"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўткир Ҳошимов: Урушнинг сўнгги қурбони (ҳикоя)

Адабиёт | 07/31/2017 14:52-     15 марта ўқилди

 Ўткир Ҳошимов
Шоикром айвон тўридаги сандал четида хомуш ўтирарди. Аллақачон баҳор келиб, кунлар исиб кетганига қарамай, ҳамон сандал олиб ташланмагани, аммо ҳеч ким бу тўғрида ўйлаб кўрмаганини у энди пайқагандай ғаши келди. Бўз кўрпа устидан ёпилган, шинни доғи қотган қуроқ дастурхон ҳам ҳозиргина гўжадан бўшаган споол товоқ, банди куйган ёғоч қошиқ ҳам унинг кўзига хунук кўриниб кетди. Аммо бепарволик билан қўл силтади-ю, дўпписини сандал устига ташлаб ёнбошлади.
Ярим кеча бўлиб қолган, атроф жимжит. Фақат олисларда ит улийди. Айвон тўсинидаги узун михга илиғлиқ лампочка хира нур таратади. Чироқ атрофида ўралашган чивинлар бир зум тинмайди. Ҳовлининг ярмигача ариқ тортиб экилган қулупнай пушталари орасида сув ялтирайди. Онда-сонда ранг олган қулупнайлар кўзга ташланиб қолади. Қаёқдандир шамол келди. Ҳовли этагидаги ёнғоқ шохлари бир гувиллаб қўйди. Шоикром уйқу элита бошлаган кўзлари билан ўша томонга қаради-ю, тер ҳиди анқиб турган лўлаболишга бошини ташлади. Шу ондаёқ яна ўша товоққа, банди куйган қошиққа кўзи тушиб, тағин ғашланди. «Зиқна бўлмай ўл!- деб ўйлади хотинини сўкиб.-Азалдан қурумсоқ эди, замон оғирлашгандан буён баттар бўлди».
Ичкарида чақалоқ йиғлади. Бешикнинг ғирчиллагани эшитилди. Бола худди шуни кутиб тургандай, баттар биғиллай бошлади. Каттаси ҳам уйғониб кетди шекилли, қўшилишиб йиғилишга тушди.
Шоикром силтаниб қаддини ростлади.
— Овозини ўчир, Хадича!
Ичкаридан хотинининг бешикни муштлагани, зардали товуши эшитилди:
— Овози ўчса кошкийди! Тўққиз кечасида жин теккан бунга!
«Камбағалнинг эккани унмайди, боласи кўпаяди ўзи,- деб ўйлади Шоикром ижарғаниб. – Шу кунимдан кўра урушга бориб ўлиб кета қолганим яхшийди».
Уни урушга олишмади. Тўқимачилик комбинатида монтёр етишмасмиди, ё ўзи яхши ишлармиди, ҳар қалай, уни олиб қолишди. Шоикром уруш бошланишидан сал олдин уйланган эди. Уруш бўлди-ю, замон ўзгариб кетди. Бир хил одамлар тирноққа зор. Унинг хотини бўлса, ёнидан ўтиб кетса ҳам бошқоронги бўлаверади. Худо бергандан кейин ташлаб бўлармишми, деб кетма-кет учта қиз туғиб берди. Урушнинг қора қаноти узоқлаб кетган бўлсаям, ҳамон унинг сояси одамлар бошига кўланка ташлаб турибди. Ҳали у қўшниникида аза очилади, ҳали бу қўшниникида.
Ҳовли этагидаги пастак эшик ғийқиллади. Шоикром кафти билан кўзини чироқдан пана қилиб қаради-ю, шу томонга келаётган онасини кўрди. У уйланганидан кейин отадан қолган ҳовлини ўртадан икки пахса девор олиб бўлишган. Бунгаям бир чеккаси Хадичанинг инжиқлиги сабаб бўлган эди. Ҳар хил икир-чикир гаплар чиқаверганидан кейин Умри хола рўзғоринг бошқа бўлса ўзингга қайишасан, деб уларнинг қозонини бошқа қилиб берди. Ўзи кичик ўғли Шонеъмат билан нариги ҳовлида қолди.
Ранги униққан чит кўйлак устидан нимча кийиб олган Умри хола шарпадай унсиз юриб келди-да, япалоқ «мусулмон» ғиштдан ясалган зинадан айвонга кўтарилди.
— Ҳали ухламовмидинг? – деди у зинадан энкайиб чиқаётганида сурилиб кетган рўмолини қайта ўраб.
— Кўрмайсизми, чақалоқ тинчимаяпти. Ўзим итдай чарчаганман.
— Бола бўлгандан кейин йиғлайди-да,- деди Умри хола юпатувчи товушда.- Ётавер, болам.- У ян ўша унсиз одимлар билан ичкари уйга кириб кетди.
Қайнана- келин бир бало қилиб, болаларни тинчитишди. Кейин икковлари бошлашиб чиқишди. Хадича бир қўлида чойнак-пиёла, бир қўлида зоғора нон келтириб, дастурхон устига қўйди.
— Чой ўлиб қопти,- деди у зоғора ушатаркан.
Умри хола Шоикромнинг ёнбошига, шапарак кўрпачага ўтирди.
— Ол ўзинг ҳам,-деди у томирлари бўртиб чиққан қўллари билан, сочилган увоқларни йиғиб оғзига соларкан. Шоикрром онасининг бармоқлари тарс-тарс ёрилиб кетрганинг энди пайқади. Илгари ҳам шунақамиди, йўқмиди, эслай олмади.
— Овқатингдан қолмадими? – деди у чўккалаб ўтирганча чой қуяётган хотинига қараб.
Хадичанинг узунчоқ сарғиш юзи қизарди. Айбдордек маҳзун товушда узр сўради:
— Қолмовди-я.
Шоикром унинг қизарганидан ёлғон гапираётганини сезди. Ким билсин, эрталаб ўзига иситиб бериш учун шунақа деяётгандир…
— Йўқ, болам, овқат керакмас,- деди Умри хола шошилиб.- Хаёл суриб ётибуйқум ўчиб кетди…- У бир лаҳза жим қолди-да, ўзига гапиргандай секин қўшиб қўйди. – Пайшанба куни Комил тайибнинг уйига борувдим. Ҳар куни наҳорга бир косадан қўй сути ичса, дард кўрмагандай бўлиб кетади, деди.
— Ҳозир қўй сути қатта,- деди Хадича.- Сигир сути отлиққа ёғ-у… шу пайтда сигиримиз туққан бўларди-я.
Шоикром хотинининг гапини эшитмади. Бирдан унинг кўз ўнгида пастак дераза остида шифтга тикилиб ётган укаси жонланди. Бир ҳовлида туриб ўн кундан буён ҳолини сўрамаганига афсусланиб, ичидан хўрсиниқ келди. Шонеъмат Россиядан кўчириб келтирилган завод қурилишида ишлай бошлаганида уни урушга олишмаганидан Шоикром суюнган эди. Гап бошқа ёқда экан. Укаси сил экан. Шунинг учун қолдиришган экан. Мана, уч ойдирки, ерга ёпишиб ётибди.
Шоикром ўн кунча илгари ишга кетаётиб бирров кириб укасидан ҳол сўраган эди. Ўшанда Шонеъматнинг қоқ суяк бўлиб қолганини, катта-катта кўзлари нимагадир чуқур маъно билан ўзига тикилганини кўрган эди.
«Яқинда ўлади, – деб ўйлади у онасининг кўзига қарамасликка ҳаракат қилиб, – барибир ўлади».
— Тузукми? – деди у ҳаммаси учун ўзи айбдордай қовоғини солиб.
— Шукур,- Умри хола қулт этиб ютинди.- Ҳозир ухлади.- онаси шу топда чиқиб овора бўлмагин, деган маънода гапирганини Шоикром тушунди.
— Эрталаб хабар оламан,- деди у онаси ўрнидан турганида.
— Сендан нега гина қиларкан, болам,- деди Умри хола айвон лабида тўхтаб.- Кўриб турибди-ку. Эрталаб чиқиб кетасан, ярим кечада қайтасан. Бу кунлар унут бўлиб кетади, болам.- Зинага ечган калишининг бир пойи тўнкарилиб қолган экан, умри хола оёғининг учи билантўғрилайман деб, анча овора бўлди. Кейин зиналардан энкайиб тушди-ю, шарпадай унсиз юрганча, ҳовли этагига қараб кетди. Пастак эшик ғийқиллаб очилиб ёпилди.
— Падарига лаънат шунақа турмушнинг! – деди Шоикром бўғилиб. Кейин дастурхонни йигиъштираётган хотинига ўшқирди.- Сениям падарингга лаънат! Тумшуғингни тагидан сигирингни етаклаб кетса-ю, анқайиб ўтирсанг.
— Нега менга ўдағайлайсиз?- Хадича товоқни қошиққа уриб, йиғламсиради.- Нима, мениям Илҳом самоварчининг хотинидай сўйиб кжетсинмиди? Сиз кечалари сменда бўлсангиз. Мен учта жўжа билан жонимни ҳовучлаб ўтирганим етмайдими?!
Шоикром хотинини тарсакилаб юбормаслик учун юзини ўгириб, тишини ғижирлатди.
Сув қалқиса, лойқаси юқорига чиққандай, замон қалқигандан буён ёмон кўпайди. Эрта баҳорда уларнинг туғай деб турган сигирини ўғирлаб кетишди. Ўша кеча шоикром тунги сменада эди. Кечаси билан шаррос жала қуйиб чиқди. Шоикром тонг-саҳарда бир нимани сезгандай кўнгли ғаш тортиб, уйига қайтди. Келса хотини, болалари, онаси дод солиб ўтиришибди. Хадича оғироёқ эмасми, ўзибилан ўзи овора бўлиб билолмай қолибди. Эрталаб турса кўча эшик ланг очиқ, ёнғоққа боғлоқлиқ сигир йўқ.
«Шу пайтгача сигир туғарди, укамнинг оғзига ақалли бир коса сут тутардим, – деб ўйлади Шоикром ўкиниб.- Қани ўшалар қўлимга тушса, чопиб ташлардим».
Шундоқ деди-ю, эгаси минг пойласин, ўғри-бир.мана, бундан икки ойча илгари Илҳом самоварчининг хотинини пичоқлаб кетишди. Бечоранинг битта-ю битта эчкиси бор экан. Ҳовлига ўғри тушганини билиб, хотин шўрлик дод солибди. Эри чйхонада экан. Югуриб бориб эчкининг арқонидан ушлаганми, хуллас, етиб келган қўни- қўшнилар қора қонига беланиб ётганини кўришибди.
— Шу кунда яна оғри оралаб қолди, – деди Хадича кўрпачани қоқиб танча четига соларкан.- Қулупнай қизармасидан битта қўймай териб кетяпти.
—Ваҳима қилма!- деди шоикром қовоғини уъйиб.- Болалар териб егандир. Ўғри қулупнайга келадими?
— Оғзига бир дона олган бўлса буюрмасин. Нега келмас экан? Бир ҳовучини опчиқиб сотса бир коса жўхори беради. Ана, бориб қаранг, деворнинг бир чети ўпирилиб ётибди!
— Ваҳима қилма!-= деди Шоикром яна ғўлдираб. Аммо бу сафар ўзининг ҳам юраги сесканиб кетганини пайқади. Кўнглида пайдо бўлган ғашликни сездирмаслик учун ҳовлига тушди. Секин юриб, қулупнай пушталари олдига келди. Ариқлардаги сув чироқ нурида ялтираб, шамолда жимирлар, маржондай терилиб ранг олганқулупнайлар сувга тегай-тегай деб турарди.
« Рост-да,- деб ўйлади у пушталар атрофида айланаркан,- бир ҳовуч қулупнайга бир товоқ жўхори беради. Тансиқ нарса… хадича ёлғон гапирмайди. Болалар еганбўлса, буюрмасин, деяпти-ку. Пишиқ, йўлатмайди…»
Бултур хотини худди шу қулупнай туфайли онасини ҳам қаттиқ ранжитган эди. Умри хола бир ховуч қулупнай олган экан, хадича болаларга нон пули бўлар деб экканмиз, норасталарнинг насибасига тегманг, деб бобиллаб берибди.
Шоикром ўшанда онасининг ёз бўйикелини биланюзкўрмас бўлиб юрганини эслади-да, яна ўша гап хаёлига келди. «Хадича анойи эмас, қурумсоқ…»
У айланиб ёнғоқ тагига борди. Борди-ю, чиндан ҳам кўча томондаги деворнинг бир четиўпирилганини, остига тупроқ тўкилганини кўриб, юраги орқасига тортиб кетди.Назарида деворнинг кемтик жойидан биров мўралаб тургандай бўлди. Ёнғоқ шохларининг шамолда вишиллаши ҳам, оёғи остида тўкилиб ётган девор тпроғи ҳам шубҳали, ваҳимали кўриниб, дарров орқасига қайтди.
Хадича аллақачон уйга кириб кетибди. У чироқни ўчириб, сандал четига ётди-ю, кўнглидаги ғулғула кучайиб кетаверди.
Кузда ўзи билан ишлайдиган йигитнинг ҳовлисидаги сўритокдан ғарқ пишиб ётган узумларини ўғирланвб кетишганини эслади. Шамол борган сари авжга чиқар, ҳовлидагиёнғоқ барглари шовиллаб, шохлари ғирчиллар, аллаким шип-шип қадам босиб, айвон лабига келаётгандай бўларди.
Хадича рост айтади. У кечалари сменада бўлса, хотини учта жўжа билан жон ҳовучлаб тонг оттирса, ўғригаўлжанини катта-кичиги борми? Қўлига нима илинса олаверади-да. Борди-ю, ўзи йўғида уйини ўғри босса, хотини дод солса, пичоқлаб ташласа. У ёқдан онаси чиқса, униям пичоқласа… « Виждонсиз! Одамларнинг бошига кулфат тушганидан фойдаланиб қоладиганларни қириш керак».
Бирдан хаёлига келган фикрдан унинг вужуди титраб кетди. Қора кунлари учун, не умидлар билан тишидатишлаб юрган ғунажинини ўғирлагани учун, ўлим тўшагида ётган укасининг охирги насибасидан маҳрум қилгани учун, нон пули бўлар деб етриштирган мевасидан жудо қилаётгани учун шундоқ қасос олсинки, ўша худо бехабарлардан.
У ўрнидан сакраб туриб кетди. Чироқни ёқиб, отилиб ҳовлига тушди. Ҳамон шамол ўкирар, осмоннинг гоҳ у, гоҳ бу бурчида чақмоқ ярақлаб, ёнғоқ шохлари шубҳали ғийқиллар, аммо энди булар уни қўрқитолмас эди. У ёнбошидаги ошхонага кирди-ю, чўнтагидан гугурт олиб чақди. Титроқ қўллари билан қорайиб кетган девордаги михга илиғлиқ турган икки ўрам симни олди. Бир вақтлар урушдан олдин у бу симларни базмларга олиб борар, одамларнинг ҳовлисини машъаладай ёритиб берарди. Эндиям яхшиликка хизмат қилсин!
«Менга деса отиб юбормайдими! – деб ўйлади у айвон лабига чўққайиб ўтирганича усти ёпиқ симни очиқ симга илдам уларкан.- Ҳарна битта ҳаромхўрни ўлдирганим. Биттаси ўлса, бошқалари адабини ейди».
У чаққн ҳаракат қилар, аъзойи бадани терлаб кетган, аммо буни ўзи пайқамас, фақат бир сўзни такрорларди: « Менга деса отиб юбормайдими!»
У симнинг очиқ қисмини қулупнай пушталари устига улоқтирди. Сим илондай биланглаб пушта устига тушди. Ёпиқ қисмини айвон тагидан олиб ўтди-да, бир учини устундаги илгакка тиқиб қўйди. Кейин бирдан болалар кечаси ҳовлига тушса нима бўлади, деган хаёл миясига урилди-ю, уйга кирди. Хадича ётган жойида уйқусираб бошини кўтарди.
— Ҳа?
— Ҳовлига чиқма, болалар ҳам чиқмасин, ўлади! – деди Шоикром кўзлари ёниб.
Хадича ҳеч нимага тушунмади шекилли, «хўп» деди-ю, бошини ёстиққа ташлади. Зум ўтмай текис, чуқур нафас ола бошлади. Шоикром айвон чироғини ўчириб, яна уйга кирди. Ҳар эҳтимолга қаршу шундоқ эшик тагига, наматга кўндаланг ётиб олди.
«Менга деса отиб ташламайдими? « деб ўйлади яна ўшандай зарда билан. Шу топда негадир болаларини эмас, хотинини ҳам эмас, укасини ўйлади. Шонеъмат болалигида ҳам заифгина эди. Шоикром уни ҳар куни мактабдан ўзи олиб келар, иккинчи сменада дарс тугагунча пойлаб ўтирарди. Отаси ўлганида Шоикром олтинчида, укаси иккинчида ўқирди. Ўшанда Шонеъмат йиғламаган, аммо ичикиб касал бўлиб қолганди. Она-бола уни авайлаб катта қилишди. Энди бўлса, беш кунлиги қолдими йўқми, ака бўлиб хабар ҳам ололмайди.
Шоикром ухламадими, йўқми, билолмади. Бир маҳал бола йиғладими, ё ташқарида шамолнинг гувиллаши аралаш даҳшатли бир фарёд қулоғига кирдими, англай олмай қолди. Сапчиб ўрнидан туриб кетди. Айвон чироғини ёқиши билан қулупнай пуштасида мук тушиб ётган одам гавдасини кўрди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Шу ондаёқ хато қилганини, қотиллик қилганини пайқади. Сим учини шартта илгакдан юлиб олиб, ҳовлига отилди. «Бошқалари қочди» деган фикр лип этиб хаёлидан ўтди. Пушталар устида сакраб-сакраб юриб бораркан, оёғи ботиб кетаётганини пайқади. Кейин ғужунак бўлиб ётган одамдан уч қадам берироқда тўхтади-ю, бирдан чўккалаб қолди. Бир лаҳза кўзлари олайиб тикилиб турди-да, кўксидан шамол ғувурини ҳам, ўз вужудини ҳам ларзага солувчи бир нидо отилиб чиқди:
— Ойи-и-и!
У бошидан ҳуши учиббораётганини элас-элас ҳис қилиб ўзини ерга отди. Титроқ қўллари билан лой чангаллаганчачўккалаб кўксига муштлай кетди.
— Ойи! Ойижон !
Умри хола бир қўли билан униққан чит кўйлагининг этагини маҳкам чангаллаб олган, этак ичида икки ҳовуч пишган-пишмаган аралаш қулупнайлар кўриниб турар, бошқа қўли билан эса илондек симни ушлаб турарди. Шоикром унинг қулупнай қизили юққан, ёрилиб кетган бармоқларини, бўртган томирларини аниқ кўрди. Нарироқда, лойли ариқ ичида унинг калиши ётар, чамаси, сим оёғига текканида юлиб олмоқчи бўлган-у, қўлига ўралашиб йиқилган эди.
Шоикром лойли марзадан эмаклаб борганча, ўзини онасининг қучоғига отди.
— Ойижон, очинг кўзингизни!- деди у гезариб кетган лаблари билан онасининг муздай юзидан ўпиб.
У анчадан кейин ўзига келди-ю, тепасида хотини турганини, қизчалари йиғлаётганини пайқади. Бошини кўтариши билан марза четида чўнқайиб ўтирган Шонеъматга кўзи тушди. Неча ҳафталардан буён ўрнидан жилмай ётган укаси, афтидан, қандайдир куч топиб эмаклаб чиққан, кўйлагининг елкалари осилиб турар, катта-катта кўзлари ваҳима билан боқар эди.
—Нима қилиб қўйдим, укам! – деди Шоикром яна балчиққа беланган кафти билан юзини чангаллаб. Кейин яна онасининг устига ўзини ташлади. У онасини кўтаришга уринар, аммо онасининг икки букланган гавдаси негадир ҳеч тикланмас эди.
— Сут ичмай заҳар ичсам бўлмасмиди, – деди Шонеъмат овози титраб.
Шоикром бу ожиз, титроқ товушдан сесканиб, укасига тикилиб қолди.
— Заҳар ичсам бўлмасмиди,- деди Шонеъмат яна ўша оҳангда. Афтидан, у йиғлай олмас, йиғлашга мадориетмасди.- Кечаям айтувдим, кўнмадилар. Қулупнайга сут алишади, дедилар.
Шоикром бошқа ҳеч нимани эшитмади. Эшитолмади. Фойдаси ҳам йўқ эди.
* * *
Умри холани пешин намозига чиқаришди. Гўристондан чиқиб келишаётганида Шоикром одамларнингўзаро гапини эшитиб қолди.

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31251 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31199 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31165 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30790 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30786 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30778 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30771 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30761 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30747 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30741 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30727 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30726 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30726 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30710 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30700 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30695 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30684 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30670 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30666 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30661 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30644 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30641 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30639 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30632 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30623 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30620 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30613 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30600 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30599 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30587 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30567 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30563 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30550 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30549 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30547 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30538 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30537 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30533 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30523 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган