Халқимиз Михаил Евгеневич Массон ва унинг рафиқаси Галина Анатольевна Пугаченковани Ўзбекистон тарихи ва санъатининг икки буюк билимдони сифатида эътироф этади.
Улар ўз илм зиёси билан жаҳон археологияси ва санъатшунослигига муносиб ҳисса қўшган инсонлар эди. Ана шу икки академик олимнинг Дўмбирободдаги қабри бир қадар аянчли аҳволда эди.
Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди рассом Муҳаммад Фозилий тарҳи билан уларнинг қабрларида янги ёдгорлик мажмуини барпо этди.
Бугун ана шу ёдгорлик мажмуи очилиш маросимида академик олимлар, санъатшунослар, журналистлар, шогирдлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Массон ва Пугаченковалар қолдирган беназир илмий мерос, улар яратган мактаблар ҳақида сўзладилар.
Уларнинг маданий меросимизни ўрганишдек эзгу ишларлари бардавомлиги таъкидланди.
Суратларда: Ёдгорлик лавҳаси очилиши жараёни.
Ўхшаш мақолалар йўқ.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни
МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.