Яна милиционер йигитлар, тиббиёт ходимлари, Ғуломнинг бувиси
1 саҳна, 1 кўриниш
Сўрига кўрпачалар тўшалган. Орқа томонда кўркам қилиб қурилган ҳовли кўриниб турибди. Гавҳар кириб келади. Унинг қўлида иккита катта сумка. У ҳаяжонда, асабийлашган кўринишда.
Гавҳар: Тавба,бу кишининг гапини қаранг.”Чет элда нима қиласан? Шу ерда ҳам кунимиз ўтяпти-ку,эмиш. Кун-ку,ўтади тўғри.Аммо болалар катта бўлишяпти.Уларнинг талаби,орзу-ҳаваси ҳам ошиб бораверади-да,энди.Шу сабаб мен бу имкониятни қўлдан бермайман.Ахир Кореяга бораман деб,бир йилдан бери ҳужжатлар учун югураман.
Шу пайт Жўрабек кириб келади. Унинг жаҳли чиққан, қўллари мушт қилиб тугилган.
Жўрабек: Демак,менинг гапим сенга бир тийин экан-да,Гавҳар? Менинг розилигим ҳам керакмас сенга,шундайми?
Гавҳар: Нимага мени тушунмайсиз,дадаси? Ахир мен фақат ўзим учун кетмаяпман-ку,чет элга.Қолаверса,бундай имконият ҳар куни бўлавермайди. Хабарингиз бор,шу ишга кетиш учун бир йилдан бери югураман. Ҳужжатларни тайёрлаш, тилни ўрганиб имтиҳон топшириш,танловдан ўтиш- осон бўлмаганини биласиз. Қолаверса,мен ўзим учун бу ишни қилмаяпман.Эрта – индин фарзандларимиз улғайишади.Уларнинг ҳамма қатори яшашлари учун қанча пул керак? Мен фарзандларимизнинг келажагини ўйлаб қилдим,шу ишни.Тушунсангиз-чи.
Жўрабек: Сенга нима етмаётганини тушунмаяпман? Туппа-тузук ишингни ташлаб,ўзингни тижоратга урдинг,индамадим.”Бозорда дўкон олиб беринг,қачонгача ижара жойда ўтираман,”-дединг.Машинамни сотиб,дўкон олиб бердим. Ўзим ёнингда ёрдамлашиб турган бўлсам.Мол олиб келиб берсам.Яна нима керак,сенга? ( Шу пайт Нозигул ая кириб келади. Индамасдан Гавҳарнинг сўзларини тинглайди)
Гавҳар: Бу ерда ўн йил савдо қилиб топадиган пулимни Кореяда бир йилда ишлаб топаман.Кейин мана бу уйларни бузиб қайтадан икки қаватли қилиб кўтарамиз.Душманларимиз буни кўриб,ҳасаддан ўлиб қолишади. Кейин фарзандларимизга данғиллама тўйлар қиламиз. Бўлди, дадаси.Вақтим жуда оз қолди.Самолётга чиқиш вақтим яқинлашди.
Нозигул ая: Жўрабек, ўғлим бўлди. Мен ҳам қанча гапирдим. Борманг,болаларингизга она меҳри жуда керак, ҳеч ким фарзанд учун онаси бўлолмайди,дедим.Барибир келин ўз билганидан қолмаяпти.
Гавҳар: Ундай деманг,Жўрабек ака. Ойижоним ҳали бақувватлар.Болаларни ҳам рўзғорни ҳам бемалол эплайдилар.Кейин мениям тушунинг.Бунақа яхши маош тўланадиган иш ҳар куни ҳам топилавермайди.
Нозигул ая: Болам,майли қўявер. Мен қанча гапирдим.Лекин фойдаси бўлмади.Энди келинни йўлдан қайтарма. Болаларинг ҳам онасини кузатишга бирга боришмоқчи.Майлими?( Шу пайт Гулчеҳра ва Жонибек кириб келишади.Иккиси ҳам бориб онасини қучоқлаб олишади.Гавҳар уларни бир-бир бағрига босади.)
Гавҳар: Болалар, сизларга айтганларимни унутманглар. Бувингизни қийнаманглар, дарсларингизни қолдирманглар. Жонибек, шўхлик қилма, жўраларинг билан урушмагин, хўпми ўғлим? Гулчеҳра,сен доимо бувингга ёрдамчи бўл.Яхши бола бўлиб,дадангиз ва бувингизга қулоқ солиб юрсангиз,сизларга энг зўр телефонларни жўнатаман.Келишдикми? Яна ҳеч кимда йўқ кийимларни олиб келаман.
Гулчеҳра: Ойижон,менга ҳеч нарса керак эмас.Борманг,Кореяга.Нимагадир боришингизни ҳечам истамаяпман.(бирдан йиғлаб юборади) Мен сизни соғинаман.
Гавҳар:(жеркиб беради)Нимага йиғлайсан? Ундан кўра “Онажон, оқ йўл,яхши бориб келинг”,демайсанми? Бўлди қил. Кетдикми,Жўрабек ака? Ҳали онамни ҳам уйдан олишимиз керак.Улар ҳам мени кузатишга чиқмоқчилар.
2-саҳна,2-кўриниш. Фавворалари отилиб турган ҳовли,икки қаватли қилиб қурилган иморат кўрсатилади.
Аёл овози: Орадан уч йил ўтди. Бу орада Гавҳар уйига анчагина пул жўнатди.Аммо шартнома муддати тугамагани учун ўзи уйига келолмади. Жўрабек хотини ҳоҳлаганидай янги уй қурди.Қурганда ҳам икки қаватли қилиб қурди. Кейин унинг ҳам кўнглига бойлик орзуси тушдими,хорижга тўғрироғи Россияга ишга кетди. Болалар тарбияси эса ўз-ўзидан бувининг ихтиёрида қолди.Бу орада Гулчеҳра педагогика институтига, Жонибек эса касб-ҳунар коллежига ўқишга кирди. Гулчеҳрага совчилар кела бошлади. Ота-онасининг тинимсиз меҳнат қилиб,юбораётган пуллари бўлса,Жонибекни ўзгартириб юборди.
Жонибек жўралари Акмал ва Ғулом билан ҳовлига кириб келади.Йигитчалар замонавий услубда кийинишган,ҳар бирининг қўлида қимматбаҳо телефон.Қулоқларида “наушник”.
Жонибек: Барибир ЭМси Дони яхшироқ.Қара оддий дижейликдан бутун Россияга машҳур бўлган хонандага айланди. Уям шоу бизнесдан яхшигина пул топяпти экан.Кеча промо диджейда ўқидим.Натали билан айтган охирги қўшиғини эшитдингми,Ғулом?
Ғулом: Эшитдим.Соқолли эркак ҳақида куйлашибди,тавба шуям гап бўлди-ю.( Шу ерда Наталининг қўшиғидан бир парча эшиттириш мумкин)Мен ундан ҳам қизиқроқ нарсаларни ўқияпман,интернетда.
Акмал: Биламан сен нимани ўқиётганингни.Кимдир сенга ислом динининг қонун-қоидаларини ўргатяпти,шундайми?
Ғулом:(чўчиб атрофга аланглайди) Жим,секинроқ.Сизларни ҳам таништириб қўяйми?
Акмал: Ким билан таништирасан? Муҳаммад Саидхонни айтяпсанми?(жаҳл билан) Сен бола жинни бўлиб қолибсан.Нима қилаётганингни тушуняпсанми, ўзи? Ҳозир интернетда “динни ўргатаман,иш билан таъминлайман”,-деган эълонлар кўпайиб кетган.Сен ундайларга ишонма.
Ғулом: Тушунаман. Лекин Муҳаммад ака унақа одам эмас. Яқинда Туркияга кетаман.Жонибек ҳам мен билан бирга боради. Биз Туркияни айланиб келамиз,шундайми Жонибек?Муҳаммад акам бизни айлантиришга ваъда берган.
Жонибек: Сен менга динни ўрганамиз,демагандингку,жўражон? Фақат Туркияга бориб келамиз, Истамбулни,Анқарани,Измирни томоша қиламиз,дегандинг.
Ғулом: Ҳалиям айланамиз,ўзимизга Туркиядан чиройли кийим-кечаклар сотиб оламиз. Биласан,мениям ота-онам Россияда. Укам ва мен бувим билан яшаяпмиз,Бувим мени тушунмайдилар.Пул сўрасам тамом,дарров уришадилар. Жудаям зерикиб кетдим. Шу сабаб Туркияга бораман.
Жонибек: Тўхта,Акмал.Дарров хафа бўлмагин.(Унга эргашади.Саҳнада Ғуломнинг якка ўзи қолади)
Ғулом: Тавба,нима бўлган буларга ўзи? Э,боре,икковинг ҳам.Яхшилик ёқмаганлар.(Саҳнанинг бошқа бурчагидан чиқиб кетади. Саҳна қоронғулашади.)
3-саҳна,3-кўриниш Хиёбон. Орқа фонда “Қўҳна ва ҳамиша навқирон” мажмуаси суратлари кўриниб турибди.Одилбек қўлида гул билан турибди.Чиройли кийинган Гулчеҳра пайдо бўлади.Одилбек унга пешвоз чиқади.Қўлига гулдастани тутқазади.
Одилбек: Салом Гулим.Сизни кутавериб,кўзларим тўрт бўлиб кетди-ку.Қаерларда қолиб кетдингиз?
Гулчеҳра: Ассаломуалайкум,Одилбек ака. Раҳмат,жудаям чиройли гуллар экан.Мени кутавериб,зерикиб кетдингизми? Тикувчимнинг ёнига боргандим. Ҳали анча келин сарполарим тикилмаган.Шунга бироз асабийлашдим.
Одилбек: Шунгаям асабийлашасизми? Ажойибсиз-ей,Гулим.Ҳали тўйга бир ойдан кўп вақт бор.Бемалол тикади. Қалайсиз,энди? Тўй ташвишлари чарчатиб қўймаяптими?
Гулчеҳра: Холажон,яхшимисиз? Онам билан гаплашиб тургандим. Ўз-ўзидан алоқа узилиб қолди.Онам менинг тўйимга келиш ёки келмасликларини аниқ айтмадилар.Холажон,мен Одилбекнинг олдида нима деган одам бўлдим? Агар онам келмайдиган бўлсалар,тўй бўлмайди.
Санобар: Сен қиз жинни бўлиб қолибсан.Нима ўз бахтингга болта урмоқчимисан?
Гулчеҳра: Холажон,эрталаб бувим дадам билан гаплашибдилар.Дадам “мен ўзим энди ишга жойлашдим.Тўйга боролмайман”,-дебдилар.Буёқда онам шартнома тугамади деб келмасалар, дадам ишларини баҳона қилиб келмасалар…Менга ота-онамсиз бўладиган тўйнинг нима кераги бор?
Санобар:(тараддудланиб):Сенга бир гапни айтмоқчи бўляпман-у,аммо яна айтишга қўрқяпман.
Гулчеҳра: Нима гап холажон? Айта қолинг.Юрагимни сиз ҳам сиқманг.Ўзи бўларим бўлиб ўтирибди.
Санобар: Сен эсли-ҳушли қизсан. Нима бўлган тақдирда ҳам тўйни тўхтатмайман,деб ваъда берсанг,кейин айтаман.(Шу пайт Нозигул ая саҳна четида пайдо бўлади.Ва хола –жияннинг гапларини яширинча эшитади)
Санобар:(Сумкасини очиб,телефонини олади.) Нима десам экан. Хуллас,онанг Кореяда турмушга чиқибди.
Гулчеҳра(бир зум қотиб қолади): Хола,нималар деяпсиз? Онам қандай қилиб,турмушга чиқишлари мумкин? Ахир,дадам бор, биз бормиз. Онам боши очиқ аёл эмаску.
Санобар: Онанг ўша ўзи ишлайдиган савдо дўконининг хўжайини билан…нима десам экан, бирга яшаётганмиш… Буни эшитиб қотиб қолдим. Буни сенга қандай айтишни билмай тургандим.Кеча телеграммда мана шу суратларни юборибди. (Телефондан суратларни кўрсатади)Хўжайини унинг Ўзбекистонга қайтишини истамаётган эмиш. Шунинг учун ҳужжатларини ҳам қўлидан олиб қўйибди.
Гулчеҳра:(Суратларни қўлига олиб қарайди-ю,ҳўнграб йиғлаб юборади) Онажон,нималар қилиб қўйдингиз? Мен энди қандай бош кўтариб юраман? Бу гапни дадам эшитсалар, нима дейдилар? Нима қиламиз,энди буёғига.Қандай яшаймиз? Одамлар нима дейди?
Санобар: Гули,ўзингни бос.Тўғриси,мен ҳам бу хабарни эшитганимдан бери хаёлим жойида эмасдай.Бу ҳақда бувингга қандай қилиб айтишни билмай турибман.
Гулчеҳра: Хола,ахир бу даҳшат-ку.Онам нима сабабдан бундай қилдилар? Бу гапни Одилбек аканинг ота-онаси эшитса нима бўлади?
Санобар: Жим,бу гапни асло оғзингдан чиқарма.Худо асрасин.Бу сирни сен билан мендан бошқа ҳеч ким билмасин.
Гулчеҳра:Хола,ахир ойни этак билан ёпиб бўлмайди.Бир кун ҳаммаси ошкор бўлади.
Санобар: Ўша ошкор бўладиган пайт келгунча,жим тур.Чунки сен Гавҳарнинг қизисан.Бу гап тарқаб кетса,қурадиган оиланг ҳам омонат бўлиб қолади.Эрингни яқинлари таъна қилавериб,жонингдан тўйдиришади.
Гулчеҳра: Мен нима қилишни билмаяпман,холажон.(Холасини маҳкам қучиб йиғлаб юборади.)
Санобар: Бўлди,йиғлама.Узатиладиган қиз кўп йиғласа, хосиятли бўлмайди.Ўзи онанг ёшликдан пулга,мол-давлатга меҳри баланд эди. Лекин бунчаликка бориши ҳеч хаёлимга келмаганди. Ўз опам ҳақида бу гапларни айтиш менга ҳам осон эмас. Кеча телефонда гаплашганимизда,уни қанча уришдим,гапирдим.Аммо бефойда бўлди. Онанг келолмайман,деди.Ўзим ёнингда тураман,зерикма Гулижон.
Акмал: Менам шуни айтаман-да.Ғулом жўрам Муҳаммад Саидхон деган қандайдир шубҳали одам билан интернетда танишибди.Кейин у “ўзингга яқин жўраларингни олиб,Туркияга кел. Айлантираман,маза қилиб дам олиб,Туркияни шаҳарларини кўриб,маза қилиб кетасизлар”,-дебди.Шунга Ғулом Жонибек билан ўша ерга кетмоқчи.
Содиқ: Муҳаммад Саидхон дедингми?
Акмал: Ҳа. Кейин у яна жўраларимга динимизни яхшироқ ўргатмоқчи экан.Намоз ўқишни,рўза тутишни дегандек.
Содиқ: Тушунарли.Сен бу гапларни менга айтганингни ҳеч кимга билдирма.Мен ишхонага бориб,Муҳаммад Саидхоннинг кимлиги ҳақида маълумот қидираман.Кейин нима қилишни келишволамиз,майлими?
Акмал: Хўп,Содиқ ака.
Содиқ: Бўпти,боравер.Раҳмат сенга.Хушёр йигитсан.
Акмал: Мен ҳозир бунақалар кўпайганини,уларнинг нияти тоза эмаслигини уларга тушунтирмоқчи бўлдим.Лекин улар билганларидан қолишмаяпти.
Содиқ: Кетишмоқчи дейсанми?
Акмал: Ҳа.Бугун чипта олишга кетишди.
Содиқ: Шунақа дегин. Сен дўстларинг чипта олган ё олмаганини билиб, менга билдиргин.
Акмал: Хўп,Содиқ ака.(Кетмоқчи бўлади)
Содиқ: Тўхта,кўчанинг бошигача бирга борамиз.(Иккиси бирга чиқиб кетади.Саҳна қоронғилашади.)
5-саҳна,1-кўриниш.Жангарилар қароргоҳи.Палаткалар тикилган.Ола-була кийим кийган эркаклар,чодра ёпинган аёллар у ёқдан бу ёққа ўтиб туришибди.Бир гуруҳ йигитчаларга қўл жангидан сабоқ бераётган қаҳрли қиёфадаги,ёнига тўппонча осилган Муҳаммад Саидхоннинг қўл телефони чақириб қолади.Машғулот ўтаётгани учун Муҳаммад Саидхон телефонга жавоб бергиси келмай,йигитчаларга ҳаракатларни яна бир марта кўрсатади.Улардан бир-иккитасидан ҳаракатларни такрорлашни талаб қилади.Йигитлар унинг айтганини қилишади. Телефон чақиравериб тинмагач,четроққа чиқиб,жавоб беради.Йигитлар бўлса машқларни бажаришда давом этишади.
Муҳаммад Саидхон: Ҳа,алло эшитаман.(Бирдан типирчилаб қолади.Юзида хокисор бир ифода пайдо бўлади.)Ие,ассалому алайкум,амирим. Яхшимисиз? Бошқа рақамдан чиққанингизга танимабман.Ҳа,ҳа тушунаман.Бизнинг ишимизда эҳтиёткорлик асло зарар қилмайди. Ҳа,айтганингиздай йигитларимизнинг жанговор тайёргарликларини текширяпман.(Бир зум суҳбатдошини тинглайди.)Ҳа,албатта.Мен бунинг учун қанча ҳаракат қиляпман.Яқинда яна ўнтача йигит сафимизга келиб қўшилади.Албатта,амирим.Уларни ҳам жангариликка юз фоиз ўзим ўргатаман.Ҳа,раҳмат.Оллоҳимнинг паноҳида саломат бўлинг.Ҳа,тўғри айтасиз.(Яна бир зум тўхтаб) Худди шундай қиламиз. Бу йигитларнинг ҳаммасини жиҳодга тайёрлаяпмиз.Ташаккур,амирим.Ҳаммаси сиз айтганингиздек бўлади.Майли,кўришгунча амирим.(Телефонни ўчиради.Асабий ҳолда уёқ- бу ёққа юради.) Яна одам топ,дейди-я.Қаердан топаман? Э,ҳа Ўзбекистондан яна 5-6 та йигитлар келиши керак-ку. Лекин буларни амиримиз барибир кам дейдилар.Тўхта,нимагадир келиши керак бўлган йигитчалар ҳаяллашяпти.Буни сабабини билиш керак.Кейин уларни Туркияда кутиб олиб,бу ерга олиб келиш ташвиши ҳам бор ҳали.Муҳаммад Раҳимхон,қанисиз?
(Муҳаммад Саидхоннинг чақириғига кўра йигитчалар машқ қилаётган тарафдан ихчамгина салла ўраган,қора кийимли,соқолли йигит пайдо бўлади.)
Муҳаммад Раҳимхон: Лаббай ота.Чақирдингизми?
Муҳаммад Саидхон: Ҳа,ўғлим.Янги келган йигитлар билан суҳбатлашдингизми?
Муҳаммад Раҳимхон: Ҳа,ота.Ҳаммаси билан умумий мажлис ўтказдим.Бу ернинг шарт-шароитлари билан таништирдим.Асл мақсадимиз нималигини тушунтирдим.
Муҳаммад Саидхон: Хўш,хўш?
Муҳаммад Раҳимхон: Машқларимиз тугагач,уларнинг ҳарбий тайёргарлиги текширилишини,кейин ҳаммамиз бирга жангга киришимизни,шаҳид бўлишга тайёр туришимизни,қилаётган ишларимиз муқаддас динимизни мустаҳкамлаш ва келгусида Ислом давлати тузиш йўлида қилинаётганлгини тушунтирдим.
Муҳаммад Саидхон: Гапларингизни қандай қабул қилишди?
Муҳаммад Раҳимхон: Кўпчилик индамади,лекин биттаси тўполон кўтарди.
Муҳаммад Саидхон: Нима деб тўполон кўтарди?
Муҳаммад Раҳимхон: Сизлар бизни алдадингиз,бизга Туркияни кўрсатамиз саёҳат қиласизлар деб чақирдингизлар. Энди бўлса,бизни жангариликка тайёрлаяпсизлар.Жиҳод қилмайман,кетаман,ёлғизгина онамни ташлаб келдим,деди.
Муҳаммад Саидхон(хохолаб кулиб юборади) Қаёққа кетармиш? Ахир бу ердан фақат жаннатга кетилади,демадингизми? Қани,олиб келинг-чи,ўша безбет қаҳрамонни.
Муҳаммад Раҳимхон: Хўп,ҳозир олиб келаман.Уни қамаб қўйгандим.
Муҳаммад Саидхон: Ахмоқ-ей.(Шу пайт телефонига смс хабари келгани ҳақидаги овоз эшитилади.) Телаграммда кимдир смс ёзди,шекилли.Э,ана.”Ака,биз чипта олдик.Худо ҳоҳласа,эртага йўлга чиқамиз.Ғулом ва Жонибек”.Э,яшанглар,йигитлар. Ана,сафимиз яна тўладиган бўлди.(Муҳаммад Раҳимхон қўли боғлиқ асир йигитни судраб олиб киради)
Муҳаммад Раҳимхон: Мана,ота.Уйига кетмоқчи бўлган йигит шу.
Муҳаммад Саидхон: Яхши.Ҳа,ўғлим тинчликми? Нимага тўполон қиляпсан?
Муҳаммад Раҳимхон: Кийимлар олиб берамиз,фақат бошқача кийимлар…(масхара қилиб кулади.)
Муҳаммад Саидхон: Кийимлар олиб берамиз,уйингга ҳам пул жўнатамиз.Фақат сен ҳам бизнинг айтганимизни қилсанггина,бу ишларни қиламиз. Муқаддас динимизни мустаҳкамлаш йўлида бизга ёрдам бермайсанми?
6 саҳна.Аэропорт.Самолётлар овози.Ғулом билан Жонибек кириб келишади. Ҳар иккисининг қўлида катта,ғилдиракли сумкалар. Яна бошқа одамлар ҳам сумка билан уёқ-буёққа шошиб ўтиб туришибди. Йигитлар тўрт томонга олазарак қараб,сумкаларининг чўнтагидан паспортларини олишади.
Ғулом:Э,худога шукур-ей.Ниҳоят,етиб келдик.Нимага бунча кечикдинг,ўзи? Кутавериб хуноб бўлиб кетдим.
Жонибек: Гапирма.Биласанми, уйдан чиқиб кетаётган пайтимда онам келиб қолдилар.
Ғулом:Онанг Кореяда эмасмидилар?
Жонибек:Кореядан айнан шу бугун қайтганларини қара.Ростини айтсам,аввал бошида онамни кўп соғинардим.Лекин бугун худди бегона аёлни кўргандай бўлдим.Тўғри келганларига қувондим-у,аммо…Ҳозир сенга бу ҳолатимни,кўнглимдан нималар кечганини тушунтиролмайман.
Ғулом: Тушунтиришинг шарт эмас. Аҳволингни тушундим.Шунчаки,кўп йиллар онангни кўрмаганингга бегонадай туюлган.Майли,хафа бўлма.Насиб бўлса,Туркияга кетамиз.Маза қилиб айлансанг,кўнглингни хира қилган бу воқеаларни ҳам унутасан.
Жонибек: Тўғри айтасан.Лекин яна бир нарсани айтмасам бўлмайди.
Ғулом: Уф,яна нима бўлди?
Жонибек: Биласанми,мен кетишимиз ҳақида ҳеч кимга айтмадим,ҳатто бувим ва онам билан хайрлашмадим ҳам.
Ғулом: Шунга шунчами? Ҳеч нарса қилмайди. Мен ҳам ҳеч кимга ҳеч нима демадим.Боргандан кейин телефон қилиб, қаердалигимизни айтамиз,керак бўлса, узр сўраймиз.Бир ҳафтада қайтамиз-ку.Мен ҳам бувим билан хайр-хўш қилмадим.
Жонибек: Биз нотўғри қиляпмизми,дейман,а жўра?
Ғулом:Нимаси нотўғри? Ахир Туркияга кетяпмиз-ку.Маза қилиб айланиб,дам олиб келамиз. Мен кеча Муҳаммад акага смс ёзиб,бугун йўлга чиқишимизни айтганман. У кишининг ўзлари бизни кутиб олишга ваъда берганлар.Бўлди,гапни кўпайтирма.Юр,ҳозир чипталарни қайд қилиш бошланади.
Жонибек: Ҳа,майли,юр.
Иккови сумкаларини судраб кетишади.Шу пайт саҳнанинг нариги томонидан 2 та милиционер кириб келади.Улардан бири Содиқ.У шериги билан маъноли кўз уриштириб олади ва уларнинг ёнига келади.
Судья аёл: Ўтиринглар. Бугунги суд мажлисини очиқ деб эълон қиламан. Жиноятга алоқадор деб ҳисобланаётган Ғулом Шомуродов ва Жонибек Салимовлар олиб кирилсин.(Йигитларни милиционерлар олиб киришади, уларни кўриб Гавҳар ва Ғуломнинг бувиси йиғлаб юборишади. Нозигул ая уларга қараб талпинади, аҳволи яхши эмаслиги билиниб туради. Жўрабек ҳам ўғли билан бош силкиб саломлашади.)
Судья аёл: Прокурор ва адвокатлар шу ердами? Демак,ишни кўришда давом этамиз.Бу жиноят иши юзасидан кимда қандай сўз бор?
Адвокат: Мумкин бўлса мен гапирсам.
Судья аёл: Гапиринг,марҳамат.
Адвокат: Бугун ҳукм чиқариладиган кун эканлиги ҳаммамизга маълум.Ҳар икки йигит Ғулом Шомуродов ва Жонибек Салимовлар алдов қурбони бўлишган.Улар ўзлари билмаган ҳолда бир неча йилдан бери халқаро қидирувда бўлган,Ўзбекистон ва Тожикистонда бетартибликлар уюштирган, давлатга зарар етказиш,террор ҳаракатларига бош бўлган,исломий давлат қуриш йўлида кўпчиликни алдаб,хорижга чақирган ўта хавфли шахслардан бири бўлган Муҳаммад Саидхоннинг таъсирига тушиб қолишган. Муҳаммад Саидхон Туркия чегарасига яқин жойда жангариларни тайёрлайдиган лагерь бошлиғи ҳисобланади. У ва унинг гумашталари интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали қанча-қанча йигитларимизни алдаб Туркияга чақириб, кейин Суриядаги жангларга юборишган.Аммо йигитларнинг яқин дўстларидан бири Азизбек Қўлдошев хушёрлик қилиб, дўстларининг чет эллик шубҳали шахслар билан алоқа қилишаётгани,ҳатто уларнинг ёнига кетишмоқчи бўлгани ҳақида ички ишлар ходимларига хабар берган. Ички ишлар ходимлари тезкорлик билан Ғулом Шомуродов ва Жонибек Салимовларни аэропортда Туркияга кетмоқчи бўлган пайтларида қўлга олишган. Ҳурматли судья! Ҳар икки йигитчанинг ёшлиги, муқаддам судланмаганлиги,ўзи билмаган ҳолда жиноятчилар таъсирига тушгани,улар яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини,ўқиб турган коллеж маъмурияти томонидан берилган ижобий тавсифномаларни эътиборга олиб, енгилроқ жазо чораси қўллашингизни илтимос қилиб сўрайман.
Прокурор: Бугунги ишни кўриб чиқиш жараёнида кўнглимдан кечган ўйларимни айтмасам бўлмайди. Бир нарсага ҳайрон қоламан.Нимага ота-оналар фарзандининг тақдирига бунчалар бефарқ? Инсон бойлик топиши мумкин.Лекин фарзанд тарбиясида бирор ноқисликка йўл қўйса,топган бойлиги кўзига кўринармикан? Ўша бойлиги дардига дармон бўла олармикан?Оммавий ахборот воситалари-ю,маҳалла йиғинларида,ўқув даргоҳларида ҳозирги кунда дунёнинг нотинчлиги, Сурияга алданиб бориб қолган юртдошларимиз аҳволи ҳақида жуда кўп гапирилади.Лекин осонгина бойлик топиш илинжи кишиларимизнинг кўзини кўр қилганлиги сабабларини ҳеч тушунолмайман.Бундай лоқайдлик қачонгача давом этади?
Судья аёл: Бошқа гапингиз бўлмаса,суд маслаҳатга кириб кетади. Ўн дақиқалик танаффус эълон қилинади.(Ҳаммалари чиқиб кетишади.Гавҳар Жонибекнинг ёнига боради. Ғуломнинг бувиси ҳам келади.Жўрабек ҳам ўғлининг ёнига келади.)
Жўрабек: Бу ишларнинг ҳаммасига сен айбдорсан, Гавҳар.Топганимга,ўзингнинг даромадларингга шукур қилиб ўтиришинг керак эди.
Гавҳар: Нимага мени айбдор қиляпсиз? Сиз нимага болаларга қарамай Россияга кетиб қолдингиз?
Жўрабек: Чунки одамларнинг гап-сўзларига бошқа чидолмадим. Жўраларимнинг,яқинларимнинг кўзига қарашга қўрқиб қолдим.Айрим одамлар тап тортмай ”Эркак бўлмай кет.Хотинини чет элга ишга юбориб,ўзи бу ерда хотини юборган пулга маза қилиб яшаяпти.Ҳатто икки қаватли қилиб уй ҳам қурди,”-дейишди.
Жонибек: Дада,ойи,бўлди. Тортишманглар.Бу ерда фақат ўзим айбдорман.Мени кечиринглар.Мен,биз…нотўғри иш қилдик.
Гавҳар: Ҳалиям худо асрабди сени,ўғлим.Агар Туркияга кетиб қолсанг,унда нима бўларди? Сени бошқа кўролмасам,қандай яшардим?( Шу пайт судья аёл ва бошқалар кириб келишади.)
Судья аёл: Суд мажлиси давом этади. Марҳамат,ўтиринглар. Ҳукмни ўқиб эшиттираман.(Ҳамма ўтиради) Бугунги жиноят иши юзасидан суд шундай ҳукм чиқарди. Ҳар икки фуқаро Ғулом Шомуродов ва Жонибек Салимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят ишлари Кодексининг тегишли моддаларига кўра айбланадилар.Лекин уларнинг ёши,ҳаётий тажрибаси йўқлиги, ишонувчанликлари,қолаверса вояга етмаганликлари инобатга олиниб,уларни 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади. (Ҳар икки йигитнинг яқинлари бирдан “уф” тортиб юборишади.Ҳамманинг кайфияти тушиб кетади. Нозигул ая юрагини чангаллаб қолади.Гавҳар уни қўлидаги дастрўмолчаси билан уни елпийди.) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг инсонпарварлик тамойиллари ва қонунларимизга киритилган ўзгаришларга кўра Ғулом Шомуродов ва Жонибек Салимовларнинг бу жинояти ижтимоий жиҳатдан хавфлилик даражаси ва уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари йўқлиги инобатга олиниб,суд залидан озод қилинсин.(Гавҳар ва Ғуломнинг бувиси биринчи бўлиб жойларидан туриб кетишади.Нозигул ая бўлса ёнига ағдарилиб тушади. Жўрабек онасини кўтаришга ҳаракат қилади.) Суд бу жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатади.Бугунги суд мажлиси ўз ниҳоясига етди.(Судья ва бошқа расмий кишилар чиқиб кетишади.Милиционерлар йигитларни панжарадан чиқаришади.Ғуломни бувиси қучиб олади.Жонибек эса Нозигул аянинг ёнига қараб югуради)
6-саҳна, 2-кўриниш. Фавворалари отилиб турган ҳовли, икки қаватли қилиб қурилган иморат кўрсатилади. Уйнинг эшиги очилиб, Гавҳар чиқиб келади. Унинг ортидан Жўрабек чиқади. Лекин унинг чиққанини Гавҳар сезмайди.
Гавҳар: Эй,худойим.Бечора қайнонамга раҳминг келсин,у кишига ўзинг ёрдам бер.Анчадан бери туз тотмайдилар,гапирмайдилар.Шифокорлар инсульт деб ташҳис қўйишди. Агар қайнонамга бирор гап бўлса,мен ўзимни кечиролмайман.Мени деб,болаларимни деб,бечора ойим….(оғзини тўсиб,йиғлайди)
Гавҳар: Дадаси, бу воқеаларнинг ҳаммасига мен сабабчиман. Иккимиз ишлаб топганимизга қаноат қилиб яшасам бўлмасмиди? Мана шунча кўргуликларни кўрмасдик.(Юзини кафтлари билан беркитади) Ойим ҳам касал бўлмасдилар.Жонибек ҳам ёмонларнинг таъсирига тушиб қолмасди.
Жўрабек: Ҳалиям худо асради-ку.Агар Жонибек Туркияга жўнаб кетса,нима қилардик? Ватан хоинига айланиб,бегуноҳларнинг қонини тўкса, маҳаллада қандай қилиб бош кўтариб юрардик?
Гавҳар: Тўғри айтасиз.Ҳалиям яратган бизга марҳамат қилди. Фақат ойим ҳам тузалиб кетсалар эди.
Жўрабек: Тузаладилар.Фақат уларни яхшилаб парвариш қилсак бўлди.