"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм

Адабиёт | 07/12/2017 00:48-     30658 марта ўқилди

ИСЛОМ ХОЛБОЙ
Б Ў Л Г А Н, Б Ў Л М А Г А Н…
Роман
Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.
Алишер Навоий
7-қисм
Бешинчи боб
…Қурёзагул ўн олти ёшида саксонни қоралаган Ҳуккига хотин бўлди. Жони кирган мулло уни “Муҳаббат оташида ёнган қалбим малаги” дея атади. Захкашлар ўртасида жойлашган оролчада ўзини биринчи малика ҳисоблайдиган Қиё жиннининг онаси йиллар бўйи эришганларидан бир соатда айрилди. Буни англаган заҳоти уйдан ҳайдаб солмаслиги учун ёш бекага мулозамат қилишга тушди. Бобоси қўлида етимлик ва етар-етмаслик жабрини тортиб ўсган Қурёзагул кўзини юмиб-очгунча ўзини жаннатда кўрган одам сингари мислсиз бахтга эришганди. Ҳукки қартайганига қарамасдан, куч-қуватга тўла, ёвуз махлуқники каби шаҳвоний майли баланд эди. Унинг мана мен деган навқирон йигитларни ярим йўлда қолдиришини биладиган ҳаракатларига кўпгина аёлларнинг ақли бовар этмасди. Қурёзагул тунда унинг калтакларига тутилса, кун бўйи еб-ичиб, уйқудан бош кўтармасди. Уйқудалигида оёқларини уқалаб қўядиган кампирнинг хушомадларини сезмас, барча ялтоқланишлар ҳавога учарди. Аслида ичкарида тимирскиланиб юрадиганларнинг ҳар биттаси унинг оёқларини уқалашни шараф деб биларди.
У келгач, бутун хонадондаги иқлим ўзгарди. Қиё жиннининг чорасизликдан онаси сингари боши қотгач, бошқаларнинг капалаги учди. Ҳуккининг хотини ҳамманинг кўзига жонолғучи бўлиб кўринди. Икки мулловачча – Тўхта кал билан Темир қийторнинг эса қуёши балқди. Кунида уч-тўрт марта ҳожат учун ташқи ҳовлига чиқадиган ёш бекани кўрганларида икки қўлларини кўкракларига қўйиб таъзим этишни маросимга айлантирдилар. Чуқур илтифот замирида кўринмас афюн бор эди. Қурёзагул ўзи билмаган ҳолда мулозаматлардан ёқимли бир хуморланиш туярди. Кайфга ўхшаш бир мудроқ юрагида кун-кундан чуқур илдиз отди. У мамнунлиги рамзи сифатида она ва ўғилга аста-секинлик билан босимни кучайтириб борди. Бир ишора билан икковини қуритишга қурби етсаям, зулм ўтказиб ҳузурланишнинг ҳаддисини олаётгани боис, бундай қилмади. Пешасини муносиб рақиблар эвазига чипакка чиқариб, юраги чигалини ёздира олмасдан қийналишни истамасди. Анча давом этган таранглик Тўхта кал билан Темир қийторга рўшнолик улашди. Ҳукки ўлгач, уларнинг Қурёзагулни “ҳе” йўқ, “бе” йўқ, ташлаб кетишлари шунинг учун ҳам унинг кўнглини яралаганди. Мулловаччалар, “ҳайё-ҳуйт”, деб этак қоқиб кетганидан уч кун ўтгач, Қиё жиннининг орқасига хотини, бешта боласи, такасалтанг укалари ва сингилларини солиб, Қурёзагул уларни уйдан ҳайдади. Бу унинг келажакка ташланган биринчи мустақил қадами бўлди. Чўрткесарлиги боис у ўзида журъат топа олган, ҳаёти учун эрта бир кун хатарга айланиши мумкин бўлган хавфдан ўзини вақтида асраб қолганди. Янгиликдан хабар топган ҳар икки мулловачча бир-биридан яшириб, Қурёзагулга ўша кун совчи қўйди. Ҳар иккаласидан қўлини тирсагигача ювган Қурёзагул совчиларни ҳаккага тикка қилиб, ҳақоратлаб орқасига қайтарди. “Итдан бўлган қурбонликка ярамас”, деган сўзларни мулловаччаларга етказишни уларга таъкидлаб қўйди.
…Шу ўринда бир нарсани қайд этиб ўтиш жоиз. Қиё жинни ўтган йиллар давомида шунчаки қўл қовуштириб ўтирмади. У чивин қўришдан бошқасига ярамайдиган тепса-тебранмас бўлганида қўлини бурнига тиқиб қолаверарди. Деярли ҳимоясиз қолган беванинг икки оғиз сўзи билан оиласини эргаштириб Ҳуккиникидан чиқишида ҳийла бор эди. У эл-кун кўзи ўнгида бир умр оёғи узилмаган жойдан қирчанғи эшак сингари ночорликдан кетмаганди. Режаси бўлмаса, йиллар қилган меҳнатлари ажрини сўраб айюҳаннос солган, ўзгалар кўзига ўзини жабрдийда кўрсатган бўларди.
Ғамғусорлиги қатларида йилтиллаётган қувончи унинг ютқизмаганини ифодаларди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Қурёзагулга уйлангач, Ҳуккининг назаридан қолган онаси ўлган кунигача ўғрин-тўғрин эплаб, уйига ташиганлари ўз йўлига, Қиё жинни Ҳуккининг у ёғидан кириб, бу ёғидан чиқиб, ўнта ҳовли қургандаям тугамайдиган мол-дунё орттирганди.
…Ўркачи билан дунёга келган Бекназар, гап-сўзларга қараганда, насл-насаби жиҳатидан улуғ бир авлиёга бориб тақаларди. У катта бир хонадонда эшоннинг еттинчи хотинидан Амир Олимхон Петрбургда сўзак орттирган йили туғилган ёлғиз ўғил эди. Аввалида оналари ўлди. Кейин отаси ўлиб, ҳайҳотдек ҳовлида, ўн беш ёшида бир ўзи қолди. (Шундай деймиз-у, унинг уйи-жойи кимсасиз бўлганини ҳеч ким кўрмаганди.) Эшон ўғли дунёга келганида етмишни қоралаганди. Ўша замонларда ҳам Ҳуккининг хонадонидан одам аримасди. Орқасига боласини мингаштирган тошбақага менгзаб юрадиган Бекназарни кўрганнинг юрагига ваҳима ораларди. Одамлар ундан қўрқув аралаш жиркансалар ҳам, эшоннинг кўзи учун мулозамат кўрсатардилар. Ялтоқларни суядиган Ҳукки охирги нафасидаям Бирубордан марҳамат сўраш ўрнига, мўлтираётган кўзлари билан Қиё жиннидан хушомад истарди. У чорасиз қолганда бериладиган иноятдан ўзини бебаҳра қолдирганди. Унинг фожеаси аслида шу нуқтада эди. Умр бўйи орттирган гуноҳлари охирги нафасидаги бефаросатлиги қаршисида тоғ ёнидаги ушоқ тошча ҳам келмасди.
…Унинг ғаюрликда ўтказган умрини ибтидоси Қурёзагулнинг бувасидан бошланарди. Уйларида етимкашлик қиладиган саккиз яшар болани у ўн ёшида бузмаганида, иффатига доғ қўнмаган қизга уйлананишни саксон йил орзуламасди. Қурёзагул бўлмаганда у буюк орзуси доғида армон билан ўтиши ҳам мумкин эди.
Ҳар тунда, барчанинг кўзи илингач, Бекназар ётоқхонасидан оёқ учида юриб оғилхонага борарди. Бу пайт кун бўйи эшакдек ишлаб, итдек чарчаган Қурёзагулнинг буваси похол тиқилган тўшакда тошдек қотиб ухлаб ётган бўларди. Бекназар унинг увадаси чиққан кўрпасига илондек сирғалиб кирарди. Ҳовури босилгач, сўфи азон чақиргунча уни бағрига босиб ётарди. Бу беъмани иш сал кам ўттиз йил давом этди. Қурёзагулнинг буваси икки сағири билан эридан эрта қолган чўлоқ, бир кўзи кўр бевага эллик саккиз ёшида уйлангач, Бекназар холи қолди. Бу аслида Ҳукки ўлган кунгачаям давом қилиши мумкин эди. Ўшанда хотини уни қўярда-қўймай қўшни қишлоқда яшайдиган ота-онасиникига олиб кетганди. Қурёзагулнинг момоси бувасидан фарзанд кўрмаганди. Хотинининг аввалги эридан қолган болаларини боқиб катта қилган чол ота-онасидан чақолоқлигида етим қолган Қурёзагулни жонидан ортиқ кўрарди. Бироқ уни Ҳуккининг, “Ё ўзинг келиб хизматимда бўласан, ёки неварангни хотинликка берасан”, дея ўтказган зуғумлари чарчатди. Айниқса, “Кўнмасанг, ўттиз йиллик сардафтаринг баёнини аён этаман”, деган гапдан чол ақлдан озаёзди. Тили сўзга айланмаган бўлсаям, бошини лиқиллатиб розилик билдирди. Қурёзагул бувасини қанчалар яхши кўрмасин, таклифига дарров рози бўлмади. “Қари ўлгур ҳукки бўлмаса ҳам гўрга эди. Бутун умр ногирон боқаманми”, дея хархаша қилди. “Ундай деб ўйлама, жон қизим. У ўнта полвон йигитдан соғлом. Куч-қувватга тўла бу йиртқичдаги ҳазни шаҳзодалардан тополмайсан. Топсам, мен топардим” деган бувасининг жавоби уни довдиратиб қўйди. У бўлди, бу бўлди, ўн олти яшар қизнинг ёшини Ҳукки шаҳодатномада икки ёшга улғайтирди. Расман никоҳлаб, унга уйланиб олди. Қурёзагулнинг кўзларига бошида дунё қоронғи кўриниб кетди. Уч кун ўтиб, бувасини айтганларига иқрор бўлди. У, “Бувам бошидан ўтказган кимса сингари аниқ биларкан”, деб ўйлади ва унинг топқирлигига ҳайрон қолди.
Ҳукки қирқ кун чимилдиқда чилла ўтиргач, тўртта буқа сўйиб юртга эломоноши берди. Бўвамурод Ҳамдамни чақиртириб, колхоз клубида қишлоқдошларига катта консерт қўйди. Шарафига уюштирилаётган маъракадан Қурёзагул гул-гул очилиб, бир чиройига ўн чирой қўшилди. Буни кўриб Ҳуккининг оғзидан сўлаги оқди. Тизгинни қўлидан чиқазган Қиё жиннининг юзи кулса-да, ичини ит тирнар, онасининг парихонликни бой беришидан қўрқарди. У Ҳуккини яна ўз таъсирига олишни ўйлади. Бунинг учун янги режа, теша тегмаган тадбир жоиз эди. Охири у Ҳуккининг қўйнига хотинини тиқишга жазм этди. Хотини қанчалар ноз-фироқ қилмасин, кўрганини қантариб босадиган Ҳукки унга қайрилиб ҳам қарамади.
Тўрт ой ўтиб Қурёзагулнинг буваси билан момоси ёруғ оламни бирин-сирин тарк этди. У бутунлай Ҳуккига суяниб қолди. Эркалашлар хумори билан масиқиб, у на бувасига, на момосига аза очди. Аксинча, тез-тез қовушишга зўр берди. Унинг яқинларига юраги ачимаганини кўриб Қиё жиннининг бир дардига минг дард қўшилди. Ундан кўп нарса кутуш мумкинлигини ўйлаб, боши қотди. Шунда Ҳуккини удда эта олмаган хотин эрига ёрдамга келди. Хотинининг “Муллони тез-тез сайри саёҳатга олиб чиқинг” деб берган маслаҳати Қиё жиннининг кўзларини очди. Шумликни яшин тезлигида англайдиган бошида янги режаларнинг хомаки чизгилари пайдо бўлди. У аввалида Ҳуккини касаба уюшмаси йўлланмаси билан Чортоққа ўйнатгани олиб борди. Бошқалар бунақа жойларга келиб йиққанларини совурсалар, Ҳукки чўнтакларини пулга тўлғазиб, уйига тўлиб-тошиб қайтди. Қиё жиннининг уддабурронлиги орқасидан юзага чиққан ишлар унга ёқиб тушди. Орадан икки ой ўтмай яна кўнгли ўша томонларни тусаб қолди. Қиё жинни унинг тузоққа осон илинганидан мамнун эди. Хоҳиши ижобат бўлганди…
Ҳукки унинг ўзига нисбатан икки баравар кўп фойда кўраётганидан бехабар эди. Ҳар кеча бири-бирига ўхшамайдиган ойимчаларни бағрига босиш унинг кўзларини кўр, қулоқларни кар қилиб, қалбида ҳаётбахшликни кучайтирганди. Умри қоронғиликда кечган гумроҳ учун гўё фарахбахш тонглар отгандек эди. У Қиё жиннидан шубҳа қилмас, истагини оғзидан чиқмасдан амалга ошираётгани учун унга жуда тез боғланиб қолганди. Қиё жинни эса унинг бузуқликлардан бошқасига ярамайдиган руҳий оламини қайтадан ишғол этганди.
Давоми бор

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94162 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31333 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31281 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31245 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31148 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30906 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30828 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30821 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30819 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30819 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30818 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30817 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30815 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30815 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30811 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30809 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30808 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30807 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30802 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30802 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30802 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30800 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30799 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30799 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30799 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30796 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30793 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30792 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30792 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30786 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30784 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30784 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30784 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30780 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30780 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30779 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30779 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30779 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30778 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30777 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30776 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30774 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30768 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30766 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30764 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30764 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30764 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30763 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30763 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30757 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30756 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30756 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30755 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30754 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30754 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30753 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30753 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30751 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30750 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30750 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30749 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30748 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30744 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30744 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30742 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30741 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30738 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30737 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30737 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30737 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30736 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30735 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30731 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30729 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30727 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30720 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30717 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30715 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30714 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30713 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30713 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30711 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30711 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30709 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30708 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30701 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30701 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30699 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30699 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30698 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30698 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30697 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30697 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30697 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30697 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30696 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30696 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30696 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30696 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30695 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30695 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30694 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30693 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30691 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30690 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30688 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30688 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30687 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30670 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30668 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30668 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30667 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30667 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30666 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30665 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30665 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30665 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30665 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30663 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30662 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30659 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30659 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30658 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30658 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30658 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30658 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30656 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30656 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30656 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30654 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30652 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30649 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30649 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30648 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30648 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30648 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30648 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30647 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30647 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30646 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30644 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30643 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30642 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30641 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30641 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30640 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30638 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30633 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30633 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30632 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30630 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30629 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30629 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30627 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30627 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30626 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30625 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30624 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30623 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30620 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30616 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30615 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30614 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30614 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30613 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30613 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30610 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30609 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30608 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30607 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30606 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30606 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30600 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30597 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30597 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30596 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30596 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30594 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30594 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30593 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30593 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30592 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30591 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30590 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30589 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30588 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30587 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30585 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30584 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30584 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30580 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30579 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30578 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30577 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30576 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30574 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30573 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30570 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30567 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30566 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30565 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30562 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30560 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30560 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30556 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30554 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30554 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30551 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30551 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30550 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30549 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30547 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30543 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30539 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган