"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳокама учун мавзу | 31/07/2017 11:42-     10258 марта ўқилди

 
Юсуф Жума.  Кўзингизни очинг,  жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз.
Инсон бир умр уйғоқлигига шубҳада яшаши шарт йўқса адашади,  фожеалар гирдобида қолади.  Аслида Тангридан бошқа ҳамма уйқуда:  ғафлат уйқусида,  ҳасад уйқусида,  ғийбат уйқусида,  манфаат уйқусида,  жаҳолат уйқусида.  Оқиллар шу боисдан оқилларки,  ҳаммадан уйғоқроқ бўлсаларда,  мен нодон уйқудаман,  уйғонишим керак деб безовта яшайдилар.  Очунга янада кенгроқ қарашга уринадилар.  Мен Сизга юртнинг,  элнинг «мотор»ини —  мактабни — ўқитишни янгитдан яратиш тўғрисида очиқ хат ёза бошладим.   Бирдан қўлим совуди:  Шавкат юракдан истайди,  лекин амалга ошира оладими?!  Афсуски,  у ҳақиқий Президент эмас,  юрагидаги гапларни гапиряпди,  бирортаси амалга ошмади.
  Энг оғир кунларимда илтимосим билан қишлоққа канал чиқартириб бергансиз,  одамгарчилиги бор экан деб ўйлаганман.  Лекин мақсадларимиз бир бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмаганман.
  Ҳалима опани йўқлашингиз,  эл ичига кириб боришинингиз,  бугунки интилишларингиз остидаги кўзланган манзиллар муродларимиз бирлигининг белгиси.   Элу юрт манфаати.
Сизнинг ҳақиқий Президент бўлишингизни юракдан истайман.  гар Сизни йўқотсалар иккинчи бир Шавкатнинг президенликка келиши яқин ўртада имконсиз.
  Энди кўзингизни  очиб қаранг.  Сиз Президентми?!
  Йўқ! ! !
Президент ким — Каримов арвоҳлари — Гулнора,  Лола,  Татяна — Оқсаройдагилар ва Каримовнинг миллатдошлари — алмисоқдан қолган иблис сафдошлари — тубчак турк элининг ёвлари — улар Сизнинг ажалларингиз!
Улар нега Сизнинг Президентлигингизга рози бўлишди:  Юрт ва Халқ хоини Ислом Каримов оиласи жиноятларини ёпти-ёпти қилиш учун.
Ўттиз йиллик тиллонинг ўзи тан олингани йилига юз  тоннадан ортиқ — демак уч минг тоннадан ошиқ тилло қани?!
Аслида тан олинганидан кўп қазиб олинади.
Бошқа бойликлар-чи?!
Бир телефондан шўрлик мардикор қул халқ чўнтагидан миллиардлаб долларлар ўғирлабди.  Минглаб тармоқлардан таланган пуллар сонга сиғмайди!
Бечора Ўзбекистоннинг валюта заҳираси 20 миллиард,  Нақадар даҳшат!
Сиз номига бўлса ҳам амалдасиз.  Сизга хизмат этадиганлар бор,  Оқсаройни тозаланг,  бир кечада ҳаммасини Жаслиққа даф этинг.  Йўқса эртага кеч бўлади.   Амалдан кетсангиз ёнингизда куёвларингиз қолиши ҳам гумон.  Болалигимдан элимизни яхши биламан,  99. 99 фоизи сотқинликка мойил.
  Бу сўзимдан ўпкаланадиганлар кўп,  уларни Жаслиққа ташлашса бир кунда оналарини ҳам сотадилар.   Беш вақт номоз ўқийдиганлари ҳам,  кўчада қаҳрамон бўлганлари ҳам бирдай сотади, қамоқларда.   Бу қавм кўчада ҳам шу. . .
  Турмаларда Ота ўғилни,  ўғил отани сотаяпди. . .
Ҳозирликча Сизда имкон бор — дунё бор — Гугушанинг жинояти бўйнида,  улар Сизга очиқ ташлана олмайди,  фойдаланинг.   Эгинларидаги куйлак иштонигача,  Каримовнинг кафанигача элники,  уларда бир тийин ҳам тоза бойлик йўқ.   Ечинтириб,  бор бойлигини тортиб олиб,  Жаслиққа юборинг — Татяна,  Лола,  Гулнораларни умрбод.  Ҳамтовоқларини ҳам.
  Ислом Каримовни гўридан олиб чиқиб Суд эттиринг,  токи келажакда сотқинларга сабоқ бўлсин!
 Нега Ўрис депутати Гулнорани йўқлади?!
 Москва ашаддий сотқин Ислом Каримовни аллақачон соғинди.
Сиз ҳалигача кўпчилик умид билан кутаётган Мавлон Умрзоқовни ўз ишига қайтара олмадингиз.   Юртдаги энг тоза Генерал,  Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси Ўткир Комиловни ишга олинг.   Ёвузлар билан курашишни билади.  Самоиддин Ҳусеиновнинг ваҳшийлигини фош этгач,  шундай ягона тоза инсонни Ислом Каримов ишдан ҳайдаган.  Менга қолса МХХга бошлиқ қилишингизни истардим.
Кўзингизни очинг жаноб Президент! ! !
Имконни бой бераяпсиз! ! !
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бахтиёр Шоҳназаров: Конституцияни ўзгартиришга таклифлар…
  2. Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир ёҳуд қачонгача “қовун туширасиз”? — Қалампир.ўз
  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси билан суҳбат
  4. “Шайтон малайи»нинг қиёфасиз портрети ёки журналист сўзи ва нуфузи ҳақида
  5. «Туркистон-Пресс»ни кўмиб, «Моҳият»ни ўлдирган ҳам Миродил Абдураҳмонов эди
  6. Хайриддин Султон ким ўзи — спичрайтерми ё Ёзувчилар уюшмаси раҳнамосими?
  7. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Яхши ва ёмон тоифали арбоблар рўйхати 03.02.2020.
  8. “Давлат раҳбари билан 24 соат боғланиш ҳуқуқи” — Қалампир.ўз таҳлил қилади
  9. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (7)
  10. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (9)
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: МТРК фитналари туркумидан
  12. Карим Баҳриев: Бошидан сасиган балиқ думидан тозаланадими? — Хабар.ўз
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 комментариев

  1. Musurmon:
    03/08/2017 в 09:47-

    Umuman olganда, haqiqat gaplar. Shoir xalqi biroz ehtirosga berilgan bo’ladi.
    Buni ham tushunishga harakat qilaylik.

    Ответить
  2. Олламурад Исакулов:
    02/08/2017 в 16:37-

    Юсуф Жума Ассалому алайкум. Ёзганларингиз бу хакикат.
    Аммо мен Ш.Мирзиёев харакатида шу йуналишларни куряпман.
    Лекин бу жараёнларни тезлаштириш хам яхшиликга олиб келмайди.
    Халк хам тайерланиб хазм килиши керак. Эсланг Сталин улгандан кейин 4 йил утиб бахо берилди. Хитой Мао Цзе Дунга хали хам бахо берилмай хам жуда катта иктисодий узгариш кила олди.
    Хозирги Узбекистон учун Ш.Мирзиеевнинг изчиллик билан олиб бораётган ишлари кайсидир маьнода Сиз айтган гапларни амалга оширишга каратилган. Хамма нарсани боскичма боскич хал килмокда. Хаммамиз Президент атрофида бирлашиб ёрдам берайлик. Сиздек миллатпарвар кузлари калблари ёниб турган инсонлар канча куп булса Президентга ишлаш шунча осон булади. Факат кизишмайлик. Кош куйамиз деб куз чикариб куйишимиз мумкин. Халкимиз менталитетини, кизикконлигини хам хисобга олиш керак. Сабрли булайлик…

    Ответить
  3. Ахли Расул Мухаммад:
    01/08/2017 в 17:04-

    Узбек халки агар Юсуф Жума айтгандек 99,99 фоиз соткин булса, Унинг узи ким? У шунча йиллар кимни химоя килмокда? Халкни хакорат килмок ХАКни хакорат килмокдир! Эй сен Юсуф Жума, огзингга келганни дема ва хайвон емагидан ема!!!

    Ответить
  4. Ahmadjon:
    31/07/2017 в 19:39-

    Juda to’gri gaplar. Lekin nega boshqalar jim? Agar bugun hamma Mirziyoevga gapirib undan harakat qilishni talab qilmas ekan ertaga kech bo’ladi. Ertaga Mirziyoev yangi karimovga aylanadi yoki uni o’rniga boshqa karimov keladi.

    Ответить
  5. Хусан аравакаш:
    31/07/2017 в 19:02-

    Юрагимдан кандан ифодалаб чикоришни билмай юрган фикрларимни езибсиз рахмат .хак гапни гапирдиз.тахлилнома курсатуада ишакни сиесатини танкид килса купчиликга екмади.кузингни оч эййй халк эйй гала эйй туп.бу еруг кунларни куралмае улиб кетардин эеее манглаеи кора оламон

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.