"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Профессор Марат Зоҳидов ёзувчи Эврил Туронга 500 доллар ёрдам пули берди…

Бош мақола | 07/30/2017 09:12-     10086 марта ўқилди

 
1.
Бугун Мамадали Маҳмудовдан яна хат олдим:
“Исматбек салом !
Кечаси сизнинг нарсаларингизни тийиқсиз иштиёқ билан ўқиб чиқдим. Унинг жунбушга келтирувчи тўлқинларида… ухлолмадим. Барини фикр бўлагидан ўтказдим. Ўзбекни бутунлай хонавайрон қилган, ҳолдан тойдирган, дунёга сочган, қарзга ботирган шулар бўлади. Инсон боласи шунча ҳам озкўз бўладими?
Милиардлар ! Тирилионлар !…
Одамнинг кўзи тупроққа тўлмагунча бойликка тўлмайди, деб бежизга айтишмасакан. Юракдан ёзгансиз. Холис, очиқ ёзгансиз, шунинг учун улар одамни ўзига тортади, ўйлашга мажбур этади.
Воқеалар ичида бўлганингиз, мавзуни яхши билганингиз бир қадар сеҳр қувватини берган. Бунинг устига ҳеч ким инкор қилолмайдиган далил, асослару рақамлар… Кишини ҳайратга солади. Бир сўз билан айтсам, ҳеч кимнинг юраги бетламаган «уммонда сузаяпсиз». Одамни ютиб юборувчи уммонда … Бўронли ва доувлли уммонда…
Тангри сизни ҳалокатлардан сақласин!…
Энди уч -тўрт сўз айтсам балки ўринли бўлар,балки ўринсиз. Мен 8 июлдан 20 июлгача (санаториядан сўнг) бир кулбада ижарада турдим. Емоғим ўзимдан эди. Ўша профессор А.Хоразмийнинг 85 ни учма-уч етказдим. 20 июлдан 30 июлгача қоялар билан ўралган тоғдаман… Бир дўстимнинг юзи ҳисобига …
Унинг отини мавриди келганда очиқлайман.
Ҳамма нарса қиммат. Эшон оиласи билан «Чинор»да тўрт соат (еб -ичиб) ўтиргани учун бир миллион саккиз юз минг сўм тўлабди.
Аҳвол шунақа, Исматбек.
Мен энди туғёнли асарлар билан Чингапўра орқали танишиб бораман. Гулюз Туроннинг қадри билинаяпти. Уч -тўрт кун ичида сизга суратлар билан бир мақола юбораман.
30 июль, 2017 йил, Оқтош.
Омон бўлинг!
Ҳурмат билан Эврил Турон”

 

2.
Шу кунга қадар Бўстонлиқнинг энг сўлим ва хушманзара гўшаси “Оқтош”да дам олиб келаётган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов бу қутлуғ ошённи тарк этиб, бошқа жойга кўчгани ҳақида муқаддам хабар қилган эдик.
Таниқли ўзбек ёзувчиси “Дунё ўзбеклари” саъйи ҳаракати билан яна янги гўша – Помир тоғ тизмаларидаги сойлар ва шаршаралар маскани бўлмиш Бурчмуллонинг нарёғидаги Юсуфхона томонларга – Янғиқўрғон ва Мозорсой атрофидаги дам олиш зонасига кўчиб ўтди:
– Бу томонларга охирги марта Муҳаммад Солиҳ билан чиқиб дам олган эдик. Шунга ҳам салкам ўттиз-қирқ йил бўлиб қолибди. Сойлиқдаги “Оқтош” санаториясида салкам икки ой дам олдик. Бунинг учун Сизга ва “Дунё ўзбеклари”нинг менга ёрдам қилган барча ўқувчиларига раҳмат айтмоқчиман. Бу ернинг бетакрор табиати, меҳрибон ходимлари соғлигим тикланишида катта ёрдам берди. Санатория Бош врачи, ажойиб инсон, меҳрибон ва ғамхўр шифокор Абдушукурдан жуда миннадорман.
Шундай қилиб, юрак жарроҳлиги амалиётидан сўнг анча заифлашиб қолган соғлигини “Оқтош”да тиклаётган улуғ ўзбек ёзувчиси бу ердаги сафарини якунлаб, янги манзилга кўчиб ўтди. Мамадали Маҳмудовнинг шу кунларда кайфияти яхши, руҳи тетик.
Ўн етти йиллик адолатсиз ҳибсдан сўнг ниҳоят дунё ҳамжамияти талаби билан озод қилинган таниқли ўзбек ёзувчиси яқин-яқинга қадар озодликда ҳам таъқиб ва тазйиқда яшаганини ўқувчилар яхши билишади…
3.
“Дунё ўзбеклари” Мамадали Маҳмудов атрофида содир этилган бу исканжа ва носоғлом муҳит унинг соғлигига жиддий зарар етказгани ҳақида ўз ўқувчиларини мунтазам хабардор қилиб келди. Юрак жарроҳлиги амалиёти қаршисида қолган камбағал ва ночор ёзувчини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш ҳақида ўзининг ер юзидаги барча ўқувчиларига мурожаат қилди, бутун дунё бўйлаб бонг урди.
Ер юзининг турли бурчакларидан Тошкентдаги Юрак клиник касалхонасига ёрдам пуллари оқиб кела бошлади. Номард ва бешафқат тақдирнинг аччиқ ва аянчли қисматига йўлиққан жасоратли ва матонатли ёзувчига юборилган бу пуллар жарроҳлик амалиёти учун, ундан кейинги жонланиш ва тикланиш, оёққа туриш жараёнидаги жуда қиммат ва камёб дори дармонлар учун сарф этилди.
Ўн етти йиллик турма ва зиндон азобларидан ниҳоятда толиққан тана ва руҳнинг икки карра содир этилган жарроҳлик амалиётларига дош ва бардош бериши ниҳоятда камёб ҳол эди. Бунинг устига ёзувчининг етмишдан ошганини ҳам ҳисобга олсак, бу энди бориб турган мўъжиза эди.
Энг аввало Тошкент Юрак клиникасининг қўли гул ва моҳир шифокорлари ёрдами билан, қолаверса, ер юзидаги бутун дунё ўзбекларнинг астойдил дуоси, моддий ва маънавий қўллови билан бу мўъжиза рўй берди – адиб мухлисларининг орзуси ижобат бўлди: Юрак жарроҳлик амалиёти яхши ўтди.
Ёзувчи секин аста оёққа тура бошлади…
4.
Икки жарроҳлик амалиётидан сўнг ниҳоятда ҳолдан тойган ёзувчи энди – Тошкентнинг тор ва дим кўп қаватли “Дом”ида эмас, балки минг дардга даволи Бўстонлиқдаги баҳаволи оромгоҳлардан бирида дам олиши лозим эди.
“Дунё ўзбеклари” ва ёзувчининг оила аъзолари маслаҳатлашиб, Мамадали Маҳмудовни Сойлиқ қишлоғидаги энг сўлим ва хушманзара “Оқтош” дам олиш масканига жойлаштиришга қарор қилинди. Ёзувчи ва унинг қаровчиси учун бугунга қадар ҳар бири ўн икки кунлик бўлган йўлланма (путевка) нархидан қатъий назар –  беш-олти маротаба сотиб олинди. Тошкентда ҳаво ниҳоятда дим ва иссиқ бўлгани боис, Мамадали ака яна бир муддат тоғли ва баҳаволи зоналарда қолиши лозим.
Мақсадимиз – умр бўйи ўз халқи озодлиги, мустақиллиги  учун курашиб, “Ўлмас қоялар” каби асарлар ёзиб, алал оқибат ўн етти йиллик умри мустақил давлат турмасида ноҳақ хароб бўлган ёзувчининг тамомила оёққа туриб кетишини таъминлашдан иборат. Буларнинг ҳаммаси учун – “Жаслиқ” зиндонларидан омон қолиб, минг бир ўлимларни доғда қолдирган ва ниҳоят ўз халқига қайтаётган матонатли ва диёнатли ёзувчини моддий тарафдан қўллаб қувватлашни яна бир оз давом эттиришимизга тўғри келади.
“Дунё ўзбеклари” бизни бу гал ҳам тўғри тушунишади ва сўзимизни ерда қолдиришмайди деб умид қиламиз…
R.S: Мамадали Маҳмудовга ёрдам пули юбормоқчи бўлганлар ёзувчининг қизи Ватан билан боғланишлари мумкин: +998 93 5850887. Ёки бизга юборилган пул рақамини айтсалар, кифоя…
5.
“Дунё ўзбеклари” бундан беш-олти ой муқаддам қаламга олган – махсус хизмат идораси томонидан ёзувчи атрофида содир этилаётган таъқиб ва тазйиқлардан бугун асар ҳам қолмади. Биз Мамадали аканинг кейинги ҳаётини ипидан игнасигача дунё ўзбекларига билдириб турганимиз ўз самарасини берди.
Бугун Мамадали Маҳмудов суратда кўриб турганингиздек, анча ўзига келиб қолди. Бугун унинг атрофидан одам аримайди. “Оқтош”га деярли ҳар куни жасоратли ёзувчини излаб мухлис ва ўқувчилар, дўсту биродарлар, сафдош ва қишлоқдошлар тез тез келиб туришибди. Яқинда таниқли журналист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов ўғли билан келиб, ёзувчини зиёрат этиб кетган бўлса, куни кеча ҳуқуқшунос ва адвокатлар Руҳиддин Комилов, Собир Эргашевлар келиб, ёзувчи аҳволидан хабар олишди.
Биринчи президент Ислом Каримовнинг кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, профессор  Мавлон Умрзоқов, Ислом Каримовнинг биринчи матбуот котиби бўлган таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев, Тошкент олий ўқув юртларининг бир гуруҳ профессор ва ўқитувчилари шулар жумласидандир.
Таниқли давлат ва жамоат арбоби Мавлон Умрзоқов Мамадали акага яқинда “Эл юрт ҳурмати”  ордени билан мукофотланган рафиқаси Ҳалима Худойбердиеванинг қизғин ва оташин саломини топширди. Устозимиз Шароф Убайдуллаев “Озодлик” ва ББС” радиолари номидан ёзувчини соғайиб кетгани билан астойдил қутлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаб берган янги давр насимлари, ўзбек халқи руҳини кўтараётган яхши ҳаёт муждалари эди бу.
Мамадали Маҳмудовдек ўз юрти ва халқи учун жон фидо қилишга ҳам тайёр турган элпарвар ижодкорга бугунги ўзбек жамиятининг меҳру муҳаббати рамзи эди бу. Қолаверса, Ўзбекистондан олис – Канадада чоп этилаётган “Дунё ўзбеклари” –  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қилиши лозим бўлган ишни қилганидан далолат эди бу.
Ёзувчининг оғир ҳаёти ҳақидаги тўғри ва ҳақ сўз, очиқлик ва ошкоралик, моддий ёрдам пулларининг ҳалол ва шаффофлиги, бир сўз билан айтганда – матбуот кучининг қудрати ва шарофатидан нишона эди бу…

 

R.S:
Мамадали Маҳмудовга ер юзининг турли бурчакларидан ёрдам пули юборганлар рўйхати эса бугун 30 июль, шанба кунига келиб, қуйидаги ажойиб ва ғаройиб бир манзарани касб этди:
Чет элдаги исмини очиқламаган мухлис номидан – 1000 АҚШ доллари
Америкадан профессор Собир ака Тўлаганов ва дўстлари – 600 АҚШ доллари
“Дунё ўзбеклари”нинг қадрдон дўсти Марат Зоҳидов – 500 АҚШ доллари,
Россия ўрмонларидан Мамаёқуб Ҳамроев  – 400 АҚШ доллари
Канаданинг Монреал шаҳридан қўқонлик фаол Абдужалил Рустамов – 200 АҚШ  доллари
Канаданинг Торонто шаҳридан исмини очиқламаган қадрдон дўстимиз – 200 АҚШ доллари
Қозоқистондан таниқли ўзбек олими Муродим Турдиев – 200 АҚШ доллари
Буюк Британиядан профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий – 250 АҚШ доллари
Норвегиянинг Осло шаҳридан Отабек Тошев – 150 АҚШ доллари
Россиядан Мирза Анвар Ҳамидов – 100 АҚШ доллари
Дунёнинг энг гўзал Швейцариясидан Башорат Эшова  – 50 АҚШ доллари
Америкадан ҳуқуқшунос Рустам ака – 50 АҚШ доллари
Канаданинг Торонто шаҳридан журналист Ғофуржон Йўлдошев – 50 АҚШ доллари,
Канаданинг Торонто шаҳридан Абдурашид Отажонов – 50 АҚШ доллари
Канаданинг Торонто шаҳридан журналист Бахтиёр Шоҳназаров – 50 АҚШ доллари
Тошкентдан:
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукрулло домла – 400 минг сўм
Таниқли журналист, устозимиз Шароф Убайдуллаев – 350 минг сўм,
Олим ва ёзувчи Мирёқуб Қобилов – 300 000 сўм
Ёзувчи Ҳамроқул Асқар – 250 минг сўм
Таниқли журналист Карим Баҳриев – 200 000 сўм,
Адабиётшунос олим Бахтиёр Ўрдабекли – 150 000 сўм
Таниқли санъаткор Бахтиёр Холхўжаев – 100 000 сўм,
Мактаб ўқитувчиси Зулфия  – 50 000 сўм…

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
30 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

 

 “Қора дўлана” ва “Ўлмас қоялар” каби ўлмас асарлар муаллифи, Каримов даврининг ўн етти йиллик аристон Эврил Турон “Оқтош”да “Дунё ўзбеклари” саъй ҳаракати билан ўзига келиб қолди…
Профессор Мавлон Умрзоқов, ёзувчи Мамадали Маҳмудов, журналист Шароф Убайдуллаев Бўстонлиқнинг “Оқтош” боғларида…

 

“Оқтош”нинг сўлим ва хушманзара боғидаги чорпоя устида “бир пиёла чой” гурунги…
Ёзувчини кўргани келган дўстлари: Профессор Мавлон Умрзоқов, журналист Шароф Убайдуллаев…
 Таниқли журналист Абдураҳмон Ташанов Мамадали Маҳмудовни кўргани “Оқтош”га келди…

Суратда: Мамадали Маҳмудов Бўстонлиқнинг “Оқтош”ида 7 июль, 2017 йил…

11 шарҳ

  1. Мамаёқуб Ҳамроев
    05/27/2017 at 2:13 PM  (Edit)

    Ҳурматли дўстлар!
    Дарҳақиқиат Исмат акамиз ёзганларидек, ушбу суратда Мамадали ака анча ўзларини тиклаб олган холатдалар ва бу хали соғайиш жараёнининг бошланғич палласидир.
    Миллионлаб инсонларнинг чин юракдан қилган дуолари бу буюк инсоннинг омон қолишига сабаб бўлган бўлса,
    Исмат ака Хушев бошчилигидаги Дунё Ўзбеклари сайти “ҚОРА КУЧ”ларни маъшум режаларидан қайтара олди ҳамда шунинг баробарида ўз вақтида ҳам ижобий, ҳам руҳий, ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам бера олди.
    Ҳурматли Исмат ака сизнинг беғубор қувончингиз барчамизга кўчди.
    Қизил гуллар қучоғида ўз меҳнати мевасини кўрган заҳматкаш боғбон каби қувонмоқдасиз!
    Метин иродалик жасур инсон Мамадали акага ушбу муборак Рамозон кунларида мустаҳкам соғлик саломатлик тилаган ҳолда, бўлажак улкан ишларда муваффақиятлар тилаб қоламиз!

    REPLY
  2. Самарканд
    05/27/2017 at 7:16 AM  (Edit)

    Жасур инсон Мамадали Махмудовга соглик саломатлик , узок умр тилаймиз

    REPLY
  3. Axmad hoji Xorazmiy
    05/27/2017 at 12:11 AM  (Edit)

    Моҳи Рамазоннинг бошланишида Мамадали аканинг юзидаги шижоатни кўриб қувондим. Бу кунларга етишда аввало Аллоҳнинг ҳохиши, қолаверса Хушевнинг сайъи-ҳаракатлари катта рол ўйнади.

    REPLY
  4. Bashorat Eshova
    05/26/2017 at 6:17 PM  (Edit)

    Ассалом алайкум Мамадали ака. Куринишингизга гап йук! Мен сизни шу энг огир касални хам енгиб утишингизга ишонар эдим, чунки сиз ирдаси каттик матонатли сиз. Хамиша сог булинг.

    REPLY
  5. комиссар катани
    05/26/2017 at 4:38 PM(Edit)

    Донишмандлар: “Одамларни мушкулини осон килиш кулингдан келмаса, акалли бир огиз ширин суз билан кунглини кутар” – дейишган. Виждони уйғоқ одам адолатнинг топталишига бефарқ қарай олмайди. Сиз ана шундай инсонсиз. Фақат вазият тақозо этган тақдирда майдонга отилиб чиқиб, кахрамонлик курсатадиган одамлар орамизда купчиликни ташкил килади. Лекин умрини буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу. Мен Сизни танимайман. Лекин Сизга караб мана шу гапларни айтмокчиман: Сиз “Узбекистон Кахрамони” унвонига лойик инсонсиз. Чунки бу унвон Узбекистон халкига хизмат килишда мардлик ва жасорат курсатганларга берилади. Мен аминман, устозимиз Шукрулло айтганидек “сувдан холва” ясалган жиноят ишларига якин кунларда нукта куйилади. СИзга соглик саломатлик тилайман. Жасоратингиз, матонатингиз олдида таъзим киламан.

    REPLY
  6. 1 шарҳ

    1. Аслан
      05/30/2017 at 1:43 AM(Edit)

      Исмат ака, рахмат! Домла тирик, Худога шукур, Сиз бутун бошли Узбекни бирлаштира олдингиз! Рахмат Сизга!!!

      REPLY
  7. 5 шарҳ

    1. Bashorat Eshova
      06/09/2017 at 4:47 PM  (Edit)

      Ассалом алайкум Мамадали ака, саломатмисиз? Соглигингиз яхшиланиб оека турганиздан хурсандман.

      REPLY
    2. Jaloliddin
      06/09/2017 at 10:45 AM  (Edit)

      Buyik odamlar taqdiri mashaqatli bo’ladi. Ayniqsa ulardagi bukilmas iroda, kurashib charchamaslik xislatlari boshqa odamlarga namuna bo’ladi. Mamadali aka siz uta toqatli shaxsdirsiz hali uzoq yshaysiz yrtimizdagi erkinlikni albatta ko’rasiz. Jamiyt ozodligini dushmanlari ko’z ungingizda sharmanda-y,sharimsol bo’lgay! Bardam bo’ling!!!

      REPLY
    3. O’zbekxon
      06/09/2017 at 10:33 AM  (Edit)

      Biz juda xursand bo’ldek ancha tetik bo’laytganingizni ko’rib. Xalqimiz baxtiga sog’ayib keting tangrini Uzi qullasin.

      REPLY
    4. Axmad hoji Xorazmiy
      06/08/2017 at 10:51 PM  (Edit)

      Mamadali akani Mavlon aka va Sharof akalar bilan birga kurib shod buldim.
      Bu holat Karimov qatagonining Karimov bilan qushilib ulganiga bir dalolat bulibdi.
      Mavlon akaning, Sharof akaning va Mamadali akaning Halima opaga uxshab orden oladigan kunlari ham yaqinlashaypti chamamda.

      REPLY
    5. Мамаёқуб Ҳамроев
      06/08/2017 at 4:55 PM  (Edit)

      Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
      Сизнинг ва “Дунё Ўзбеклари” ижодий жамоасининг Бутун Туркий элларнинг Буюк фарзанди Эврил Турон тақдирида туб бурилиш ясалишида ва омон қолишидаги хизматларингиз чексиздир.
      Аввалам бор Яратган эгамнинг хохиш иродаси билан ҳалқимиз ва миллатимиз, давлатимиз ва Она Ватанимиз ички душманлардан аста секинлик билан халос бўлиб бошлаганлиги ҳам шу вақтларга тўғри келиб қолди.
      МАХСУС ХИЗМАТ ХОДИМИ РУСТАМ ҳақида телефон рақамларини очиқча ёзиб чиқганлигингиз туфайли унга буйруқ бераётганлар ҳам бироз сергак тортиб қолишди шекилли.
      Сизнинг ўз жонингиздан кечиб бўлса ҳам қаттиқ химоя қила олишингиз ва бу йўлдан қайтара олишмасликларини яхши билганлари учун ҳам ЎЧИБ туришибди.
      Мустақил Ўзбекистонда жуда ҳам қизиқ бир ҳолат мавжуд!
      Қарийиб дунёнинг бирон бир давлатида кузатилмайдиган сирлик ва бир вақтнинг ўзида очиқча жиноий холатлар кузатилади.
      КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРИНИНГ АЙРИМ ХОДИМЛАРИ, БАЛКИМ КЎПЛАБ ХОДИМЛАРИ ХУДДИ ЧЕТ ЭЛ РАЗВЕДКАСИ ЁКИ ХУКУМАТЛАРИ топшириқларини мунтазам бажариб келишаётгандек.
      Бир замонлар СССР аталмиш хукумат миллатимизнинг ойдинларини бир бошдан қиличдан ўтказган эдилар ва бунинг оқибатида узоқ йиллар бемалол хукмронлик қила олдилар!!!
      Мустақиллик йиллари худди шу йўл тутилиб мамлакатнинг ЮЗ МИЛЛИОНЛАБ ДОЛЛАР ХИСОБИДАГИ БОЙЛИКЛАРИ, ТОННАЛАБ ОЛТИНЛАРИ,ДУРУ ЖАВОҲИРЛАРИ, АСОРИ АТИҚАЛАРИ ЧЕТ ЭЛ БАНКЛАРИГА ОЛИБ ЧИҚИБ ЖОЙЛАШТИРИЛДИ ВА АЛБАТТА УНИНГ ҲУЗУРИНИ ЎША ХОМИЙЛАР КЎРИШМОҚДА.
      БУТУН БОШЛИК ҲАЛҚНИНГ МИЛЛИОНЛАБ АСЛ ФАРЗАНДЛАРИ БУТУН ДУНЁГА ТАРИҚДАН БАТТАР СОЧИЛИБ КЕТИБ “БАРАКА ТОПИБ” КЕЛИШАЯПДИ, РЎЗҒОР ТЕБРАТИШАЯПДИ!!!
      Мамадали Махмудов акамиз матонат тимсоли бўлиб яна қад тиклаяпдилар.
      Йўлланманинг икки уч маротаба чўзилиши албатта сизнинг марҳаматингиз туфайли бўлган.
      Химматингизга балли Исмат ака!
      Агарда сиз давлат миқёсида бирон лавозимда бўлганингизда минглаб арслонларимиз омон қолишган бўлар эдилар, қафаслардагилари аллақачонлар озод бўлишган бўлар эдилар.
      Худо насиб этиб ҳалқимиз ва миллатимиз бахтига хали хизмат қилиш насиб этади сизга!!!
      Сизнинг ушбу чақириғингизга яна минглаб миллатдошлар лаббай деб жавоб берадилар деб умид қиламиз албатта.
      Бирлашган ўзар дейишган, сизу бизнинг қолаверса фарзандалримиз келажаги ва бахти учун курашган ва курашиб келаётган буюк инсонни кўплашиб қўллашимиз шарт.
      Каримов замонасини мақтаб куйлаганларида қачонда қасрлар қурар эдилар.
      Виждони сотмадилар, ҳалқини ва Ватанини сотмадилар!!!
      Ватан хоинлари комадан чиқмай ўлиб кетдилар, миллионлаб доллар бойликлари, тонналаб олтинлари ёрдам бермади!
      Миллионларнинг дуолари бир грамм олтини йўқ буюгимизни ўлим чангалидан қайтиб берди бахтимизга.
      Бизнинг миллат бўлар вақтимиз келди.
      КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРНИНГ АЙРИМ ХОДИМЛАРИ ВА РАХБАРЛАРИ ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИНИ ЯШИРИШ УЧУН ҲАМ БУ БУЮК ИНСОННИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ПАЙИДА БЎЛИШДИ ВА ХАЛИ ФИКРЛАРИДАН ҚАЙТИШДИ ДЕЙИШИМИЗГА ЖУДА ЭРТА.
      УЛАРНИНГ ИСМЛАРИ КЕРАКЛИ ИНСОНЛАРДА БЎЛГАНИ УЧУН ҲАМ ТЎХТАБ ТУРИШИБДИ.
      ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ ДЕЙИШГАН!!!
      Ғалвирни сувдан кўтарадиган замон келди

      REPLY
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 шарҳ

  1. Haqsuz says:
    07/31/2017 at 01:18-

    Профессор М.Зохидовнинг 500 доллар юборганини ўқиб эзилган юрагим анча орам олди.
    Шу ерда қизиқ бир қонуният очилган кўринади. Кейниги кунлар Мамадали акани баҳоли қудрат молиявий қўллаётганлар фақат олимлар бўлиб чиқаяпти.
    Саҳоватпешалар ичида на “Ясамасўз”, нада “Мухлис” йўқ.

    Reply
  2. Haqsuz says:
    07/30/2017 at 11:47-

    Юрагим эзилиб кетди машҳур ёзувчининг бу ёзганларини ўқиб.
    Ноҳатки Хоразмийдан бошқа бирон саҳоватеша одам топилмабди ёзувчига озроқ пул юборадиган.

    Reply
    • Мухлис says:
      07/30/2017 at 17:13-

      Юрагингизни эзмай, узингиздай Хаксуз Инсонга акалли 50 доллар жунатиб юборинг! Ростдан юрагингиз эзилаётган булса! Ургилдим сиздайин Ясама такаллуфчилардан!
      Сизни Haqsuz эканлигингизга гумон бор лекин, сизнинг хакикий лакабингиз “Ясамасуз”!

      Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31249 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31196 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31163 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30789 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30786 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30770 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30760 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30746 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30740 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30735 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30726 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30726 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30725 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30709 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30699 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30670 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30668 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30665 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30660 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30642 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30641 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30622 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30619 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30613 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30599 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30587 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30566 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30549 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30548 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30546 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30537 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30536 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30532 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30522 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган