"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди»

Бош мақола | 18/07/2017 11:33-     31720 марта ўқилди

 «Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди»

июл 18, 2017

Олимжон Тўхтаев сотиб олган газ ҳисоблагич

Олимжон Тўхтаев сотиб олган газ ҳисоблагич

 

Тошкент вилояти Чирчиқ туманидан Озодликка боғланган 55 яшар Олимжон Тўхтаев янги газ ҳисоблагичини уйига ўрната олмаётганидан шикоят қилди.

Тўхтаевнинг айтишича, унинг газ ҳисоблагични текшириб, сертификат бериши керак бўлган давлат идорасининг туман ва республика бўлими бир гал соз, бир гал носоз, деб хулоса бермоқда.

OzodMikrofon дастурига мурожаат қилган Олимжон Тўхтаев ўтган йили март ойининг охиридан бери битта ҳисоблагични беш бора текширтиргани, аммо ҳануз уни уйига ўрнатишга рухсат ололмаётганини айтади:

— «Ўзстандарт» ташкилотининг сертифкатлари қўлимда турибди. 3 марта ишлайди, ўрнатса бўлади, дейишган. Икки марта носоз дейишган. Шу билан бир йилдан бери бу ташкилот раҳбарига 3 марта ариза билан мурожаат қилдим. Ҳануз натижа йўқ, — деб шикоят қилди Тўхтаев.

Қуйида Олимжон Тўхтаев билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: "Ўзстандарт газ ҳисоблагичимни 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди"

OzodMikrofon: «Ўзстандарт газ ҳисоблагичимни 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди»
http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2017/07/назfa5d0d8.mp3

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукнига бўлган мурожаатлар мазмуни учун Озодлик таҳририяти масъул эмас. Бу рукн муштарийларга ўз фикрини эркин ифода қилиши учун берилган минбардир!

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.