Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!
Истеъдодли ўзбек болалар шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ажойиб инсон Олқор Дамин бугун етмиш ёшида вафот этди!
Шоир 1947 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган.
40 га яқин китоблар муаллифи.
Биз атоқли шоиримиз Олқор Даминнинг вафоти муносабати билан яқинларига, оила аъзоларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Илоҳим, уларни Оллоҳ раҳмат қилсин, жойлари жаннатдан бўлсин.
Устоз адиб билан видолашув маросими эртага
Иштихон тумани Чилликчи қишлоғида бўлиб ўтади!