"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ (2-КИТОБ, 10-БОБ)

Демократия сабоқлари, Исмат Хушев: "Подшо эркатойининг саргузаштлари" (2-китоб), Муҳаррир минбари | 07/25/2017 18:40-     17230 марта ўқилди

ИСМАТ ХУШЕВ
UzbekDunyo@hotmail.com
ПРЕЗИДЕНТ ЭРКАТОЙИНИНГ САРГЎЗАШТЛАРИ  
ИККИНЧИ КИТОБ – 10 БОБ  
Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Муб
oҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Т
aрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исм
aтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.
(Mуҳаммад РAҲМOН)
399
Суратда: Ўнгдан биринчи – “Совет Ўзбекистони” газетаси Бош муҳаррири Ўктам Усмонов, “Правда Востока” газетаси Бош муҳаррири Рубен Сафаров, “Учительская газета”нинг Ўзбекистон бўйича мухбири Анвар Усмонов, Журналистлар уюшмаси раиси, СССР халқ депутати Аҳмаджон Мухторов  “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев ва бошқалар Ўзбекистон журналистларининг Москва матбуотида Фарғона фожеаларининг бир ёқлама ёритилишига қарши митинггида…
10-боб
 ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ
 Ёки Ислом аканинг биринчи отдоши
 
1.
Ҳокимият тизимида ишлай бошлаганимдан кейин ҳам норасмий ташкилот вакиллари билан алоқани узмадим.
Уларга тўғрисини айтдим: «Мен Ислом Каримовнинг сиёсатига ишондим, шу кишининг қўлида ишлайман. Сизлар билан ҳам конструктив ҳамкорлик қиламан».
Кези келганда шуни айтиш лозимки, Ислом Каримов ҳокимият бошига келгандан кейин мендан бошқа яна бир қанча мухолифат фаоллари ҳам унга ишониб, у билан ҳамкорлик қилишга, командасига ўтиб ишлашга иштиёқ сезишди.
Аввал Эркин Воҳидов, Шукрулло, Темир Валиев, Усмон Азимовлар, кейинроқ 1992 йилдан эса Бек Тошмуҳамедов, Аҳмад Аъзам ва бошқалар ҳукумат тизимларидаги турли лавозимларда ишлай бошлашди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Шукрилло ва Темир Валиевлар Президент Кенгашининг аъзоси этиб тайинланган бўлсалар-да, “Бирлик” ҳаракати билан ҳам ҳамкорликни узмагандилар.
Атоқли ўзбек ёзувчиси Ойбек домланинг ўғиллари Бек Тошмуҳамедов “ВАК”нинг раиси бўлганларида ҳам, ундан кейин ҳам ҳамиша мухолифат сафида бўлдилар.
Қизиғи шундаки, орадан беш олти йил ўтар-ўтмас, Эркин Воҳидовдан бошқа ҳамма “собиқ мухолифатчилар” турли баҳона-ю сабаблар билан ўз эгаллаб турган лавозимларидан бирин-кетин озод қилиндилар.
Ҳа, Ислом Каримов ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб, одамлар ишончини қозонишда дўстдан ҳам, душмандан ҳам ўринли фойдаланиш маҳоратига эга экан…
2.
Шу ўринда менинг Ислом Абдуғаниевичга муносабатим ўша пайтларда қанчалик самимий ва беғараз эканлигини кўрсатадиган бир мисолни айтиб ўтмоқчиман.
«Ҳаёт ва иқтисод» журналига эндигина бош муҳаррир этиб тайинланган пайтимда ташкилотнинг фаоллари пойтахтда митинг ўтказиш учун Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига ариза берганди.
Аризага беш киши: Муҳаммад Солиҳ, Аҳмад Аъзам, мен ва яна икки киши имзо қўйгандик.
У пайтлари митинг ўтказиш учун олдиндан ижроқўмга ариза бериларди. Мен ҳам норасмий ташкилотнинг фаоллари қаторида имзо чеккан эдим.
Демак, мен ўз позициямни очиқ-ойдин айтганимдан кейин ҳам улар мени сафларидан чиқариб ташламаган эдилар. Чунки гапларим, ҳаракатларим самимий эканлигига ишонишарди.
Ўшанда шаҳар ижроқўмининг раиси, назаримда, Шоабдураҳмонов деган киши эди.
У киши илгари Тошкент метросининг раҳбари бўлган. Муҳаммад Солиҳ номзоди СССР халқ депутатлигига қўйилган пайтда айнан шу киши округ сайлов комиссиясининг раиси эдилар.
Жуда юмшоқ фъелли, итоатгўй бу одам кейинчалик Адҳам Фозилбеков бу лавозимга келгач, яна ўз қадрдон метросига бошлиқ бўлиб қайтиб кетади…
3.
Хуллас, “Бирлик”чилар шаҳарда кўпминг кишилик митинг ўтказмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги хабар Ислом Абдуғаниевичга етказилади.
Ислом ака Ўзбекистонда эндигина иш бошлаган, Фарғона воқеаларининг акс-садолари ҳали босилмаган, республикадаги сиёсий вазият беқарорлашиб турган бир пайт эди.
Бундай қалтис шароитда ортиқча ҳис-ҳаяжон ёмон оқибатларга олиб келиши, оломон қуюшқондан чиқиб кетиши мумкин эди. Шу боис митинглар ёпиқ бинода ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Лекин аризада очиқ майдонда митинг ўтказилиши айтилган эди.
Агар аризага имзо қўйган кишилардан бирортаси: «Очиқ майдонда эмас, ёпиқ бинода, хусусан, газета корпусининг мажлислар залида митинг ўтказилишига рухсат беришингизни сўрайман», деб аризани қайта ёзиб берса, кейинги ариза инобатга олинар экан.
Ўзбекистон журналистлари томонидан Москва матбуотида Фарғона фожеаларининг бир томонлама ёритилиш сиёсатига қарши ўтказилаётган бу митингдан ҳукумат ҳам манфаатдор эди, албатта.
Митинг бўлишидан бир неча кун олдин Мирсаидов мени ёқлаётганини айтиб қолишди.
Бир учрашганимизда Шукрулла Раҳматович: «Ислом ака илтимос қиляптилар, шу митингни ёпиқ бинода ўтказсаларинг яхши бўларди», деди.
Мен Ислом аканинг номини эшитиб дарҳол аризани қайта ёзиб бердим.
Албатта, норасмий ташкилотнинг бошқа фаоллари менинг ўзбошимчалигимдан қаттиқ норози бўлишади. Бирпас тўполон қилишади.
Аммо, ғишт қолипдан қўчган эди – ҳаммаси қонун бўйича бўлаётганди.
– Бўпти, бундан кейин ариза ёзсаларинг мени аралаштирмайсизлар, – деб таскин берганман уларга…
4. 
Хуллас, митинг ёпиқ бинода ўтказилди.
Йиғилиш минбарида Аҳмаджон Мухторов (Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси), Ўктам Усмонов (“Совет Ўзбекистони” газетаси Бош муҳаррири), Рубен Сафаров (“Правда Востока” газетаси бош муҳаррири), Анвар Усмонов (Москвадаги “Учительская газета” нинг Ўзбекистон бўйича мухбири) ва мен қатнашган эдик. (Сурат берилади)
Хийла бақир-чақир бўлганди.
Ўшандан кейин айтишларича, Ислом ака мендан жуда миннатдор бўлган эканлар.
Тўғри, “Бирлик” фаоллари кейинчалик мендан ўпкалаб юришди. Бироқ мен уларга ўз позициямни очиқчасига айтганим учун ҳам мени сотқинликда айблай олишмасди.
«Токи Ислом ака республикада биринчи шахс экан, мен у кишининг командасида бўламан», деб қайта-қайта айтганман уларга…
5.
Адолат юзасидан айтмоқ жоизки, Ислом Абдуғаниевич биринчи секретарь бўлиб келгач, норасмий ташкилотларга ҳам секин аста эркинликлар бера бошлади.
Улар телевидениедан чиқиб сўзлаш имкониятига эга бўлдилар, эфирда улар учун махсус вақт ажратилди.
Лекин мухолифатчилар бу имкониятлардан қандай фойдалана олганликлари – бу энди бошқа масала.
Улар телевизор экранидан бир икки маротаба кўринишди, холос.
Биринчи бор 1989 йил 10 сентябрь кунги митингни қолдирилганини халққа эълон қилиш учун (Абдураҳим Пўлатов), иккинчи бор эса, ўзъаро носоғлом муносабатларини соғломлаштириш ва ё ойдинлаштириш учун (Эркин Воҳидов ва Аҳмад Аъзам) зангори экрандан мухолифат вакиллари ўлароқ кўриниш беришганди
Улар билан музокаралар олиб борилди, баъзи бир ҳукумат йиғилишларига норасмий ташкилотларнинг вакиллари ҳам таклиф қилина бошланди.
Афсуски, улар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ўрнига ўзаро гуруҳбозлик жангларига берилиб кетдилар.
Бундан руҳланган ҳукумат биринчи маротаба 1989 йилнинг 17 октябридаги митингни калтаклаш билан тарқатишга муваффақ бўлди.
Нишонов даврида ҳам норасмий ташкилотлар тазйиқ остида эди, лекин ҳеч қачон уларга ҳукумат куч ишлатишга ботинмаганди.
Майли, буёғи алоҳида мавзу бўлади.  Ҳозир бошқа нарсани айтмоқчиман…
6.
1989 – йилнинг 2 – август куни менинг иккинчи фарзандим дунёга келди.
У ҳам Қулаҳмад Ризаев раҳбар бўлган 1-шаҳар шифохонасида туғилди.
Туғруқхонага бориб қувонч билан қайтганим ҳамон эсимда.
Чунки мен тўнғич қизим – Ҳулкаримдан кейин орзу қилиб юрганим – ўғил кўрган эдим. Ўғлимга муносиб исм қидира бошладим.
Умид қўйсаммикан…
Бирдан Шукрулла Раҳматович йўқлаб қолди. Шошиб ҳузурига бордим.
Қабулхонага кираверишда ишлар бошқармасидаги Хайрулла Рахматуллаев ва Туйғун Аъзамовлар “ўғлингизнинг номини “Ислом” қўйиб яхши қилибсиз”, – деб мени табриклашди.
Мен ҳайрон бўлдим-у, лекин сир бой бермадим. Ўзим негадир бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман.
Бирдан кўнглим ёришиб кетди.
– Исматжон, табриклаймиз! Илойим, умри билан берган бўлсин! – деди Шукур ака мени шодон қаршиларкан. – Хўш, исмини нима қўймоқчисиз? – деб сўради кулимсираб.
– Аниқ бир тўхтамга келганим йўқ. Сиз нима деб маслаҳат берасиз, – дедим қувлик билан.
– Исматжон, қизиқ йигит экансиз-ку! Ўғлингиз ўз исми билан дунёга келибди-ку! Албатта “Ислом” қўямиз-да! Унга яна қанақа муносиб исм керак?! Мен ҳатто Ислом акамга бу ҳақда айтиб ҳам қўйдим. Шошманг, ҳозир ўзингиз гаплашасиз, – деб «ВЧ» телефон трубкасини кўтардилар-да: – Ислом ака, мана, Исматжоннинг ўзи ҳам етиб келди. Икки оғиз гаплашасизми? Анави митингни ёпиқ бинога кўчириб бергани учун Сизнинг номингиздан раҳмат айтиб қўйдим. Хўп, ҳозир. Мана.
Шукрулла Раҳматович давлат герби бўлган оғир трубкани трубкани менга бердилар.
– Ассалому алайкум, Ислом ака! – дедим ҳаяжонланиб.
У киши ҳам митинг тинч ўтгани учун раҳмат айтдилар. Лекин ўғлимнинг исмини Ислом қўйишимга дастлаб розилик бермадилар.
– Ўзим бу ишга янги келган бўлсам, ҳали ҳеч нарса қилишга улгурганим йўқ. Бошқа чиройли исмлар кўп-ку! – дедилар.
– Ислом ака, Сизнинг ҳаётингизга мен ҳавас қиламан! Худо хоҳласа, ҳали буюк мақсадларингиз ҳам рўёбга чиқади. Ўғлим ҳам қайсидир жиҳатлари билан сизга ўхшашини ният қилганман. Илтимос, йўқ деманг!
– Ният қилган бўлсангиз, майли, розиман. Келинимизни менинг номимдан табриклаб, саломлар айтиб қўйинг! – дедилар Ислом ака. – Чақалоқнинг майда-чуйда маъракаларини ўтказаверинг, Шукур акангизга айтаман ёрдам қилади, лекин суннат тўйини ёдимга соласиз. Келинга албатта салом айтинг! – деб таъкидладилар.
– Раҳмат, Ислом ака! – дедим. – Шукрулла ака ҳам Сиздан ниҳоятда миннатдор…
– Шукрулла акангизга айтиб қўйинг, кўнглини бир жойга қўйиб ишлайверсин! Худо хоҳласа, яхши гаплар, яхши ишлар ҳали одинда турибди, – деди Ислом Абдуғаниевич. – Хайр, саломат бўлинглар!
Шундай қилиб, республикамизда биринчи бўлиб мен – 1989 йилнинг 2 – август куни туғилган ўғлимнинг исмини «ИСЛОМ» деб қўйганман.
Ислом Абдуғаниевичнинг розилиги билан ўғлимга шундай исм қўйдим…
7.
Ҳа, мен Ислом аканинг биринчи отдоши – ўғлим борлиги билан фахрланардим.
Болалигидан бахт ва иқбол, ёруғ истиқбол орзу қилиб, бахтсизлик ва хақсизлик гирдобида ўсиб улғайган, адолат ва диёнатга шайдо кўнглим дунёга келган фарзандимнинг у кишидек эл назарига тушган одам бўлишини ният қилиб, яхши орзу умидлар билан Ислом деб атаган эдим.
Лекин, минг афсуски, йиллар ўтиб бу орзу-умидлар саробга айланди…
Бугун орадан шунча йиллар ўтиб ўйлаб кетаман: «Нега, нима учун мен Ислом Каримовга бу қадар чексиз ихлос қўйдим, ишондим?» деб.
Бутун умрим ва ҳаётимни бахшида этдим. Нега?
8.
Эҳтимол, бошқалар фақат орқаваротдан билишар, аммо мен кўпгина раҳбарларни, лидерларни яқиндан танир эдим.
Афсуски, улар орасида миллатнинг бошини қовуштирадиган том маънодаги ЮРТБОШИни кўрмаганман.
Тўғри, улар ҳалол инсонлар эди, ўз ишларини яхши билишарди.
Лекин миллатни бирлаштириш учун яхши инсон, малакали мутахассис бўлишнинг ўзи камлик қилади.
Тарихнинг бурилиш нуқталарида халқни янги истиқбол сари олиб ўтиб кетиш ҳеч қачон осон бўлмаган.
Фақат ҳақиқий раҳнамогина миллат бирлигини сақлаб қолади ва ёруғ кунларга қатъиян ишонади.
Жамият устқурмасини бузиб, вайрон этиб ташлаш унчалик қийин эмас.
Лекин вайроналар устида янги бино – янги жамият барпо этиш ниҳоятда мушкул вазифадир…
Не бахтки, тақдир бизга ана шундай улуғ бир инсонни берган эди. Бу – Ислом Каримов эди!
9.
Бир куни халқона шоиримиз Тўра Сулаймон: «Ислом акани буюк бир зотнинг руҳи доимо қўллаб-қувватлаб туради» деган эди жойнамозини йиғиштириб ўрнидан турар экан.
Ўшанда ҳалол бир инсон – Тўра Сулаймон – намоз пайтида ҳам юртбошимизни ўйлаганидан, юртбошимиз тўғрисида қайғурганидан асло ажабланмагандим.
Ишончим комилки, ўша пайтларда минг-минглаб ҳалол инсонлар, мўъмин-мусулмонлар Ислом акани жойнамоз устида дуо қилардилар.
Илло, халқнинг дуосини олган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди деб бошқалар қатори мен ҳам унга меҳр қўйган бўлсам, не ажаб!
Мен Ислом Каримовни ана шундай жасоратли, миллатпарвар ва ҳавас қилса арзийдиган йўлбошчи деб билардим.
Унга ишонардим! Унга сиғинардим!
Лекин, минг афсуски маълум вақт ўтиб менинг ва менга ўхшаш у кишига ишонган ва ихлос қўйган миллионлаб одамларнинг бу покдомон ва нафис туйғулари, покиза ва муқаддас ишончлари паймол бўлди, топталди, тахқирланди!
Бугун бу сатрларни ёзиш мен учун қанчалар оғир ва азобли, аччиқ ва изтиробли эканини Сиз тасаввур қила олармикансиз?
10.
Мен бугун Ватанимдан олис бир диёрда, исмини қачонлардир яхши ниятлар билан «Ислом» деб қўйган ўғлимнинг йигирма тўрт ёшга тўлиши боис дилда ҳижрон, кўзда ёш билан қуйидаги сатрларни битдим:
Ўғлим Исломжон билан
Ўғлим Исломбекка
Йигирма тўрт ёшга тўлибсан, ўғлим
Сенинг отдош бобонг ҳануз элда шоҳ.
Менинг хорижларда – шикаста кўнглим,
Ватан соғинчидан – юрагимда оҳ…
Неларни ўйлайсан, дилингда не ғам,
Ўксик нигоҳингда, ўғлим, нима ўй?
Бизни юртимиздан қувган зотлар ҳам,
Бир кун Ватангадо бўлгай, билиб қўй…
Ожиз ва нотавон отангни кечир,
Кечир – беролмадим порлоқ истиқбол.
Мендан юз ўгирди – омад ва тақдир,
Мендан юз ўгирди – Эрк ва Истиқлол.
Бугун ҳайқирмоққа ожиздир тилим,
Қаро куни тушди бошимга итнинг.
Қоматингга боқиб зор қақшар дилим:
Нега Ватани йўқ шундай йигитнинг…
11.
Ўғлим, мен бу хориж элларда сенинг отингни ҳар атаганда – юрагимда икки бор оғриқ сезаман.
Биринчиси – не не умидлар билан ўзим ихлос қўйган одамнинг номи билан сени атадим.
Иккинчиси, ўғлим, бу ном – сенга оғир қисмат келтиришдан бошқа нарсага  ярамади…
Тўғри,  ҳар бир одамга санчилган пичоқ – унинг ўзига оғриқ беради. Бошқаларга эмас.
Лекин халқимнинг бугунги аянчли қисмати  менга – сенинг қисматингдан ҳам ортиқроқ ва кўпроқ азоб беради десам, ишонгин, ўғлим.
Бу қисмат учун Ўзбекистон шаҳаншоҳига асоссиз ихлос қўйган шахс сифатида мен ўзимни сенинг олдингда қайсидир маънода гуноҳкор сезаман.
Сен каби оғир қисматларга беайб дучор бўлган халқимнинг минглаб, миллионлаб фарзандлари азобини ҳам сенинг азобингдек  ҳис қиламан, ўғлим.
Бугун мустақиллик деб аталган мажозий кунда ўз ватанидан жудо бўлган сон саноқсиз Ватандошларимнинг оғир қисматини ўйлаганда, сенинг азобингга уларнинг ҳам азоби қўшилиб, юрак бағрим қонга тўлади, ўғлим…
12.
Сен каби айбсиз айбдор фарзандлар бугун ташқарида оз эмас.
Қизил империя пайтида юз бермаган фожелар мустақиллик пайтида авж олганидан мен азоб тортаман.
Ҳар қанча бўлса ҳам қизил империя даврида эмигрантлик ҳодисаси йўқ эди. Ватанни ташлаб кетган одамларни  эшитмасдик.
Бугун бу оммавий ҳодисага, таъбир жоиз бўлса –  оммавий фожеага айланди.
Бугун –   уларнинг энг камида уч тоифасини тилга олиш мумкин.
Биринчиси – катта бир қисми худди мен каби сиёсий  эмигрантлардир.
Иккинчиси –  яна миллионлаб қисми ўз ватанидан ташқарида –  «мусор» халтасини елкасига ортиб дунё бўйлаб юрган ўзбеклар иш излаб «ихтиёрий» эмигрантлик қисматига дучор бўлдилар.
Ўз мамлакатида иш бермаслик фожеаси – бу кичкина фожеа эмас. Бир замонлар қизил империя даврида ишламаслик  учун жиноий модда бор эди.
Мустақилликда бугун ватанида иш тополмай, қозонини сувга солиб, бола чақасини рўза туттириб, тирикчилигини барбод қилиб, қизил империя остонасига бош уриб, иш излаб юрганлар миллион миллонларни ташкил этади…
Ва яна учинчи гуруҳ «эмигрантлар» борки, буни кўпчилик билмайди десам, ишон, ўғлим!
Бу – мамлакат ичида – ўз Ватани, ўз юртида юрган эмигрантлар.
Ватан томонидан қадри топталган, жамиятдаги ўз муносиб ўрнидан асоссиз мосуво этилганлар, ноҳақ қамалган, ноҳақ таҳқирланганлар, хўрланган ва ҳақоратланган шахслардир…
Бу адолатсизликлар шундай қолиши мумкин эмас.  Улар бир кун ўз баҳосини олади.
Бу жудоликни келтириб чиқарган шахслар бугун давлатни қуртдай кемираётган баднафслар, олғирлар, муттаҳамлар – бу оғир қисмат учун тарих олдида албатта жавоб берадилар!
Ватан ичидаги эмигрантларнинг ҳам  бугунги қисмати, ўғлим, сенинг ва менинг қисматимдан оғир бўлса оғирдирки, лекин сира кам эмас…
Аслини олганда, сен ва мен эмигрант эмасмиз, ўғлим.
Дардини айтиб, йиғлай олган одам эмигрант эмас.
Дардини айтолмай, йиғлаган одамгина эмигрантдир. Ватанда бундайлар сон саноқсиз.  Уларнинг рўйхати бир неча китоб бўлади, болам.
Мен уларнинг рўйхатини бирма бир биламан десам, ишон, ўғлим, бирма бир айтишим мумкин. Лекин бу билан масала ҳал бўлмайди-да…
Уларнинг ичида давлат арбоблари бор, мустақилликка пойдевор яратганлар бор.
Улар жамиятга ўз фикрини айтолмайдилар. Ижтимоий ҳаётга аралашаолмайдилар…
Уларнинг ичида туну кун мустақилликни ва мустақиллик дарғасини шарафловчи мақолалар  ёзган журналистлар бор, қўшиқ қилиб куйлаган  санъаткорлар бор,  Мустақиллик байроғини мендек ҳаммадан кўпроқ ва баландроқ кўтариб чопганлар бор, ҳатто Ўзбекистон гимнини яратганлар бор…
13.
Ўзбекистон мустақиллигини олқишлаган халқ депутатларининг энг олдинги қисми қамоқда ётибди.
Энг оғир йўлни босиб ўтганлар  бугун  қамоқда…
Ўғлим, тарозига қўйганда халқимнинг дарди  сенинг дардинг каби, ҳатто ундан-да кўпроқ мени эзади.
Халқимнинг юрагига санчилган пичоқ, ўзимнинг юрагимга санчилган пичоқдан кўпроқ менга ботади.
Халқимнинг «пичоғни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга ур!» деганига тан бермайман.
Чунки халқимнинг танасига санчилган пичоқ менга кўпроқ азоб беради…
14.
Ўзбекистондан СССР халқ депутати этиб сайланган Золотарев СССР Мудофаа вазири билан бўлган суҳбатда вазирга савол беради:
– Афғон урушида қанча совет аскарлари ҳалок бўлди?
– 15 000 атрофида…
– Бу озми ё кўп сизнингча?
– Каттакон советлар иттифоқи учун «ничего»…
– Агар шуларнинг орасида Сизнинг  фарзандингиз бўлганида ҳам «ничего» бўлармиди?
-…
Шундан келиб чиқиб, бугун Сизга мурожаат қилмоқчиман, Ислом ака.
Миллионлаб йигит ва қизлар Ватан меҳрига зор бўлиб, бир бурда нону насиба  топиш илинжида дунё кезиб  юрибди.
Бу Сиз учун «ничего»ми? Наҳотки «ничего» бўлса?
Сизга бу азоб келтирмайдими?
Лекин шуларнинг ичида агар шаддот қизингиз ҳам бўлганида эди, балки ўшанда Сиз муҳожирлар ҳаётини яхшироқ ва теранроқ ҳис қилармидингиз…
15.
Ўзбекистонда бемаъни бир шиор бор.
«Биз ҳеч кимдан кам эмас!» деб қўшиққа солиб айтадилар.
Ҳар қандай юрмайдиган соат ҳам бир суткада икки марта тўғри бўлгани каби, бу калтабин сиёсат ҳам шу маънода тўғриким, Ўзбекистон эмигрантлар сони бўйича – жаҳонда  ҳеч кимдан кам эмас, балки  биринчи ўринларга чиққан бўлса ажаб эмас…
16.
Эмигрантлар бугун хорижда кун кўраётгани йўқ.  Эмигрантлар кун санаяпти, холос.
Кун санаб, келажакни кутиб, умид билан яшаб юришибди…
Бир кун ўша ёруғ кунлар келажак. Имоним комил, албатта келажак!
Ўшанда музаффар байроқ билан Ватанга қайтамиз, ўғлим!
Эмигрантлик хотирамизда фақат дардли ёдгорлик бўлиб яшаб қолажак…
Сен бошингни баланд тут, ўғлим!
Сен номингдан ҳеч қачон ўксинма.
Мен уни буюк ихлос ва нодонларча ишонувчанлик ва оқкўнгиллик тафайли сенга берган эдим.
Бунда сенинг заррача гуноҳинг йўқ.
Бунга Оллоҳ ва менинг виждоним шоҳид!
17.
Биз Ватанга бир кун албатта қайтамиз, ўғлим! Сен бунга ишон!
Сендек йигирма тўрт ёшимда – талабалик йилларимда тилимиздан тушмайдиган бир шеър бўларди:
Мени кутгил ва мен қайтарман,
Фақат кутгил жуда интизор…
Бу сатрларни Константин Симонов деган бобонг уруш майдонидан ёзган эди. Лекин бугун сен билан биз яшаб турган муҳит – эмигрантлик ҳаёти  ҳам – уруш майдонидан асло қолишмайди.
Мен бугунги эмигрантлик майдонини ҳам уруш майдонидан кам деб билмайман.
Лекин мен Ўзбекистондан неча минг километр нариларда туриб, орадаги не не баланд тоғлар ортидаги ҳақиқий истиқболни ҳам кўраман.
Ва мен бугун дунё ўзбеклари – бутун эмигрантлар номидан Констатин Симоновнинг ўша машҳур шеърини Ватанга қарата такрор айтгим келади:
 МEНИ КУТГИЛ
Мени кутгил ва мен қайтарман,
Фақат кутгил, жуда интизор,
Кутгил, ёмғир зериктирганда,
Мени кутгил, ёққанида қор,
Атрофингни ҳарорат қоплаб,
Еру кўкни чанг тутганда, кут.
Бошқаларни узатган дўстлар
Кечагина унутганда, кут.
Хат келмасдан узоқ ерлардан,
Юрагингни қилганида қон,
Кутгил, сенла бирга кутганлар
Зериккандан чекканда фиғон.
Мени кутгил ва мен қайтармен,
Бўлса ҳамки, рангинг заъфарон,
Ёринг қайтмас, умидингни уз,
Деганларга тилама омон.
Майли, ўғлим, синглим, волидам,
Аза очсин мен йўқ туфайли.
Кутабериб сабри тугаган
Ёру дўстлар, ошнолар, майли,
Айрилиққа беролмасдан тоб,
Аччиқ-аччиқ ичсинлар шароб.
Кўзларингга тўлса ҳамки, ёш
Фақат сен кут ва айла бардош.
Мени кутгил ва мен қайтарман,
Ўлимларни қолдириб доғда.
Иши ўнгдан кепти десинлар
Кутмаганлар мени у чоғда.
Ёт туюлар кутмаганларга,
Бундай ажиб толеинг санинг.
Кута-кута мени офатдан
Омон сақлаб қолаолганинг.
Қандай омон қолганлигимни,
Ёлғиз сенга айтарман, сирдош,
Кутаолдинг мени сен фақат,
Буюк эди сендаги бардош.
Ҳамид Олимжон таржимаси
(давоми бор)
http://dunyouzbeklari.com/

6 шарҳ

  1. Башар Алим
    25.08.2016 at 03:55  (Edit)

    Яна бир тўртинчи тоифа бор, Исмат ака – улар эмигрантлар эмас, дейлик иммигрантлар – яъни Ўзбекистон раҳбарияти, ҳокимлар. вазирлар ва хъуллас ҳокимият ҳамтовоқлари. Улар на халқ ичида юра олади – иимигратларга ўхшаб – ҳамма жойни темир панжаралар билан ўраб ташлашни яхши кўришади. Хуллса, ана шу тўртинчи тоифа йўқ бўлса қолган уч тоифа ўз-ўзидан ҳақиқий ЎЗБЕК элига айланади…

    REPLY
  2. shiroq
    24.08.2016 at 21:33  (Edit)

    ISMATBEK aka ko^zda yosh bilan uqidim. ilohim siz aytgan kunlar tezroq kelsin.

    REPLY
  3. Фаррух
    24.08.2016 at 18:47  (Edit)

    Исмат ака , яна юрак багирни эзиб ташладингиз. Бировга улим тилашни урнига , узингга умр тилагин дейишади. Лекин тепада айтилган сузлар учун, миллион- миллион эзилган мигрантларимиз учун ман шу ишонган отангизга улим тилагим келади. Зероки у одам Узбекистон сахнасидан кетмас экан, катта узгариш булмайди.
    Буни уни узи хам билади.

    REPLY
  4. Muxlis
    24.08.2016 at 18:18(Edit)

    Juda ajoyib chiqibdi. Ilohim bu kutishlar uzoqqa cho’zilmasin

     

    1. Shuxrat Normurod
      08/29/2016 at 12:11 AM  (Edit)

      Ўзбеклар минг йиллик тарих давомида хозиргидек млнларча хорижга мухожир бўлиб, бошқа халқларни қўлига қараб хор бўлгани йўқ! Бу ҳаммаси Каримовни виждонига ҳавола. Миллатимиз қизлари, аёллари шарманда бўлди. Ислом Каримов мамлакатда Сталинча қатағон сиёсат тузумини яратди. Исмат Хушев бу ҳақиқатни тўғри ва очиқ ойдин баён этган. Шу инсонга, унинг иймон эътиқодига мен доим ҳайрат билан қарайман. Бундай талантли ва истдодли шахслар юз йилларда бир туғилиши миумкин. Бахтимизга доим бор бўлинг азиз Исматжон ака.

1 шарҳ

  1. Professor Karshi F.Hasanov
    01/12/2017 at 4:23 PM  (Edit)

    Исмат ака,
    Ўзбекистонлик эммигрантларнинг уч тоифаси ҳақида билдирган фикр ва мулохазаларингизни ўқиб, сизни хали у ўзим билмаган хислатарингизни кашф этдим. Асар жуда равон ёзилган. Сизда самимият жуда кучли.

    REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)
  2. Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)
  3. Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб
  4. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)
  5. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)
  6. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)
  7. Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)
  8. Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)
  9. Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)
  10. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари – Сарой ўйинлари (2-китоб, 11-боб)
  11. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (Иккинчи китоб, 12-боб)
  12. “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94120 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31225 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31172 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31138 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31088 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30871 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30792 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30786 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30784 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30783 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30783 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30782 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30781 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30780 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30777 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30774 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30774 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30773 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30772 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30771 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30769 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30768 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30766 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30763 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30761 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30760 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30759 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30758 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30758 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30757 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30752 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30750 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30749 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30746 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30746 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30746 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30745 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30744 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30743 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30743 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30743 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30741 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30741 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30738 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30738 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30733 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30732 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30730 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30730 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30730 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30730 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30727 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30727 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30721 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30721 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30719 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30719 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30718 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30718 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30717 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30717 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30717 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30715 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30715 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30714 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30710 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30709 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30708 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30708 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30706 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30705 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30701 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30701 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30699 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30699 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30698 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30698 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30695 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30693 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30691 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30686 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30681 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30680 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30679 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30677 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30677 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30676 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30675 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30675 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30673 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30667 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30666 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30663 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30663 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30663 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30663 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30662 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30662 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30662 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30661 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30661 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30661 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30661 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30661 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30661 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30661 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30661 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30661 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30660 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30659 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30659 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30659 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30657 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30656 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30655 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30654 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30652 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30650 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30636 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30633 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30633 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30632 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30632 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30631 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30630 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30630 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30629 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30629 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30626 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30624 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30623 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30623 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30623 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30623 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30622 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30622 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30620 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30620 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30618 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30616 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30615 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30615 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30614 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30614 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30614 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30613 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30612 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30612 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30612 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30612 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30608 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30608 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30608 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30606 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30606 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30606 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30605 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30604 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30599 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30599 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30598 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30595 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30594 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30593 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30593 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30592 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30591 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30591 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30590 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30589 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30585 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30585 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30583 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30583 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30580 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30579 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30578 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30577 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30576 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30573 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30572 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30572 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30571 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30571 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30570 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30564 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30563 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30562 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30562 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30560 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30560 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30559 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30557 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30557 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30557 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30557 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30557 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30554 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30553 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30552 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30551 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30550 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30548 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30545 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30545 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30543 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30542 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30541 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30541 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30540 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30539 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30538 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30537 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30531 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30529 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30528 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30528 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30524 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30523 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30520 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30520 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30517 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30516 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30515 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30515 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30514 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30514 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30508 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30505 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган