҳа-а, ана шундай. Сергак бўлинг-а, жиянжон…
Салим Қарор йиғин-пиғинга кетганида мен дераза олдида узоқ-узоқ туриб, кўчадан ўтаётган қиз-жувонларни томоша қиламан. Туриб-туриб хўрлигам келади, ўзимни ўзим сўкаман. Бу нима юриш, ахир? Диққинафас хонада, ундан-да диққинафас бир одам билан, диққинафас бир муҳитда, ҳеч кимга кераксиз, сийқаси чиқиб кетган гапларни чайнаб, талантимни хор қилиб, «далага нури чиқарилди», «кўприк қурилди», «бригада планини бажарди» деб ўтиргунча, практикага Тошкентнинг ўзида қолиб, хушҳаво чаманлар аро Мадинамни қўлтиқлаб, унга шеъру ғазал ўқиб юрмайманми! Аҳмоқ, нодон! Ҳаётни ўрганармиш, ҳаётга яқин бўлмоқчи эмиш! Мана ҳаёт!.. Жўралар қачон келаркин-а, деразанинг тагида машинасини бип-биплатиб? Бугун чўмилгани шаршарага бормоқчи эдик… Кетаман-ку, куз келсин, кетаман! Гўнгу хашагинг ўзингга сийлов, қарор-парорларинг билан қўшмозор бўлгур Салим Қарор!
…Туман марказидан ўтиб олмазорга қайрилаётганимизда отам гапириб қолдилар:
—    «Шогирдимиз бизни боплаб бир қўлга туширганда» деб юрарди раҳматли. Нималигини айтмасди.
Уша воқеани ғира-шира хотирлаб, сўрайман:
—    Ота, энасини жанозасиз кўмдирган у, дедингиз боя. Шу одам намоз-памоз ўкирмиди ўзи?
—    Ўқиган бўлса ўқигандир, биров кўрган эмас. Дафн-маъракаларга қатнашарди-ю, жаноза пайти четга чиқиб турарди. Нима бўлган эди ўшанда?
—    Э, эсда йўқ…
Есда бор. Салим Қарор кечки навбатчиликка қолганида қарашиб юрган кунларим эди. Босмахона охирга саҳифани тайёрлаб бергунича бирпас ҳовлини айланай деб чиқиб, қайтиб келсам — эшик берк. Қаттиқроқ силтаб итарган эдим, занжири омонат эканми, шарақлаб очилиб кетди. Қарасам… биров ерга мук тушиб ётибди. Устозим, Салим Қарор! Шарпани сезиб, у апил-тапил ердан ниманидир йигиштириб олиб, столи тагига уриб юборди. Жойнамозми? Кейин белини ушлаганча инкиллаб ўрнидан турди-да, ҳадаҳа стол устида ётган алланимани кафти билан босди ва сатҳ бўйлаб суриб бориб, билинтирмайгина чўнтагига солиб қўйди. Қизил нарса, ҳужжатга ўхшайди…
—    Келинг-келинг, жиянжон, саҳифа ҳали тайёр бўлмабди, — деди Салим Қарор гуноҳкорона оҳангда ва нолиш билан илова қилди: — Қурғур бел оғрийди. Шунга бирпас ёнбошлаб олай деб…
Гапни олиб қочишини! Намоз ўқир экансан, очиқ ўқийвермайсанми, менга нима? Бундан чиқди, кундузлари мени нарига хонага чиқариб юбориб… Узоқ-узоқ қолиб кетсам ҳам индамаслиганинг сабаби бу ёқда экан-да, ҳаҳ, муғамбир! Лекин, анови нимарса эди? Нега тура солиб шунга ёпишди?..
Ўша оқшом Салим Қарорни таниб бўлмай қолди. Алланечук жонсарак, ялтоқи, одатдагидан сергап. Узи чой дамлаб, менга манзират қилган. Саҳифаларга тўлиқ имзо чекиб бўлинди ҳамки, уйга кетишга шошилмайди. Зарофатдан йироқ кўринган тўнкамижоз кимса, мендан шеър тинглаб чарчамайди. Ўтган-кетган ҳангомалардан сўз очади. «Отангиздан сўранг-да». Кетаётганимизда, бобом тенги одам, устозим, бир қадам уйимизга кажавали мототсиклида элтиб қўймоқни таклиф қилди… Таажжуб!
Салим Қарор эртаси ишга келмади. «Бетобман», дебди сим қоқиб. Икки кундан кейин отпуска сўраб ўғли орқали ариза юборди.
Бебош қолганимни кўриб, муҳаррир мени интиқ бўлиб юрганим — маданият бўлимига ўтказди. Шўхшан улфатлар даврасида юриб, куз келиб қолганини сезмабман. Севимли Тошкентимга жўнадим.
Салим Қарорни бошқа кўрмадим. Кейинги йили келганимда редактсияга кириб суриштирсам, «Шу уккағарни сен бир бало .килиб кетдинг-ов, шоир, — деди кулиб Назир ака. — Ўша бўйи қайтиб ишга чиқмади. Кўз қурғур хат ишига ярамай қолди, деб бошқа соҳага ўтиб кетди. Боғдорчилик бригадасига қоровул деб зшитаман. Кўча-кўйда кўринмайдиям». Бу жумбоқдан бошим қотди.
Унутилмас устозим ҳақида билганим мана шулар. Кейин-кейин у хотирамдан ҳам кўтарилиб кетай деган экан, бугун келиб…
Боғкўчалар бўйлаб бир оз айлангач, деворлари нураган, хароброқ ҳовлига етиб машинадан тушдик. Ота-бола сипо тортиб, қийшайиб қолган қадимий дарвоза орқали «келинг-келинг»сиз, тўппа-тўғри ҳовлига кириб бордик. Этакдаги эгри ўсган олма тагида одам кўриниб, ўша ёққа юрдик.
Заранг ерга тўшалган шолчада икки-уч киши «манқа» гурунг қилиб ўтирибди. Бориб биз ҳам чўккаладик. Тўрда, юзлари қат-қат ажин, қабариқ кўзойнак таққан кўҳна бир мўйсафид чилчўп оёқларини бетакаллуфона чалчайтирганча ёстиққа ёнбошлаб мудраб ётибди. Берироқда ундан тетикроқ яна бир қария, тўхтаб-тўхтаб шеригига гап беради. Пойгакда дўппи-белбоғли кайвонисифат бир йигит. Гап-сўзларидан — марҳумнинг жияни. Ўғли негадир кўринмайди.
Бош ирғаб салом-алик. Дуои фотиҳа. Кейин бафуржа ҳол сўрашувга ўтилди.
Фурсатдан фойдаланиб мен ҳовли-тузга кўз югуртирдим. Дўппидеккина, тор. Маҳаллий шароитга сира тўғри келмайди, бамисоли шаҳарҳовли. Вақти-замонида бирмунча ободроқ бўлган уй-жой ҳам энди хароб, файзи кетган. Ҳаммаёқ патарот, олмаларни қурт кемириб ётибди, кузаки меваларини ғубор босган, каҳрабо тусда.
Кайвони жиян мендан қачон келганиму неча кунга келганимни сўради.
—    Уканинг шу одатлари маъқул-да, — деди сўнг отамга юзланиб. — Келасолиб дарров эл-улуснинг мавлид-маъракасини кўзлайдилар. Узим кўрганман-да бир-иккида. Соғ бўлсинлар. Раҳмат. Савоб. — Кейин, бир зум тин олгач, марҳумнинг эгаси сифатида, бу ерда ўтирганлар неча бор эшитган, яна эшитажак, ўзи ҳам неча бор такрорлаган, тағин такрорлаяжак ўлим тафсилотини, таомил бўйича, энди бизга сўзлай бошлади: — Билмадим, биппа-бинойи юрган эдилар. Ўша куни денг, бир-икки жойга таъзияга ҳам борибдилар, қайтишда бозор-ўчар қилиб кептилар рўзғорга. Балодай. Ҳеч кимнинг хаёлига келмаган. Сўнгра денг, бу энди пешин намозидан кейинги гап — Самиевнинг олдига жўнабдилар, директорнинг. Шундан шу ёққа. Пиёда. Оёқларида бодлари бор эди, кекса одам. Самиев бир вақтлар қўлларида тракторчилик қилган экан, шуни орқа қилганлар чоғи-да. Мана, ўзларинг кўриб турибсизлар: ҳовли каталакдай, боз устига, яримчаси йўлга тушмоқчи. Гап ўзимизники-ю, қайнона-келиннинг ҳам собиқаси келишмайроқ қолган. Шунга, улларига бир парча ер сўрамоқчи бўлганлар-да, янгамизнинг айтишича. Самиев нима депти денг: «НКВДда ишлаганингизда отамни қаматгансиз, сизга ер йўқ». Нокаснинг гапини қаранг! Шунча замон ўтиб, эски аламинг энди, совхозга директор бўлганингда эсингга тушдими, номард! Қаматган бўлса, отанг бирон айб қилгандирки, қаматган-да. Қолаверса, амакимиз милисада озроқ ишлаганларидан хабарим бор эди-ю, — эски шапкаларини ҳўв йиллари, болалик-да, биз кийиб юргич эдик, — лекин НКВД-пнквдсини эшитганимиз йўқ.
Мудраб ётган кўҳна чол дафъатан жонланиб, луқма солди:
—    Э, у вақтлар унинг бари бир эди.
—    Бирмиди, бир эмасмиди, отасини тус амаким қаматганини ким исботлайди, бобо, қани?! — деди тарафгир жиян чолга «ҳужум» қилиб. — Самиевингиз у вақтлар энасининг қорнидаям бўлмагандир. Ҳай, майли, нимаям дердик энди! — Сўнг бизга ўгирилиб, узр сўрагандек, гапини айбдорона оҳангда давом эттирди:— Амакимизни биласизлар: сал ҳалигидай, қизилроқ эдилар. Боз устига денг, кейинги вақтда бу ердаги ғурбатлардан сиқилиброқ юрган эканларми, оташин бўлиб, анови гапларини айтибдилар: «Ўн тўрт ёшимдан марксистман». «Бор, ўша Марксингга бор, Марксинг ер берсин!» дебди-я энағар Самиев. Бўлган гап шу. Қайтиб кептилар, янгамизга пича ҳасрат қилган бўлиб, анови супага ёнбошлабдилару жонлари чиқибди…
Худди шуни кутиб тургандек, алҳол қизиқ иш бўдди. Ғир-ғир эсаётган беозор шабада тўзонга ўхшаб бир гуврандию гириллаб учиб келган қандайдир дўппи тепамиздаги олма шохига илиниб қолди. Шамол тағин бир ғайрат кўрсатган эди, шоҳдан узилиб, пастак девор оша қўшни ҳовли томон парвоз қидди.
Ирғиб туриб девор сари таЯпинган жиянни бери-роқда ўтирган қария тўхтатди:
—    Ҳаҳ, қўйинг энди, Мардонбой, ҳализамон болаларингиз кўтариб чиқади. — Кейин мийиғида кулимсираган бўлиб деди: — Раҳматлининг бошида дўппи кўрганимиз йўқ эди ўзи.
Жиян қайтиб жойига чўккаларкан, хижолатомуз ил-жайди:
—    Янгигина эди. Ҳали кийилмаган. Амаким шапка киярдилар. Расмига деб осиб қўйган эдик-да.
Шундагина айвондаги дорга ташлаб қўйилган ки-йим-кечакка диққат қилдим. Марҳумнинг усти-боши. Ўша, кўзга таниш мошранг либослар. Ўша каттакон блокнот, ўша ранг-баранг авторучкалар.
Чеккарокда, устун қозиғида шумшайибгина бир дона оқ яктак осилиб турибди. Чамаси, дўппи шунинг тепасида бўлган. Омонатроқ илинган эканми қозиққа…
Ҳарчанд уринмайин, раҳматлини бу яктак, бу дўппида тасаввур қилолмадим. Ў кўпроқ анови либосларга лойиқ эди. Галифе бобо…
Кейин — хайр-хўш. Худо раҳмат қилсин. Жойлари жаннатда бўлсин. Қолган умрлари бизларга — тирикларга насиб этсин…
Кайвони жиян кузатувида ота-бола ҳовлидан чиқдик.
Қайтяпмиз.
—    Энди Боғболога, — дедилар отам машинани марказга етмай юқорига буриб. — Халиловникига. Яқинда укаси мототсикддан учиб ўлди. Аломат йигит эди, қўли гул. Халиловнинг уйини биларсан, ҳў-ў теракзорнинг орқасида. Асом зўрга ҳамсоя-да.
—    Қайси Асомни айтяпсиз? — деб сўрадим пари-шонҳол. — Асом деган синфдошим бўларди…
—    Кўнглингга олмагин-у, улим, Асом зўрники унутган бўлсанг, анча бегоналашиб қолибсан.
Кўнглимга олмадим. Тўғри-да, балки ўша мен айтган Асомдир. У ҳам болалигида ўлгудек зўму зўравон эди.
ЙЎдда гап айланиб, тағин Салим Қарорга кўчди.
—    Боя шу одамни эътиқодли эди, деб таърифладик, ота. Менимча, у бор-йўга оддийгина қўрқоқ бўлган, холос.
—    Гапингда жон бор, улим, — дедилар отам. — Сталин замонида юрак олдириб қўйгани рост. Уни Термиз турмасида бир ҳафта кигизга ўраб жабрлаганлар. «Кигиз жазоси» деган шундай бир қийноқ усули бўлар экан. Ўз оғзидан эшитганман. Колхоз даврида бир кеча хирмонжойда ётиб қолиб, мастлик билан йиғлаб ҳасрат қилган эди. Биласанми, уни нимада айблаганлар? «Сталин»га «бетайин»ни қофия қилгани учун. Салим Қарор шоир эди-да, ў-ў, қандай шоир! Ғазал ёзарди, кейин шуни ўзи қўшиққа солиб айтарди. Эшитганмиз-да. Биз унда бола эдик.
Салим Қарорнинг «Биз ҳам ёшликда ёзар эдик. Кейин, қофиясини тўғри келтиролмай…» деган армонли сўзларини хотирладим. Гап бу ёқда экан-да.
—    Эҳтимол, ўшанда, кигизга солиб кийнаганлари-да, чидаёлмай айғоқчиликни зиммасига олгандир? Ҳалиги бобо бир нимага шаъма қилгандай бўлди-ку?
—    Бўлса бордир, улим. Неки сир-асрори бўлса, ўзи билан олиб кетди энди. Нариги дунёси обод бўлсин, деймиз-да, бошқа нимаям дердик? Расми, ўлганнинг орқасидан бундай гаплар гапирилмайди. Икковимиз ҳам гуноҳга ботиб бўлдик. Ўзи қизиқ-да: шуларни нақл қилмасанг, яхши-ёмонни қандай фарқлайсан? Тириклардан гапирай десанг — иғво, ғийбат саналса… Э-е, улим, замонаси не-не валломатларни майиб қилмади! Мана шу Асом зўрни олайлик…
Хаёлим чувалашиб кетди.
Боғболонинг донғи кетган сарв тераклари бўй кўрсатиб қолган эди.
Отамнинг нақллари қулоғимга узуқ-юлуқ чалинади:
—…НКВДнинг одамлари эшикда пойлаб турибди. Қаёқдандир буни сезади. Жон ваҳми мансабнинг мазасига қўшилиб, ғаладондан думалоқ муҳрни оладию кўзини чирт юмиб ютиб юборади. Кейин шартта орқа деразадан ташлаб қочади. Шу кетганича ўн беш йиллар деганда қайтиб келди. Қандай де? Капитан либосида. Кўкракларида турли-туман нишон… Укасини, ўз укасини қаматиб юбориб, ўрнига ўтирди. Унинг хотинига уйланди. Кўп хушрўй жувон эди, Зайнаб дегич. Раислик қилди. Ҳў-ўв яқин йилларга довур. Ука қайтиб келди.. Абгор… Ўн йилча оёқ-қўлидан ажралиб, шол бўлиб ётди. Қилма — топарсан, деганлари шу-да.
—    Кимни гапиряпсиз, ота?
—    Асом зўрни-да, Асом зўрни. Сулаймонга язна-почча бўлади. Сулаймон эсингдами, уйимизга келиб турарди-ку? Чўлоқ, юрганда бир оёғи ғирчиллайдиган? Сенга ёғоч от ясаб берган эди болалигингда…
Асом зўр, Асом зўр… Ҳа-а, эсладим, эсладим… Келинг, буниси янаги галга қолсин.
1991
http://e-adabiyot.uz

“Дунё ўзбеклари”дан:
Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1998). ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1972). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Чироқлар ўчмаган кеча» (1977). «Отойининг туғилган йили» (1981), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1986), «Байрамдан бошқа кунлар» (1988), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (2001), «Кечикаётган одам» (2002) каби қисса ва ҳикоялардан иборат китоблари нашр этилган. «Чантриморе», «Пиёда», «Пакана», «Дилхирож», «Эркак» каби экран асарларининг ҳаммуаллифи.
http://ziyouz.uz

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31249 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31196 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31162 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30789 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30785 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30770 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30760 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30746 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30740 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30735 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30726 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30725 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30725 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30709 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30699 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30669 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30668 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30665 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30660 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30642 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30640 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30638 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30622 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30619 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30612 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30601 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30599 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30598 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30586 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30566 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30549 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30548 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30546 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30537 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30536 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30532 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30522 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган