Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди
Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами нишонланди

"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: | [fdx-switch-link] |
Тўғрисини айтсам мен ҳам К.Отаниёзовнинг ашаддий мухлислариданман. Шу боис, бу ажойиб материални таёрлаган «Озодлик»чи Шухратга ҳам, уни бизнинг севимли сайтимизда чоп қилган Исмат ака сизга ҳам катта раҳмат.
Ҳозирда 70 ёшни қоралаган Г.Матёқубова ва А.Хоразмийларнинг суҳбати жуда таъсирли бўлди. Уларнинг икаласи ҳам Комилжон ака билан бевосита мулоқатда бўлган. Комилжон акани ўзбек санъатининг Пайғамбари десак, бу икаласи саҳобалари бўлиб чиқади.
Суҳбатни тингласангиз, Хоразмий домла Комилжон акадан дуо олган экан, унга хизмат қилган экан. Бундай одамлар ҳозир саноқли қолган. Хоразмий домлани ҳам Комилжон аканинг Туркистон саройида ўтган 100 йиллик тантаналарига таклиф қилиш керак эди. Ўша ерда Комилжон аканинг партияга ўтмагани, шу боис унга қаҳрамонлик унвонини беришмагани ҳақида тантана қатнашчиларига ўзлари айтиб берганларида қандай яхши бўларди.