Исмат Хушев: «Озодлик» радиоси — Ўзбекистон президенти нигоҳида!
Тўғри сўздан қудратлироқ қурол йўқ…
Президент чет эл матбуотини мунатазам эшитади ва таҳлил қилади…
«Озодлик» — ҳақиқат байроқдори…
Шерзод Қудратхўжаев — ўзбек матбуотини бир поғона кўтарди…
«Озодлик» ва Озодбек — Президент ёрдамчилари…
1.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг қуйи парламентида ўтказган видеоселектор йиғилишида «Озодлик» радиосида чоп этилган мақоладан иқтибос келтириб, хориждаги ўзбек журналистларини яна бир бор ажиб ҳайратларга ошно этди.
Илгари хориж матбуоти, хусусан «Озодлик» радиоси билан ҳамкорлик қилувчилар — Ватан хоинлари, чет эл айғоқчилари деб номи ёмонотлиққа чиқарилган бир пайтда, Шавкат Мирзиёевнинг бу жасорати таҳсинга лойиқ.
Буни тан олмаслик, бунга муносиб баҳо бермаслик — нонкўрлик ва манқуртликдан бошқа нарса эмас…
2.
Айни пайтда Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев олиб бораётган инқилобий ўзгаришларни биринчи бўлиб «Озодлик» радиоси дунёга ёйди. Мирзиёев Президент этиб сайлангандан сўнг қисқа давр ичида ўзбек халқининг руҳи кўтарилиб, унга астойдил ишонганини ҳам биринчи бўлиб «Озодлик» ер юзига тараннум этди.
Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларига қаршилик қилаётган эски давр тарафдори бўлган тепса тебранмас мулозим ва тўраларни ҳам, расмий ўзбек матбуоти оғзига талқон солиб олган бир пайтда, «Озодлик» бутун дунёга номма ном, баралла айтиб турибди.
Шу маънода «Озодлик» бугун Мирзиёевнинг энг яқин маслаҳатгўйи, ҳамкори ва ёрдамчиси бўлиб қолди десак, адолатдан бўлади…
3.
Шавкат Мирзиёев хориждаги ўзбек матбуоти байроқдори бўлган «Озодлик» мақоласидан иқтибос келтириб, тўғри ва адолатли сўз, у қаердан айтилишидан қатъий назар, нечоқлик қудратли эканини яна бир бор исботлади.
Айни пайтда Президент ташаббуси билан Ўзбекистон ичкарисида ҳам ўзбек матбуотининг бундан кейин қайси йўлдан боришини аниқлайдиган Халқаро прессклуб фаолияти йўлга қўйилди. Унга бир неча йиллар бурун жамоатчилик назаридан четлатилган талантли журналист бошчилик қилмоқда. У ўз даврида ўзбек матбуотига катта салоҳият билан кириб келаётган эди. Лекин бу кимларгадир ёқмади.
Мана энди Мирзиёев даврига келиб, у каби тўғри сўз ва ёрқин истеъдодлар ўзига ўзи йўл очаяпти. Ҳукуматга ҳалол кучлар кириб келаяпти. Шерзод Қудратхўжаевнинг ўзбек матбуоти ва сиёсий ҳаётига қайтиши бу — катта гап. У Прессклубга раҳбар бўлиб, бу соҳада янги ва ёруғ бир йўналиш очди. Ўзбек матбуотини қисқа фурсатда бир поғона юқорига кўтарди.
Мана Сизга Шавкат Мирзиёев даврида шахснинг жамиятда тутган ўрни ва роли…
4.
Ўзбек матбуотига бугун аслида Шерзод каби кўзи очиқ, фикри уйғоқ, дунёдан хабардор, талантли ва тажрибали, ҳар томонлама пешқадам бир одам бош бўлиши керак.
Ўзбек матбуоти шундай лидерга муҳтож эди. Сенат арбоблари билан бўлган Прессклубнинг навбатдаги брифингида унинг журналистик маҳорати яққол намоён бўлди. Шерзод — ўтирганлар олий ҳокимият органининг раҳбарлари эканини назарда тутган ҳолда, уларни бир неча бор ҳаётий мисоллар келтиришга чорласа-да, сенат арбоблари матбуот учун ҳануз «ёпиқ даргоҳ» бўлиб қолаётгани ошкор бўлди. Шунга қарамай журналист сенатдаги мулозимлар ва арбобларга ўз танқидий муносабатини билдирди. Бир қанча ўринли луқмалар ташлаб турди, уларни халқ билан мулоқот қилиш йўлига ўтишга мажбур қилди.
Шу сабаб, таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев «Озодлик»даги кечаги чиқишида Шерзод Қудратхўжаевнинг маҳоратини таъкидлаган ҳолда «Сенат қариди» деб бежиз айтмади.
Шерзод Қудратхўжаев қисқа фурсатда матбуотнинг аслида нималарга қодир эканини кўрсата олди.
Мана Сизга шахснинг ва матбуотнинг бугунги жамиятдаги роли. Бу ҳам, албатта, адолатпарвар Президент ташаббуси билан амалга ошди…
5.
Ёшларнинг севимли кумири, истеъдодли хонанда Озодбек Назарбековнинг «Ёшлар» телеканали раҳбари этиб тайинланиши, унинг ёшларга яқинлиги, авторитети, Ўзбекистон телевидениясига катта куч беради.
Бир сўз билан айтганда, Президент ўзбек матбуоти раҳбарларига ўзларини қўлга олиб, кўзларини каттароқ ва теранроқ очишга, ўз қадди қоматини тезроқ кўтаришга имкон бермоқда.
Матбуотни қайта қуриш ва маълум мақсад йўлида йўналтиришга чуқурроқ қараяпти. Лекин бу жараён барибир оғир кўчаяпти. Бунинг сабабини биз кўп марта айтдик ва ёздик. Бизда ўзбек матбуоти жилови ҳануз бир икки арбоблар қўлида қолмоқда.
Лекин бундан қатъий назар, мен бугун бир нарсага аминман: Шавкат Мирзиёев ўзбек матбуотини эртами, кеч — ривожланган жаҳон матбуоти даражасига албатта кўтаради…
6.
Президент «Озодлик»ни бежиз ўқимайди. Бу аввало «Озодлик»даги ҳамкасбларимиз, қолаверса, биз журналистлар учун катта гап.
Негаки, баъзи камчиликларидан қатьий назар, бугун Ўзбекистонда бир ярим мингдан ошиқ оммавий ахборот воситаси мавжуд. Ростини айтсам, мен уларнинг барчасини Президент ўқишига ишонмайман, шубҳа қиламан. Ростда, уларнинг нимасини ўқиш мумкин? Бугун ўзбек матбуотида ўқиса бўладиган Мирзиёевнинг самимий ва соф ўзбек тилидаги табиий айтилган нутқи ва докладлари бор, холос. Президент эса ўз нутқини газетадан яна қайта ўқишига мен ишонмайман…
7.
Хуллас, табиийки, барча зиёли инсон қатори яшаб турган Президент ҳам мамлакат газета-журналларидан ўзи билмаган ниманидир ўқиб, қувваи ҳофизасини бойитгиси, тўлдиргиси келади. Турли сабаблар боис ўз қўли ва нигоҳи етиб бормаган мамлакат нуқталаридан янги ахборот қидиради. Лекин қани улар? Ўша ўқийдиган нарсанинг ўзи йўқ. Агар бўлганида шу пайтгача у айрим мақолаларни албатта тилга олган бўларди. Йўқ-да ўша президент эътиборини тортадиган гап.
Журналистларни айблаш осон. Аслида улар айбдорми? Ўзбекистон матбуоти бутунлай бир икки арбоб сиёсатига боғлиқ бўлиб қолган. Буни Мирзиёев ҳам эртами кечми, билади. Куни кеча у сиёсий партиялар ҳам ўз матбуотига бефарқ эканлигини, бошқа муассисларни ҳам танқид қилиб ўтди. У матбуот борасида ҳануз изланишда.
Ажабки, Президент ўзи қидирган оҳанграбо янгиликни «Озодлик»дан топди ва буни яшириб ўтирмади. Бу билан у «Озодлик»ни узликсиз кўриб ва кузатиб боришини намоён этди. «Ўзим интернетни очаман, ўзим ўқийман» деди. Ва ўша куни ахборот оламини ёриб кирган аянчли воқеани тўғри ва ҳалол ёритилгани учун, уни бутун дунёга яна бир бор овоза қилди. Бу воқеа — Президент тилидан айтилгандан кейин, албатта у янгича маъно касб этади. ..
8.
Бугун ростини айтишим керак, мен Мирзиёевнинг «Озодлик» ва ББС хабарларини, қолаверса «Дунё ўзбеклари»ни ҳам мунтазам кузатиб боришидан яхши хабардор эдим. Буни менга Президент билан бир неча бор шахсан учрашган устозимиз Шароф Убайдуллаев такрор такрор айтган бўлсалар-да, лекин шу пайтга қадар буни гапириш ва ёзиш нокамтарлик бўлади деб ўйлардим.
Кўп нарсадан хабарим бор эди. Бизда чиққан баъзи мақолаларни Президент ўз даврасида муҳокама қилганини ҳам билардим. Шароф Убайдуллаев, Тошпўлат Йўлдошев, Жаҳонгир Маматов, Камолиддин Юлдошев чиқишларини диққат билан кузатишини айтишган. Исмат Хушевнинг Сирожиддин Ислом билан Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши ҳақидаги, «Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди» номли Ҳурмат Бобожон билан ўтказган суҳбат ва мулоқотларини Президент шахсан эшитганидан ҳам яхши хабардор эдим…
9.
Бугун мен «Озодлик»даги ҳамкасбларимни — уларга Президент нигоҳи тушганлиги билан, улар доим давлат раҳбарининг доимий назоратида эканликлари билан чин юракдан табриклайман.
Президент «Озодлик»нинг тўғрисўз манба эканига уруғ бериб, унинг материалини Ўзбекистон Олий Мажлисининг қуйи парламентида ўқиб бергани — «Озодлик» тарихида энг ёруғ ва ўчмас саҳифа бўлиб қолади.
Улар яратган мактаб Мирзиёев томонидан эътироф этилган экан, эрта бир кун бу эътироф натижаларини ҳам кўрсак ажаб эмас.
Биз Озодликни ҳам худди ББС каби Тошкентда ўз офиси қайта очилишини, у яна олдингидек Ўзбекистонда ўз фаолиятини давом эттиришини орзу қилиб қоламиз…
10.
Мен Шавкат Мирзиёевнинг ўзи ўта зиёли, фидойи ва китобхон шахс эканлигини йигирма йил олдин билардим.
Унинг кабинетида бўлганимда энг сўнги китоблар ва энг янги газетлар турганини «Озодлик»дан бир неча бор айтганман ва китобларимда ёзганман. Россия Президенти Борис Ельциннинг бюстеллер бўлган асарини — ҳали Москвада тарқалиб улгурмаган бир пайтда Мирзиёевнинг Тошкентдаги кабинетида кўрганман…
11.
«Озодлик» радиосининг Алишер Сиддиқ бошчилигидаги тажрибали ва талантли журналистлари Замира, Барно, Меҳрибон, Сирожиддин, Сарвар, Садриддин, Шуҳрат, Умидбек, Ҳурматбек, Элмурод, Хондамир, Шерзод, Олим Кўҳкан, Муҳаммад Ёқуб, Аҳмад Умар ва Азиз Нурларни чин юракдан табриклаймиз.
Президент катта ва нуфузли анжуманда иқтибос келтирган мақола муаллифини эса алоҳида муборакбод этамиз.
Тўғри сўзнинг нақадар қудратли куч эканлигига тан бермай иложинг йўқ. Озодлик бугун ўз байроғининг нақадар баланд ва музаффар, мақсад ва шиорининг ҳақиқат ва тўғри сўздан иборат эканини яна бир бор исботлади. «Озодлик» айни пайтда ўзбек халқига ўз сўзи билан астойдил хизмат қилаётганини яна бир бор кўрсата олди.
Бу — унинг тўғри ва ҳақ йўлдан, адолат манзилидан бораётганига ёрқин бир далил ва ҳаётий исботдир…
12.
«Озодлик»ни янги уфқлар кутмоқда.
«Озодлик»ка тўғри сўз йўлидан собитқадамлик билан оғишмай боришини тилаб қоламиз.
Зотан, журналистнинг тўғри сўздан қудратлироқ яна қандай қуроли бўлиши мумкин?
Президентнинг бу баҳоси адолатли бўлиши билан бир қаторда, «Озодлик»нинг ўзини ва ижодкорларини ҳам адолат ва ҳақиқат бобида янги жасоратга чорлашига шубҳа йўқ.
Демак, «Озодлик»ни янги уфқлар кутмоқда.
Ғалабангиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!!!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
16 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
6 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ1 Comment
-
Исмат ака, мақолани тўғрилаб қўйинг: Президент «Озодлик»ни эмас «ЭлТуз» нашридаги мақолани ўқиб берган. Бу нарса аниқлангач, Озодликчилар, сайтларини Мирзиёев ўқиши хақидаги мақолани олиб ташладилар. Сайтларига кириб, қидириб кўрингчи, бормикин?
«Дунё ўзбеклари»дан: Президент иқтибос келтирган мақола муаллифи Шуҳрат Бобожон. У укасининг сайтидами ё ўзининг сайтидами — мақолани эълон қилди. Ва Президент унга эътибор берди. Биз учун энг муҳими — шу…
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Озодлик радиоси ва у ерда фаолият юритаяпган журналист дустларимизни табриклайман!
BBC Узбекдек Озодлик ва Дунё Ўзбеклари ижодкорлари хам Тошкентда уз офисларини очишлари керак сизларни ватанда кутяпмиз!
Haqiqatdan ham kuchli g’alaba bo’libdi. Ozodlik har hil dindorlarni reklama qilmasdan halq dardi bilan yashasha albatta g’alaba qozonishini ko’rdi mana. Mana shu yo’ldan og’ishmay ketsa ozodlik albatta g’olib bo’lib qoladi.
Ҳақиқий демократ ва ҳур фикрли инсон экансиз. Сайтингизда Озодлик ҳақидаги танқидий мақолаларни ҳам бемалол бераверасиз. Лекин ўрни келганда ўз мустақил фикрингизни ҳам очиқ ошкор айта оласиз. Қойил Сизга!!!
Жуда бир яхши, таҳлилий мақола бўлибди.
Биз ҳам қувондик “Озодлик” тўғрисидаги Президентнинг айтган гапларига.
Ўрни келганида айтсак “Озодлик”, ББС, “Дунё ўзбеклари” ва бошқа нашрларнинг мақсади ҳам камчиликларни кўрсатиш орқали уни бартараф қилишдан иборат. Шу боис ҳам Ўзбекистон раҳбарияти “Озодлик”ни қўллаяпти.
Лекин бундай ҳол биринчи марта содир бўлаяпти. Юқорида номлари тилга олинган мухолиф нашрлар бунинг қадрига етиб, одамларнинг ғашига тегадиган бўлар-бўлмас, майда-чуйда, нарсаларни ҳам дастурхон қилавермасалар нур устига нур бўларди.
Йиглавордим улайагар йиглаяпман.худдики Мирзиеев ва озодлик ва дуне узбеклари ббс лар бир кону жондай уларни бир биридан нимадур ва кимдур ажратиб тургандай,гуеки Мирзиеевни бу саетлар билан бирлашишга тусиклар бордай.Мирзиеев ялков текинхур мудрок уламса парламент ва депутатларга карата:карорим тугри булса тугри де,нотугри булса нотугри деб ает деса хам бу карсак ансамбили карсак чалади.мен бу парламент ва олий мажлисга,депуталарга янги ном куйдим Миллий Карсакбозлар ансамбили.чет давлатдаги одамлар уз твни курса уйлашадики:узбекистонда карсакбозлик институти булса керак деб.ритм билан чалишади карс карс карс карс карс,карс карс карс карс карс. 25йил карсиллатиб карсиллатиб хама жойни даб дала килдиларинку.Мирзиеев айтди 5йил карсак чалмаймиз бир биримизни (яьни мени демокчи)мактамаймиз деди.лекин кеча акмал саидов(исмини катта харфда езишга хам ор киламан)шунака пахта куйди шунака пахта куйди керак булса Мирзиеев хам кизариб кетди.Мирзиеев озодликни укийдими демак кучли танкид тахлил берадиган аудутория изламокда.тугри кун уз каламбир уз баклажон уз ва бало баттар узлар бор ва танкид килишмокда,лекин Мирзиеевга узини танкид киладиган манба керак.чунки парламент сарламент хамаси Мирзиеев нима деса маккуллайди.телвизор радио уз доминидаги саетлар хаммаси патхалин ура урачилар.
Исмларни айтмасак тугри булмас а????
Узбекистонда…фаргонадан МУХАММАДЖОН ОБИДОВ. …Намангандан булсалар керак…ДИЛМУРОД ЖУМАБОЕВ лар ОЗОДЛИК радиоси дейилса анча жахллари чикиб…кинояли (ОЗОДЛИК)мухбирларига карши маколалар ёзиб туришар эди…
Энди бу кишилар кандай килишар эканлар????яъни Призидент ОЗОДЛИК ни ёмон демади.тугрироги….ОЗОДЛИК мухбирларида хам узларига яраша камчиликлар бор ва булиши табиий…худди ЮКОРИДАГИ ИККИ ЖУРНАЛИСТ АКАМИЗ УЗБЕКДА ХАММА НАРСА БЕШ ДЕЯ ХАТО КИЛГАНЛАРИ КАБИ…