"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ёқубжон Абдуманнон: Афсона (Ҳикоя)

Маданият ва Санъат | 07/27/2017 09:58-     15 марта ўқилди

 АФСОНА
ҳикоя
Мен бу китобни қандайдир иш билан чиқиб, болохонамизнинг бир бурчагида ўтган йиллар мобайнида ғарам-ғарам қилиб тоғдай уюб ташланган эски журналлар орасидан топиб олган эдим. Худо ҳаққи, тан олишим керак, бу яқин ўрталарда дўстларим айтгандай таниқликитоб жинниси бўлсам-да, бундай аянчли қисмат парчалари битилган китобни ҳали туғилиб қўлга олмаган эдим. Китоб кўп вақтлардан бери сақланиб келинган боис муқовалари сичқонларга ем бўлиб, варақлари қарийб кўз кўрмас даражада ёмғир остида қолгандай сарғайиб кетганди. Унинг номи ҳам, муаллифининг исми ҳам муқовасига қўшилиб йўқ бўлган, мен китоб орқасида лотин графикасида берилган баъзи сўзларнинг изоҳини кўриб, қайсидир хорижлик ёзувчиники бўлса керак, деб гумон қилган эдим. Қиссани мен бир неча ойдан бери қўлдан қўймай мутолаа қилаётгандим. Ундаги тушларингга кириб чиқадиган ваҳмкор руҳ ҳали китоб сўнггига етмаган бўлсам-да, шууримни эзадиган даражада мудҳиш битилганди…
…Ўшанда борлиққа эндигина кузакнинг совуқ шарпаси югурган кезлар эди. Мен ойлаб мук тушиб ўқиган ва ундаги беўхшов нафасдан юрагимда синиқ косадай дарз кетган, бугун уни ўқиш тугул у ётган столга яқинлашишга кўнглим зада бўлиб қолган Афсоналар ғори (мен номаълум китобга шундай ном қўйиб олган эдим) қиссасини эслаб қўлим ҳеч ишга бормай, ўзимни нима билан овутишни билмай ўтирганимда, кабинет эшиги очилиб, озғингина, истарали бир аёл қўлида аллақандай қоғоз билан кириб келди. Саломлашиб, қаршимдаги стуллардан бирига ўтиринг деб ишора қилганимда у қўлидаги букланган қоғозни менга узатди-да, омонатгина курсисига чўкди. Бу хат сизга деди, сўнг бир умр излай-излай ниҳоят йўқотган одамини топгандай мамнун ҳолда армонли тин олиб қўйди.
Хайрият-е, сизни ҳам учратар кун бор экан. Бир ҳафтадан бери шаҳар изғийман…
Хат деганини эшитиб ҳайрон бўлдим, умрим бино бўлиб ҳали ҳеч ким билан хат-пат ёзишмаган эдим. Тўғри, бундан анча йиллар бурун ёшлигимда бориб палапартиш бир дафтар машқларимдан редакцияга юбориб, фалакнинг гардиши билан шу шеърлардан биттаси газетада босилганида бошқа шаҳар қизларидан Танишайлик, Сизга ўхшаганлар билан дўстлашишни истайман…, Хат ёзишиб турайлик мазмунидаги хатлар келиб турувди. Бирортасига жавоб қайтариш иштиёқим бўлмагач, хатлар оқими тақа-тақ тўхтаб қолган эди. Бунга ҳам талай йиллар бўлиб кетди. Орада… бироқ… Ҳозир томдан тушгандек дафъатан пайдо бўлган, устида бирор ёзуви бўлмаган, устига устак нотаниш аёл орқали келтирилган хат мени ҳайратга солиб қўйганди.
Калавасининг учини йўқотган одамдай хижолатда қолганимни сезди шекилли, аёл батафсилроқ тушунтиришга киришди: Энсангизни қотириб қўйдим, узр. Сизни шаҳарда анчадан бери ахтараман, ҳечки дарагингиз чиқса. Охири бахтимга олийгоҳда дарс берадиган бир дўстингиз учраб қолди. Шу ёққа йўналтирди мени. Лекин менга бошқа манзилни айтиб жўнатишганди, – деди аёл менга қараб оларкан.
Ҳа шундай… бўлиши мумкин. Бу ерга ишга ўтганимга ҳали кўп бўлган эмас, – дедим аёлнинг тезроқ мақсадга кўчиши учун гапни қисқа қилиб.
Хуллас, бу келтирилган хат дўстингиздан. Мен эса ўша дўстингиз даволанаётган руҳий касалликлар шифохонасида лаборант бўлиб ишлайман. Аниқроғи, буни дўстингиз эмас, профессоримиз бериб юбордилар. Хатни ўқиб чиқиб ўзингиз бафуржа тушуниб оларсиз, – деди-ю, вақти зиқлигини айтиб, узр-маъзур қилиб, қандай бесадо кириб келган бўлса, шундай чиқиб кетди. Аёл қанча босиқлик билан айтган бўлмасин, унинг гаплари таажжубимни янада ошириб юборди. Бир неча вақтдан бери ўзимни олиб қочиб юрган номаълум китобдаги ёввойи ғалаёнлар яна шууримда ўргимчадай ўрмалагандай бўлиб шошиб қолдим. Айниқса, унинг руҳий касалликлар шифохонасидаги дўстингиз дегани баданимдан совуқ тер чиқариб юборди. Дарҳол хатни очиб ўқишга тутиндим.
Муҳтарам нотаниш жаноб, – деб бошланганди сарғиш қоғоздаги мактуб, – дўстингиз боис сизни безовта қилганим учун мени маъзур тутасиз. Сизнинг на манзилингиз ва на исмингизни билмасак-да, бу хатнинг қўлингизга етишига умид боғлаб ёзаяпман. Жилла қурса номингизни ёзай деб уриндим, бўлмади (дўстингиздан сўрагандим, айтмади. Касаллик асоратида уларни даволаётган ҳар қандай духтирни ўзларига душман деб билади бу ердаги беморлар. Шунинг учун сирларини бой беришмайди, бизнинг олиб бораётган муолажамиз қаттиқ азоб беради уларга…) Хулласки, дўстингиз анча тетик, тузалиб қолди ҳисоб. Тунги алаҳсирашларини, онгидаги барча парокандаликларини ҳисобга олмасак, сўнгги етти текширувимиздан соғ-омон ўтди. Кеча ҳатто марказдан текширувга келишган эди. Академик опамиз қоғозларга қараб ишонқирамай, ўзлари ихтиро этган ОНГ-2 аппаратига ҳам солиб кўрдилар. Ҳаммаси қарийб жойида. Фақат миядаги кичик Ф ва Т томирлари ўзакларидан йироқлашган, лекин беморнинг ақл-ҳуши жойига кела бошлагач, томирлар ҳам ўзаклари томон аста-секин юриш бошлаган. Қисқа кунларда тузалиб, касаллик йўқолиб кетади деб ишонтирди. Ана шундай ишончни биз ҳам сизга йўллаб, бир илтимосни маълум қилмоқчимиз. Билишимизча дўстингиз қаровсиз, ҳатто шу ёшга етиб уйланишга улгурмаган экан. Қандайдир кампирдан қолган ташландиқ ҳовлида талай йиллардан бери ижарада яшаб келаркан. Ота-онасининг бор-йўқлиги бизга қоронғу. Аниқ бўлишича, шунча йиллар китобга муккасидан кетиб, тунларни бедор ўтказган. Азбаройи кўп ўқимоқликнинг зарбидан толиқиб, ўзига шундай касалликка йўл очиб берган. Ўқигандаям тағин бутун чет эл адибларининг афсонавий махлуқлар ҳақидаги машъум асарларини ўқиркан. Ўқиш билан маҳдудланиб қолмай, ўзи ҳам қўрқинчли туш каби ғайритабиий манзаралар ҳақида хаёл суриб қоғоз қоралар экан.
Булардан, албатта, сизнинг хабарингиз бўлса керак деб ўйлайман. Тунов куни то тонгга қадар алаҳлаб сиз билан суҳбатлашиб чиқди. Ўшандаги кузатиш давомида сизнинг қайсидир марказий кутубхоналардан бирида ишлашингизни, талабалик йиллари у билан қиёматлик дўст бўлганликларингни ва кўп китоб ўқишда талабалар орасида ном чиқарганингизни билиб олдик. У ўша кеча узоқ валақлаб ётди. Қандайдир қора ғорлар, аждарлар кўмилган қабристон… ҳақида ва тағин янги нарсалар ёзиш кераклигини сизга обдон тушунтирган бўлди. Ўзиям уззу кун кроватга ётиб олиб нималарнидир ёзарди. Шифохонамиздаги духтирларни қизиқтирган бу бисотни кеча у уйқуга кетганда, ниҳоят ўқишга муяссар бўлдик. Билсак, сизга мактуб ёзаётган экан. Ҳали тугаллаб улгурмаган хатдан бирор нусха кўчириб сизга жўнатсакмикин деган фикрга ҳам бордик, бироқ… хатнинг ваҳимасидан юрак тарс ёрилай дейди. Ҳатто унинг образларини эслаб овқатланаётган пайтингиз ўқчиб юборишингиз мумкин. Бир практикант ҳамширамиз (китобга жуда иштиёқи баланд эди) ўқиб чиқиб қулоқлари шанғиллаб қолди. Айтгандек, дўстингиз ишлайдиган жойдан уни йўқлаб одам келганди. Шаҳардаги ўн учинчи гаражданман деб таништирди ўзини. Дўстингиз ўша гаражда қоровуллик қиларкан. У киши билан анча суҳбатлашганимизда бир сирини ошкор қилиб қўйди. Дўстингиз боя айтганимдай шаҳар чеккасидаги кампирдан қолган ҳовлида ёлғиз яшаркан. Ҳамма бало ўшандан келган, билсангиз.
У одамнинг таъкидлашича дўстингиз илгари қайсидир нуфузли ташкилотларнинг бирида фаолият кўрсатган, бора-бора ўзида асаб чарчаганини сезгач енгилроқ иш излаб гаражга келиб қолган экан.
Авваллари жой масаласида бизнинг қарашларимиз бутунлай бўлак эди, яъни бунақа касалликларга яшаш жойининг мутлоқ алоқаси йўқ деб қараб келдик. Яқинда бу масалани ҳам академик айтиб қолди. Бу хусусда академик хорижлик олим билан талай йиллар бош қотириб, охир оқибат сўнггига етишибди. Дарҳақиқат, руҳий касалликлар бевосита ва билвосита ўрин билан боғлиқ экан. Ҳали кўп бўлган эмас, ўзимизда ҳам шунга айнан ўхшаш бир воқеани кузатдик. Шифохонамизга келтирилган бемор уч кундан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Турар жойни синчиклаб ўрганиб чиқсак, жинлар қабристони экан. Бемор у уйда узоқ яшаб сўнг қўрқиб оёғи жинлар арвоҳига тегиб кетган. Ҳа, ўша тегиб кетган жойини биз аппаратда кўрдик. У ерига 3 рақами муҳрланиб қолган экан.
Тасодифни кўрингки, бемор ҳам уч кундан қолмай…
Тўғри, бундай бахтсиз ҳодисалар камдан-кам учрайди. Аммо барибир реал нарса бўлиб қолди. Дўстингизни йўқлаб келган одам уйи тўғрисида гап очгандан сўнг бизга кўп нарса ойдинлашди-ю, унинг хонамда мен билан алвасти ва болалари яшайди, улар менга сира уйқу бермайди деб, кечалари такрор-такрор босириқиб чиқиш боисини сезиб қолдик. Энди асосий масалага кўчсак. Юқорида сизга бир илтимос билан мурожаат қилмоқчимиз деб айтдим. Бу ҳам худди шу билан боғлиқ масала. У тузалиб чиқса, албатта ўз қарамоғингизга олиб уйдан кўчирсангиз. Уйида нимадир борлигини текширув ўтказмасимиздан бурун пайқаб қолаяпмиз. Бордию яна ўша ҳовлида яшаса касаллик қайта хуруж қилиши мумкин. Бу гапларни фақатгина сизга айтишимизнинг сабаби сизни у кўп қўмсайди. Нуқул алаҳлаб сиз билан суҳбат қуради… Яна хатда айтиш мушкул бўлган айрим гаплар бор эди. Вақтингизни топиб, ҳузуримга келиб кетсангиз яхши бўларди…
Хат шу ерга етганида юрагимга тоғдек қутқу ағдарилиб тушган эди. Фақат пастроқда ёзиш эсидан чиққан бўлса керак, шундай сўзлар ҳам кичик ҳарфлар билан илова қилиб қўйилган эди: Мабодо менга учрашишдан олдин бирор уй-жой топиб қолсангиз, мана бу манзилдаги кампирга учраб дўстингизнинг ижара ҳақини тўлаб, рози бўлса кўчларини олиб кетарсиз: Қоратош-12. Хатни тугатар эканман кўзларим косасидан отилиб чиқаёзди, қўлларим қалтираб Афсоналар ғорининг қаҳрли туйғу аъзойи баданимни сескантириб юборди. Хотирамда хатни ўқимасдан бурун пайдо бўлган мавҳумликни парчалаб ташлаган пароканда ўю хаёллар ғужғон ўйнай бошлади. Шу хат бўлмаса мен телба қарийб унутаёзган олис туманлар оша қолиб кетган, талабалик йилларимизда апоқ-чапоқ бўлиб юрган, ўша пайтлар (мен эмас у) кўп ўқиганлиги боис олийгоҳда ҳамма унга ҳавас қилиб юрадиган, унча-мунча домлаларнинг лекцияларини писанд қилмай, ҳафталаб дарсга қатнашмайдиган, тағин имтиҳон вақтлари ҳаммани ҳайратга солиб аъло баҳо олиб кетадиган қадрдон дўстимнинг аҳволини ҳозир эслаб, баданимда заҳарли илон юргандай қўрқиб кетдим. Беҳол курсига чўккан эканман қўққисдан жаранглаган телефон овозидан чўчиб тушдим. Шунда мен хат билан қолиб кетиб, ишимни бутунлай унутганим, боз устига деразадан совуқ ҳўмрайиб турган зулматни кўриб қолдим. Дастакни кўтарган эдим:
Нима, ётиб қолмоқчимисиз бугун?! Ҳамма кетиб бўлди-ку… Пастга тушсангизчи тезроқ, қоровул эшикка қулф урмоқчи ,- тутақиб кетган электрикнинг овози эшитиларди. Шоша-пиша хаёлимни тўпладим-да, хатни ғижимлаб чўнтакка тиқиб пастга тушиб кетдим.
Тун калхатлари соя ташлаб, дунёи дунни зулумот қаърига тортиб, мен уйга етиб келганимда юрагим ўз-ўзидан яна ҳарос ола бошладим. Хаёлимни ўғирлаб қочган бахтсиз дўстим тақдири кечагина яшашдан буткул совутишга улгурган номаълум китоб воқеасиданда шафқатсиз эди. Бир вақтлар (ўшанда унинг эндигина бир-икки ҳикояси матбуот юзини кўриб, талабалар оғзига тушган кезлар эди) айтган сўзлари ёдимга тушиб қолди: Биз тунлари ўйлаб-ўйлаб, оқибат хаёл осмонида пайдо қилган ваҳимали туюлган битикларимиз ҳаётнинг олдида, чуқур ўйлаб қарасак, оддийгина бир хабар холос. Хаёт зимдан қараганда қанчалар сокин бўлмасин, унинг остида қанчалар даҳшатли воқелик ётади. Унинг гаплари нақадар буюк башорат эканлигини ҳозир менга профессорнинг хати тасдиқлаб турган эди. Бу сўзларни айтгани ҳам қанча вақт бўлиб кетди. Ундан кейин, эҳ-ҳа… қанча сувлар оқиб ўтди. Орада мен у айтгандай севги-муҳаббат ҳақида енгил-елпи китоблар мутолаасидан кўз юмиб, жиддий асарлар оламига- хорижий элларнинг ҳаёти ҳақидаги ҳақиқий хулосалари бўлган қиссаларини ўқишга киришган, ҳатто бу нарсалардан безиб, кутубхоначилигимни ташлаб, бошқа ишга улгурган эдим. Ўқишни битирган йилимиз унинг қандайдир газеталарнинг бирида ишлашини эшитиб қолган эдим. Бир марта йўқлаб бориб анча суҳбат қурганим ҳам эсимда. Ана ўшанда кароматгўй дўстим худди ўзининг тақдир ёзмишларини олдиндан ўқиб қўйгандай, икки башоратини айтган эди: Яқин кунларда адабиётдан ҳам, бу ердан ҳам кетсам керак. Ҳеч қачон ишламай одамни сиқишлари асабга тегиб кетди, деганди.
Бу бизнинг яқин йиллардаги охирги учрашувимиз эди. Шу-шу ишларим кўпайиб, йиллар орамизга айрилиқдан қўрғон солганида унинг ёди хотирамнинг чекка-чеккаларида қолиб кетганди. Лекин қизиғи шундаки, олийгоҳни тугатганимизга анча йиллар бўлишига қарамай унинг ҳамон бўйдоқ юриши мени ажаблантирди. Дераза ва эшикларни маҳкамлаб, чўнтагимдаги ичида қўрқинчли махлуқлар нафаси изғиб юрган хатни олдим. Ростдан у юрагимни ғашлаб ташлаганди. Шу боис бўлса керак уни қайта ўқишга кўнглим бўлмади. Фақатгина дилимда қоп-қора нуқталарни тамғалаб кетган жойларни топиб қайта ўқидим. …Сизга мактуб ёзаётган экан. Шу пайт дўстим менга ғалати тафсилотлару соғинч кўз ёшлари тўкилган мактуб эмас, ёш умримга қазо марсияси битаётгандек юрагим музлаб хатни ташлаб юбордим…
Дўстим ҳақидаги безовта хаёл мени тонг саҳардаёқ кампирникига бошлади. Кўча-кўйдаги одамлардан сўраб-суриштириб, пешиндан кейин уйни топиб бордим. Кампирнинг уйи марказдан анча олисда, кунботар томондаги эски қалъа ёнида экан. Мен унинг ҳовлисига кириб борганимда зах супада қариб-қартайган, юзу кўзларига қаҳрли йиллар солиб кетган ажинлар қатига дунёи азалнинг ғаму андуҳлари чўкиб ётган кампир афтода хаёллар соясида кўзини бир нуқтадан узмасдан ўтирарди. Ҳовлига қадам босишим билан кампирнинг ҳайҳотдек ҳовлида ёлғиз ўзи сўппайиб ялмоғизнинг қотириб қўйилган ҳайкалидай ўтиришини кўриб юрагим орқага тортиб кетди. Ҳамма нарсани Яратганга топшириб, иродани қўлга олдим-да, тўғри олдига қараб юрдим. Саломлашиб, ёнидаги стулчани сал ундан нарига тортиб ўтирар эканман, шунда ҳам у кўзларини қараб турган нуқтадан узмади. Гап очиш баҳона унинг юзларига қараганимда кўзларини оқ парда тўсиб олганини кўриб, унинг кўр бўлиб қолганини билиб қолдим. Кампир бу серғалва дунёда узоқ йиллардан бери яшаб келган, азобу уқубатни кўраверганидан Яратган эгамнинг раҳми келиб кўзига оқ пардадан қўрғон ясаб қўйганди, назаримда. Икки кундан бери ҳаётимни қанчалар ваҳималар тўсмасин, кампирга келиш мақсадимни хотиржам гапириб бердим. Гапларимни қунт билан эшитиб ўтирган кампир мен унинг уйига муттасил келиб юрадиган эски танишдай бепарво гап бошлади:
Бола ўзи анчагина қайсар эди, – деб сўз очди. Шу ўтирган кўйи: Ҳамма-ҳаммасини тушунтирдим унга, қайда, майли ҳеч қиси йўқ, у ёғини менга қўйиб беринг, ўзим ҳам шунақа ҳовли ахтариб юргандим деб икки оёғини бир этикка тиқиб туриб олди. Ноилож калитни тутқаздим. Ҳовлини билсангиз керак, бундан икки кўча нарида аммамдан қолган. Болага ҳовлига қарғиш текканини ҳам, шўрлик аммамнинг бошига етганини ҳам қанча тушунтирмай барибир айтганини қилди. Кўнглим сезган эди у шундоқ бўлишини, чунки у узоқ яшаб қолган эди. Ундан олдин ҳам бир неча киши уйни ижарага олиб икки кун ўтар-ўтмас калитни одиб келиб қўлимга тутқазиб кетишган эди. Охири бахайр бўлсин-да, деб юрардим… Мана…оќибат…
Кампир гапира туриб томоғи хириллаб қолди. Ёнида пиёлада сувни пайпаслаб топиб томоғини ҳўллаб гапини яна давом эттирмоқчи эди, менинг қўрқувдан дағ-дағ қалтираётганимни сезди шекилли:
Ана шунақа… бу қўрғоннинг тафсилоти жуда узун,айтиб сенинг кўнглингни бузиб нима қиламан, – деб сўзини тугатди.
Майли, холажон, бўлмаса гап бундоқ… унинг ҳовлида қанча яшаганини, ижара ҳақи неча пул бўлишини айтсангиз, мен бир йўла рози қилиб кетсам сизни, – дедим ўрнимдан турар эканман.
Нималар деяпсан,болам… қизиқ одам экансан-ку? Ташландиқ ҳовли учун ҳам пул оламанми? деди қатъий норози оҳангда. Майли, бориб анжомларини олиб кетавергин. Кетишингда эшикни қулфлаб калитни ташлаб ўтсанг бўлди…
Кўчага чиқар эканман, кўз олдимни бир умрга ташлаб кетилган, қабристондай ҳувиллаб ётган, айвонларида одам изи тегмаганидан ёввойи тиканлар гуркираб ўсган, деворлари тарам-тарам ёрилиб кетган, захнинг умр бўйи бадбўй иси уфуриб ётган, ёлғизлик билан арвоҳлар маконига айланиб қолган ҳовли тўсиб олдию беихтиёр уйим томон бурилдим.
…Қош қорайиб мен кампирникидан қайтар эканман, бутун вужудимда даҳшат тўзонлари кўтарилиб, баданимни зир қақшатиб, хотирамда қутурган итлар жангидай ғалаён қўзғалган эди. Оёқ қўлларимдан мадорни олиб қочган титроқ мени хаёлнинг баҳайбат ҳайвондай зулмат донг қотиб ётган кўча ва кечаларига улоқтириб юборди. Зил-занбилдай оғирлашиб бораётган қадамларим йўлни тобора чўзар, миямда эса Шунча кундан бери менга тинчлик бермай, ҳаётимни кузги хазонлардай пароканда қилиб ташлаган, қайсидир ёзувчининг тор кулбасида ойлаб, эҳтимол йиллаб бичиб-тўқилган Афсоналар ғорини бориб майда-майда қилиб йиртиб ташлайман. Беҳуда шунча вақт сохта тўқилган афсоналарни ўқиб умримни дарбадар ўтказган эканман… Ҳақиқий афсоналар бу ёқда экану… деган шиддатли фикр ҳайқирар, назаримда ўзим ҳам кўз кўриб қулоқ эшитмаган мудҳиш афсона бағрига кетиб борардим…
Ёқубжон АБДУМАННОН,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94194 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31407 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31356 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31319 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31222 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30937 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30848 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30840 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30840 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30839 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30838 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30837 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30836 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30835 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30832 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30831 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30830 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30829 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30828 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30827 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30825 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30822 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30821 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30820 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30819 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30819 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30819 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30814 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30813 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30810 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30805 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30805 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30805 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30803 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30803 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30802 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30801 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30800 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30800 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30799 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30798 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30797 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30795 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30795 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30794 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30788 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30787 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30786 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30785 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30784 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30784 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30782 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30778 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30777 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30776 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30775 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30775 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30774 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30773 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30773 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30772 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30770 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30770 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30769 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30766 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30765 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30764 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30762 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30761 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30760 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30758 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30758 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30757 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30756 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30755 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30755 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30753 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30748 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30745 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30741 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30734 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30734 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30734 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30732 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30732 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30730 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30730 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30728 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30724 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30721 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30721 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30721 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30720 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30720 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30719 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30718 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30718 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30718 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30718 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30718 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30717 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30716 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30716 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30716 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30716 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30716 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30715 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30714 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30713 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30713 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30712 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30710 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30709 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30708 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30708 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30691 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30687 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30687 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30687 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30687 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30687 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30686 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30686 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30686 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30685 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30683 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30681 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30680 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30680 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30679 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30679 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30679 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30678 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30677 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30676 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30675 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30673 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30672 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30671 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30669 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30669 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30669 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30669 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30669 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30667 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30667 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30667 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30666 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30664 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30663 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30663 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30662 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30661 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30661 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30660 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30657 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30654 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30653 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30650 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30650 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30649 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30649 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30648 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30646 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30646 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30646 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30646 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30645 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30643 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30642 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30640 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30636 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30635 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30635 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30634 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30634 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30634 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30628 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30628 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30628 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30627 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30627 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30625 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30621 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30618 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30617 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30616 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30616 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30614 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30614 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30614 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30614 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30612 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30610 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30610 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30610 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30608 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30608 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30608 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30607 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30604 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30600 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30600 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30598 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30598 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30596 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30596 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30595 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30595 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30592 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30590 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30588 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30585 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30583 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30581 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30581 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30577 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30576 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30574 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30572 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30571 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30571 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30569 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30569 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30562 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30558 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган