"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)

Адабиёт | 07/20/2017 01:51-     30798 марта ўқилди

   
O’lmas Umarbekov. Sevgim-sevgilim & Adib haqida hujjatli film.
Бу воқеага анча бўлди. Мен эндигина институтни тамомлаган йигирма икки-йигирма уч ёшлардаги йигит эдим. Орзу-ҳавас катта. Қаёққа қўл узатсам, етади. Билакларимда қувват, қалбимда ғайрат жўш урарди.Ёшлик эндигина қанот чиқарган учирма қушга ўхшайди. Ҳеч нарсадан тап тортмайди, ҳеч нарсадан чўчимайди. Бутун борлиқ унга янгича, сирли бўлиб туюлади. Ҳамма нарсани кўргиси, билгиси, ҳамма нарсада ўзидан қандайдир из қолдиргиси келади. Лекин бу изнинг қандай бўлишини, унга севинч бахш этадими, ё ғам келтирадими, тўғрироғи, билишни истамайди. Агар шу истак унда ҳамма нарсадан кучли бўлганда эди ўзини бунчалик тутмасмиди?! Ким билади, балки мен хато қилаётгандирман. Ростини айтганда, бунинг ҳозир мендан бошқа ҳеч кимга аҳамияти йўқ.
01
01
 Ўлмас Умарбеков 1934 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1984). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1980).
Ўлмас Умарбеков Ўрта Осиё университетининг филология факултетини тугатган (1956). Илк китоби — «Ҳикоялар» (1958). «Хатингни кутаман», «Юрак сўзлари» (1960), «Бобоёнғоқ» (1961), «Юлдузлар», «Менга ишонмайсанми?» (1962), «Ҳаёт абадий» (1964), «Чарос» (1966), «Кўприк» (1968), «Болгар қўшиқлари», «Олтин япроқлар» (1972), «Қиёмат қарз» (1976, шу ҳикоя асосида саҳна асари ҳам бор), «Ер ёнганда» (1993) каби ҳикоя тўпламлари нашр этилган. У «Одам бўлиш қийин» (1970), «Фотима ва Зуҳра» (1994) романлари ҳамда «Севгилим — севгилим» (1963), «Кимнинг ташвиши йўқ» (1965), «Уруш фарзанди» (1972), «Ёз ёмғири» (1973), «Оқ қалдирғоч» (1974) цингари киссалар муаллифи. Бир қанча драмалар ҳам ёзган («Оқар сувлар», 1971; «Туҳмат», 1987; «Оқсоқол», 1991; «Ўзинг учун ўл етим», 1992 ва бошқа). «Қизимга мактублар» («Мангу ҳаёт бўсағасида») деб номланган публитсистик асари ҳам бор.
Ўлмас Умарбеков 1994 йил 10 ноябрда Тошкентда вафот этган.
Ўлмас Умарбеков
СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ…
Қисса (давоми)
7
Эртаси куни кечқурун Мавлоннинг отдай, деганига қарамай Усмон акаларникига йўл олдим.
Усмон ака беқасам тўнини елкасига ташлаб, лейкада гулларга сув қуярди.
— Жуда яхши қилдингиз келиб! — деди у қўлини узатиб.
Кун бўйи уч-тўрт марта кўришган бўлсак ҳам салом бердим.
— Бир кириб кетай дедим.
— Жуда яхши, жуда яхши! Бу ёққа юринг!
Усмон ака айвонга бошлади. Кўтарилдим. Айвоннинг тўрида Ойпопук бир коса гуручнинг курмагини тозалаб ўтирарди. Сочлари ироқи дўпписи устига чамбарак қилиб ўралган. Бир ўримининг учи қулоғининг устига тушиб, кичкина ёқут кўзли зирагини беркитиб турибди. Мени кўриб, турмоқчи бўлди.
— Ўтираверинг, ўтираверинг! — дедим шошиб. — Тузалиб кетибсиз-ку?!
Ойпопук енгил жилмайди.
— Жуда яхши бўлди-да, келганлари, — деди Усмон ака қизига қараб, кейин менга ўгирилиб,
қўшиб қўйди: — Ўзим бир ош қилишга орзуманд эдим. Бугун вақт-соати келган экан.
— Ўзингизга олманг. Мен айтдим ош қилайлик деб, — дрди Ойпопук уялинқираб.
— Сен ҳам айтдинг, — Усмон ака кулди. — Ўчоқ оошида юришимни ёқтирмайди. Нуқул ўзи қилади, лекин йугун менинг қилгим келиб қолди. Бошлайверайми?
Ойпопук ҳа дегандай бошини қимирлатди.
— Мен ёрдамлашай? — дедим Усмон акага.
— Йўқ, иккита эркак ўчоқ устида турса, ош бузилади. Сиз шу ерда ўтиринг. Ана, Ойпопукка қарашинг.
Усмон ака кетди. Айвонда Ойпопук иккаламиз қолдик.
— Хомуш кўринасиз? — сўрадим рўпарасига ўтириб.
— Ҳа, — деди у кўзларини узун киприклари орасига ишириб. — Кўп ўйладим.
— Нималарни ўйладингиз?
— Айтолмайман. Ўйладим-да. Ёшлигимдан шундайман. Деразанинг олдига ўтириб олиб ўйлайвераман, ўйлайвераман. Сиз ҳам кўп ўйлайсизми?
— Сизчалик эмас, — дедим мен қўлимга бир кафт гуруч олиб.
Ойпопук, қўяверинг, ўзим, дегандай қўлимни ушлади. Қўллари ёнарди.
— Нималарни ўйлайсиз?
— Ҳар нарсани, — дедим елкаларимни қисиб.
— Бу ерда-чи? Уйингизни, Тошкентни ўйларсиз? Ойпопук кўзларини айёрона сузди.
— Балки қишлоғимиз ёқмагандир?
— Йўқ, жуда ёқди. Келганимга пушаймон эмасман.
— Агар Тошкентга чақиришса, кетармидингиз?
— Қайдам, бир нарса дейиш қийин. Сиз-чи?
— Йўқ, — деди у қатъий. — Тағин ким билади? Агар дадамлар бошқа ишга ўтиб кетсалар, иложи йўқ. Шу ер менга жуда ёқиб қолди. Тинч, чиройли. Одамлари ҳам яхши. Шовқин- суронни ёмон кўраман. Ғалати-а? Тўғрими?
— Нега? Ҳар кимнинг ўз ихтиёри.
— Ҳа, ҳар кимнинг ўз ихтиёри… — Ойпопук ўйланиб қолди. Ингичка бармоқлари орасидаги курмаклар косага тушиб, гуручга аралашиб кетди. — Биласизми, мен шу ҳақда ўйладим. Нега
одамлар ҳар доим ўз ихтиёрлари билан иш қилолмайдилар? Нима уларни шунга мажбур қилади? Яхши одамларда ёмон хоҳиш бўлмайди-ку?! Яхши одамлар эса жуда кўп.
— Мен нимани назарда тутиб гапираётганингизни билолмаяпман, — дедим хижолат бўлиб.
— Билмаганингиз маъқул. — Ойпопук хўрсинди. — Яхшиси, ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг. Танишмизу сизни билмайман. Фақат отангиз борлигини биламан, холос.
— Шуни билсангиз, бошқасини гапиришнинг ҳожати йўқ.
— Нега? — ҳайрон бўлди у.
— Қизиқ эмас, — дедим мен.
— Майли, гапириб беринг.
— Ўттизинчи йилда туғилдим. Тишим чиқиб, олти ярим ёшга тўлганимда мактабга бордим.
Битириб, институтга кирдим. Уни тамомлаб, бу ёққа келдим. Тамом. Бунинг нимаси қизиқ?
— Билиб қўйган яхши-да, — деди Ойпопук жилмайиб. — Қизиғи энди келади.
— Ким билади, — дедим мен.
— Мен биламан, — деди Ойпопук қувонч билан. — Қани, қўлингизни беринг-чи, бир фол очиб қўяй!
Мен қўлимни узатдим.
— Ўҳў, — деди у завқ билан кафтимга тикилиб. — Бунақа катта қўл билан истаган орзуингизга етасиз. Иннайкейин, чизиқларини қаранг. Айтаверайми?
У менга ғалати тикилди. Мен ҳа, дегандай бошимни қимирлатдим.
— Ишингиз яхши. Мартабангиз баланд бўлади. Манави чизиқни қаранг-а, мунча узун. Узоқ умр кўрар экансиз. Лекин, лекин… Айтаверайми?
— Айтаверинг! — дедим ҳаяжон билан.
— Лекин… сизга севгининг йўли берк.
— Нима?!
Анграйиб қолдим. Ойпопук бирдан қаҳ-қаҳ отиб, кулиб юборди.
— Ҳазиллашдим, ҳазиллашдим, — деди у кулгидан ўзини тўхтатолмай. — Наҳотки фолга ишонсангиз? Ҳаммаси ёлғон-ку?! — Кейин жиддий оҳангда қўшиб қўйди: — Мен сизнинг бахтли бўлишингизни истардим, жудаям истардим.
— Мен ҳам сизга шуни истайман, — дедим мен.
— Раҳмат, — деди у ўйланиб.
Шу пайт Усмон ака чақириб қолди.
— Бу ёққа юринг, ошнинг тузини кўриб юборинг! Ўчоқ бошига бордим.
Ярим соатдан кейин ош сузиб келинди. Ойпопук бир графин «Ҳосилот» олиб чиқди. Бир пиёладан тўлатиб ичдик. Ойпопук ичмади. Шундай лабига тегизиб қўйди. Усмон аканинг икки кўзи қизида эди. Ойпопук бир ошам олиб:
— Жудаям ширин бўпти, дада, — деганидан кейин қўл узатди.
Овқат маҳали Ойпопук негадир бўшашиб ўтирди. Ошдан ҳам тузук емади. Биз Усмон ака билан ўзимизнинг ишларимиз, кузги сабзавот, янги очилмоқчи бўлган ер ва бошқа ишлар ҳақида гаплашдик. У чурқ этмади. Лекин сезиб ўтирибман, ер остидан менга қараб-қараб қўяди.
Вақт алламаҳал бўлганда ўрнимдан туриб хайрлашдим. Эшикка етганимда Ойпопук:
— Ўктам ака! — деб чақириб қолди. — Сўраган китобингиз қолиб кетди.
Ҳайрон бўлиб, тўхтаб қолдим. Мен ундан ҳеч қандай китоб сўрамаган эдим. Ойпопук югуриб олдимга келди. У алаҳсирарди.
— Кечирасиз, — деди паст овозда. Афтидан, гапиришга қийналарди. — Китоб… шунчаки баҳона. Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим…
— Нимани?
— Мен… мен… ёқаманми сизга?
— Нима? — деб юбордим шошиб, юрагим дукиллаб уриб кетди.
— Кечирасиз, — деди у ҳам шошиб. — Бундай демоқчи эмас эдим. Кечирасиз, — у лабини тишлади. — Шу кунларда менга нима бўлганини билмайман. Ғалати бўлиб қолдим. Касалликдан эмас бу, йўқ. Дадамлар ҳам ҳайронлар. Сезяпман. Сиз мени билмайсиз. Мен бунақа эмас эдим. Мендан кулманг!
Ойпопук жимиб қолди. Унинг кўзларида ёш йилтирарди.
— Қўйинг, — дедим титроқ қўлларини ушлаб. — Сиз жуда яхши қизсиз. Нега сиздан кулар эканман? Ишонинг, гапим чин. Сизни, сизни жуда ҳурмат қиламан!
— Ростданми?
— Ёлғонни ёмон кўраман.
У қўлимни маҳкам қисди-да, чеҳраси ёришиб, орқасига қайтди.
«Нима бўлди ўзи? — дедим кўчага чиқиб. — Унга нима бўлди? Наҳотки мени севиб қолган бўлса?!»
8
«Наҳотки мени севиб қолган бўлса?!» — дердим мен ўз-ўзимга. Бунга ўзимни ишонтиришга ҳаракат қилиб, севинардим ва айни вақтда нимадандир чўчирдим.
Севинишимнинг сабаби — шундай ажойиб қизнинг менга муҳаббат қўйишини бутун вужудим билан истаганим эди. Ҳа, мен унинг мени севишини истардим. Унинг севгисисиз ҳаётнинг менга қизиғи йўқ эди. Буни энди яхши билардим. Чунки, мен уни аллақачон яхши кўриб қолган эдим. Мен уни бетоблигида бориб кўрганимда эмас, аллақандай китобни баҳона қилиб, мен билан ғалати хайрлашганида ҳам эмас. Йўқ, мен уни Яккачинорга биринчи келган куним ловуллаб турган гулхан ёнида кўрганимда, юзлари анордек қизариб, сокин рақс тушганида, уятчанлик билан кўзларини яшириб, эшитилар-эшитилмас салом берганида севиб қолган эдим. Биринчи кўрганимдаёқ безовта бўлиб, юрагимни қандайдир ҳали менгатаниш бўлмаган лаззатли туйғу қоплаган, ҳаётнинг янги бир сеҳрли дунёси менга ўз қучоғини очган эди. Мен буни Ойпопукларникидан ярим кечада қайтаётганимда тушундим, тушундиму ҳамма нарса бошқача туюлиб кетди. Қоронғи бўшликда хирагина қалқиб турган ой прожектор сингари йўлимни ёритди, юлдузлар чарақлай бошлади, уйлар, дов-дарахт кумушдек ярқираб, ажойиб ҳусн кашф этди. Жимжит қишлоқни тонггача айланиб юрдим.
Ойпопук, Ойпопук!.. Булокдек тиниқ, соф инсон, тенги йўқ қиз!.. Уни севмай бўлармиди?! У ҳаётнинг ўзи, у — келажак, битмас-туганмас орзулар!.. Ҳали-ҳали унинг шўх кулгилари, юракни аллаловчи гаплари, қўнғироқ овози қулоғим остида жаранглайди, тиззаларини қучоқлаб, битта-битталаб гуруч тозалаб ўтиргани кўз олдимдан кетмайди…
Ҳа… Мен унинг менга муҳаббат қўйишини истардим ва айни вақтда нимадандир чўчирдим.
«Мени севмаса-чи? — дердим ўзимча. — Шундай, яқин олиб юрган бўлса-чи?» Аёлларнинг жуда мураккаб ва муғамбир бўлишини эшитганман. Лекин Ойпопукни шундай аёллар қаторига мутлақо қўшгим келмасди. Тўғри, у жуда мураккаб табиатли қиз эди. Уни дарров тушуниш, гапираётганида хаёлида нималар кезаётганини билиш анча қийин, кўпинча эса мутлақо мумкин эмас эди. Хўш, севмаса нега бундай тутади ўзини? Нега бундай ғалати фол очади? Унинг ҳақидаги фикрларимдан нега худди ёш боладек хурсанд бўлиб, чапак чалади? Бошим қотди. Учрашишга, бутун дардимни тўкиб солишга аҳд қилдим.
Эртасига уйига бордим. Уй берк эди. Қайтиб кетаётиб, идоранинг олдида Фаридани учратиб қолдим. Иккалови ўртоқ эканлигини, мактабни бирга тамомлаганликларини билардим. Ҳар қандай уятни йиғиштириб қўйиб, сўрадим:
— Ойпопукни кўрмадингизми? Уйда йўқ. Тузукмикан?
— Тузук, — деди Фарида. — Бугундан ишга чиққан. Фермада. Нима эди?
Жавоб беришга сабрим чидамай, фермага югурдим. Аммо у ерда ҳам йўқ эди. Ҳозир шу
ерда эди, қаёққадир кетди, дейишди. Қаёққалигини айтишмади. Бутун қишлоқни айланиб чиқцим, аммо тополмадим. Кунни зўрға ўтказдим-да, кечқурун уйига бордим. Усмон ака айвонда чўт қоқиб, қандайдир ҳужжатларни текшириб ўтирарди. Ойпопук кўринмади. Сўрашга эса, ботинолмадим. Бир маҳал, уйнинг эшиги очилиб, у чиқди. Лекин… лекин кўриши билан қайтиб кириб кетди. Ҳайрон қолдим. Юрагим орқамга тортиб, оёқларимгача бўшашиб кетди. Анча ўтирдим. Лекин у чиқмади.
Хомуш бўлиб уйга қайтдим.
Мавлон Шаҳодат хола билан гаплашиб ўтирарди.
— Собирдан хат келибди, — деди у мени кўриб. — Минг метр баландликдан парашютда сакрабди.
Собир кампирнинг ўғли эди.
— Яхши, — дедим парвосизлик билан.
— Ҳа, кайфингиз бузуқ? — сўради доктор. Индамадим.
— Бу кишининг мучали қишми дейман, нима бало?! — деди Шаҳодат хола. — Сал нарсага куюнаверасизми, болам? Мундоғ ёзилсангиз-чи!
Эринибгина жилмайиб қўйдим. Гапиришга мажолим йўқ эди.
Зўрға тунни ўтказдим. Бошим гувиллаб оғрирди, нима қилишимни билмасдим. Руҳим тушган, кайфим бузуқ эди. «Нега бундай қилди? Нега бирдан ўзгариб кетди?» — ўйлардим нуқул. Қанча ўйласам ҳам ўйимнинг тагига етолмасдим. Кечқурун правление йиғилиши бўлди. Йиғилишда худди нина устида ўтиргандек ўтирдим. Юрагимга ҳеч нарса сиғмасди. Йиғилиш тамом бўлиши билан отилиб эшикка чиқдим.
— Ўктам ака! — деди шу пайт орқамдан кимдир. Ўгирилдим, Фарида эди.
— Хўш?
— Манави хат сизга, — деди у. — Попук бериб юборди. Юрагим ҳапқириб кетди. Хатни шу ердаёқ очиб ўқий бошладим.
«Безовта қилганим учун кечиринг, — дейилган эди хат-да. — Сизда зарур ишим бор. Дарё лабидаги ўша ўзингизга таниш бўлган харсангтош ёнида кутаман. Йиғилишдан чиқиб келинг. Ўтиниб сўрайман. Ойпопук».
Менга жон кирди. Хатни маҳкам ушлаганимча олмазорга қараб югурдим.
Ойдин кеча эди. Ҳаммаёқ кумушранг нурга кўмилган. Жимжитлик. Фақат олма барглари сеҳрли шитирларди. Харсангтош олдида нимадир қорайиб кўринди. Ойпопук! Юрагим баттар ўйнаб кетди. Яқинлашдим. Ойпопук менга ўгирилди, унинг кўзлари чарақларди.
— Салом. Тинчликми? — дедим муздек қўлини қисиб.
— Тинчлик. Мени кечиринг, — деди у. — Бемаҳалда қиз боланинг бундай пастқам жойга эркак кишини чақириши одобдан эмас. Биламан. Лекин мажбур бўлдим. Мен… мен…
У жимиб қолди. Боши эгилди, бирдан елкалари титраб кетди. У йиғларди.
— Нима бўлди ўзи? Айтсангиз-чи! Мени қийнаманг! — дедим ўпкам тўлиб бораётганини сезиб.
— Мен… мен.. сизни яхши кўриб қолдим…
Ойпопук шундай деб, бошини кўкрагимга ташлади.
— Мен ҳам… мен ҳам!.. — дедим уни бағримга босар эканман. — Ўша биринчи кўришган кунимизоқ яхши кўриб қолдим!.. Гулхан ёнида…
— Ростданми? — сўради у бошини кўтармай.
— Ростдан, ростдан! — дедим мен. — О, қандай яхши! Ойпопук, жоним!.. — ўпа бошладим. У индамасди. Кейин ҳозиргина менга бахт ато қилган лабларидан ўпмоқчи бўлиб, ёниб турган қулоқларини қисиб, бошини кўтардим. Унинг жиққа ёш кўзлари меҳрибонлик билан менга тикилди. Бирдан у силтаниб қўлимдан чиқди. Харсангтошнинг иккинчи томонига ўтди-да, менга тескари ўгирилиб, унга суянди. У йиғидан тўхтаган, лекин хомуш эди. Ёнига бориб,
билагидан ушладим.
— Қўйинг, — деди қўлини тортиб. — Сизни бунга чақирмаган эдим. Қўрққаним бўлди.
Шундан қўрққан эдим.
— Нима бўлди? Нима деяпсиз ўзи? — сўрадим мен.
— Ўктам ака, — деди Ойпопук саволимга жавоб бермай, жиддий оҳангда. — Сиздан катта илтимосим бор. Шуни бажарсангиз, мен сиздан бир умр миннатдор бўламан.
— Айтинг, қандай илтимос?
— Кетинг бу қишлоқдан… Бутунлай кетинг.
— Нима?! — ҳайрон бўлиб қолдим. — Нима деяпсиз ўзи?
— Кетинг, деяпман, — Ойпопук менга тик қараб гапирди. — Ёшсиз. Яхши қизлар кўп бошқа жойларда ҳам, ўтиниб сўрайман, кетинг. Мен билан ҳаётингиз азобда ўтади.
— Ундай деманг, — дедим мен жаҳл билан. — Нега азобда ўтар экан? Мени севасиз-ку!
— Ҳа, севаман, жудаям севаман. Лекин… лекин, — деди Ойпопук. — Мен ўзимни яхши биламан. Яримта одам билан ҳаёт қуриб бўлмайди. Мен эса, сиз билан бўлсам яримта бўлиб қоламан.
— Нега ахир?
— Дадамлар-чи? У киши менинг туғишган отам эмас. Лекин мен учун туғишган отамдан ҳам азиз. Ташлаб кетолмайман. Худди менга ўхшаб, у ҳам ёлғиз. Мени деб ҳатто турмуш қурмаган. Мен ҳам ўзимни унга бағишламоқчиман. Бунинг учун мен ҳамма нарсадан, севгимдан ҳам, бахтимдан ҳам воз кечишим мумкин. Кетинг. Агар мени севсангиз, кетасиз. Ахир, айтинг, бир одам ўзини икки кишига бағишлай оладими?
Мен турган жойимда қотиб қолган эдим. Ҳозиргина юрагимни ёритиб турган бахт чироғи сўнаётгандек эди. Унинг охирги сўзлари мени ўзимга келтирди.
— Мен ҳамма нарсага тайёрман, — дедим ҳаяжон билан. — Нима десангиз, шуни қиламан.
Фақат сиз билан бирга бўлсам бўлди. Ҳайдаманг, Ойпопук!
— Йўқ, йўқ! — у кўзларини юмди. — Кетинг, ўтинаман, кетинг. Севаман, дедингиз-ку!
Мени қийнаманг.
— Хўп, — дедим ниҳоят. — Ҳозир кетайми?
— Ҳа, ҳозир кетинг.
Бутун вужудим бўшашиб, маст одамдай гандираклаб йўлга тушдим. Мен йиғлардим. Бирдан оғир йўқотиш бошимга тушганига йиғлардим. Боягина кўзимга минг хил рангда товланиб кўринган дунё қоронғи зимистонга айланди. Тимирскиланиб олмазорга кириб кетдим. Шу пайт:
— Ўктам ака! — деган чинқироқ овоз қулоғимни тешиб юборай деди.
Тўхтаб қолдим.
— Ўктам ака! — деди яна шу овоз. Энди яқинроқдан эшитилди. Қулоқ солдим. Кимдир мен томонга югуриб келарди. Танидим. Юрагим қинидан чиқиб кетаёзди. Бу Ойпопук эди! У югуриб келиб, ўзини бағримга отди-да, йиғлаб юборди…
9
Ўша куни димоғимда нозик, ёқимли ҳид қолдириб, Ойпопук кетди. Мен ҳам уйга йўл олдим. Кайфим чоғ эди, лабларимда табассум ўйнарди. Уйга кирганимда доктор отамдан хат келганини айтди. Олиб ўқий бошладим.
«Ўғлим, — деб ёзибди отам. — Сўнгги хатингни олиб хурсанд бўлдим. Яккачинорнинг яхши жойлигини билардим. — Эскадронимиз 29-йили ўша қишлоқда турган, лекин сенга бунчалик
ёқиб қолишини ўйламаган эдим. Кетиб қоласанми, деб қўрқиб юрувдим. Энди кўнглим жойига тушди. Оғир бўл, ножўя ишлар қилиб қўйма.
Менинг аҳволимни сўрасанг, ёмон эмас. «Семашко»га ётинг дейишяпти. Ётгим йўқ,
тузукман.
Ҳа, айтгандай, бир нарсани сўрамоқчи эдим. Хатинг бу гал анча тарқоқ, эга-кесимининг тайини йўқ. Тинчликми ўзи, ё ишинг кўплигидан шошиб ёздингми? Бир кун олдин, бир кун кейин, шошма.
Салом билан отанг».
Ўша заҳотиёқ жавоб ёздим.
«Хатингизни олдим, — дедим унда. — Саломатлигингизни билиб, хурсанд бўлдим.
«Семашко»га ётсангиз, яхши бўлармиди? Ҳарҳолда, юрак билан ўйнашиб бўлмайди.
Менинг ишларим яхши. Аввалги хатимнинг тарқоқлигига сабаб кўп. Бу ер менга жуда ёқиб қолди.
Кузнинг охирларида икки-уч кунга бориб келаман. Шунда бафуржа гаплашармиз».
Ҳа, Яккачинор ҳақиқатан ҳам менга ёқиб қолган эди. Ўзимни бахтли ҳис қилардим. Инсон ўзи билмаган, лекин тусмол қилиб юрган бутун орзуларига етишади-ю, бахтли бўлмайдими?!
Биз Ойпопук билан ҳар куни учрашардик. У адасига турли баҳоналарни қилиб, уйдан чиқарди, бир-икки соат дарё лабида, олмазор ичида айланардик, гаплашардик… Гапимиз сира адо бўлмасди. Ҳаяжон, ҳазил, кулги аралаш тузилган минг хил режа, минг хил орзуларни, ҳаттоки оддий гапларни кунда минг мартадан қайтарсак ҳам жонимизга тегмасди. Аксинча, ҳар гал ҳар хил жарангларди.
Ёшликдаги орзу, режаларни биласизми? О, бу орзулар!.. Қандай ширин, лаззатли… уларни тилга олиш биланоқ ўзингизни ўзга дунёда ҳис қиласиз, қалбингиз тўлқинланади,
кўзларингизда, лабларингизда табассум ўйнайди.
Бир қарасангиз, қуш бўлишни орзу қилиб, турналар сингари кўкда парвоз қилардик. Бир қарасангиз, далалар, қир, тоғ-тошлар ошиб, севгимизни бутун дунёга жаранглатиб куйлардик. Бизнинг юзга киришимиз аниқ эди. Шу юз йил ичида қиладиган ишларимиз ҳам аниқ эди. Ойпопук доим ёнимда бўлади. У мендан бир қадам силжимайди. Менга тикилиб ўтиради, албатта кечқурун, ишдан кейин. Дадаси ҳам биз билан бўлади. У биз билан бирга яшайди, биз билан баравар умр кўради. Унинг биздан олдин ўлиб кетиши мумкин эмас. Шундай одамнинг ўлиши мумкинми? Иккаламизга баравар дада бўлади. Мен ҳам отамни олиб келаман. Биз ишда бўлганда, иккалови зерикмай ўтиришади. Биз кўп саёҳат қиламиз, бутун дунёни айланиб чиқамиз. Яккачинорда эса, биз бормаган жой қолмайди.
Бир куни биз, одатдагидек, дарё лабида учрашдик. Кузнинг ўрталари эди ўшанда. Боғлар, далалар олтин тусга кирган. Ҳаво бир оз совиган бўлса ҳам, илиқ шамол эсарди. Биз оёқларимизни сувга осилтириб, дарёга тикилиб ўтирардик.
— Ўктам ака, — деди бир маҳал Ойпопук, — эсингиздами, худди шу ерда «Денгиз сирлари»ни ўқиб ўтирганимда, гир кўп эканми денгизда, деб сўрадингиз. Эсингиздами?
— Ҳа, сиз ҳали билмайман, дедингиз. Тўғрими?
— Тўғри. Эсингизда экан. — У кулди.
— Нима эди? — сўрадим мен.
— Денгизда сир кўп экан, — деди у хаёлчан. — Одамларда ундан ҳам кўп бўлса керак-а?
— Ҳа, ундан ҳам кўп, — дедим мен. — Лекин улар ўз сирларини яширмайдилар. Яширишса,
шундай гўзал жойларда яшармидик?
— Сизнинг ҳам сирларингиз борми? — сўради у кўзларини айёрона сузиб.
— Сиздан яширадиган ҳеч қандай сир йўқ менда.
— Қайдам?.. — у оёқларини шапиллатиб, кўзларини айёрона сузди.
— Нима, менга ишонмайсизми?
— Қайдам?
Мен унинг ҳазиллашаётганини билардим, лекин билсам ҳам негадир ташвишландим.
— Ахир, кечагина, ишонаман, деб айтган эдингиз-ку?
— Кеча бошқа, бугун бошқа, — деди у қошларини чимириб. — Кеча ҳаво булут эди, бугун эса очиқ.
У хахолаш билан бирдан ўрнидан турди-ю, пешонамдан ўпди.
— Сизни яхши кўраман. Ишонаман. Юринг, тоққа чиқамиз!
Ойпопук туфлисини қўлига олиб югуриб кетди. Мен ҳам ўрнимдан турдим. Чинорли қояга етиб келганимизда кун анча оғиб қолган эди. Ҳаво ҳам салқин эди. Курткамни ечиб, қорамтир билакларини қучоқлаб олган Ойпопукнинг елкасига ташладим. Осмонда катта-катта булут парчалари сузиб юрарди. Улар орасидан тушиб турган ингичка шуълалардан чинорнинг қизғиш барглари олтин тангалардек ярақларди. Кўзим қамашиб кетди.
— Юринг, қояга чиқамиз, — деди Ойпопук, — сира чиққан эмасман.
Тошдан-тошга битта-битта оёқ қўйиб, қоянинг устига кўтарилдим.
— Вой-бў! — деб юборди Ойпопук атрофга қараб.
Кўз олдимизда ажойиб манзара очилган эди. Бутун қишлоқ, паст-баланд уйлар, боғлар, полизлар, тўлқинланиб оқаётган дарё тагимизда эди. Тепамизда эса баланд қоялар, оқ-қора булутлар, ғувиллаган шамол!
— Қандай чиройли! — деди Ойпопук энтикиб.
— Ҳа, жудаям, — дедим мен.
— Тез-тез келиб турамиз, хўпми?
— Хўп.
— Мен қишлоғимизнинг бунчалик чиройлилигини энди билдим! Қаранг, ҳов ана, уйимизни кўряпман. Ҳов ана, толнинг тагида. Кўряпсизми?
— Ҳа, ҳов ана идора.
— Ҳа. Сизнинг уйингизни топиб берайми? Ойпопук баҳайбат чинорга яқинлашиб, суянди.
— Топдим, топдим. Бу ёққа яқин экан-ку! Қаранг.
Унинг ёнига бориб, мен ҳам чинорга суяндим.
— Ҳа. Доктор уйдага ўхшайди. Дераза очиқ.
Бир маҳал Ойпопук титраб кетди-да, менга ёпишиб олди.
— Қаранг! — деди қўли билан пастни кўрсатиб. Қарадим-у, юрагим орқамга тортиб кетди. Қоянинг таги қандайдир чуқур бўшлиқ эди. Кичкина жилға худди илондек тўлғаниб оқарди. Катта-кичик тошлар атрофида думалаб ётарди.
— Шу ердан тушиб кетган одам ўлса керак-а? — деди Ойпопук сирли оҳангда.
— Ҳа. Чуқурлигини қаранг. Бунчалик баланддамиз, деб ўйламаган эдим.
— Мен ҳам. — Ойпопук ўйланиб қолди, бир оздан кейин деди: — Балки хотинини ташлаб кетган йигит шу ердан йиқилиб ўлгандир?
— Қайси йигит?
— Яккачинор афсонасидаги йигит-да. Менинг унга раҳмим келади. Бечора қандай азоб чекканикин?
— Юринг, қайтамиз, — дедим гапни бошқа ёққа буриш учун.
— Йўқ, йўқ. Яна бир оз турайлик, — деди шошиб Ойпопук ва қўлимни ушлади. — Қаранг, қуёш ботяпти. У худди сўнаётган вулқонга ўхшайди. Сиз қуёш ботишини яхши кўрасизми? Мен жуда яхши кўраман. Шундай қараб ўтираверсам, ўтираверсам. У ботиб, қоронғу тушишини эса, ёмон кўраман. Ҳамма жониворлар ҳам буни ёмон кўрса керак. Нега бўлмаса сигирлар маърайди, товуқлар қақиллайди? Мен ҳам ўзимни ёмон ҳис қиламан. Ичимда нимадир узилиб кетгандай бўлади. Ўктам ака?
— Лаббай? — дедим унинг гапларига берилиб.
— Мени яхши кўрасизми?
— Жудаям!
— Мени ҳеч ёлғиз ташлаб кетмайсиз-а?
— Йўқ!
— Доим мен билан бирга бўласиз-а?
— Ҳа!
— Сизсиз бир соат ҳам, бир минут ҳам туролмайман, денг!
— Сизсиз бир минут ҳам туролмайман.
— Мен ҳам. Мен ҳам сизсиз бир минут туролмайман. Сизни сира ҳам, сира ҳам ёлғиз ташлаб кетмайман. О, мен иақадар бахтлиман, бахтлиман!
Ҳа, биз иккаламиз ҳам бахтли эдик. Гўё, дунё фақат биз учун яратилгандек, ундаги ҳамма нарса, бепоён далалар ҳам, кўкўпар тоғлар ҳам, кумуш дарёлар, жилғалар, лоларанг чамандек ястаниб ётган боғлар ҳам биз учун, ёлғиз биз учун барпо этилгандек эди. Қайтаётганимизда сўрадим:
— Усмон акамга нима дейсиз? Ойпопук қизариб кетди.
— Ҳар кунги гапимни айтаман. Фаридаларникидайдим, дейман.
— Ҳеч нарсани сезмаяптиларми?
— Йўқ, — деди у хаёл суриб. — Сезмаётган бўлсалар керак. Айтиш керак эди. Лекин қандай қилиб айтаман?
— Мен айтайми?
— Йўқ, йўқ, — деди шошиб Ойпопук. — Мен ўзим… ўзим айтаман. Барибир, айтиш керак-
ку ахир. Яшириб бўлмайди.
— Қиз боласиз, қийин бўлар? Мен айтақолай?
— Йўқ, — деди у, — дадамлардан ҳеч нарсани яширмайман. Буни ҳам айтаман. Лекин…
икки кундан бери нашъалари паст.
— Ҳа, мен ҳам сездим, — дедим мен. — Лекин нега? Колхозда ишлар ёмон эмас.
— Мен биламан, — деди Ойпопук. — Тошкентда бир ўртоқлари бор эди. Қосим ака деган.
Инженер. Шу киши қамалибди.
— Қамалибди? — ажабланиб сўрадим мен.
— Ҳа.
— Нега қамалибди?
— Ҳеч ким билмайди. Уйдагилар ҳам. Дадамлар, адашиб қамалгандир, бунақа воқеалар бўлиб туради, деяптилар. Қосим ака бизникига кўп келиб турардилар. Утган йили кузда Яккачинорга ҳам келиб, уч-тўрт кун туриб кетганлар. Доктор у кишига жуда ёқиб қолган эди. Ай-ниқса, пазандалиги. Яккачинорга яна келсам, Мавлонжоннинг оши учуноқ келаман, деган эдилар. Урушда ҳам бўлганлар, кўп қийинчиликларни тортганлар. Асирда бўлганлар-да, кейин қочганлар. Польшадан. Анча вақт ишга жойлашолмай юрдилар. Дадам жойлаштириб қўйдилар. Эҳ, тортган азобларини гапириб берсалар, юракларингиз эзилиб кетади. Ўктам ака, адашиб қамалгандир-а, нима дейсиз?
— Менимча ҳам шундай бўлса керак, — дедим мен.
— Бирам яхши ойилари бор. Худди қўғирчоқнинг ўзи дейсиз.
Ойпопук кулди.
— Уйларида кўп бўлганман. Мени нуқул пучуқ, дейдилар. Мен пучуқманми?
Ойпопук эркаланиб менга қаради.
— Пучуқсиз, — дедим мен. Иккаламиз кулдик.
Уйга келганимда Мавлон юзига журнал ёпиб, каравотда ётарди.
— Ҳа, доктор? Касалмисиз? — дедим ҳазиллашиб. У уҳ тортди.
— Туринг, овқатланамиз. Шундай қорним очди.
— Кўпроқ юринг, — деди у заҳархандалик билан, кейин қўшиб қўйди. — Тағин менинг тегишимни ҳам тушириб қўйманг. Ўлаётган бўлсам ҳам овқатни ейман. Менга қаранг!
— Хўп, қарадим, — дедим овқатга ёпишиб.
— Мен кетаман.
— Қаёққа?
— Шаҳарга. Бу ерда мен ишлолмайман. Йўқ. Кетаман.
— Жиннилик қилманг.
— Бу жиннилик эмас. — Доктор ўрнидан туриб, ёнимга келиб ўтирди. — Бир йилдан ошди, чидадим. Энди тоқатим йўқ. Қишлоқ — қишлоқда. Умрим бекорга ўтиб кетадиганга ўхшайди. Медикка шаҳар керак.
— Фарида-чи? — сўрадим мен.
Уларнинг сўнгги пайтларда бир-бирларига бошқача қараб юришганини билардим.
— Нима бўпти? Қиз бола бировнинг хасми, — деди Мавлон бепарволик билан. —
Жойлашгач, олиб кетаман.
— Рози бўлармикин?
— Кўндираман, — деди қатъийлик билан у.
— Ихтиёрингиз, — дедим мен овқатдан бош кўтармай, Мавлон мендан бундай жавобни кутмаган эди шекилли, бўшашиб қолди.
— Эртага бир ош қилайлик, — деди анчадан сўнг менга айбдорларча боқиб. — Қўлболадан озгина бор. Кетар жафосига ярайди.
— Ошингизнинг тарихини Тошкентда ҳам билишар-кан, — дедим Ойпопукнинг гаплари эсимга тушиб.
— Йўғ-е, ким билар экан? Э-ҳа, инженер Воҳидовми? Утган йили кузда келган эди у. — Мавлоннинг чеҳраси очилиб кетди. — Ошни шу чойхонада қилиб берган эдим. Жуда очиқ, сергап одам. Уч кун турибди-ю, биттамизга оғиз очирмабди-я! Тағин нималарни гапиради денг? Нуқул қандайдир шпиндель-мпинделларни!
— Шу одам қамалибди.
— Қамалибди? Нега?
Елкамни қисдим. Мавлон ҳам жимиб қолди.
Кўп ўтмай ётдик. Дарров кўзим илинди. Мавлон ҳам хуррак ота бошлади. Бир маҳал чўчиб уйғониб кетдим. Кимдир жонҳолатда деразани тақиллатарди.
— Кимди, ким? — шошиб очдим. Ойпопук экан.
— Дадамлар! Дадамларни!.. — деди у энтикиб ва гапиролмай ҳўнграб юборди.
— Бу ёққа киринг! Нима бўлди ўзи? — деб эшикка югурдим. Ойпопукни қўлтиқлаб олиб киргунимча, уйдагилар аллақачон туришган эди. Шаҳодат хола лаблари титраб гапиролмасди. Мавлоннинг ранги қув ўчиб кетган. Нуқул энтикаётган Ойпопукка қараб қолган эди.
— Нима бўлди? — дердим мен нуқул ва зўр бериб Ойпопукни хонага олиб киришга ҳаракат қилардим.
Стулга ўтқазганимда ўзини босиб олди шекилли:
— Дадамларни… дадамларни… қамоққа олиб кетишди, — деди ва ҳушидан кетиб қолди.
Мавлон уйқуси қочиб, нима бўлганига тушунди ва Ойпопукни мендан олди. Оғзи очилиб,
бизга қараб турган Шаҳодат хола бирдан:
— Вой, вой шўрим! — деб бақириб юборди. Бирпасда уй қўни-қўшнига тўлиб кетди. Ҳовлини қий-чув босди. Аёллар бир-бирларига қулоқ солмай, нималарнидир ҳовлиқиб гапиришар, ора-сира йиғлаб ҳам олишарди. Ҳайдарали ака, колхоз парторги келиб, ҳаммани ҳайдаб юборди-да, хонанинг эшигини беркитди. Ойпопук ўзига кела бошлади. Бир оздан сўнг кўзларини очиб, хонадагиларга бир-бир қараб чиқди-да, пиқиллаб йиғлаб юборди.
— Йиғлама, қизим, — деди Ҳайдарали ака. — Эрталаб ҳаммаси аён бўлади. Отангнинг гуноҳи йўқ, мен биламан. Англашилмовчилик бўлса керак бу. Эрталаб ҳаммаси аён бўлади. Отангнинг гуноҳи йўқ. Йиғлама.
Ойпопук ўрнидан турмоқчи бўлиб, қўзғалди.
— Турманг, — деди Мавлон. — Бугун шу ерда ётинг.
— Ҳа, шу ерда қолинг, — дедим мен ҳам.
— Қаёққа борасан? Шўтта қол! — деди Шаҳодат хола.
— Шу ерда қол, — деди Ҳайдарали ака ва менга ўгирилди. — Эрталаб идорага йиғилайлик.
— Хўп, — дедим мен.
— Энди ётинглар, ҳали эрта, — деди Ҳайдарали ака. — Барибир фойдаси йўқ.
У кетди. Лекин ҳеч қайсимиз мижжа қоққанимиз йўқ.
Тонг отиши билан идорага бордим. Усмон аканинг кабинети одамлар билан лиқ тўла эди. Кўп ўтмай Саксонбой ота билан Ҳайдарали ака ҳам келишди. Ҳамма негадир жим, ҳеч ким гапни нимадан бошлашни билмасди. Бу аянчли сукунат анча давом этди. Ниҳоят, Саксонбой ота чидай олмади шекилли, мендан сўради:
— Ойпопукка нима қилибди, ётибдими?
— Ётибди, мазаси йўқроқ, — дедим мен.
— Нима қиламиз? — деди Ҳайдарали ака ҳаммага бир-бир қараб чиқиб. — Бир нарса қилиш керак.
Ҳеч кимдан садо чиқмади.
— Мен кечаси бутун ишларимни хомчўт қилиб чиқдим, — деди Ҳайдарали ака. — Колхозда чатоқлик йўқ. Бошқа иш бўлса керак, чамамда, фақат Усмонжоннинг ўзига алоқадор бўлган иш.
— Нима иш бўлиши мумкин? — сўради Саксонбой ота. — Доим катта-катта ишларда ишлаб келган. Доим мукофотланиб юрган.
— Билмадим, — унинг гапини бўлди Ҳайдарали ака. — Менимча, қандайдир англашилмовчилик бўлса керак.
— Ишқилиб, шундай бўлсин-да, — деди кимдир енгил хўрсиниб, — яхши одам эди.
— Ҳа, тилла одам Усмонжон, менимча бундай қилсак… — деди Ҳайдарали ака бир оз ўйланиб. — Раис ўрнини билинтирмай ишлайверамиз. Ваҳимага тушиш керак эмас. Икки-уч киши районга борайлик. Ҳар ҳолда, у ерда билишса керак. Нима дейсизлар?
Ҳамма бу таклифни маъқуллади.
— Қизи нима бўлади? У ёлғиз-ку! — деди кимдир.
— Нима бўларди? — қизишди Ҳайдарали ака. — Ҳеч нарса бўлмайди.
— Фарида билан туради, — деди Саксонбой ота. — Ё бизникида, ё ўзиникида.
— Уч-тўрт кунлик гап бу, — деди Ҳайдарали ака. — Ҳеч нима қилмайди. Усмонжон келгунча Саксонбой ота айтгандай туратуради. Хўп, райкомга мен бораман. Яна ким боради?
— Мен! — дедим ўрнимдан туриб.
— Бўлмаса кетдик. Икки киши бўлади.
Ҳайдарали ака одамларга баъзи топшириқларни берди-да, эшикка чиқди. Кетидан мен ҳам чиқдим. Шу заҳотиёқ районга жўнадик.
— Жуда эрта кетяпмиз, — деди йўлда Ҳайдарали ака. — Райкомда ҳеч ким бўлмаса керак.
Лекин бундай бўлиб чиқмади. Машинамиз гулзор ёнида тўхтаганда Қодировнинг ўзи чиқиб келаётганини кўриб қолдик.
— Жуда яхши бўлди, — деди Ҳайдарали ака. — Ўзини учратиб қолдик.
Қодиров бизни кўриб, қаршимизга юрди.
— Ҳа, бунча саҳарлаб юрмасаларинг? Салом, — деди у қўлини омонатгина чўзиб.
— Усмонжон кеча қамалди, — деди Ҳайдарали ака.
— Ҳа, эшитдим, — деди Қодиров. — Яхши бўлмабди.
— Сабабини билсангиз керак? — сўрадим мен.
— Афсуски, билмайман, — деди у бош чайқаб. — Билмайман.
— Нима қиламиз энди? — сўради Ҳайдарали ака.
— Сизлар қишлоққа кетаверинглар, — деди Қодиров. — Суриштирамиз. Уч-тўрт кун сабр
қилинглар. Айби бўлмаса ўзи ҳам келиб қолади.
— Унинг қанақа айби бўлиши мумкин! — деди зарда билан Ҳайдарали ака. — Тилладай соф одам!
— Биламан, биламан, — деди Қодиров уни бўлиб. — Суриштирамиз.
Қишлоққа қайтиб, ҳамма гапни одамларга етказдим-да, бизникига бордик.
Ойпопук ҳали шу ерда эди. Бизни кўриб, сакраб ўрнидан турди. Бечора қиз бир кечада чўп бўлиб қолибди. Ранги қув ўчган, киртайган кўзлари жавдирайди.
— Нима гап? Тинчликми? — сўради у ҳовлиқиб.
— Тинчлик, қизим, тинчлик, — деди Ҳайдарали ака вазминлик билан. — Хавотир олма. Дадангнинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ. Бир оз сабр қилиш керак. Бир-икки кунда ҳаммаси равшан бўлади. Ё дадангнинг ўзи кириб келади. Сабр қиласанми?
— Ҳа, — дея Ойпопук итоаткорона бошини эгди. Орадан, Қодиров айтгандек, уч-тўрт кун эмас, бир ой ўтиб кетди. Райондан ҳеч қандай жавоб бўлмади. Ойпопукнинг бир ой ичида сурати қолди, холос. Бечора қиз тиқ этса эшикка югурар, ҳол-аҳвол сўраб келган одамларга, бирон янгилик айтишармикан, деб нажот билан боқарди.
— Мана, — деди бир куни у холи учрашганимизда. — Ҳамма орзуларимиз булут парчаларидек тарқалиб кетди. Кетинг, деб илтимос қилганимда нега кетмадингиз? Мана, энди битта мен билан дадамлар эмас, сиз ҳам бахтсизсиз.
— Ундай деманг, — дедим мен юпатишга интилиб. — Дадангиз келади, яна ҳамма нарса ўз изига тушиб кетади.
— Йўқ, энди изига тушмайди, — деди у лабларига оқиб тушган ёшини артар экан. — Тушмайди. Юрагим сезиб турибди. Мен жудаям бахтли эдим. Бахт эса доимий нарса эмас. Дадамларга ачинаман. Яна ёлғиз қолдилар. Нима қилаётган эканлар ҳозир?
— Қўйинг, хафа бўлманг, яна бир оз сабр қилинг.
— Сабр!.. Сабр қилмай иложим қанча?
Лекин менинг иложим қолмади. Ҳайдарали ака билан маслаҳатлашиб, яна райкомга боришга қарор қилдим. Бордик. Қодировни топдик.
— Э, келинглар, — деди у бизни кўриши билан ўрнидан туриб, — ишлар яхшими? Дуруст, дуруст. Узумчиликдан бу йил биринчи ўринга чиқибсизлар. Кеча ҳисоб қилишди. Дуруст, дуруст…
— Биз Усмонжон масаласи билан келувдик, — деди Ҳайдарали ака унинг гапини бўлиб.
— Ҳа, ҳа, тушундим. Қодиров ўйга толди.
— Биласизларми, — деди у бир оздан сўнг. — Кўп жойлар билан гаплашдим. Лекин натижа бермади.
— Айби нима экан?
— Билолмадим, билолмадим. Лекин ўзларинг айтинглар, айби бўлмаса қамалармиди?
— Айби йўқ унинг! — деди қизишиб Ҳайдарали ака. — Ҳалол одам-ку у ахир!
Қодиров елкаларини қисди.
— Биз уни яхши биламиз! — деди Ҳайдарали ака.
— Тўғри, — деди Қодиров секинлик билан. — Мен уни яхши билмайман. Лекин уни биладиган одамлар, ташкилотлар бор. Балки адаш қамалгандир, балки… Яна ким билади дейсиз. Мен қўлимдан келганини қилдим. Бир неча жойга телефон қилиб… суриштирдим. Хўш… Лекин нега қамалади, билмайман. Айби бўлмаса қамалармиди!
Қодиров қошларини чимириб, гап тамом, дегандай соатига қаради. Бўшашганимизча ташқарига чиқдик.
— Қишлоққа келиб, Ойпопукка Қодиров айтган гапларнинг биронтасини ҳам айтмадик. Ўзи зўрға юрибди, — деди Ҳайдарали ака, — буни эшитса, тамом бўлади-қўяди. Қодировнинг гаплари рост бўлса, кейин ўзи билиб олар. Бу фикрга мен ҳам қўшилдим. Ойпопукка ҳали ҳеч
нарса маълум эмас, деб кўя қолдик.
Яна бир неча кун ўтиб кетди. Ойпопук энди йиғламас, афтидан секин-аста кўника бошлаган эди. Лекин ҳамон чеҳраси сўлғин, камгап эди. Бу орада миямда бир фикр пайдо бўлди. Тошкентга тушиб, Қосим аканинг оиласи билан гаплашиб келмоқчи бўлдим. Ахир иккаловининг бир вақтда қамалиши бежиз эмасдир! Фикримни Мавлонга, Ҳайдарали акага айтдим. Маъқуллашди. Ойпопук бўлса, севиниб кетди.
— Мен ҳам бораман! — деди у.
— Қандай қилиб борасан? — гапга аралашди Фарида. — Эртага райкомда бўлишинг керак.
Эсингдан чиқдими? Сени тасдиқлашади.
— Хаёлимдан кўтарилибди, — деди Ойпопук бўшашиб. — Энди нима қиламан-а? Жуда ҳам боришни истардим!..
Менинг ўзим ҳам ичимда унинг боришига қарши эдим. Нима қилади қййналиб? Яхши гап эшитсак майли. Ҳеч нарса билолмасак-чи? Қодировнинг гапларини у ерда ҳам эшитсак-чи?
— Сиз қолинг, — дедим. — Райком чақиртирган бўлса, шу ерда бўлишингиз керак.
— Хўп, — деди у, — сизга ишонаман. Қуруқ қайтмайсиз.
— Албатта, — дедим мен. — Ҳаммасини суриштираман. Мана, кўрасиз, дадангиз чиқиб келадилар.
— Кошкийди…
— Ўзингизни қийнаманг. Ваъда берасизми?
Ойпопук индамади. Бағримга оҳиста босдим-да, иссиқ пешонасидан ўпдим…
Ўша куниёқ правлениедан рухсат олиб, Тошкентга жўнадим.
10
Отам мени ҳам севинч, ҳам ҳайрат билан қарши олди.
— Кутмаган эдим, — деди уйда ўтирганимизда гап орасида. — Ўзинг келдингми ё иш билан?
Ҳаммасини гапириб бердим.
— Энди Қосим аканикига бораман, — дедим гапимнинг охирида. — Балки Усмон аканинг бунга алоқаси бордир?
— Усмон акангни… — деди отам менга диққат билан тикилиб, — яхши биласанми?
— Ҳа, — дедим мен. — Нима эди?
— Ўзим, шундай, — отамнинг негадир гапиргиси келмади. — Одамни билиш қийин.
Баъзиларнинг тили бошқа-ю, дили бошқа бўлади.
— Билмадим, — дедим қандай жавоб қилишни билмай. — Лекин Усмон ака бунақа бўлмаса керак.
— Ишқилиб, шундай бўлсин, — деди отам. — Ўзингга эҳтиёт бўл.
— Нега бундай деяпсиз? — сўрадим ҳайрон бўлиб. Отам индамай кўрпача устида ётган газетани олиб, менга узатди-да:
— Тўртинчи бетдаги эълонни ўқи, — деди.
Ўқий бошладим. Булар ажралиш ҳақидаги эълонлар эди.
Отамга қарадим.
— Ўқи, ўқи, охиригача ўқи, — деди у
Яна ўқишга тушдим. Сўнгги сатрларда Санобар Воҳидова деган қандайдир аёлнинг Қосим Воҳидовдан ажралиши ҳақидаги аризаси шаҳар судида кўрилади, деб ёзилган эди. Ҳайрон бўлиб қолдим.
— Воҳидовни танийсизми? — сўрадим отамдан.
— Йўқ. Лекин ёмон гап тез тарқалади. Хўш, энди нима дейсан? — деди отам. — Айби
бўлмаса ажралармиди? Асирликда бўлган экан, нималар қилган у ёкда, ким билади?!
Отам билан бўлган бу суҳбатдан сўнг Қосим аканикига оёғим тортмай бордим. Эшикни секин тақиллатдим. «Ким?» — деган хаста овоз эшитилди. Кўп ўтмай эшик очилди.
Олдимда оқ дока рўмол ўраган бир кампир турарди. Салом бердим.
— Алайкум салом. Келинг, болам? — деди кампир менга кўзларини тикиб. — Ичкарига киринг. Кимсиз, болам?
— Танимайсиз мени, — дедим унинг орқасидан ичкарига кириб.
— Судданмасмисиз?
— Йўқ. Мен қишлоқданман. Яккачинордан.
— Яккачинордан? — сўради кампир ҳовлининг ўртасидаги супага ўтириб. —
Усмонжоннинг олдиданми?
— Ҳа.
— Вой айланай-эй, саломатмисиз? Усмонжон ўзи эсон-омон юрибдими? Попук қалай?
Катта қиз бўлиб юрибдими? Анчадан бери кўрганим йўқ. Мактабни битирай дедими?
— Ҳа, битирган. Колхозда ишлаяпти.
— Барака топсин. Бирам ақлли қизки! Бирам ёқимтойки! Худди попукнинг ўзи дейсиз.
Омин! Ҳамма бало-қазолардан худо ўзи асрасин, Оллоҳу акбар!
Кампир фотиҳа ўқиб, менга юзланди.
— Келинг, болам?
— Келинойим уйдамилар?
— Йўқ, ҳализамон келиб қолади. Нима эди?
— Усмон акам… Усмон акам қамалиб қолди.
— Вой шўрим? Вой шўр пешонам! Вой бола бечора!.. Кампирнинг кўзларидан тирқираб ёш оқиб кетди. У энтикарди. Анчадан сўнг оғир хўрсиниб, рўмол учи билан кўзларини артди-да, менга қаради.
— Нега қамалди? Нима гуноҳ қилган экан?
— Билмаймиз, — дедим мен. — Қосим акамларнинг ишларига алоқадормикин, деб бу ёққа келдим. Келинойимлар билан суриштирсакмикин?
— Суриштиришнинг ҳожати йўқ, — деди шу тоб орқамдан бегона овоз.
Ўгирилдим. Бу ёш, келишган жувон эди. Қосим аканинг хотини эканлигини дарров пайқадим.
— Суриштиришнинг ҳожати йўқ, — деди у мен билан сўрашар экан янгитдан. — Ҳеч қандай натижа бермайди. Мен биламан.
— Сен ҳаммасини биласан, болам, — деди кампир истеҳзо билан.
— Ҳа, биламан, ойи! — деди жувон жиддий оҳангда. — Кесатманг.
— Билганинг учун ажралаётган экансан-да! — кампир йиғлаб юборди.
— Ҳа, билганим учун! — деди жувон ўзини жаҳлдан зўрға тутиб. — Майли, мендан хафа бўлаверинг. Лекин бир нарсани яхши билиб қўйинг. Ўғлингиз сизга қанчалик азиз бўлса, менга ҳам шунчалик азизлар.
Жувон шундай деб менга ўгирилди-да, оғир хўрсиниб, деди:
— Ҳозир ўша ёқдан келяпман. Усмон акам шу ерда эмиш. Қосим акам кўрибдилар. Лекин гаплаша олмаптилар. Менимча, Усмон акам Қосим акамнинг ишлари билан қамалган бўлсалар керак. Улар жуда яқин эди. Бормоқчимисиз?
Бошимни қимирлатдим.
— Фойдаси йўқ, — деди жувон. — Ҳеч нарса билолмайсиз. Саломат, дейишади, холос. Ҳеч нарса қилолмайсиз. Яхшиси, қайтинг, Ойпопукни овутинг, кўп қайғурмасин. Пешонамиздагини кўрамиз. Мендан салом айтинг. Сал тинчий, бораман ўзим.
Кампир билан хайрлашдим-да, эшикка йўл олдим. Жувон кузатиб қўйди.
— Менга қаранг, — деди кетаётганимда тўхтатиб. — Сиздан илтимос, ойимлар билан,
бояги… ажралиш ҳақидаги гапимиз орамизда қолсин. Хўпми?
— Хўп, — дедим.
— Раҳмат.
Шундай деб, у кириб кетди. Эшик ёпилди. Мен жойимда туриб қолдим. Бошим гангиган эди. Ҳеч нарсани тушунмас эдим. Аммо борган сари юрагимда пайдо бўлган ғулғула кучаярди.
«Наҳотки рост бўлса? — дердим ўзимча. — Наҳотки Усмон ака айбдор бўлса!» — Шундай дердим-у, бу гапга ишонишимни ҳам, ишонмаслигимни ҳам билмасдим.
— Нима гап? — сўради отам уйга келганимда. — Бирон нарса билдингми?
— Йўқ, — дедим мен. — Лекин Қосим аканинг хотини, ҳаммалари бир иш юзасидан бўлса керак, деяпти.
— Ҳа… — деди отам ўйланиб. — Айби бўлмаса қамалмасди.
Мен индамадим. Назаримда, отам ҳақдай эди…
Ана шундай аҳмоқона, бир умрга мени бадбахт қилган гуноҳкорона ишонч билан учинчи куни қишлоққа қайтдим. Тўғри уйимга бордим. Мавлон ниманидир ёзиб ўтирарди.
— Нима гап? — деб сўради у ҳам отамга ўхшаб.
Ҳеч гап йўқ, дегандек бошимни қимирлатдим-да, каравотга чўзилдим. Мавлон ёнимга ўтирди. Қанча вақт ўтди, билмайман, бир маҳал:
— Ойпопукни тасдиқламади, — деди у. Ўрнимдан туриб кетдим.
— Алдаманг!
— Алдаб нима қиламан? — деди доктор. — Рост.
— Нега? Нима учун?
— Билмайман. Вақтинча сабр қилинг, дейишибди. Бошқа ҳеч нарса билмайман. Отаси учун бўлса керак-да!
— Отаси учун?
Мавлон индамади. Бўшашганимча ёстиққа ёнбошладим. Мен ўйлардим. Аммо мияга ҳеч нарса келмасди. Қоронғи тушди. Қаердадир товуқ қўрқув аралаш қақиллади. Мен ҳамон ёнбошлаб ётардим.
— Ойпопукни кўрдингизми? — сўради доктор.
— Йўқ, — дедим.
— Бормайсизми? Сизни кутиб ўтиргандир?
Бу гап мени ўзимга келтирди. Ўрнимдан туриб, Ойпопукларникига йўл олдим.
Ҳовлида Фарида мени қарши олди.
— Келдингизми! — деди у қувониб. — Попукнинг мазаси йўқ. Ҳеч нарса емайди, ҳеч нарса демайди. Райкомда тасдиқлашмади…
У пиқирлаб йиғлаб юборди.
— Эшитдим, — дедим мен, — ўзи қани?
— Уйда. Ўтирибди. Кўзи ойнада.
Ичкарига кирдим. Ойпопук дераза олдида ўтирарди. Эгнида нўхат гулли кўйлаги. Бошида дадасига тикиб берган қўқон дўпписи. Ҳали-ҳали эсимда. Менинг кирганимни сезмади. Кўзларини олис-олисларга қадаб ўтираверди. Маҳ-лиё бўлиб қолдим. Кўзларимга у бутунлай бошқача бўлиб кўриниб кетди. У анча улғайган, бутун қоматида, чимирилган қошлари бир- бирига ёпишиб, ғунчадек тугилган лабларида салобат, вазминлик сезилиб турарди.
— Ойпопук? — дедим секин.
У чўчиб, орқасига қаради-да, севиниб кетди.
— Келдингизми?! — деди қаршимга юриб. — Сизни росаям кутдим. Лекин келгунингизча йиғлаганим йўқ. Мана, қаранг. Ииғлаганга ўхшайманми?
У ўзини қанчалик шўх тутишга ҳаракат қилмасин, қалтироқ овози, қовоқлари шишган
кўзлари анча азоб тортганини, йиғлаганини билдириб турарди.
— Йўқ, ўхшамайсиз, — дедим жилмайиб.
— Хўш, нима гап? Қосим акамникига бордингизми? Мен ҳаммасини айтиб бердим. Ойпопук яна хомуш бўлиб қолди. Кўзлари деразага қадалди, рангсиз лаблари ниманидир шивирлай бошлади.
— Йўқ! — деди у бир маҳал қатъий оҳангда. — Дадамларнинг айблари йўқ. Бу туҳмат.
Дадамларда айб йўқ.
— Ким билади, — дедим мен. — Айблари бўлмаса қамашмасди.
Бу гап, шу биргина шафқатсизлик билан айтилган гап мени умрбод бадбахт қилди, ҳамма нарсадан азиз ва қимматли бўлган одамимдан жудо қилди. Нега шундай дедим, нима мажбур қилди, ҳозиргача билолмайман.
Ойпопук менга ялт этиб қаради. Унинг бу қарашини мен сира ёдимдан чиқара олмайман.
Унинг кўзлари худди ғазабга келган шернинг кўзларидек ёнарди.
— Нима?! — деди у бўғилиб ва яна нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади, лекин айта олмади. У титрарди.
— Кетинг, — деди у бир маҳал босиқ овозда. — Кетинг бу уйдан.
— Ойпопук, ахир мен…
— Кетинг деяпман! — У кўзларини юмиб, мендан юзини ўгирди.
Чиқиб кетдим. Нега чиқиб кетдим. Нега қолиб юпатмадим, кечирим сўрамадим? Ахир ҳар қандай бағритош одам ҳам бундай қилмайди-ку! Энди ўйлаб кўрсам, мен ўшанда
«ҳақоратланибман», ҳа, унинг «кетинг» деганидан ҳақоратланибман. Эҳ, бачкана ғурур, пасткаш одам!.. Мен Ойпопукдан хафа бўлибман-у, аммо ўзим уни ҳақоратлаганимни, ипакдек нозик қалбига бир гап билан ханжар санчиб қўйганимни сезмапман.
Уйга келганимда доктор ухлаб ётарди. Мен ҳам ётдим. Аммо уйқу келмади. Миямда минг хил фикр, лекин нималигини билмасдим. Фақат бир нарсани, тузатиб бўлмайдиган ҳодисанинг юз берганини ва бунга битта ўзим айбдор эканлигимни аниқ ҳис қилардим.
Орадан кўп вақт ўтмади. Дераза секин-секин тақиллай бошлади. Очдим. Фарида эди.
— Нима гап? — сўрадим ундан.
— Попук йўқ, — деди жавдираб. — Сиз кетганингиздан кейин, бир айланиб келаман, бошим оғрияпти, деб чиқиб кетувди, ҳалиям келмаяпти.
Деразадан сакраб кўчага тушдим. Нима қилишимни, қаёққа боришимни билмасдим. Юрагим дукуллар, дам йиғламсираб турган Фаридага, дам кўчага қараб аланглардим. Кейин дарё томонга югуриб кетдим. Барглари тўкилиб, яланғоч бўлиб қолган олмазордан ўтиб, харсангтош ёнига бордим. Ойпопук йўқ эди. Қирғоқ бўйлаб чойхона томонга чопиб кетдим. У ерда ҳам йўқ эди. Орқамга қайтиб, узумзор томонга югурдим. Бир марта шу ерда айланган эдик. Йўқ, кўринмади. «Ойпопук, Попув-в!» — деб қичқирдим. Ҳеч қандай жавоб бўлмади. Қўрқиб кетдим. Қишлоққа югурдим. Ойпопукларнинг уйи одамга тўлиб кетган эди.
— Йўқми? — сўради Саксонбой ота.
— Йўқ, — дедим.
— Қаёққа кетдийкин?
— Қидирамиз! — деди Ҳайдарали ака.
Ҳамма ҳар тарафга тарқалиб кетди. Мен ҳам кетдим. Бирга бўлган жойларимизни бошқатдан айлана бошладим. Ойпопук йўқ эди. Ҳаммаёқ жимжит. Фақат олис-олислардан:
«Попув-в! Попув-в!» деган бўғиқ товушлар эшитиларди…
Тонгга яқин Яккачинор ўсган қоя тагида Ойпопук топилди. Аммо у… жонсиз эди.
11
Дунё кўзимизга қоронғи кўриниб кетди. Мен ҳар қандай қийинчиликни кутган эдим, аммо бундай фожиа хаёлимга ҳам келмаган эди. Ҳамма ҳайрон. Унинг қандай қилиб ҳалок бўлганини ҳеч ким билмас эди. Лекин мен учун бунинг мутлако аҳамияти йўқ эди. У қандай қилиб ҳалок бўлган бўлса ҳам, айбдори мен эдим. Ҳа, мен, шафқатсиз, қўрқоқ, ўз тинчлигини ўйлаган бадбахт одам! Агар мен ўшанда биргина сўзни айтмаганимда, уни юпатганимда, ҳеч кимга қулоқ солмасдан, унга ишонганимда, бу фожиа, бутун қишлоқни зилзилага солган бу мудҳиш фожиа юз бермасди. Ҳа, юз бермасди.
Буни яхши билардим. Шунинг учун ваҳимага тушиб қолдим. Нуқул йиғлайман. Тилимга сўз келмайди. Агар ўшанда: «Одамлар! Виждонини йўқотган одам мен, мен қотил! Мен уни, бу сахий, меҳрибон, катта қалб эгаси бўлган қизни, булокдек соф, ҳаётининг ўзидай гўзал қизни ўлдирдим!» — деб ҳаммасини рўй-рост айтганимда енгил тортармидим? Йўқ, бу гапни айтмадим, айтолмадим, қўрқоқ-лик қилдим.
Ойпопукни дафн этиб қайтганимизда Мавлоннинг олдига кирдим.
— Доктор, — дедим унга. — Эсингиздами, кетаман бу ердан, деган эдингиз. Юринг, бирга кетамиз.
Мавлон ўйланиб қолди. Кейин менга еб юборгудай бўлиб тикилиб:
— Йўқ. Энди мен кетмайман, — деди. — Кетсангиз ўзингиз кетаверинг, катта йўл.
Ўша куниёқ Яккачинордан кетиб қолдим. Назаримда, бутун қишлоқ, дов-дарахт, ўт-ўлан менга нафрат ва чексиз ғазаб билан қараётгандек эди… Кўкдаги юлдузлар ҳам сўник, кечагина тўлишиб турган ой булутлар орасига кириб йўқолган, йўлим қоронғи эди.
12
Орадан олти йил ўтди. Ҳаёт бутунлай ўзгариб кетди. Неча йиллаб берк турган деразалар очилиб, уйлар сахий қуёш нурига кўмилди. Кулги унутилган хонадонларда қадаҳлар жаранги, шўх қаҳқаҳа садолари яна пайдо бўлди. Кўчаларни ишонч билан ташланган дадил қадамлар босиб кетди.
Ишонч! Инсон ишонч билан тирик. Унга ишониш керак. Агар инсонга ишонилмаса, фалокат юз беради. Афсус-ки, мен буни кейин тушундим. Мендақалар эса озмиди?!
Мен уларга ачинаман. Инсонга ишонмай улар нима фойда кўришди? Нима орттиришди?
Фақат ғам ва изтироб!
Мен-чи? Мен ғам ва изтиробдан ташқари ёлғизлик орттирдим. Ғамим бир умрга етади,
ёлғизлигим эса у билан доим эш.
Яккачинордан кетиб қолганимдан бери фақат ишгина овунчоғим бўлди. Тошкентга келиб илмий-текшириш институтига кирдим. Эрталаб келаман-у, турли қоғозларга муккамдан тушиб, кунни кеч қиламан. Кейин ёлғизлик… Пушаймон, ўкинч. Менинг айбим умр бўйи ювилмаса керак. Баъзан қишлоқни ўйлаб кетаман. Ойпопук билан юрган жойларимиз, бепоён далалар, қир, шўх дарё, узумзор, боғлар бирма-бир кўз олдимдан ўтади. Докторни эслайман. Негадир малласоч бола — Баҳодир хаёлимга келади. Баъзан Шаҳодат холанинг серқатиқ мошхўрдаси димоғимни қитиқлайди. Усмон акани негадир кам ўйлайман. Лекин кўп тушимга киради. Тушларим негадир деярли бир хил: бепоён дала. Ўртасига қизил гилам тўшалган. Усмон ака шу гиламнинг устида оқ от миниб туради. Ойпопук унга оқ, сариқ, қизил гуллардан гулдаста тутади.
Қачонлардир тушимда шу оқ отни мен миниб турган эдим…
Усмон ака чиқиб келган. Анча бўлган келганига. Буни тасодифан билиб қолдим.
Бир куни кечқурун Карл Маркс кўчасидан кетаётсам, олдимда икки киши кўринди. Улар мен томонга келишарди. Бири аёл, бири эркак. Аёл эркакни қўлтиқлаб олиб, ниманидир гапириб келяпти. Иккови шод. Яқинроқ келишганда уларни танидим. Қосим ака билан хотини,
ўша мен учратган аёл эди.
Улар мени кўришмади. Ёнимдан ўтиб кетишаётганда юрагим ўйнаб кетди. Салом бериб юбордим.
— Салом, — деди Қосим ака тўхтаб ва қўлини узатди. Шу пайт аёл билан кўзимиз тўқнашди.
— Э, салом, — деди у жилмайиб, — яхши юрибсизми?
— Усмон акамдан ҳеч қандай хабар борми? — сўрадим шошиб.
— Ҳали хабарингиз йўқми? — деди аёл. — Аллақачон келганлар. Мана, Қосим акангиз билан бирга келишган.
— Раҳмат, кечирасиз, безовта қилдим, — дедим мен.
— Ҳечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ! — деди Қосим ака ва бу ким, дегандай хотинига қаради.
Аёл кўзларини билинар-билинмас қисиб қўйди. Мен йўлга тушдим.
— Яхши йигит! — чақирди бир-икки қадам босганимда аёл.
Тўхтадим.
— Агар у кишини кўрмоқчи бўлсангиз, якшанба куни кечқурун бизникига келинг. Адрес эсингиздадир.
— Эсимда, раҳмат! — дедим мен.
Якшанба куни бордим. Лекин кирмадим. Киришга журъат қилолмадим. Анча вақт уйнинг атрофида айланиб юрдим. Кейин, ўғри одамдай дераза ёнига бориб, ичкарига мўраладим. Усмон ака рўпарамда ўтирарди. Юрагим ўйнаб кетди. Худди Ойпопукни кўргандек бўлиб кетдим. Усмон ака ўзгармабди. Фақат сочи кумушдек оқариб кетибди, кўз остидаги ажинлари кўпайибди. Узоқ қараб турдим. У ниманидир гоҳ куйиниб, гоҳ кулиб ҳикоя қиларди. Кўп ўтмай, ўрнидан турди. Ўзимни панага олдим. Эшикда хайрлашиб, яна анчагача гаплашиб туришди. Кейин Усмон ака «Газик»ка ўтириб жўнади.
Бу учрашув менга қандай таъсир қилганини билсангиз эди! Ёлғиз ўзим тонггача кўчаларни айланиб юрдим. Миямни турли фикрлар қоплади. Мен Яккачинорга боришим керак. Ҳа, боришим керак. Мен улар билан бирга бўлишим керак, дедим ўзимга ниҳоят ва шундай қилдим.
Қишлоққа оқшом пайти етиб бордим. Узоқда, колхоз идорасининг орқасида кимдир чирманда чаларди. Нимадир томоғимга келиб тиқилди. Ойпопук билан биринчи учрашган куним худди чақмоқ чаққандек кўз олдимдан ўтиб кетди. Тўғрига юролмадим.
Чапга бурилдим. Кўприкдан ўтганимда оёқларим бўшашиб, тўхтаб қолдим. Қанча турдим, билмайман. Ниҳоят, ўзимни босиб олиб, дарё лабидан битта-битта юриб кетдим. Олисдан чойхона кўринди. Ўша, ўша чойхона. Ўзгармабди. Фақат ёнига икки қаватли бино тушибди. Шу томонга юрдим. Чойхонага яқинлашганимда медпунктдан ёшгина аёл кичкина бир болани етаклаб чиқиб кетди. Юрагим дукиллаб ура бошлади. Ичкарига кирдим. Оқ халат кийган тўлагина бир киши микроскопда ниманидир кўриб ўтирарди. Танидим. Мавлон.
— Доктор, — дедим секин.
У ўгирилди. Бирпас қараб турди. Кейин:
— Ўктамжон! — деб даст ўрнидан турди.
Қучоғига ташланиб, ўзимни тутолмай, йиғлаб юбордим.
— Бутунлайми?! — деди у анчадан сўнг.
— Ҳа, — дедим қатъий равишда. — Бутунлай. Лекин…
— Нима лекин? — қошларини чимирди Мавлон.
— Лекин мени қабул қилишармикин? Мен ахир ўшанда… — гапиролмадим. — Мен гуноҳкорман, ахир!
Мавлон индамади. Анчагина жим қолди. Ў ўйларди. Қошлари чимирилган, лаблари юмуқ.
— Ҳа… — деди у бир маҳал. — Қандай кунларни бошимиздан кечирмадик. Лекин кўп қайғурманг, давр ўзи шунақа эди. У баъзи одамларни эсанкиратиб қўйди, юрагига ғулғула
солди, йўлдан оздирди, ҳатто ўзидан чўчийдиган қам қилиб қўйди. Бахтимизга у кунлар ўтиб кетди. Юринг, уйга борамиз. Ҳойнаҳой, чарчагансиз. Фарида чучвара қилмоқчи бугун. Ўзи ҳам ҳозиргина ўғилча билан шу ерда эди. Юринг.
— Йўқ, — дедим мен ўрнимдан туриб. — Аввал бошқа жойга боришим керак.
Доктор қаергалигини суриштирмади.
Медпунктдан чиқиб, тоғ томонга кетдим. Қабристон олис эмас эди. Бирпасда етиб бордим. Ойпопукнинг қабри устига катта қора мармартош ётқизилибди. Тошнинг устида янги узилган гуллар сочилиб ётибди. Майин шамол уларнинг муаттар ҳидини димоғимга урди. Сесканиб кетдим. Лабларимни илиқ нам ачита бошлади. Бошимни эгганимча туриб қолдим. Бир зумда кўз олдимдан Ойпопук билан ўтказганим ажойиб дамлар, унутилмас кулги жарангларди, дунёдаги энг лаззатли гапларнинг мусиқий оҳанги, юракни эзувчи кўз ёшлар ва мудҳиш фожиа ўтиб кетди. Хаёлга чўмдим. Нима қилиш керак, нима қилсам кўнглим таскин топади, нима қилсам ҳаёти гулламай хазон бўлган, менинг учун дунёдаги энг азиз одамнинг руҳини шод қилган бўламан, — дердим ўзимча ва ўйга ботардим. Шу алфозда қанча турдим, билмайман. Бир маҳал кимдир тирсагимни ушлади. Бу доктор эди.
— Бўлди, юринг, — деди у.
Қайтдик. Осма кўприкка етганимизда орқамга ўгирилдим. Қоронғи тушган, ҳеч нарса кўринмасди. Фақат баланд қоя устида қишлоқ томонга эгилиб ўсган яккачинор ботаётган қуёшнинг қизғиш нурларидан ялтирарди. У худди қўлларини чўзиб, севикли ҳаёт йўлдошига олтин гулдаста узатиб турган паҳлавон йигитга ўхшарди. Юрагим баттар чзилиб кетди. Чинорга ҳавасим келди. Бу ҳавас, тирик чканман, қалбимда сўнмайди ва доим Ойпопук қабрини зиёрат қилгани борганимда, унга қараб: «Одамлар! Севги ишончсиз бўлмайди. Бир-бирингизга ишонинг. Дунёда бундан катта бахт йўқ!» — деб қичқиргим келади.
1961—1962 йиллар.
Ўлмас Умарбековнинг «Танланган асарлар»и II жилдидан олинди. («Шарқ» НМАК Бош таҳририяти, Тошкент — 2005)

xdk

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94161 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31332 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31280 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31244 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31146 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30905 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30827 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30820 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30818 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30817 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30817 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30816 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30814 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30814 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30809 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30808 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30806 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30806 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30801 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30801 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30799 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30798 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30798 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30798 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30795 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30791 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30791 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30791 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30785 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30783 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30783 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30782 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30778 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30778 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30778 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30778 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30777 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30776 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30776 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30775 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30774 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30772 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30767 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30765 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30763 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30763 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30763 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30762 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30761 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30761 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30756 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30755 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30754 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30754 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30753 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30752 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30752 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30752 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30749 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30749 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30748 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30747 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30747 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30742 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30742 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30741 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30740 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30737 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30736 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30736 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30735 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30735 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30734 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30730 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30730 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30727 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30726 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30719 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30716 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30714 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30712 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30712 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30711 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30710 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30708 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30706 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30701 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30700 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30700 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30698 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30697 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30696 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30696 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30696 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30696 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30696 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30695 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30695 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30695 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30694 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30694 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30694 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30693 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30693 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30693 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30692 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30690 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30688 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30687 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30687 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30685 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30669 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30667 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30667 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30666 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30666 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30664 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30664 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30664 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30664 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30664 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30662 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30660 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30658 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30657 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30657 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30657 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30656 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30656 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30655 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30655 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30654 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30653 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30651 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30650 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30647 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30647 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30647 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30647 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30647 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30647 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30646 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30645 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30645 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30642 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30642 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30640 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30640 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30639 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30639 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30637 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30632 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30632 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30631 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30629 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30628 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30627 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30627 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30626 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30625 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30625 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30624 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30623 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30621 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30619 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30618 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30615 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30614 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30613 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30613 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30612 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30611 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30608 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30607 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30607 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30606 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30605 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30599 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30596 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30595 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30595 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30593 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30593 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30592 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30591 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30590 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30590 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30589 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30588 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30587 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30585 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30584 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30583 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30583 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30579 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30578 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30577 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30576 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30575 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30572 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30571 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30568 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30566 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30565 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30564 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30561 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30559 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30558 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30555 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30550 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30550 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30549 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30548 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30546 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30541 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30538 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган