Олий Мажлиснинг собиқ депутати ҳозир Канадада истиқомат қилаётган Насрулло Сайид Президент Мирзиёевдан Ўзбекистонга қайтишга изн беришни сўрамоқда. «Эрк» партиясининг Бухоро вилояти бўйича раҳбари Насрулло Сайид ундан асоссиз равишда Ўзбекистон фуқаролиги олиб қўйилганини айтади.
Унинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистондан чиқиб кетишига ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг қўшиқларини тарқатгансан деган айб қўйила бошлаши сабаб бўлган. Фаол Канадада яшаётган бўлсада у ернинг фуқаролигини олмаганини ва Ўзбекистонга фақат қўлидаги ўзбек паспорти билан бора олиши мумкинлигини айтади.
Бироқ расмийлар уни фуқароликдан чиқарилганини важ қилиб Ўзбекистонга ўзбек паспорти билан кира кира олмаслигини маълум қилишган.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.