Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Озодлик” радиосини мақтаганликларни ўқиб лол қолдим. Очиғи, кўпчилик мамлакатимиз раҳбаридан бундай мақтовли сўзларни кутмаган бўлса керак. Айниқса, Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Мадаминович Ғаниев. Фарғона вилояти раҳбари «Озодлик» радиоси билан ҳамкорлик қилувчиларни — Ватан хоинлари, чет эл айғоқчилари деб номини ёмонотлиққа чиқарган. “Озодлик” томонидан тарқатилган мақолаларни эса уйдирма деб уйларди.
2016 йил арафасида Вилоят ҳокими ва Фарғонада фаолият юритаётган журналистлар ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Мазкур учрашувда Шуҳрат Ғаниев фарғоналик журналистларни “Озодлик”ка қарши кураша олмаяпсизлар, сизлар журналист эмас, сизлар тилсиз балиқ сизлар деб ҳақорат қилганди. Сўзини охирида Муҳаммаджон Обидовга қарата мана бу битта журналист “Озодлик” тарқатган мақолаларга жавоб ёзяпти, холос. Мен бу кишининг ҳақиқий журналист деб тан оламан деб қўйимча қилганди.
Шундан кейин Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов Ўзбекистонда туриб — “Озодлик» радиосига қарши турфа мақолаларни чоп эттирди. Президент «Озодлик» мақоласидан иқтибос келтириб, уни депутат ва сенаторларга ўқиб берган бир пайтда, Фарғона вилояти ҳокими, унинг лаганбардорлари бу ҳақиқатни тан олишмади. Улар ўзларини кўрстиш учун “Озодлик”ка қарши “қурол” кутаришди.
2017 йилга келиб Фарғона вилоятида “Озодлик”ка қарши курашаёт журналистлар сони уч нафарга етди. Муҳаммаджон Обидов этагидан маҳкам ўшлаган “Бағдод ҳаёти” газетаси бош муҳаррири – Давлат Полвонов ва “Янги Фарғона” газетаси бош муҳаррири – Азизбек Эрматовлар “Озодлик”да чиққан мақолаларга раддиялар ёзишди ва ўзларни ҳоким жанобларига кўрсатишга ўрнишиди. “Озодлик”ка қарши курашганларни ёқтирадиган Шуҳрат Ғаниев эса бу журналистларни қуруқ қолдирмади. Яқинда Фарғонада “27 июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган маросимда “Озодлик”ка қарши курашганлар Вилоят ҳокими томонидан муносиб тақдирландилар.
Давлат Полвонов ва Азизбек Эрматовлар “Энг фаол журналист” номига сазовор бўлишди. Муҳаммаджон Обидов ҳам ҳокимликнинг махсус совғасига эга бўлди. Бу энди ўтган кунларнинг гапи… Энди вазият ўзгарди.
“Озодлик”ни шахсан Президентимизнинг ўзи тан олди. Унга қарши курашганлар эса ҳайрон. Кечагина улар “Озодлик”ни – халқ душмани сифатида билишарди… “Озодлик”ка қарши ҳеч нарса ёзмаётган журналистларни “Тилсиз балиқсизлар” деб ҳақорат қилган вилоят ҳокими энди ўз халқининг олдида ким деган одам бўлди.
Айтганча, “тил чиқарган балиқ” – “Меҳнат ва турмуш” газетасининг тақдири нима билан тугаганини ҳали Фарғона аҳли унутгани йўқ. Ҳақли савол туғилади?
Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” радиоси борасидаги фикрлари ўзгардими? “Озодлик”ка қарши курашганлар тақдири нима бўлади. Улар яна ўзларини оқлаш учун қандай баҳоналар ўйлаб топишар экан? Шуни қизиқ туюляпти. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз…
Шокир Саъдуллаев,
«Дунё ўзбеклари»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири
Сиёсатни фохиша аёлга ухшатишади, демак матбуот органларига кушмачи сифатида караш мумкин. Пулини тулаган музика буюради.