"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)

Маданият ва Санъат | 07/20/2017 10:44-     10105 марта ўқилди

Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига
Буюк санъаткор Комилжон Отаниёзов ҳақида эсимда қолганхотиралар
Комилжон Отаниёзовни “буюк санъаткор” деб атаганимиз ҳақида мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, “санъаткор” калимаси кўпинча хонандаларга нисбатан қўлланилади.
Лекин “санъаткор” калимаси кўпчилик касбларга нисбатан ҳам:“Cўз(адиблик)ни, меъморликни, мусаввирликни, деҳқончиликни, спортни ва бошқа-бошқаларни санъат даражасига кўтарди” каби ҳам ишлатилади. Айтмоқчиманки, ҳар бир касбнинг эгаси ўз илми ва маҳорати асосида,  касбини ривожлантирабориб, уни санъат даражасига кўтариши мумкин.
Ўзининг хонандалик, созандалик, бастакорлик маҳорати билан уни санъат даражасига кўтараолган кам сонли хофизларнинг бири  (балки пешвоси ҳам) шубҳасиз Комилжон Отаниёзовдир.
Мўътабар китобларда: “Ҳар қандай Расул Набийдир, ҳарқандай Набий эса Расул  эмас” дегани асосида, ҳарқандай хонанда ва ижрочини ҳам санъаткор дейиш жоиз эмас.
Комилжон акани қандай таниганим ҳақида
Бу йил 100 йиллиги нишонланадиган, “Ўзбекистон булбули” деб тан олинган буюк хофиз, созанда, бастакор ва шоир, Ўзбекистон, Туркманистон, Қарақалпоғистон ва Татаристон ҳалқ артисти, Буюк хизматлари учун ордени соҳиби, Комилжон Отаниёзов 20 июль 1917 йилда, Хоразмдаги таниқли уламолардан бири бўлган Отаниёз охун хонадонида таваллуд топган.
Радиода  Комилжон Отаниёзов куйлаганда  отам айниқса  берилиб тинглар эдилар ва бизларга  ҳам: -Тингланг, Комилжон куйлаяапти – дер эдилар. Шу-шу, мен ҳам Комилжон Отаниёзов санъатининг  ихлосманди бўлиб қолдим.
 Раҳматлик отам Комилжон аканинг шарафига 1958 йилда туғилган биринчи набирасига Комилжон деб ном қўйган ва “Комилжон Отаниёзовга обориб бунинг оғзига туфлатаман” деб юрарди.   Отамнинг набираси Комилжон Хасанов санъаткор бўлмасада, бригадир сифатида ном қозанди.
Ўрта мактабнинг  7-8 снифларида  ўқиган кезларимда райондаги таниқли хонандалардан бири – Галди Ортиқов мактабимизга мусиқа ўқитувчиси бўлиб келди.  Ўшанда биринчи марта ҳақиқий торни қўлимга олиб кўрдим.
 Мусиқа ўқитувчиси мендаги мусиқага бўлган  қизиқишни ва қобилиятни  дарров пайқади ва:  -Бу соҳада устозинг ким? – деб сўради. Мен ўзига хос бир фахр билан: – Устозим Комилжон Отаниёзов – дедим. Мусиқа ўқитувчиси  менга ҳавас билан анойи бир қаради-да: -Ноҳатки, Комилжон акани кўрганмисан? – деб сўради. -Кўрганман, лекин гаплашмаганман – дедим, мен.
Аввал музика  ўқитувчиси, кейин барча ўқувчилар  кулиб юборишди, мен эса қип-қизариб кетдим. -Бунга уялмагин, ҳозир бунақа (увайсий) шогирдлар кўп. Комилжон ака билан мен ҳам гаплашмаганман, лекин ўзимга  устоз деб хисоблайман.  Мана энди бу мактабда  Комилжон аканинг шогирдлари  иккита бўлдик –  деди.
  Мен Комилжон Отаниёзов билан  учрашиш  ва унинг  билан суҳбатлашиш  бахтига Тошкентда  аспирантлик йилларим(1973-1975)да  муяссар бўлганман.  Биринчи марта уни Дошўғизлик иқтисодчи олим, Абдулла  Сафаевнинг дала  ҳовлисида учратганман.
 Шу кундан бошлаб  Комилжон ака иштирок қиладиган кўпчилик  ерларда унинг қўлини ювдириш, чой, овқат  қўйиш ишлари билан  асосан мен шуғулланардим. Ёши катта  ва мўътабар  одамлар билан мулоқатда бўлиш, уларга хизмат қилиш  одобини  менга  раҳматлик отам ўргатган эдилар.
1973 йилда  филолог олим, Аҳмаджон Сафоевнинг ишчилар шаҳарчаси  массивидаги ҳовлисида бўлган бир  маракада, Комилжон ака  ўтирган уйга  хизмат қилиш учун бошқа бир йигитни қўйишган. Унинг хизматларидан, айниқаса, одобидан Комилжон аканинг  кўнгли тўлмаган ва мени топишларини буюрган.
  Бир кун  Комилжон ака мендан: -Ўғлим бу одобни ким ўргатган сенга? – деб сўрадилар, мен: -отам ўргатганлар – дедим. У  киши отам тўғрисида батафсил эшитганларидан кейин:
-Ҳа, эсимга  тушди, мен ёш пайтларимда Боғотлик Абдулла қори билан бизникига тез-тез келиб, отам билан гаплашиб  ўтирар эдилар. Мен уларга хизмат қилардим – деб эслади.
 -Дунёнинг ишларини қаранг, бугун сен бизга хизмат қилаяпсан”, дедилар. Шундан куйин  Комилжон аканинг менга бўлган муносабати янада самимийлашди.
Бир куни меҳмонлар келишдан  олдинроқ менинг музикага бўлган қизиқишим тарихи, ҳозирги олиб бораётган илмий тадқиқотларим ҳақида  сўраб ўтириб:  Ахмаджон, майли номзодлик ҳимоянгни ҳозирги ишларинг билан қилавергин-у, лекин пахта билан ҳам ишлагин. Чунки пахта  Ўзбекистон ҳалқининг нони бу – деганлар.
 Устоз таҳорат олишга чиқиб кетганларида Комилжон ака 1963 йилда ёзиб музикага солган “Юртим Хоразм” ашуласини завқ билан ҳиргойи  қилиб турганимда  беҳосдан қайтиб   келдиларда,  кулиб: -Анча-мунча пишиб  қолибсан – дедилар.
Мен унинг кафияти яхшилигидан фойдаланиб: -Комилжон ака, ундай бўлса менга ҳам бир фотаҳа (дуо)  бериб юборинг – дедим. Ўз қўлларини дуога очиб: -Кўтар қўлларингни – дедилар. Мен ва бу ердагиларнинг барчаси ўринларидан  туриб  қўлларини  дуога очдилар.
-Илмингдан  барака топ, Омин Оллоҳу акбар! – дедилар, ҳаммамиз беихтиёр қўлларимизни юзларимизга тортдик ва ҳайрон бўлиб унга қарадик. У кулиб жойига ўтирди, ва ҳозир тушинтираман, деди.
 -Яхши санъаткор, олим, мусаввир, актёр, ёзувчи, шоир, бастакор ва шу кабиларга  истак ва меҳнат  билангина  эришиб бўлмайди. У нарсалар  истеъдод дейилади  ва камдан-кам одамларга бериладиган Аллоҳнинг неъмати ҳисобланади.
Сенга Парвардигор  катта истеъдодни  илм борасида  берган  кўринади, шуни маҳкам тут! Майли,  бир ёнингда  санъат, бир ёнингда адабиёт ҳам бўлсин, улар ҳеч қачон зарар  қилмайди –  дедилар.
 Мен унинг маслаҳати билан иш кўриб,  илмни маҳкам тутдим. Санъат ва адабиёт  ҳамрохим бўлди. Беш-олтита шерлар ёзиб  айримларига  куй ҳам басталадим ва ўзим биринчи ижрочиси бўлдим.
Менинг қаламимга мансуб бўлган “Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!” шеъри мен басталаган куй асосида 1994 йилдан бери тўй ва тадбирларда, радио ва телевиденияда таниқли хонандалар томонидан куйланаётгани ҳам бор гап.
Хулоса шуки, санъаткор бўлмасамда, мен ҳам Комилжон аканинг “Илмингдан барака топ!” деган дуосини олганман, шу боис уни ўзимнинг устозларимдан ҳисоблайман. Бу ҳақида,  машҳур ёзувчи ва шоир, адабиёт соҳасидаги ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати Аннақули Нурмаммедов ўзининг “Пайғамбар ёш қутлуғ бўлсин”, шеърида шундай ёзган:
Наслини олибдир, буюк Ўғизхондан,
Ал-Хоразмийдан, Махтимқули уммондан.
Хофизлик сирини, устози Комилжондан,
Минг ҳунар қўлинда, сайрон Хоразмий
 
Матмурот Солоев, Ортиқ Отажонов, Гавҳар Матёқубова, Омон Матчон, Абдулла Сафаев  ва бошқа кўпгина шогирдлари каби мен ҳам суратларга тушгандим Комилжон акалар билан. Афсуски бу суратлар Тошкентдан Африкага, Африкадан Хоразмга,  Хоразмдан Тошкентга, Тошкентдан Англияга кўчишларим натижасида бир-бир йўқолиб кетди.
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига келиб Комилжон акалар ҳақида “Хоразмликнинг онаси бу 20-асрда Комилжондай хофизни, Досовдай раисни, Соподай полвонни туғмайди” деган нақл (мақол) пайдо бўлган Хоразмда. Мен буларнинг учаласи билан ҳам яқин мулоқатда бўлганман.
Энг қизиғи шуки, ростдан ҳам уларга тенг келадиган хофиз, раис, полвон нафақат 20-асрда, ҳатто хозиргачада туғилмади Хоразмда. Бундан ҳам қизиғи, бу учаласи ҳам 1917 йилда туғилиб, 1975 йилда вафот қилишди. Тўғри, Сопо полвон яқингача тирик эди, лекин у 1975 йилдан полвон сифатида ўлган эди. Яна бир қизиғи шуки, бу учаласи бирбирларини хушламас эдилар.
Комилжон ака топқир-аксиячи ҳам эдилар
1974 йилда А. Сафаев Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзолигига  ўз номзодини  қўйиши муносабаит билан  Фанлар Академияси президенти  бошлиқ  бир неча  академикларни  уйига (зиёфатга) таклиф қилди.
 У пайтлари  Комилжон аканинг ўнг қўли ва оёғи касал эди, шунинг учун Ортиқ Отажонв кўпинча унинг ёнида тор чалиб ўтирарди. Таклиф қилинган меҳмонларнинг  деярли барчаси етиб келган эди. Фақат президент Обид Содиқов  Марказқўмга чақирилгани учун  кечикаётган эди. У келгунча озроқ ашула, озроқ суҳбат бўлиб турди.  Мен ўшанда ҳатто академиклар ҳам Комилжон акани  ниҳоятда ҳурмат қилишларининг гувоҳи бўлганман.
 О.Содиқов ҳали  эшикдан кирмасданоқ Комилжон ака: -Туринг ҳаммангиз, илм подшоси келди – дея ўзи ҳам ўрнидан қўзғалди (лекин  биров кўмаклашмаса ўзлари ўрнидан туришга қийналар эдилар). Барчалар тикка туришди.
 Обид ака югира келиб: -Комилжон ака сиз турманг, илм подшоси ким бўлибди, санъат султонининг олдида – деди-да уни ўрнидан туришга қўймади, ўзи унинг ёнига ўтирди. Мен ўшанда улуғ инсонларнинг  ҳазиллари ҳам улуғ  бўлишининг гувоҳи бўлганман.
Раҳматлик Комилжон ака Хоразмчасига айтганда “жавобчи” яъни топқир-аскиячи одам эдилар. Бир марта ўзи аскияни бошлаб ўзи ютқазиб қўйганининг гувоҳи бўлганман. Бу қуйидагича содир бўлганди:
Тенгдош дўстимиз Йўлдош Сапаев 1973 йилда Консерваторияни сурнай бўйича тамомлаб Комилжон Отаниёзов гуруҳида сурнайчи бўлиб ишлай бошлади.
1974 йилда Йўлдош Комилжон ака бошлиқ бу гурухни уйига (Боғот район, Маданият қишлоғи) зиёфатга таклиф қилди. Ҳардоимгидек, мен Комилжон аканинг хизматида ҳозир эдим.
Комилжон аканинг гурухида созанда, раққоса, хонандалардан ташқари Хударган ака каби масхаравозлар ҳам бор эди. Хударган ака Комилжон акалар тенгқури эди. У “Хударган тўқ-тўқ”,  “Хударган зитир” номлари билан машҳур эди.
Комилжон ака уни кўп киноялар эди. Ўша зиёфатда Комилжон ака унга: “Хударган сен ҳам санъаткорми? Бор билган нарсанг “Истонсада бир пари, ўлдирсаё ўлдирсин”, шу ҳам санъат бўлдими?!” деб унга кун бермади. Охийри Хударган аканинг жонидан ўтди шекилли, -“Сенинг айтган ашулангни биров айвончага қош (ёғоч) қилаяптими? Сен ашула айтганда биров кулмайди, аксинча, сувора айтганингда одамлар эснашга тушади. Менинг ҳар бир сўзимга, ҳаракатимга одамлар маза қилиб кулади. Санъаткорнинг вазифаси одамларни хушнуд қилиш бўлса қайсимиз яхшироқ санъаткор?” деди. Комилжон ака унинг бу сўзига жавоб топаолмади…
Комилжон Отаниёзов “Время”ни тўхтатган жасур ва имонли одам эди
То мустақилликка эришгунича, Ўзбекистон телевидениеси ўз кўрсатувларини эфирга узатганида Марказий Телевидениенинг “Время” дастурини олиб кўрсатишга мажбур эди. “Время” дастури бошланган онда барча ўзбек дастурлари тўхтатилиши лозим эди.

Тошкентнинг “Бошлиқ» маҳалласидаги теледастурларни эфирга узатиш  республика идорасининг 1967 йилги “ТВ-зона 4” деган дафтарида бир ЧП (Фавқуллода ҳодиса) қайд қилинган. Бу дафтарда ëзилишича, ўша йилнинг ноябрь ойи кунларидан бирида “Время” программаси эфирга узатилмасдан унинг ўрнига Комилжон Отаниëзов концерти берилган. Бу ҳол эса қуйидагича содир бўлганди.

Времянинг вақти кирган пайтда Комилжон Отаниëзов ашула айтиб турган эди. Бирдан Комилжон Отаниëзов ашуласини тугатмасдан Время бошлаворди. Икки минут ўтар ўтмас Времяни тўхтатди-да, яна Комилжон ака ашула айтиб юборди. Тўрт минут ўтар ўтмас яна Время кўрсатиб юборди. Ундан кейин яна Комилжон ака ашула айтди. Ашулани телевизор тугагунча айтди ўзиям.

Совет Иттифоқининг энг асосий теледастурини тўхтатиш ўша пайтдаги мафкурага қарши бориш билан тенг эди. Шу воқеа сабаб вилоят ва республика раҳбариятидаги мутасаддилар партиявий чора олдилар.  Бу воқеадан сал ўтмай, юқорининг топшириғи асосида, Муштум журналида Комилжон Отаниëзов танқид қилинган карикатура пайдо бўлди. Ана шундан кейин ҳофиз республикани тарк қилиб, бир муддат Туркманистонда ижод қилишга мажбур бўлганди.
Комилжон Отаниёзовга бир неча маротаба, Коммунистик партия(КПСС)га кириш таклиф (ҳатто илтимос) қилинган. Комилжон Отаниëзов турли сабаблар билан ўзини компартиядан олиб қочганини ҳам озчилик билади. Ана шундан кейин, Комилжон Отаниëзовга унинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан берилиши керак бўлган Социалистик меҳнат қаҳрамони унвони бериш масаласи кун тартибидан олиб ташланган.
Комилжон Отаниёзов гоҳо яширин, гоҳида очиқчасига Ислом буюрган ибодатлар(намоз, рўза, закот)ни қилар эдилар. Концерт бўлиб турган пайтда шом ёки хуфтон намозининг вақти  кирса, бошқа биттасига номерни бериб, ўзи бориб ибодатини қилиб келарди.
 Тўғри, «Хурсандман партиямдан…», «Ленин номи бўлсин бошимнинг тожи», каби қўшиқларни ҳам онда-сонда айтган. Бу билан уни Ленинпараст, ёки атеистга чиқариб бўлмайди.
Боиси шуки, Ленин, партия калималарини айтмаган санъаткор саҳнага чиқа олмас эди у пайтлари. Комилжон ака тилида Ленин, партия, дегани билан унинг дилида доим Аллоҳ зикри бўлган. Ислом масаласида  у отасининг васиятига доим содиқ қолган.
Комилжон ака ўзининг шогирдларига нисбатан қаттиққўл ва талабчан  одам эдилар. Шогирдларининг ҳар  бир ҳаракати  ва сўзларига  эътибор берар эдилар. Улар хеч қачон Комилжон ака  олдида ҳазиллашмас, одоб билан  ўтириб,  одоб билан туришарди.
 Ортиқ Отажонов, Гавҳар Матяқубова  каби  шогирдлари  унинг  олдидан чиққанларида: -Узтознинг салобати  одамни босиб, эзиб  юборай дейдия – дейишарди. У киши доим  таҳоратли юрар, беш вақт номозини канда қилмас эди. Кўпчилик саъаткорларга ўхшаб  унвонлар орқасидан қувмас, мансабдорларга суйканмас эди.
Комилжон ака қаерга тўй, тадбир ва зиёфатларга бормасин, ҳозирги хонандаларга ўхшаб палон пулга шартнома тузиб бормаган. Агар бир вақтнинг ўзида камбағал ва бадавлат одамнинг тўйи тўғри келиб қолса, албатта камбағалникига борарди. Тўйда тушган пулни эса уй эгаси(камбағал)га бериб, дуосини оларди.
Комилжон ака полвонларни яхши кўрарди. Отаназар Обдалниёзовдан бошқа доирачиси ўртамиёна полвон ҳам эди. 1963 йилда Хоразм воҳасидаги бош полвонлардан ҳисобланган Боғотлик Раззоқ Махсим катта тўй берган. Ўша тўйда икки қоп пул тушган ўртадан.
Бир қоп пулни уй эгаси(Роззоқ Махсим)га ва эшон-хўжаларга бўлиб берган, яна бир қоп пулни шу райондаги камбағалларга бўлиб берган ва уларнинг дуосини олган. Минглаган одамлар каби бу тафсилотнинг мен ҳам гувоҳи бўлганман.
1997 йилда Комилжон Отаниёзовнинг  80 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Унинг сиймоси акс этирилган кўплаб  портретлари ишланди. Булар ичида  менинг  меъморчилигим асосида ишланган, унинг мана  сиз  кўриб турган портерети энг яхшиси деб топилди. Бундан устоз Комилжон Отаниёзовнинг руҳи поклари шод бўлган бўлса ажаб эмас.
Сўзимизнинг интиҳосида, нафақат буюк санъаткор ва шунингдек, буюк инсон ҳам бўлган раҳматлик Комилжон ота Отаниёзовнинг руҳи покларига дуои хайрларда бардавом бўламиз.
Комилжон Отаниёзовнинг мухлиси ва шогирди
Ахмад ҳожи Хоразмий
Стокпорт шаҳри, Буюк Британия. Июль, 2017.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94194 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31407 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31356 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31319 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31222 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30937 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30848 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30840 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30840 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30839 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30838 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30837 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30836 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30835 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30832 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30831 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30830 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30829 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30828 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30827 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30825 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30822 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30821 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30820 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30819 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30819 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30819 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30814 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30813 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30810 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30805 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30805 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30805 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30803 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30803 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30802 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30801 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30800 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30800 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30799 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30798 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30797 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30795 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30795 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30794 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30788 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30787 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30786 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30785 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30784 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30784 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30782 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30778 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30777 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30776 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30775 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30775 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30774 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30773 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30773 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30772 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30770 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30770 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30769 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30766 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30765 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30764 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30762 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30761 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30760 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30758 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30758 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30757 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30756 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30755 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30755 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30753 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30748 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30745 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30741 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30734 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30734 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30734 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30732 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30732 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30730 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30730 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30728 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30724 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30721 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30721 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30721 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30720 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30720 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30719 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30718 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30718 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30718 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30718 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30718 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30717 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30716 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30716 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30716 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30716 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30716 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30715 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30714 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30713 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30713 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30712 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30710 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30709 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30708 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30708 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30691 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30687 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30687 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30687 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30687 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30687 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30686 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30686 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30686 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30685 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30683 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30681 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30680 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30680 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30679 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30679 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30679 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30678 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30677 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30676 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30675 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30673 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30672 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30671 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30669 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30669 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30669 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30669 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30669 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30667 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30667 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30667 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30666 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30664 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30663 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30663 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30662 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30661 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30661 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30660 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30657 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30654 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30653 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30650 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30650 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30649 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30649 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30648 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30646 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30646 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30646 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30646 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30645 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30643 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30642 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30640 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30636 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30635 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30635 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30634 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30634 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30634 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30628 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30628 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30628 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30627 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30627 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30625 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30621 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30618 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30617 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30616 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30616 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30614 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30614 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30614 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30614 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30612 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30610 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30610 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30610 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30608 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30608 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30608 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30607 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30604 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30600 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30600 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30598 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30598 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30596 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30596 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30595 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30595 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30592 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30590 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30588 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30585 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30583 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30581 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30581 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30577 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30576 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30574 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30572 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30571 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30571 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30569 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30569 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30562 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30558 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган