Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…
ИСМАТЖОНГА МАКТУБ
Ассалому алайкум ҳурматли Исматжон Хушев жаноблари!
Сизнинг “Шавкат Мирзиёев портретига сиёсий шарҳ (1)”, “Исмат Хушевлар оиласи”, “Гилосзорга сайр”, «Ғофур Раҳимов ҳақида» каби асарларингизни ўқиб, расмларини кўриб, ниҳоятда хурсанд бўлиб юрибмиз.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таваллуд кунларига
берилган шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдири…
шибди ва мени ортиқча ҳақорат қилишибди, яшшамагурлар! Мен
ҳам уларга атаб ҳажвиялар ёзиб қўйдим. Мумкин бўлса, сайтинги…
нгизда берарсиз, деган умиддаман. Аламзададар бир таъзирларини
есин, токи менга қайтиб эътироз билдирмасинлар!
Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт…саодат, тинчлик, ҳотир…
жамлик, аъло кайфият, ижодий ишларингизга барака тилайман.
Ҳурмат ва эҳтиром билан: СУҲАЙЛИЙ
-
07. 2017 й. (Қоражон ҚОДИРОВ) Ў з б е к и с т о н
Ҳориждаги ғаламис кимсалар: Санжарбек (бетаъсир),
Аслом, Манчестрлик олифта, Қодир ва беюзларга.
СУҲАЙЛИЙНИНГ ЖАВОБЛАРИ
Шаҳаншоҳ….шаҳаншоҳ…да
Шаҳаншоҳ Шаҳаншоҳ…да, лекин гадо бўлмайди,
Шу боиским, таърифин айтсам адо бўлмайди.
Сендек вайсақиларнинг гаплари сассиқ ганда,
Бундан ортиқ оламда ифлос садо бўлмайди!
Барча инсон оламда о р з у билан яшайди,
Орзу, ниятдан бошқа зўр муддао бўлмайди.
Сен сассиқ алафларнинг бўйларинг жуда бадбўй,
Иғво, бўҳтондан ортиқ ҳеч иддао бўлмайди!
Пашша билан филнинг ҳам бир…биридан фарқи бор,
Филнинг бўкиришидек кучли нидо бўлмайди.
Пашшаларнинг барчаси гўнгдан нари кетмайди,
Шу сабабли, улар ҳеч гўнгдан жудо бўлмайди.
Суҳайлий шеърларига эътироз билдирманглар,
Эътироз билдирганлар хатто гадо бўлмайди.
……………………..
ЭЙ, БЕОР!
Менинг шеърларим билан сенинг нима ишинг бор,
Нега тумшуғинг тиқиб, булғатасан, бадкирдор?!
Мустақиллик, эркинлик…бизларнинг шиоримиз,
Шу туфайли оламда б и з л а р эркин, бахтиёр.
Ф а р о с а т и н г етса гар, ўз йўлингда юравер,
Б и з н и н г ишларимизга арлашамагин зинҳор!
Сенинг айтган гапларинг чивиннинг ғинғиллаши,
Аммо заҳарли гапинг мени қийнайди, эй, мор!
З а ҳ а р л и илонларнинг бошлари қирқилажак,
Мутлақо б и з томонга ўрмаламагин зинҳор!
Бизнинг она Ватанда ҳамма нарса м у ҳ а й ё ,
Жаннатмакон юртдир бу, оламда ҳеч бетакрор!
Сенлар экин ичидан чиққан с а с с и қ алафсан,
Бир умрга эзилиб, а д о бўлгайсан, б е о р !
Бахтиёрлар замони келди бизнинг юртларга,
Шунинг учун шоҳлардан барча одам миннатдор!
Вайсақи и ғ в о г а р л а р писиб юрар панада,
Суҳайлийнинг ишлари “беш”дир, ўзи бахтиёр!
……………………….
ҲАСАДЧИ ИҒВОГАРЛАР
Ҳасадчи иғвогарлар интернетда жанг қилар,
Фисқу фасодлар билан ўз ҳолини танг қилар.
Иррилар ҳар кимсага, аммо ҳеч тишлай олмас,
Босиб олсанг думини, ногаҳон ванг..ванг қилар.
Беҳуда тортишувдан не нафъ, ё нима фойда,
Хатто ўзгаларнинг ҳам қулоғин гаранг қилар.
Куйиб…ёниб, ичлари заҳар, заққумга тўлар,
Юзларини дард билан ажаб, сомон ранг қилар.
Ҳ е ч в а қ о г а арзимас баҳс…мунозара бу,
Асабларингни бузиб, ниҳоят таранг қилар.
А ю ҳ а н н о с солишиб жаҳон оламга гўё,
Барча эшитганларнинг эса ҳангу…манг қилар.
Суҳайлий лек уларга асло парво қилмайди,
У ўзини ш е р айлаб ва ёки паланг қилар.
…………………….
ЭЙ, АБЛАҲ!
Эй, аблаҳ, ўзинг кимсан, мунча кўп вакиллайсан,
Кўлмакдаги бақадек тинмайин вақиллайсан?!
Менинг шеърларим билан сенинг нима ишинг бор,
Туғолмаган товуқдек, юрт бузиб, қақиллайсан?!
Сен ҳам билганингни ёз, мен ҳам билганим ёзай,
Ортиқ с а ф с а т а билан беҳуда лақиллайсан!
Тилинг ачишмасин ҳеч, кетинг қичишмасин ҳеч,
Дунё кезиб юрсанг ҳам и т каби сакиллайсан!
М е н и н г ёзганларимни ўқисанг ҳавфлидир,
Ҳ а с а д ўтида ёниб, юролмай пўкиллайсан!
Д у н ё ўзи кенг эрур, фитначиларга тордир,
Наҳот ўзинггга ўзинг минглаб лаънат тилайсан?!
С у ҳ а й л и й хоҳлаганин ёзаверар тинмайин,
Сен эса ғам, ҳасаддан ит бўлиб, вакилайсан!
………………………
ҚАЛБИНГДА ҒАРАЗ БЎЛСА…
Қалбингда ғараз бўлса, аламингдан йиғлайсан,
Ноиложликда қолиб, юрагингни тиғлайсан.
Ҳақиқат деб беркиниб, қочиб, писиб юрибсан,
Халқ дилида бор гапни айтганга аччиғлайсан.
Шаҳаншоҳ бу Президент, Оллоҳ азиз қилган зот,
Унга ғашлигинг келиб, дилгинангни чўғлайсан.
С е н ў з и н г пода ичра ичи ўтган мол каби,
Тегрангдаги покларни думинг бирла булғайсан.
Маддоҳликни аслида гап билаганлар билади,
Гап билмасанг фикринги иғво билан чулғайсан.
Ҳар бир к и ш и ўзининг фикрин баён этгуси,
Эркин фикр айтганни нега сен қитиғлайсан?
Ғараз, гина, а д о в а т қилганлар ўлиб кетди,
Сен ҳам куйиб ўлгунча, ёвузликлар қилғайсан.
Суҳайлийга тош отиб юрганлар ҳам бесаноқ,
Сен ҳам энди қабрга то киргунча йиғлайсан.
……………………….
ИНТЕРНЕТДА ЖАНГ БЎЛАР
Ҳали хамон мен билан интернетда жанг бўлар,
Мен ғолиб…у, ёвларнинг ҳоли эса танг бўлар.
Бўлар…бўлмас гап билан иғво, бўҳтон қилишар,
Ўзларидан ўзлари ажаб, ҳангу манг бзўлар.
“Ит хурар, карвон ўтар”, деган эски мақол бор,
Фисқу фасодлар ичра бошлари гаранг бўлар.
“Меавли дарахтларга тош отишар”,…дейдилар,
Улар сассиқ ҳид сочган ёввойи заранг бўлар.
Ғолиблар мағрур юрар, мағлублар эса ғамгин,
Ҳасад ва адоватдан а с а б л а р таранг бўлар.
Икки томон ўзаро м а ъ н а в и я т жангида
Шиддат билан курашса, балки у дуранг бўлар.
Суҳайлий ҳеч бир жангда асло енгилган эмас,
Ёвлар тулки, жайрондир, камина паланг бўлар.
…………………….
ҲАСАДГЎЙГА
Эй, ҳасадгўй, сен кимсан, мунча куйиб…ёнасан,
Ўзинг ўзбек бўлсанг ҳам ўзлигингдан тонасан?!
Шоҳлар асли шоҳ бўлар, г а д о л а р эса гадо,
Гадо бўлиб, шоҳларнинг ишидан қизғонасан?!
Парвардигорнинг Ў з и уларга шоғлик бергай,
Туғолмаган товуқдек, қақиллаб, тўлғонасан!
Улуғларни улуғлаш…. и н с о н г а хос фазилат,
Ҳасад, гиналар билан мунчалар гирёнасан?!
Ғараз, г и н а , адоват қалбингда ин қурибди,
Заҳар, заққумлар ютиб, ўз ишингдан қонасан?!
Кунинг ўтар азобда фисқ…у, фасодлар билан
Не қиларин билмаган м а ж н у н у девонасан!
Суҳайлийга ҳеч қачон вакиллама ит бўлиб,
Агар вакиллайверсанг, итликдан нишонасан!
……………………….
-
07. 17 й.
Узбекистондаку гапиролмаймиз, энди шу «Дунё узбеклари»даям хакикатни гапиролмаймизми? Шу ергаям етиб келдиларми? Хеч булмаса ерни мана шу жойида бизни тинч куйинглар илтимос!!! Бизларни калбларимиз алам, согинч билан сугорилади… Сизларники эса юкорини макташ билан… Бизлар тушимизда якинларимизни куриб йиглаймиз… Сизлар эса унгларингизда хам тушларингизда бизни устимиздан куласизлар:
Эй, аблаҳ, ўзинг кимсан, мунча кўп вакиллайсан,
Кўлмакдаги бақадек тинмайин вақиллайсан?!
деб..
Бизлар ойлик маош олсак, корнимизга ролтонга етарли обколиб, колганини бола чакамизга жунатамиз… Сизлар эса маош олсангиз олмасангиз кундузи туйда, кечаси чойхонада… Бизларни кучада юришимиз, мушук билан сичконни юриши.., полиция куринса кочамиз… Сизлар эса бизларни итга ухшатасизлар… аввалги подшохларинг дангасалар деган эди… Харна у одам хайвонга ухшатмаган эди, гурларига нур ёгсин, агар худо хохласа… Ит агар дастурхондан 7 метр якин булса таом харом булармиш… Демак бизни эшакдек ишлаб топган пулларимиз халолу узимиз харом эканмизда а???
Ёшингиз бир жойга борибди-ю, укиган китобларингиз узгармабди…
Сиз яхшиси китобларингизни алмаштиринг, чунки энди замон бошка, хар калай КАТТАЛАРГА МАДОХЛИК КИЛИБ, БЕЧОРАЛАРНИ ГАДО ДЕЙДИГАН ЗАМОНЛАР ХУДОЙИМГА ШУКУРКИ ОРТДА КОЛДИ. САБАБИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИ УЗЛАР АЙТДИЛАР: УША ЧЕТДА ЮРГАНЛАРНИ КИМ ХАБАР ОЛЯПТИ? УЛАР ХАМ БИЗЛАРНИ ФАРЗАНДИМИЗ, УЛАРНИ ОРТГА КАЙТАРИШНИ УЙЛАЙЛИК ДЕДИЛАР! МЕНИ ЭРТА КЕЧ МАКТАНГЛАР ДЕМАДИЛАР! КАРСАК ЧАЛМАЙ БЕШ ЙИЛ ИШЛАЙМИЗ ДЕДИЛАР! МАНА ШУ ГАПЛАРИНИ ХАМ ЭШИТДИНГИЗМИ СУХАЙЛИЙ БОБО???
Хозир Сухайлий бобо сиз ёзган ачиган сасиган гапларни бу ерда бизга имони йук, инсофи бор урислар хам айтишмайди…
Сухайлий шоирнинг қизишиб, жахл устида ёзган сатрларига кичкина гани жавоб ёзябман. Чет юртларда мусофирликда юрган биз туғилган тупроғимизга хиёнот ё сотқинлиқ қилмадик, тош отмадик, ва бунақа қабиһликга бормаймиз! Хозир кузимизда ёш уйни, уйдагиларни соғиндик! Хеч кимга маддоһлик қилмадик, топганимиз халол, не-не азоблар ва хурлик, адолатсизлик, зурлик ила топамиз, уша беш-ун долларни! 27 йил кукларга кутариб мақтаб келдинглар, муртадни…Каримовни! Узининг дохийлиги натижасида Узбекистонни ЖАР ёқасига об келди ИАК. Мана қизларини шармандалиги Уз-га миллиард-миллиард доллар зарар етқазаябти. Сухайлий жаноблари, уша Сиз қарғаган ғаламис-кимсалар Сизга хақорат сузларини ёзмадик!Фақат маддоһлик ярашмаслигини эслатдик, бу холис фикир. Қолаверса муборак ёшларни қадамлаган Сизга ярашмайди, тақсир. Биз ва яна минглаб бошқа Ватандан йироқда мусофирликда юрганлар бош эгмасдан, тизза букмасдан, ялинмасдан Каримов ва хокимларга, юрибмиз. Ядоқчилик қилсак бизгаям ёғлигина мансаб беришармиди?Аммо купчилик халолликн, эркинликни афзал куриб, она юртимиздан йироқда юрибмиз. Сизга ёмонлигимиз йуқ, аммо айтган хақорат сузларингизни узини маданиятли, зиёли, имон-инсофли, ору-номусли Оқсоқол жомлалар АЙТМАЙДИЛАР!!! Бу майда-чуйда хақорат сузбар бехаё хотинлар лексикасига талуқлидур! Сузим оғир тегса-УЗР! Исмат Хушевга рахмат! Хақиқий демократик ва гуманистик тамойилларга асосланган матбуотда хаммагаям жой берилади! ДУНЁ УЗБЕКЛАРИ сайти хозирги кунда Узбекистон хақида ёзаётганлар орасида хақиқатдан хам энг истебодли ва мазмунлиси! Куз тегмасин, илохо!
Суҳайлий домланинг саксондан ошганини ҳурмат қилиб, бир туркум шеърларини эълон қилдик. Лекин бу — у кишининг ҳақоратли сатрларига қўшиламиз дегани эмас. Агар бундан кейин у киши худди бугунгидек хориждаги Ватандошларни ҳақоратлаб шеър битсалар, «Дунё ўзбеклари» ортиқ бу ижод соҳибини чоп этмаслигини муаллифга маълум қилади. Ҳар бир фикрга нисбатан ҳақоратсиз жавоб бериш ҳам мумкин. Ўзбек тили ниҳоятда бой тил. Таҳририят Суҳайлий домланинг муборак ёшларини ҳурмат қилган ҳолда, у кишини эҳтиром билан огоҳлантириш баробарида, ноҳақ ҳақорат қилинган хориждаги барча Ватандошлардан узр сўрайди…
ASSALAMU ALAYKUM MEN SIZDI SHERINGIZNI U’QIDIMMI YUQMI ESIMDA YUQ LEKIN FIKIR QOLDIRISHGA XAQI BORKU ODAMLARDI YAXSHI FIKIRLAR BULADI TANQIDIY FIKIRLAR FAQAT MADDOXLIK BULMASLIGI KERAK ISLOM DINI XAM XAQ GAPNI AYTISHGA CHORLAYDI
Бу шоир афандимнинг ашъорларини илгариям шахсан кўз югуртириб ўқиган эмасман. Шаҳаншоҳнинг мавлуд айёми куни эълон қилинган мақола юзасидан билдирилган шарҳда, мендек бир ғаламис кимса замонамиз Навоийси қаламига мансуб қиличдан-да кескир рубоийдан келтирган иқтибоси бундан мустасно… Мен «МАНЧЕСТЕР» сўзи қандай ёзилишини билмайдиган мутафаккир билан баҳслашишни уят деб биламан.
БОЙ ва КАМБАҒАЛ
1. БОЙ ҳикматли сўз айтса “Доносиз”
дейишади, КАМБАҒАЛ ҳикматли сўз айтса
“Сергап”, “Бачкана” дейишади.
2. БОЙ индамаса улуғ кўринади, КАМБАҒАЛ
индамаса гунг кўринади.
3. БОЙ мулойим бўлса “Ўзини босиб олган улуғ
инсон” дейишади, КАМБАҒАЛ мулойим бўлса
“Қўрқоқ” дейишади.
4. БОЙ шижоат кўрсатса қаҳрамон кўринади,
КАМБАҒАЛ шижоат кўрсатса қўпол ва нодон
кўринади.
5. БОЙ кулса қўшилишиб кулишади,
КАМБАҒАЛ кулса хунук кўринади.
6. БОЙ айб иш қилса “Шўхлик қилибди”
дейишади, шу айбни КАМБАҒАЛ қилса
“Жиноятчи” дейишади.
7. БОЙга моддий ёрдам КАМБАҒАЛга насиҳат.
8. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам БОЙнинг боласи
гапирсин!
9. БОЙ саховат кўрсатса “Сахий” дейишади,
КАМБАҒАЛ саховат қилса “исрофгар”,
“чиранишини қаранг” дейишади.
10. БОЙ дабдабали тўй қилса андиша қилиб кам одам боради, КАМБАҒАЛ дабдабали тўй
қилса ҳамма боради ва ҳатто камига
идишларни синдириб қайтишади.
11. БОЙнинг ота-онаси фарзандлари бошида ё
тожи ё хожи КАМБАҒАЛнинг ота-онаси ё касал
ё ўсал.
12. БОЙнинг топгани оғзига кетади,
КАМБАҒАЛнинг топгани қозига кетади.
13. БОЙ олгани “хадя” дейилса КАМБАҒАЛнинг
олгани “пора” дейилади.
14. БОЙ аксирса “Соғ бўлинг”, КАМБАҒАЛ
йўталса “Кўк йўтал”. 15. БОЙ қариса “Бой ота” КАМБАҒАЛ қариса
“Сассиқ чол”.
16. БОЙлар айтганда мақтовга сазовор бўлган
сўзни КАМБАҒАЛ айтса уни нафрат ва таъна
билан қарши оладилар.
17. БОЙ янги кийим кийса “Қутлуғ бўлсин”, КАМБАҒАЛ янги кийса “Қайдан олдинг?”
дейишади.
18. БОЙга сўрамаса ҳам қарз беришади,
КАМБАҒАЛга сўраса ҳам бир мири йўқ.
19. БОЙ ўлса жанозаси масжидда, КАМБАҒАЛ
ўлса гўрковнинг бозорда иши чиқиб қолган бўлади.
20. БОЙ келса “Тўрга ўтинг!” КАМБАҒАЛ келса
“Самоварга қара!”
21. БОЙ ухласа “Дам оляптилар” КАМБАҒАЛ
ухласа “Ғафлат босган хонасалот”.
22. БОЙ рақсга тушиб ўйнаса қистир-қистир, саргаддонга навбатга тур, КАМБАҒАЛ ўйнаса
рақси масхара.
23. БОЙ ичса “табаррук қилдилар”, КАМБАҒАЛ
ичса “аҳмоқ бадмаст”.
24. БОЙнинг қизи қилиқ қилса эркатой,
КАМБАҒАЛнинг қизи қилиқ қилса “тарбиясиз”.
25. БОЙ қизининг юзидаги хол КАМБАҒАЛ
қизининг юзида бўлса сепкил.
26. БОЙнинг тиржайиши табассум,
КАМБАҒАЛнинг табассуми тиржайиш.
27. БОЙнинг эгнига туянинг устида ҳам
зарчопон ёпишади, КАМБАҒАЛни туяни устида ҳам ит қопади…
Шунақаларни қўллаб, обрўйингизни ватанингизда зиёлилар орасида анчагина тўкканингизни қачон тушунасиз,, Исмат Хушев?
Очиги нима дейишга хам хайроналар булиб яшайдиган замонга етиб келибмиз уйлаб карасам… Бир одам шеър ёздилар, унга муносабат билдирилди. Муносабатларни аксарида энди рахбарларимизни бундай хавойи гаплар билан мактаб кукларга кутаришдан воз кечайлик, халкимизнинг хакикий турмуш тарзи, муаммолари тугрисида руйи рост айталик деган фикрлар булди. Мана уша билдирилган фирларни натижаси уларок…
Эй, ҳасадгўй, сен кимсан, мунча куйиб…ёнасан,
Ўзинг ўзбек бўлсанг ҳам ўзлигингдан тонасан?!
Шоҳлар асли шоҳ бўлар, г а д о л а р эса гадо,
Гадо бўлиб, шоҳларнинг ишидан қизғонасан?!
Парвардигорнинг Ў з и уларга шоғлик бергай,
Туғолмаган товуқдек, қақиллаб, тўлғонасан!
Аввалги шеърларга фикр билдирганларга МУРОЖААТ! Ким ки утган сафарги шеърларга ёзилган шархларда Узбек эканлигидан тониб, бу кишига ёки жаннатмакон юртимиздаги хаётга хасад килган булса узини жавобини олсин! Агар уз фикрини соф холда етказмокчи булган булса, яъни энди замонлар узгариб давлат рахбарлари хам узимизга ухшаган одам экан деган фикрларни олга сурмокчи булганлар, бу ёзилган шеърлардан заррача хафа булмасликлари керак!
Чунки шоир узлари айтмокчи:
Кўлмакдаги бақадек тинмайин вақиллайсан?!
…………………………………..
“Ит хурар, карвон ўтар”, деган эски мақол бор
…………………………………..
Менимча бу сатрларни шоир узлари билмаган холда, узларига атаб ёзиб куйибдилар… Уз узини танкид килиш хам яхши фазилат! Офарин!
Менимча энди хамма уз никобини ечадиган замонга етиб келдик!
Мана асл максад:
Суҳайлий шеърларига эътироз билдирманглар,
Эътироз билдирганлар хатто гадо бўлмайди.
Эътироз билдиринглар факат мактанглар, илтимос сизлардан канча керак булса шунча мактанглар…. Факат ёмон эътироз билдирманглар! Чунки бу шеърлар дунёдаги энг буюк сатрлар!!! Кайтиб бундай газаллар юз йилдан кейин хам, минг йилдан кейин ёзилмайди!!!
ЯШАСИН ШОИРИ ЗАМОН АЗИЗ ВА МУХТАРАМ СУХАЙЛИЙ ЖАНОБЛАРИ!
ГАЗАЛНАФИС ШОИРИМИЗГА ШОН ВА ШАРАФЛАР БУЛСИН!
БУ ДУНЁИ У ДУНЁИ КАМ БУЛМАСИНЛАР!!!
ОДАМЛАРИМИЗНИ МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА КУШАЁТГАН ХИССАЛАРИ АБАДИЙ БУЛСИН!!!
Маддохлик килиш яхши эмас деб фикр билдирганларни хакорат килиш ит дейиш захарли илон хасадчи игвогар дейиш бу маданий эътироз билдириш эмас Сиз Сухайлий узингизни хаклигингизни яхши фикрлар билан исботланг Сиз факат узингизни Узбекистон ватанпарвари деб кукракга уришингиз яхши эмас Жуда купчилик катори биз «захарли илон, вакиллама итлар» хам Узбекистон гуллаб яшнашини орзу киламиз ва бу йулда кулимиздан келгунча харакат киламиз. Исмат Хушевдан эсв уз ваъдасига содик колиб хакоратга тула маколаларни сайтига куймаслигини илтимос килиб коламиз
Хурматли Сухайлий жаноблари. Аммо, лекин, бирок каргишни хам боплабсиз. «Мор», «захарли илонлар», «галамислар», «аблахлар»,— деган хакоратларни сиз танимаган кишиларга нисбатан ишлатибсиз. Сиз узингизни зиёли инсонлар сафидаман,-деб хисобласангиз, хатто Пушкиннинг хам шеърларини танкид килишган. Агар сиз узингизни мусулмонман,-деб хисобласангиз, муслим кишига «яшшамагурлар» деб карганиш уят. Яна, танкид учун уч олиш, мусулмон киши учун такикланган. Исломда маддохлик кескин кораланади. Сиз Президентни «Шахоншох»,— дейишингиз нотугри, чунки президент маълум муддатга, мана шу мансабга сайланади. Замоновий килиб айтганда, президент «топ менеджер». Топ менеджер эса, уз вазифасини койиллатиб бажариши керак, акс холда уз вазифасини бажара олмагани учун ишдан олинади. «Жужани кузда санашади», «подадан олдин чанг чикарманг». (Халк маколлари).
Suhayliy ozroq dam oling…
Bu dunyo o’tar ketar. Dam oling, bog’-rog’ qiling. O’zizni asrang.