Қудратхўжаевнинг қалб дафтари («Уч илдиз»)
Қудратхўжаевнинг қалб дафтари
Ноёб истеъдод соҳиби Шерзодхон Қудратхўжаев шу кунгача журналистлар ҳавас қиладиган шарафли йўлни босиб ўтмоқда. Бу ёғига донишманд олим ва мураббий сифатида қадамлари қутлуғ бўлишини тилаб қоламиз.
Бугун байрам сабабли ва кузги хотиржамлик таъсири туфайли шекилли Устозларим бирма бир кузим олдидан утдилар. Одам хаётга келар экан, уз-узидан Инсон булиб колмас экан. Тарбия ва таълим берадигон улуг зотларга мухтож буларкан.
Биринчи Устоз шаксиз ота-она: уйдаги мухит, об-хаво, хаёт алифбоси одамзоти учун уз уйидан бошланади. Отам Тулаганхужа угли Тожиддинхонхожи ва Волидам Мирсолих кизи Муътабархонга илк ташаккурларим айтгум. Аллохим уларга узок ва мазмунли умр берсин, бизни рохатимизни куриб яшасинлар. Сунг саноксиз богча-опаларим одоб-ахлокга, уйинларга ургатдилар. Кукчадаги 186-мактабда рус синфида укидим: Мария Борисовна Измайлова, Щендерова Раиса Алексеевна, Цапко Вячеслав Андреевич, Анвар Абидович, Мухтабаропа, Триплик Ада Абрамовна биз дангасаларга хозир билсам зур дарс бердилар. Мактабимиз директори Санобар Исахановна Шамсиеванинг (Беккульбекова) истирали ва файзли чехралари хамон эсимда. У пайтлар хамма мактаблар бир хил эди.. Таъзим билдираман илк устозларимга!!! Сунг 1991 йили ТошДУ журналистика факультетига укишга кирдим. Мактабда укиб юрган пайтларда газеталарга ёзиб, ТВ курсатувларда иштирок этиб юрардим.
Факультетда забардаст муаллимлар кулига тушдим:Хамидулла Ильясович Акбаров, Анвар Каримов, Ирода (Климентина) Исмаилова, Файзулла Абдуллаевич Муминов, Назира Абдуазизова, Кудрат Тугонович Эрназаров, Пашарова, Беляковская, Кирилова, Маматова хонимлар роса куп кутубхонага югуртирардилар. Оврупо ва ажнабий талабалар потокида староста булдим, ушанда хам давомат ва стипендия, овкат талонларини таркатардим. Харбий кафедрада бошлик, полковник рахматли Азиз Камалов ва хозирги узимиздаги Фалсафадаги Райимака назарига тушиб взвод командири булдим. Очиги, бошида «Ахборот»нинг эркатой, ярим ставкадаги ёш мухбирига харбий интизом ва тартибга куникиш осон кечмади… Лекин, кейинги фаолиятимда анча ас котди.
Талаба булибок, 1993 йилда Узтелерадиокомпанияси Кино тахририятига катнаб юрдим, биринчи Устозим Отабек Мусаев, Малика Асомутдинова, Равшан Акбаров, Ферузаопа, Тохиракалар ва тахририят Бош мухаррири Фарид Кибирович Рашидовга телевидение олами илк сирларни ургатганлари учун чукур миннатдорчилик билдираман. 1994 йили январ ойида «Ахборот» дастурига таржимон штатига ишга кабул килишди. Орзуимга етдим: Мустакилликнинг илк йиллари, жушкин хаёт, хар кунги эфир, вилоят ва шахарларга иш сафарлари, осмон учоклари ва поезддаги илк саёхатлар, романтика,миллион вокеалар ва узингни уларда иштирок этаётганингдан бахтиёрлик хисси… Устозларим, ажойиб инсонлар, уз касбининг професионаллари: Абдухаким Тургунов, Бобур Алихонов, Анвар Фаридович Рашидов, Комилжон Каримжонов, Мухаммаджон Рахматов, Мухаммаджон Обидов, Гулнора Махкамова, Кимё Ходжаева, Севара Турсунова, Борис Бабаев, Рахим Махкамов, Садриддин Суяров, Неъмат Бойназаров, сухандонлар: Мирзохид Рахимов, Даврон Зуннунов, Рахматилла Мирзаев, Абдумумин Утбосаров, Муслимбек Йулдошев, русча «ахборотчилар» Римма Никитична Гуссаковская, Наталья Арабова, Н. Готова, Т.Саломатина, Жанна Захарова хонимларга бугун катта рахмат дейман. ТРК рахбарлари рахматли Шавкат Ганиевич Яхъёев, Зафар Абдуллаевич Хакимов, Шерзод Хамидович Гуломов, Абдусаид Кучимов, Фарход Кузиевич Рузиев, Баходир Абдуллаевларга курсатилган ишонч учун таъзим киламан. Оддий йигитча булиб келган камина ТВда тез орада мухаррир, мухбир, сиёсий шархловчи ва 24 ёшимда 1998 йилда 125 кишилик жамоа «Халкаро» телеканалига директор этиб тайинландим. Тез орада 2000 йил якинлашиб, юртимизда Парламент ва Президент сайлов кампанияси бошланди. Узбекистон Марказий сайлов комиссиясининг биринчи Матбуот хизмати ва Матбуот марказига рахбар этиб тайинландим. Гофур Латипович Барноев, сунг Нажмиддин Комиловдек ажойиб Инсон билан ишлаш менга насиб килди. Йирик шаркшунос ва тилшунос Олим, Тасаввуф илмининг билимдони, Олийжаноб, ута камтар, бегидир Инсон рахматлик Нажмиддин Комилов мени онгимда ва хаётимда бетакрор Устоз сифатида мухрланган. МСКда Атабой Машарипович, Анвар Набиевич Сагдуллаев, хукукшунослар Саёра Атахановна Ходжаева, Буритош Мустафоев, Юсуф Сагдиевич Сиражиддинов, Тўлқин Эшбековлар билан сидкидилдан ишладик.
2000 йилнинг январь ойидан Узбекистон Президенти Матбуот хизматига Бош консультант лавозимида ишлай бошладим. Давлатнинг Олий даргохида ишлашнинг сир- асрорлани ургатган Устозим тарих фанлари доктори, проф, Азамат Зиёга алохида миннатдорчилик билдираман. Сунг илмий фаолиятим бошланди: илмий рахбарим, сиёсий фанлар доктори, проф, Рустам Зиятович Джумаев илмий маколаларимни кора сиёх билан чизиб, параграфларни олиб ташлаб, «журналистик материал булибди, илмий ёндашув керак» деб гапирганида кузимга ёш келарди.. Хаммасини бошкатдан, янгитдан бошлардим, кудукни игна билан казигандек бамисоли. Хозирги Президент хузуридаги Бошкарув Академияси рахбари ю.ф.д, проф, рахматлик Алишер Аббасович Азизхужаев хам олим булишимга анча кумак берган инсон.
Хуллас, узингиз гувохи булганингиздек, бир одамни инсон килиш учун канчадан- канча одам устозлик килар экан. Маслахат, амалий ёрдам ва ишонч билдирар экан. Давлат рахбари ва сунг хукумат рахбари Матбуот котиби булиб ишлаганимда куплаб одамлар манга узи мисолида гап-сузи, характери, ибратли фазилатлари ила устозлик килдилар, ман уларга гоибона шогирд тушдим, куплари тугри йул курсатдилар, уларнинг исми шарифларини хозир ёзишим нокамтарлик булади деб уйлайман. Орадан шунча вакт утиб, карийиб саккиз йилдан бери Аллохнинг мархамати ила узим устоз макомига эришдим.
Хозирги ишимни яхши кураман: хар доим ёшлар билан биргаман, бу мани янада яшартиради ва завк, позитив кувват беради.. Аммо, хозирги ёшлардан хам мен куп нарса урганаман..Смайлик «smile» янгича фикрлаш, замонавий булиш, гайратли булиш ва хоказо..
Худойимга шукур кимгадир шогирдман, кимгадир устоз. Устоз булиш шарафли, устоз булиш ибратли! Устознинг канотлари — шогирдларидир. Мен канотларим кудратли булишини жудаям истайман!!! Сизлар билан фахрланаман… Байрам муборак!!! Шогирдларим бормисиз??!!
Кимдир мен колиб кетибманку дейдиганлардан минг марта узр сурайман. Хозир эсимга келганларни ездим… Узим Эса хали устозликни койиллатганим йук…