Юсуф Жума. Тангрининг мўжизаси
Бир шеър борки, унинг қаршисида очун шеърияти синади. Аслида бу шеърни шеър дейиш хато— бу ғазал Тангрининг мўжизасидир.
Бир қўшиқ борки, унинг қаршисида жаҳон қўшиқчилиги синади. Аслида бу қўшиқни қўшиқ дейиш хато — бу қўшиқ — Тангрининг мўжизасидир.
Шеър — улуғ авлиё Саййид Имомиддин Насимийники.
Қўшиқ илоҳий овоз соҳиби Дадахон Ҳасанники. Бу қўшиқ ҳақда кўп ёзганман.
Ҳазрат Алишер Навоийни ўқинг:
«Насимий Румий ва Туркмоний тил билан назм айтубдир ва назмида ҳақойиқ ва маориф бағоят мадоригидир, мазкур булғон аҳлига анинг шеъри муқобаласида ҳамоноки шеър йўқтур! «
Бугунки Ўзбекистонда, четдаги ўзбеклар орасида ҳам, улуғ Абдулла Қодирий билан сўзбоз Тоҳир Маликни фарқлайдиган йўқ. Улуғ Мақсуд Шайхзода билан ўғри «даҳо» чаларни фарқлайдиган бирон кимса йўқ!
Мақсуд Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» фожеаси билан классиклар ҳам беллаша олмайди. Ҳатто Ҳазрат Мир Алишернинг «Хамса»си ҳам.
Улуғ Дадахон Ҳасан билан Шерали Жўраев ва ёҳуд нима деяётганини билмайдиган бугунки яллачиларнинг фарқини биладиган бирон зот борлигига ишонмайман.
Онг шу қадар тубамлашдики, бирон шоир йўқки шеър нималигини билса.
Шерали Жўраев бир суҳбатида Дадахон Ҳасандан мухлиси кўплигидан, Дадахон Ҳасанни унинг тарафдорлари саҳнадан тушириб юборганлигидан фахрланибди. Дадахон Ҳасан Шерали Жўраев қўшиқлари ҳақида мақтов сўзларини айтди.
Мен бир пахта байрамида бир яллачини эшитамиз деб Улуғ Отажон Худойшукуровни саҳнадан ҳайдаганларини неча ўн йилки алам билан эслайман.
Абдулла Қодирийдан Тоҳир Маликнинг ўқувчиси кўп.
Бу миллатнинг фожеаси — онг тубанлиги!
Бундай деяпсан, Юсуф, ўзи кимсан, деб тош отадиганлар, минғирлаётганлар пашшадек қирилиб кетади, менинг ҳақ сўзим қолади.
Мақсуд Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» асари ярим асрдан буён нашр қилинмайди. Сенатор, казо-казо бўлган даҳочалар ўз шеърларини минг карра қайта-қайта нашр этдилар. Ҳаммасидан Шайхзоданинг битта сатрига тенг келадиган нарса чиқмайди.
Дадхон Ҳасан бир умр тақибда. Букун Каримов даврида сандиқ-сандиқ темир терсак олган
Қаҳрамонлар
гўё хўрлангандай. . .
Тўралар онги ҳам булбул билан зоғни фарқлай олмаслик мақомида.
ББC ва Озодликнинг ўзбек бўлимидаги кўп жинслик жонкуярлари, гей Эрбўта ғами билан овора. Шерали Жўраев аллақандай ГЕС ҳақида қўшиқ айтганми, айтмаганми шу ҳақда изланишда. Дадахон Ҳасан қўшиқларини бермайдилар.
Тангрининг мўжизасини тингланг:
Шерали Жўрайев ҳам шу қўшиқни тингласа ўзининг мақомида адашмасди. Дадхон Ҳасан гоҳо қайсидир қўшиқчига нописанд қараган бўлса, ҳасаддан эмас, ўзининг кимлигини билганидан.
7. 18. 2017
Булбуллар айвонга яқин келдилар
Айвонда куйларди, Дадахон Ҳасан.
Ҳофизга жўр бўлиб нола қилдилар
Армонда куйларди, Дадахон Ҳасан!
Бошқалар куйлади, кетдилар буткул,
Улар ўзбек эмас, бошдан оёқ дил.
Кимга жўр бўлишни билади, бубул,
Иймонда куйларди, Дадахон Ҳасан!
Зоти булбул экан, бағрин ғам тешган
Қаноти кесилган, юраги жўшган.
Ўзбекнинг ичига адашиб тушган,
Туронда куйларди, Дадахон Ҳасан!
24. 07. 2003
Yaxshi qo’shiq. Tangri mo’jizasi ekan haqiqatan ham. Zo’r aytgan Dadahon aka. Dadahon akaning o’zi ham mo’jiza.