Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….
Сиз мени севмайсиз.
Биламан.
Шунчаки қолгансиз ёқтириб.
Шунчаки юрибсиз ёнимда,
Буюк бир ёлғонни уқтириб!
Сиз мени севмайсиз.
Начора.
Устимдан куляпди мухаббат.
Юр энди, ишқгинам,бечора,
Қайсарлик қилмагин сен фақат.
Сиз мени севмайсиз,
Шунда ҳам,
Тилимда минг такрор сиз нодон.
Назарга илмайсиз,
Майлига,
Назардан қўймасин Ҳудожон!
Қўрқманг!
Сизга асло тушмайди юким!
Ўзимдан ортмайди бошимдаги қор.
Мен энди қадримга йиғламай қўйдим,
Барига қўл силтаб қўйганларим бор!
Сиз юрган кўчага босмайман қадам,
Сиз ўтар йўлларнинг менга боши берк!
Телбавор тентирар эканман билсам,
Онасин йўқотиб қўйган бўтадек!
Фурсатим оз менинг.
Юмушим бисёр.
Қарзим кўп Сарвари Олам олдида.
Сизга сиғинибман мен сўқир,нодон,
Тавба,тиловатлар увол бўлдида…
Қўрқманг!
Сизга асло тушмайди юким,
Қараб тураверинг,узатманг мадад.
Оллоҳдек меҳрибон бўлолмас ҳеч ким,
МЕН УНИ СИЗЧАЛИК СУЙМАБМАН ФАҚАТ!
Сиз деб гуноҳларга ботаверсаму,
Икки дунёимдан кечсаму,эсиз,
Роббим карам этиб бандам десаю,
Битта ҳатоимни кечирмаган сиз!
Қўрқманг!
Энди сизга тушмайди юким!
Тезроқ ҳаётимдан кетинг илтимос.
Ёлғизлар ёрининг ёнига кетдим,
У мени бандам деб суя олса бас!
Малика Салимова
Эй кўнглима, сени бугун ёмон кўрдим,
Тоғдан баланд ғуруримни эгиб қўйдинг!
Маликадек кибор эдим,осмон эдим,
Қай эшикнинг зулфларига тегиб қўйдинг!
Кўнглим сени ишон жуда ёмон кўрдим,
Шу кўчани четлаб ўтсанг бўлмасмиди.
Сенга кўзгу бўлган икки қароғимга,
Юрагимнинг жолалари тўлмасмиди.
Кўнгилгинам, бошимга не кунни солдинг,
Оқибатда саҳро бўлди чаман боғим.
Қай уммоннинг тубидан дур топиб олдинг,
Ишқсиз қашшоқ яшамоққа кўнган чоғим!
Билибгина КЎНГИЛ деган шараф олдинг,
Кўнмасликнинг чоралари қайда пинҳон!
Ўз бошинга ўзинг ғамни сотиб олдинг,
Гаровига юрагимни қўйиб нодон!
Sevgi bu ayollarning pul ishlash va erkakning hisobidan yashash usuli.