Фирибгар томонидан алданган кореялик инвестор Мирзиёевга мурожаат қилди
ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ: МЕН КОРЕЯЛИК ИНВЕСТОРМАН, МЕНИ ҲУҚУҚЛАРИМНИ ТИКЛАШДА ЁРДАМ БЕРИНГ!
(Фирибгар томонидан алданган кореялик инвестор ҳақида)
2017 йил 12 июнь куни Жанубий Корея фуқароси П.Н.Ш Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига қуйидаги мурожаатни жўнатган (таржимон тайёрлаган матннинг услубий ва орфографик хусусиятлари сақлаб қолинган):
“Хурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев Мен Жанубий Корея фуқароси П.Н.Ш. Ўзбекистонга келганимга икки йил бўлди. Мен Жанубий Кореядан Ўзбекистонга янги замонавий технологиялар олиб келдим. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 2015 йил 6 июнда рўйхатдан ўтиб МЧЖ шаклидаги “ANSP” қўшма корхонаси ташкил этилди. Таъсисчилари – мен ва Ўзбекистон фуқароси Р.А. бўлдик. Янги тузилган корхонада импорт ўрнини босувчи ёзув ручкалари ишлаб чиқарди. Корхона рахбари этиб Р. А. тайинланди.
Мен корхонага 250,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция олиб кирдим. Р.А. эса бир йил давомида ўз улушини қўшмади ва устав фондини шакллантирмади ва ўзи билганича корхона ишларини олиб борди. Ишлаш давомида тушунмовчиликлар кўп бўлгани сабабли қўшма корхона бекор қилинди.
2016 йилнинг 14 декабрдан бошлаб Фарғона шаҳар Адлия бошкармаси рўйхатдан ўтиб “NSP”хорижий корхонасини ташкил этдим. Хозирги кунда корхона томонидан ёзув ручкалари ишлаб чиқарилмоқда ва ўнлаб та янги иш ўринлари ташкил этилди. Корхона томонидан маҳсулотларимиз ички бозорни эгаллаб келмоқда ҳамда ишлаб чиқарган маҳсулотларимизни ташқи бозорга сотиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Собиқ “ANSP” қўшма корхонаси рахбари Р. А. корхона ишлари олди-сотти шартномалар ҳамда корхонага оид барча хужжат ишларини билганича олиб борган. Менга кўрсатмаган. Натижада корхона солиқдан, ижарадан, ойлик иш хақидан ҳамда божхонадан катта қарздорлиги юзага келган. Мен – П.Н.Ш. ушбу қарзларни тўлаб беришни уз бўйнимга олдим. Собиқ “ANSP”қўшма корхонасини ИНН рақами хозирги “NSP” хорижий корхонасида қолган. Бугунги кунга келиб Р.А. томонидан тузилган шартномалар бўйича “NSP” хорижий корхонасининг хисоб рақамига инкасса қўйилди. Мени иш олиб боришимга Р.А. жуда катта муаммо ва қийинчиликлар туғдирмоқда. Шу муаммоларни ечилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан”.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси томонидан назоратга олиниб, ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли кўрсатмалар берилган.
Олиб борилган тергов натиажсида А.Р. дан 142,5 млн сўм ҳақдорлик П.Н.Ш. ҳисобига ундирилган.

1990 йиллар бошида саво ишлари масаласида Қўқонга бордим. Борган куним жума кунига тўғри келгани учун марказий бозорни ортидаги мачитга намоз ўқигани Қуқонлик танишим билан ўтдик. Намоздан олдим амри маруф бошланди. Амри маруфни тинглаётган намоза келганларни анчайин қисми хўнграб йиғлар эдилар. Хайратда Қўқонлик танишимга юзланиб “Ана, мана буни худодан қўрқиш бўлади десам… У эса, “сиз ўйламанг йиғлаётганларни хаммасихам халол ёки худодан қўрқадаганлар деб” … Азиз уқувчилар яқин орада бу хақда кичик бўлсада батафсил мақоламни ўқийсиз деган умиддаман.
Амин ака жуда тугри гапирибдилар. Бундай ноинсофлар Узбекистонга иснот келтиради. Чет эл инвесторини ватанимизга жалб этиш давлат микиесида олиб боилаетган сиесатку. Р.А. кабиларни тазирини бериш керак. Ахир чет эллик инвесторла келса фукароларимиз иш билан таьминланадику. Одам эмас экан Р.А. бошка гап йук.