"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада «маёвка»га чиқдик биз…

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 23/07/2017 15:47-     13038 марта ўқилди

 «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Дам олиш зонасининг тез юрар «такси»сида…
«Ҳаёт — ҳар ерда ҳаёт» туркумидан:
Июль ойига келиб Ўзбекистонда ҳаво ниҳоятда исиган бир пайтда олис Канадада ҳам ҳарорат ҳаддан зиёд кўтарилиб кетди. Кўпчиликнинг назарида Канада — бу совуқ ўлка сифатида таърифланади. Бу нотўғри тассурот. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40-45 га кўтарилганда, Канадада бемалол 30-35 даража бўлиши мумкин.
21 июль, жума оқшомида Канадада истиқомат қилувчи бир гуруҳ ватандошлар билан Торонтодан 150-200 километрлик узоқликда жойлашган — кўллар, ўрмонлар бағридаги баҳаволи ва сўлим дам олиш масканига жўнаб кетдик.
Уй-жой, рўзғор ташвишлари ортда қолиб, олдимизда ям-яшил ўрмонлар ва кўллар намоён бўлди. Йўлнинг ҳар икки томонида дам олиш масканлари, отель ва мотеллар кўзга ташланиб туради. Бу йилги иссиқ ҳаво Канада халқини ҳам табиат бағрига чорлагани шундоққина сезилиб турарди.
Канадаликлар дам олишни яхши билишади ва ўрнига қўйишади. Оиласи, бола чақаси билан гоҳ машина, гоҳ мини автобус, гоҳ  ётоқхона вагони уланган оилавий автоуловларда дилбар табиатнинг энг гўзал ва хушманазара манзиллари сари ошиқишади.
Дам олиш уйлари ва зоналари, ресурслари, чўмилиш ҳавзаларидаги шарт шароитларни кўриб, дил яйраб, кўз қувонади, ҳавасингиз келади. Улардек — она табиат гўзаллиги борасида зиёд бўлса борки, асло кам бўлмаган Ўзбекистондаги ўзбеклар ҳам қачон шундай фаровон кунларга етаркин деб орзу қиласиз…
«Дунё ўзбеклари» сиз азиз ўқувчиларни юртимиздаги сиёсат билан бирга ватандошларимизнинг муҳожиротдаги маданий ҳаёти — табиат қўйнига қилган сафар ва саёҳатлари, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш синоатлари билан ҳам мунтазам таништириб боради.
Бугунги мақолани таниқли ўзбек шоири Йўлдош Эшбекнинг қуйидаги умидбахш сатрлари билан якунлаймиз:
Биз бахтиёр бўлгаймиз хўп,
Бизни зафар қучажак.
Бошимиздан чарх айланиб,
Қалдғирғочлар учажак…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада,
21-22-23 июль — жума ва якшанба кунлари… 

 

 

  
 
 

 

 

 

 
   
 
 
 
 
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев – Истанбулда! «Туркияга саёҳат» туркумидан (7-қисм, давоми)
  2. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (1-қисм)
  3. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (2-қисм)
  4. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (3-қисм)
  5. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)
  6. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада — «Гоҳ сайр ҳам даркор экан…» (Фотолавҳа)
  7. Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм
  8. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув — “Истанбулга саёҳат” рукнидан
  9. Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Истанбулдан Анталияга келди
  10. Бугун Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Насрулло Саййид туғилган кун!
  11. Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТ ДЕВОНИДАГИ ИККИ ҚУДРАТЛИ ШАХС (2-том, 36-боб)
  12. Исмат Хушев билан юзма юз 1 январь 2019 йил — Канада
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 комментариев

  1. Фермер:
    24/07/2017 в 12:01-

    Исмат ака, худо хохласа Узбекистонга кайтишингизда мана бу миниб юрган «такси»ни узингиз билан бирга ола келинг. Биргаликда ер олиб фермерлик киламиз, аскотади. Оркасига плуг такиб ер хайдаймиз, прицеп улаб меваларни ташиймиз)))

    Ответить
  2. Амин Алиев:
    24/07/2017 в 10:21-

    Узбекистонликларнинг асосий кисми кандай рузгор тебратай, ёз утмасидан иморатимни ёпиб олай, ёки туйимни утказиб олай деган муаммолар билан яшаяптилар. гузал табиатли жойлар тугрисида уйлашга вакт йук. Ёз утиб кетаябди хатто ёшлар учун чумиладиган жойлар йук. Борлари киммат. Усмирларимиз сузишни хам урганишмаяпти.
    Тургунлик йиллари хар туманларда райкомлар томонидан икки уч жойда сузиш хавзалари бепул ишлаб турарди.
    Энди яна президент бу хокимларни яна бир икки маротаба обориб опкелса кейин улар кимирлашади.

    Ответить
  3. Дильбар Хайдарова:
    24/07/2017 в 10:21-

    Канада ҳам чиройли эканда, раҳмат Исматжон, янгиларини кутамиз.

    Ответить
  4. Мохигул Назарова:
    24/07/2017 в 10:20-

    Умидбахш шеър экан…

    Ответить
  5. Bashorat Eshova:
    24/07/2017 в 10:20-

    Яхши дам олинг Исматжон !

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.