"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Рўзиқул: Минг бор сизни эсладим, Ота, Номард дӯстлар санчганида ниш…

Адабиёт | 17/07/2017 17:13-     31635 марта ўқилди

 

Отажонимга

Беш йилдирки, қалбимда ӯкинч ,
Беш йилдирки, излайман Сизни .
Уй тӯрида асрайман энди
Маъюс боққан суратинггизни .
Йиллар ӯтди осуда, нотинч ,
Ӯтди баҳор, ӯтди ёзу қиш.
Минг бор сизни эсладим, Ота ,
Номард дӯстлар санчганида ниш .
Умрим Сизла хотиржам эди ,
Яшар эдим ғамлардан йироқ .
Бундай дамлар ғаниматлиги
Хаёлимга келмабди бироқ .
Куз ҳам келди, сарғиш япроқлар ,
Тӯкилмоқда пойимга бир — бир .
Оҳ, Отажон, сизни сӯроқлаб ,
Юрагимни эзғилар недир .
Болалигим, беғуборлигим,
Қайга кетди, қайларга кетди .
Олисларда кӯм — кӯк баҳорим ,
Хазонларнинг шивири етди …
Беш йилдирки, қалбимда ӯкинч ,
Беш йилдирки, излайман сизни .
Яшаяпман, бағримга босиб
Маъюс боққан суратинггизни.
Рўзиқул Алимардон,
Тожикистон

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.