ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ҲУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВ
ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИГА ТАВАЛЛУД АЙЁМЛАРИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН АНДИЖОНДАН СУҲАЙЛИЙ
Т А Б Р И Г И
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ АЗИЗ ВА
МУХТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШАВКАТБЕК
МИРОМОНОВИЧ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИ!
СИЗНИ МУБОРАК ТАВАЛЛУД АЙЁМЛАРИ
КУНИ БИЛАН КЎПМИЛЛИОНЛИ ЎЗБЕК
ХАЛҚИ НОМИДАН САМИМИЙ, ЧИН ДИЛДАН
МУБОРАКБОД ЭТГАЙМАН! МУСТАҚИЛ ОНА
ВАТАНИМИЗ РАВНАҚИ, ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШИ
ФАРАВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ТИНМАЙ ҚИЛАЁТГАН
УЛКАН ВА БУЮК ИШЛАРИНГИЗДА КАТТА КУЧ
ВА ҒАЙРАТ, ЖАСОРАТ ВА МАТОНАТ, УЛКАН
ВА БУЮК ЗАФАРЛАР ТИЛАЙМАН. ЎЗИНГИЗГА
МУСТАҲКАМ СОҒЛИК, БОҚИЙ УМР ТИЛАЙМАН.
ҚАЛБИНГИЗДАН ҲАМИША ШОЛЛИК ВА ҚУВОНЧ
АРИМАСИН! ХАЛҚИМИЗНИНГ БАХТИГА СОҒ ВА
ОМОН БЎЛИНГ!
……………………..
Ҳурмат ва эҳтиром билан: СУҲАЙЛАЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
24 июль. 2017 йил. А н д и ж о н
ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН
АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ҳурматли Шавкат Миромонович
Мирзиёев Жаноби Олийларининг
Тавллуд айёмлари муборак бўлсин!
Қутлуғ, муборак бўлсин айём, Шаҳаншоҳимиз,
С и з н и омон сақласин ҳамиша Оллоҳимиз!
Шоҳлик буюк мартаба, йўқдир унинг қиёси,
Оллоҳ таоло Ўзи бизларнинг гувоҳимиз.
Бундай буюк улуғлик ҳар кимга насиб этмас,
Сизсиз она Ватанда бизнинг шамс, моҳимиз.
Ватанимиз муқаддас, халқимиз мўътабардир,
Ниҳоят кенг, ададсиз бизларнинг даргоҳимиз.
Осмонимиз мусаффо, тинчдир она еримиз,
Жонажон Тошкентимиз…азиз саждагоҳимиз.
Заминимизнинг усти, хатто ости хазина,
Дуру жавоҳирларга тўла қиру, чоҳимиз.
Жаннатмакон Ўлкамиз бу оламда ягона,
Дору дармон шифобахш ҳар битта гиёҳимиз.
Олам..жаҳонда тинчлик, юртимиз ҳам тинч бўлсин,
Доим жаранглаб турсин бизларнинг “Дугоҳ”имиз.
Она Ватан бағри кенг, истиқболи порлоқдир,
Равшан, мусаффо бўлсин ҳар кунги сабоҳимиз.
Жаҳон кишварларидан келаётир меҳмонлар,
Улар учун кенг очиқ бизларнинг боргоҳимиз.
Парвардигорнинг Ўзи бизларни хўп сийлагай,
Чунки заррача йўқдир тақдирда гуноҳимиз.
Ватанимиз Мустқил, келажак ҳам буюкдир,
Осойишта ҳамиша улуғ қароргоҳимиз.
Дўстлар дилдан табриклар, душманлар эса куяр,
Кимлар бизга дўст бўлса, улар чин ҳамроҳимиз.
Аммо ёвуз душманлар орамизда йўқ эмас,
Улар бизнинг ҳақиқий адашган гумроҳимиз.
Ўтган ота…боболар руҳларин шод этгаймиз,
Чунон гирди капалак ўтган шоҳ…арвоҳимиз.
Оллоҳга минг шукрлар келтиргаймиз то абад,
Йўқдир дилларда ғубор, заррача оҳ…воҳимиз.
Ватан сарҳадларида ҳушёр, сергак ҳамиша,
Хизматда шай турурлар минг…минглаб сипоҳимиз.
Соғлом авлодларимиз келажак ворислари,
Улар учун мунтазир сонсиз олийгоҳимиз.
Мақсад, манзиллар аниқ, порлоқ истиқболимиз,
Узоқларга қадалаган бизларнинг нигоҳимиз.
Қўллар кўксимиздадир, бош эгамиз таъзимга,
Соғу саломат бўлинг, Сиз Олампаноҳимиз!
Қутлов ҳамда табриклар ёғилмоқда беадад,
Суҳайлий ҳам таъзимда, Улуғ Подшоҳимиз!
…………………………
-
07. 2017 й.
АДОЛАТЛИ ОДИЛ ШОҲ ҲУЗУРИДА
ҚИЛАЖАКМИЗ БИЗ ТАЪЗИМ
Ширин сўз айтмоқликка айлабон дилдан жазм,
Фикрларни изоҳлаб, тузгаймиз шеърий назм.
Самимий бу сўзларни айламоқ к е р а к хазм,
Тантанали ушбу кун гўё бўлгайки базм,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
Қўлмизда мустаҳкам ҳуқуқимиз, эрку жоҳ,
Осмонимиз мусаффо, чарақлайди шамсу моҳ.
Лутфу карам айлади бизларга Ўзи О л л о ҳ ,
Улуғ Йўлбошчимиздир Адолатли Одил Шоҳ.
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
Истиқлол замонида яшнамоқда ҳур Ватан,
Жаҳон…олам саҳнида бўлди кўп машҳур Ватан!
Машҳурликда оламга сочаётир нур В а т а н ,
Бағишлайди дилларга ғурур ва сурур Ватан,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
Тараққиёт, юксалиш замон талабларидиур,
Ишбилармонлик ўзи халқим матлабларидур.
Энг бахтиёр инсонлар Ватан кавкабларидур,
Дунё андозалари с и ф а т мактабларидур,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
Бу баркамол авлодлар келажак ворислари,
Ҳар қачон ҳар бир ишда улар босар илгари.
Ватанпарвар, элпарвар уларнинг барчалари,
Олға томон бошлайди халқимизнинг Сарвари,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
Кўп миллатли юртимиз топиб бормоқда камол,
Она Ватан…юртимиз очмоқда кўркам жамол.
Тинчлик, осойишталик, эсмоқда майин шамол,
Ватанга хизмат қилиш бизнинг номаи аъмол,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
Ҳасад ва адоватдан қуриб кетар алафлар,
Бизга омонлик тилар дунёда тўрт тарафлар.
Руҳлари шод, миннатдор ўтган барча салафлар,
Суҳайлийнинг юртига бўлсин шону шарафлар!
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
………………………..
-
24. 07. 2017 й.
АДОЛАТЛИ ШОҲИМИЗ
ҲУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШАВКАТ
МИРЗИЁЕВ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИГА
Шавкатбек, Сиз бизларнинг адолатли Шоҳимиз,
Ҳ у р ва о з о д Ватанда саодатли Шоҳимиз!
Жуда катта ва юксак мартабани олгансиз,
Буюк, улкан ишларда жасоратли Шоҳимиз!
Ҳукуматни бошқариб келдингиз…ку, неча йил,
Сиз сиёсат бобида маҳоратли Ш о ҳ и м и з !
Билим, тажрибалар ҳам шоҳонадир албатта,
Доно, оқил ва етук заковатли Ш о ҳ и м и з !
Олдингизда жуда кўп муаммолар бор ҳали,
Сиз уларни енгишда матонатли Шоҳимиз!
Халқ билан мулоқотга кенг йўл очиб бердингиз,
Меҳр…мурувватда ҳам саҳоватли Шоҳимиз!
Ватан ва халқ йўлида хизматдасиз доимо,
Ҳар қандайин ишларда шижоатли шоҳимиз!
Маънавият, сиёсат энг юксак шиоримиз,
Иродаси мустаҳкам, қатъиятли шоҳимиз!
Оллоҳ таоло Ўзи С и з н и бизларга берди,
Улкан, буюк ишларда энг қудратли шоҳимиз!
Суҳайлий бир фуқаро, мискин, ғариб, бечора,
Барча мискинларга ҳам мурувватли Шоҳимиз!
………………………
-
24. 07. 2017 й.
АДОЛАТ ВА ҲАҚИҚАТ
Бор экан…ку оламда а д о л а т ва ҳақиқат,
Фақир, мискинлар учун самимий меҳр…шафқат.
Бундай меҳр…шафқатни кутар эди халқимиз,
Аммо дилларимизда зўр эди с а б р …тоқат.
Адолат ва ҳ а қ и қ а т чиқар ээмиш юзага,
У л у ғ Р а ҳ б а р қалбида бўлсагина лаёқат.
Лаёқатли раҳбарлар бўлармиш адолатли,
Ўз она халқи билан қилиб ширин мулоқот
Меҳр…мурувват билан халқин агар сийласа,
Ана шунда халқи ҳам сақлар чиндан садоқат.
Садоқат ва матонат халқимизда бисёрдур,
Шундай кунлар келишин кутар эдик биз фақат.
Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бизга шоҳ бўлди,
Халқимга, Ватанимга муносиб дарҳақиқат.
Эй Суҳайлий, ш у к р қил Оллоҳу таолога,
Дорулламон кунларга етиб келдик биз албат.
…………………….
-
24. 07. 2017 й.
«Буюк кишилар ҳеч қачон маддоҳлик қилмайдилар. Хушомад – майда одамларнинг иши, улар ўзлари ҳавас қилган атоқли шахсларнинг ҳаётий муҳитига кириб олиш учун яна ҳам майдалашишга тайёр кимсалардир», деган эди Оноре де Бальзак.
Suhayliy qip qizil sharmanda haqiqatdan ham. To’xtatish kerak bu sharmandalikni.
СУЗ БИЛАМАН ДЕБ ХАММА НАРСАНИ ШЪЕР ДЕЯВЕРИШ КЕРАК ЭМАС! БАС КИЛИНГ БУ ШАРМАНДАГАРЧИЛИКНИ!!!!
Сухайлий домладан узрлар сураган холда….агарчи бизни узимизда шеър ёзишга лаёкат булмасада…лекин Сухайлий шоир.. худди овози табиатан хунук ва ёкимсиз булган ашулачи минг бир куйга тушиб, хаммага узини яхши курсатмокчи булган ашулачи-отарчига ухшайдилар ёки булбулни таклид килмокчи булган ОЛАКАРГА га нима деб бахо бериш мумкин?????
Бу кишини шеърларига айникса призидент хакидагиларига холис бахо берилса.. диний нуктаи назардан каралса…гирт мушрик ёки мунофикни сузларига ухшайди ёки эски шохлар даврига киёс этилса, шох хузуридаги ёлгончи маддох сарой шоири сузларидан фарк килмайди.
Маддохномасини бир жойида пардали килиб, утган шохимизни рухи атрофимизда гирдикапалак хам деб куйибдилар шохинг билан кушмозор булгур шоир жаноблари!!!
Ё ОЛЛОХ!!! Бу лаганбардор маддохларга инсоф бергин Тангим!!! Уят борми узи буларда? Биродарлар, мани кунглим айнияпти сизларни ялашларингизни куриб! Уялинглар э, бунчалик пасткашсизлар…Номус, инсоний ғурурларингиз борми? Ё инфузория-туфелкамисизлар?
“Бор экан…ку оламда а д о л а т ва ҳақиқат,
Фақир, мискинлар учун самимий меҳр…шафқат.
Бундай меҳр…шафқатни кутар эди халқимиз,
Аммо дилларимизда зўр эди с а б р …тоқат”
БУ САТРЛАРДАН КЕЙИН ДОДОЕЗ ГЎРИДА ТИК ТУРМАСА ЭДИ, ДЕБ ҚЎРҚАМАН…
Шу маддохлардан битган тургани зарар келади факат. Шавкат аканинг бошини айлантириб куйишмаса эди бу товукмиялар. Нима эмиш шаханшох эмиш. Бу даражада эмасда энди. Шавкат ака ким? Такдир насибаси туфайли президент этиб сайланган оддий бир инсон, гарбий назария тили билан айтилганда, давлатни бошкариш учун 5 йил муддатга сайланган ёлланма ишчи. Нима кераги бор энди шаханшох, шох, подшох, авлиё, султон деб масхарабозларнинг гапини айтишга? Халифа Умар бир кун уни роса мактайверган, маддохлик килган бир одамни устига тупрок сочиб юборган экан, ундан нимага бундай килишганини сурашса, халифа Умар: «Пайгамбаримиз, маддохлик килган одамнинг бошига тупрок сичинглар дею айтган эдилар» депти. Худди шунга ухшаб, Шавкат ака хам шу маддохлик килганларнинг барчаси устига тупрок сочиши керакка ухшайди. Бунака масхарабозлик бор экан, Узбекистон хеч качон ривожланган мамлакат була олмайди.
Эээ .. яшанг домла СУҲАЙЛИЙ, куп яшанг . Бор экансизу-а, анжанчасига буптида буёги, аммо-лекинчи шеьрни хам КАЛПОК килиб юборибсиз. Хуллас , шунака гап бор Боборахим Машраб машрабмас Сиз Машраб экансиз СУҲАЙЛИЙ домулло. Машраб булгандаям-чи ! Алмсокдан колган, ку’хна, айёр тулки машраб экан Сиз.
Мурод билан Икболни к,у’шалок, к,илиб анжанчасига урибсиз к,ойил, аммо-лекин. Ха, Андижон улуг жой, шунингдек, Андижон бокс мактаби хам дунёга машхур. Лекинчи домулло СУҲАЙЛИЙ, Сизнинг мактабингиз хам чакимас экан . Афсус аввалги шохингиз лазгини калпок килсаям шериятни тушунмас экан. Булмаса сизни-чи аник гайриддинни жойига куярдилар. Айтгандай мактабингизни номи «маддохлик» мактаби эди-я. Сиз директор, Икбол ака замдиректор, Мурод аканиям завуч килиб олинглар энди-а. Юрардинглар-даэ уч огайин ботирлар булиб. Узур бу хазил эди, хафа булмайсиз Домулло. Тугриси табригингиз боши яхши чикибди, байтлар бачкана булибди.
Пахта плани 150фоиз
Койил, бу шеърни Пушкин бобо укиганида эди, у шеър езишни ташлаб мардикорликка чикиб кетарди. Бу акамизга мукофатига нима беришини Ш.Мирзаев уйлаб куриши керак.
Офарин маддохларни маддохи Кечагина Каримовни осмонларга кутарар эдингиз энди янги адрес топдингизми Сиз езасиз
«Бор экан…ку оламда а д о л а т ва ҳақиқат,
Фақир, мискинлар учун самимий меҳр…шафқат.
Бундай меҳр…шафқатни кутар эди халқимиз,
Аммо дилларимизда зўр эди с а б р …тоқат»
Сиз айтганча халкимиз токат килаетган махалда сиз маддохлик килиб уша замон шохини кукларга кутарар эдингиз Шунчалик хам бетутурик буладими шоир