Бунда ризқ топмоқ – шер оғзидан емиш
Тортиб олмоқ каби хатарли юмуш.
Замон қаҳрамони – ялмоғиз эмиш,
Девлар бошгинангга солур мотамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Ҳамма нарса, ҳар кас сотилар, Сотқин
Дунё дарёсига кенг қулоч отгин.
Сени сотишдими, сен ҳам жим сотгин,
Дема қашқирларга бермам подамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Кексалар бўяниб ёшга айланган,
Қалблар ҳиссиз, лоқайд – тошга айланган.
Энг долзарб масала– ОШга айланган.
Сарфу харжда доғда қолдир Ҳотамни,
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Инсон қадри –бир пул, номусдир – арзон.
Чидолмай ер бот-бот силкингай – ларзон,
Сарсонлар каммиди, сен ҳам бир сарсон.
Сўқирсан, айт, кимга тутурсан шамни?
Тошкент тан олмайди пулсиз одамни.
Ajoyib she’r, omad shoir akaga
Yaxshi she’r bo’libdi. Shoirni Tangri qo’llasin. Haqiqiy ahvolni tasvirlagan.Haqiqatni aytish uchun jasorat kerak. Har kim ham haqiqatni ayta olmaydi.
Барака топинг. Аллох рози булсин. Канчалик аччик булмасин бу хакикат.
Барака топинг! Талабалик йилларим эсимга тушиб кетди… Корин оч… Пул топиш максадида гох Чорсудаги гумбаздан майиз олиб пастрокда сотиб тиркилик килганим, гохида мардикорликка чикиб телевишкани ёнидаги уйни 2 этажига лой обчикиб, лумбоз босганим, ва эски шахарни ичидаги хонадонларни бирига сув олиб кириш учун трубага хандак казиб кулим кабариб ручка ушлай олмай колганларим… хамма хаммасини куз олдимга кинолентадек олиб келиб куйди бу шеър… Тошкент уруш даврида нон шахри булган, хозир пул шахри….
Ажоеиб сиесий шеьр омад шоир Амир акага яна шунака исенкор шеьрлардан буса яхши буларди