"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм

Адабиёт | 07/16/2017 13:12-     30777 марта ўқилди

ИСЛОМ ХОЛБОЙ
Б Ў Л Г А Н, Б Ў Л М А Г А Н…
Роман
Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.
Алишер Навоий
8-қисм
Навбатдаги саёҳат қўшни вилоятга уюштирилди. Турмуш-тарзи, шеваси бир хил бу диёр нари қирғоқдаги Чоржўй каби бойқулободликларга ҳар жиҳатдан қулай эди. Қиё жиннининг режалари бу тарафларда гуллаб-яшнади. Улар, балиқ ўзини сувда қандай ҳис қилса, шу сингари кўҳна воҳада эркин ҳаракатланардилар. Вилоятни Ҳуккининг буюк табиблиги ҳақидаги чўпчаклар босиб кетди. Ибн Сино тирилиб келипти дегувчилар ҳам топиларди. Водийда орттирилган тажрибалар самара бера бошлади. Ҳукки тўхтаган дам олиш масканига мижозлар дарёдаги балиқлар мисоли оқиб келардилар. Қиё жинни ҳар ерда беморларга билдирмасдан уларнинг оғзини пойларди. Етарлича маълумотга эга бўлгач, уларни Ҳуккига етказарди. Ўзлари ҳақидаги маълумотларни Ҳукки оғишмай айтганда, ҳайратдан мижозларнинг кўзи хонасидан чиқиб кетай дерди. Унинг номи бутун минтақада достон бўлди. Мижозлар ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардек болалагач, у оғзига келганини гапира бошлади. Шифо талабидагилар олти ой олдиндан навбатга ёзиладиган бўлдилар. Ҳукки пулни пичан каби ғарамларди. У авваллари имкон топиб келиб Қурёзагулни кўриб кетарди. Вақт ўтгач, ора очила бошлади. Сабаби, у Худонинг берган куни икки-уч аёлнинг танобини тортарди. Қиё жинни унинг кўзини очирмай, ҳар тунда қўйнига янги-янгиларини солиб қўяр, тағин уларни тонг ёришмасдан хонадан чиқариб юборарди. Ҳуккининг шотисидан еган байталнинг уни қидириб қайтиб келмасдан иложи йўқ эди. Унинг қўйнига бир тиққан маржасини Қиё жинни ҳам иккинчи марта қабул этмасликка тиришарди. Бўлавермагач, унга пора берардилар. Шунда у уларни ўзи тузган жадвалга тиркарди. Тунда Ҳуккининг қўйнида ётиб, ёруғда қиёфасини кўрган баъзилар даҳшатга тушиб, чинқириб юборардилар. Нечалари ҳушидан кетиб, йиқилиб қоларди. Қай бирлари оёғини қўлига олиб, жуфтак ростларди. Ундан бешбаттарларини кўрганлар ўзини унинг қўйнига отар, шаҳватга тўла Ҳукки бундан қутуриб кетарди. Фоҳишалар аслида дунёдаги энг яхши хабар ташувчилар эдилар. Улардан маълумот йиққан Ҳукки уларнинг миясига ўзи ҳақидаги бўлмағур афсоналарни жойларди. Шаҳвоний ўйинлардан ақл-ҳушини йўқотган гумроҳлар эл орасида ғаройиб табиб ҳақидаги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган гапларни тарқатишдан чарчамасдилар.
Саёҳат бир-икки мартада поёнига етмади. Қарийиб уч йил узлуксиз давом этган бу тижорий сафар Қурёзагулнинг меъдасига тегди. Ҳукки тез-тез сафарга чиқавергач, у тунларини куйикиш билан ўтказадиган бўлиб қолди. Унинг бу масалада Қиё жиннини кўргани кўзи бўлмаса ҳам, очиқдан-очиқ чора қўллашдан чўчирди. Минг турли усуллар билан эрининг жонини киргизаётган Қиё жиннининг нуфузи Қурёзагулникидан қолишмасди. Улар зимдан шартнома тузган шериклар сингари бир-бирларига халақит беришни истамасдилар. Шохлашсалар ҳар иккаловлари ҳам эришганларидан айрилиб қолиш эҳтимоли кўп эди. Ботинан зидлашаётган бу икки душманнинг ҳар бири хусусида, “қулай вазият пойламаяптими”, деса ҳам хато бўлмасди. Кутилган кун етса, улар бир-бирларини дорга тортишдан ҳам тап тортмасдилар. Барчасига Ҳуккининг эшакдан йиқилиб ўлиши чек қўйганини яхши биладиган ўқувчига бу ҳақда ортиқ гапирмасликни маъқул топдик. Ундан кўра саёҳат давомида юз берган ўнлаган саргузаштлардан бир-иккисини сўзласак фойдалироқ бўлади, деб ўйладик.
… Ҳуккини ҳамма бирдек ёқтириб, ҳамма унга бирдек ихлос қўярди, десак, хато бўлади. Унинг ҳийла-найрангларига кўпчилик лаққа тушгани каби, кўпчиликнинг уни фирибгар-муттаҳамга чиқариши ҳам бор гап эди. Шундайлардан бири маҳаллий телевиденияда сухандонлик этадиган бир аёл бўлиб чиқди. У қиш чилласида оромгоҳга дам олгани келганди. Мўъжиза ва ғаройиботларга ишонмаслигини айта туриб, у Ҳуккини фирибгардан олиб фирибгарга солди. Узунқулоқ бу гурунг Қиё жиннининг қулоғига ҳам етди. Зудлик билан бирор чора қўлламаса, эришилган ютуқлар чипакка чиқишини у дарҳол англади. Буни эшитгач, Ҳуккининг ҳам кайфияти учди. У ўзини даҳлизга қамалиб қолган мушук сингари ноқулай ҳис эта бошлади. Ўша аёл хонасига оёқ босгудек бўлса, у туядек қутуриб, уни тўшининг тагига олиб эзиб ташлашдан тоймасди. Унгача ҳам анча ишларни амалга ошириш лозимлигини ўйлагач, у иложисизликдан сиқилиб кетди. Гап-сўзларга нуқта қўйиш учун зудлик билан биронта тадбир ишлаб чиқиш лозим эди. Шунда нима бўлдию, Қиё жиннининг кўзлари оромгоҳ ҳудудларидаги панжараларни пайвандлаётган кимсага тушиб, “карби-ид” деб, чинқириб юбориб, ичи чироқ ёнгандек ёришиб кетди. У муаммога чора топганди. Иддаосини айтгач, Ҳукки уни қўллаб-қувватлади.
– Мулло бува ҳар тонгда танқадаги совуқ сувни йўлакда қўйиб ҳожатга кирадилар! – дея у Ҳуккини мақташдан иш бошлади. – У киши қайтиб чиққанларида, сув қайнаб турган бўлади. Одамларнинг кўзи кўр бўлганми, хожамнинг кароматларини кўра-била туриб, бўлар-бўлмас гапларни тарқатадилар. Юз даража иссиқликда қайнаб турган сувда яна ким таҳорат ололади? Чўғдек қизиб турган вужуд билан мижозларини даволайдиган яна ким бор?..
Анг-танг қолганлар гап тарқата бошладилар. Кўп ўтмай бу миш-миш бутун оромгоҳга тарқади. Дам олувчилар шом кирмасдан қўлларида танқа кўтариб чиқадиган табибни кута бошладилар. Азонда чиққан Ҳукки барчага бирдек кўриниши учун танқани йўлакнинг қоқ ўртасига қўйди. Кейин бир нималар дея, тилини тагига нос ташлаб, пичирилаб, ҳожатхонага кириб кетди. У қайтиб чиққанда танқадаги сув қайнаб, буғи ҳавога кўтарилаётганди. У ўзини кузатаётганлардан хабари йўқ кимса каби танқани кўтариб олиб тоҳаратхонага ўтди. Тоҳарат олгач, чиқиб, бўлинмаси томон букрисини тўмпайтирганча кетиб қолди. Унинг қўлига карбит тутқазган Қиё жинни уни ўзгалар сингари деразадан пойлаб ўтираркан, ичида ўз ролини қойилмақом қилиб ўйнаган Ҳуккига офаринлар айтарди. “Афсус, афсус, Амриқода ёки Исроилда туғилмаганмизда..”, деган сўзларнинг оғзидан чиқиб кетганини унинг ўзи ҳам билмасдан қолди.
Ҳукки ётоқхона эшиги олдида деворга суяниб, истиҳолада турган қорапаранг аёлни кўрди. Ўзига эътироз билдириб юрган аёл шу бўлса керак, деб таваккал қилди.
– Сочи узуннинг ақли калта бўлади! – деди у қўнғироқ сочларини қийган аёлга. – Тилингни сочинг каби калта қилдирганингда, сендан ақллироғи бўлмасди.
Ҳукки ҳаял ўтмай кўрсатган иккинчи кароматидан сухандон ҳушидан кетиб қолгудек бўлди.
– Садағагиналарингиз кетай, хожам! – деди у. – Олган нафасимгача эшитиб, билиб турганингизга шубҳам қолмади. Илоё, сизга тили-тикангиналаримиз тегмасин-ҳей. Мен ақли ноқисни авф этсинлар!
– Йўқ! – деди чўрт кесган Ҳукки. – Ичимни ғазабга, кўзларимни қонга тўлдирдинг!
– Юзи шувут бўлдим, юзи шувут бўлдим. Мени кечира олсангиз, кечиринг, авлиё ота! – дея сухандон кўзларига жиққа ёш олиб, унинг қаршисида тизза ташлади. Қўлларини ўпиб, кўзларига суртди. – Шаккоклик қилдим, тан оламан! Мен сочи узун, ақли калтагина, етти ўлчаб бир кесмайманми?! Етти ўлчаб бир кессам ҳам, керак жойидан кесмайманми?!
– Зиёни йўқ, бўтам. Хом сут эмган бандасан! – деди унинг пешонасини силаган Ҳукки жаҳлидан тушиб. – Ибодат этгач, ҳузуримга кирасан, ўқиб, дам солиб қўяман. Ичинг ғиж-ғиж ажина бозори бўлиб кетипди. Бўлди қил, ёш боладек ҳа деб ҳиқиллаб йиғлайверма. Дам есанг, кўрмагандек бўлиб кетасан.
Ҳукки хонага кириши билан эшик тирқишидан барини эшитиб ўтирган Қиё жинни дарров эшикни ёпди.
– “Худо” бува, бопладингиз, қойил! – деди у қувончини ичига сиғдира олмай бидирлаб. – Мен сизни бекордан-бекор эл-оламга “худо” деб эълон қилмаганман. Бу ёғини она-бола қилсангиз, зафар билан омад йиғлаб кўришади, кўрасиз…
– Кўп вайсама, бўл, кийимларимни ечишимга ёрдамлаш! – деди унинг сўзларига аҳамият бермаган Ҳукки, нима қилишни ўзим биламан, дегандек тўнглик билан.
Қиё жинни уни ечинтириб адёлга ўради. Ўзи сухандон кириб чиққунича даҳлизда пойлаб туришини айтди.
Сарғиш-заҳилбашара Ҳуккининг бит кўзлари йиринг рангида эди. Қоматини букиб турган ўркачи бўлмаганда, унинг бўйи икки ярим қулочдан кам келмасди. Гўвронадек тиришиб ётган бадани одамда унинг бутун вужуди биргина пайдан иборат, деган таассурот қолдирарди. Унинг ичида жони борлигига ишонмайдиган кимса назарида терисини на ўқ теша оларди, на олов куйдира оларди. Аъзойи баданини то кекирдагигача оқ-сариқ дағал жун босганди. Қучоғига кирган аёл чилланинг чарсиллама қаҳратонида ҳам совуқ емасди. Бир сўз билан айтганда, у “Соҳибжамол ва махлуқ” мултфилмидаги қўрқинчли ва баҳайбат махлуқнинг ўзгинаси эди. Фақат бошида шохи йўқ, оёқлари сигиртуйноқ эмасди, холос. Бесанақўйлиги боис унга пойафзал топилмас, оёқ кийимни этикдўзларга буюртма берарди. Қулоқларининг ҳар бири Майк Тайсоннинг иккита шапалоғидан ҳам улкан бўлиб, уларни кўкрагидаги сингари оқ-сариқ мўйлар қоплаб ётарди. Ичида болалаган сичқонларни қувлаган мушук адашиб бурнининг тешигига уриб кирарди. Бурни мўридан кам эмасди. Паканалар қув бўлади деган гапга ишониладиган бўлса, у ўтакетган овсар бўлиши керак эди. Аммо бу ўлгур қувликда шайтонга дарс берарди. Айёрлик ва муғомбирликда Сапар тулки билан Чўтир юртбошини келида туйиб, иккаласидан ўртамиёна битта одам ясарди. Уларнинг ҳар иккисида ҳам унинг ўндан бир ҳунари йўқ эди. Бутун воҳада мана мен деган йигитларни ойнаю жаҳонда туриб сеҳрлаган аёл шунинг учун ҳам осонгина унинг қармоғига илинганди.
У, рухсат теккач, лабида табассум билан Ҳуккининг ҳузурига кирди. Аёл ўз хатоси учун узр сўраш илинжида эди. Унинг табиатида беҳаёлик ва шартакилик яширин эди. Баққолнинг соққаси каби ўйнаб турадиган кўзларини ердан узмасдан, ясама иболар қилди. Уялгандек пастки лабини тишлаб олди. Қилмишидан пушаймон одам каби ўзини хокисор тутди. Унинг томоғига қараб, бодвосилини кўраётган Ҳукки заифадаги сунъийликни бутун вужуди билан ҳис қилиб турарди. Ҳозироқ уни тўшакка типирчилатиб босиб, зуваласини бузиб, хамирини қайта чўзмаса, икки жума бир келса ҳам у аламидан чиқмасди…
Давоми бор

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Озод says:
    07/17/2017 at 07:03-

    Қойил!!!

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94162 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31333 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31280 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31245 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31148 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30905 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30828 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30821 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30819 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30818 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30818 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30817 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30815 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30815 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30811 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30809 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30809 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30807 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30807 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30802 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30802 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30801 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30799 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30799 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30799 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30798 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30796 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30792 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30792 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30792 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30786 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30784 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30783 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30782 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30780 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30779 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30779 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30778 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30778 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30777 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30776 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30776 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30774 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30772 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30767 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30765 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30764 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30763 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30763 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30762 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30761 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30757 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30756 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30756 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30755 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30754 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30753 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30753 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30753 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30750 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30748 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30748 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30748 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30744 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30743 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30742 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30741 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30737 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30737 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30737 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30737 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30736 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30734 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30731 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30728 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30727 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30720 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30717 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30715 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30713 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30712 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30712 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30710 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30708 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30708 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30701 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30700 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30698 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30698 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30698 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30698 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30697 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30697 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30696 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30696 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30695 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30695 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30695 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30695 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30694 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30694 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30694 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30693 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30691 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30689 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30688 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30688 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30686 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30669 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30668 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30667 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30667 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30667 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30666 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30665 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30665 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30664 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30664 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30663 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30662 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30659 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30659 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30658 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30658 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30657 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30657 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30656 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30656 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30655 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30653 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30652 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30648 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30648 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30648 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30648 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30647 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30647 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30647 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30646 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30645 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30643 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30642 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30642 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30641 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30640 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30640 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30637 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30633 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30632 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30631 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30630 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30629 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30628 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30626 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30626 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30625 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30625 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30624 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30622 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30620 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30615 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30614 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30614 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30614 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30613 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30611 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30610 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30608 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30608 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30607 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30606 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30605 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30600 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30597 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30596 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30596 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30595 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30594 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30593 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30593 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30592 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30592 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30590 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30589 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30589 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30587 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30586 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30585 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30584 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30584 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30580 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30578 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30577 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30576 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30576 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30574 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30573 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30569 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30567 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30566 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30565 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30561 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30559 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30559 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30556 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30554 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30553 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30550 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30550 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30550 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30548 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30546 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30543 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30538 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган