Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев,
Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси Маъруф Усмонов,
Бош вазир А.Орипов, Ташқи ишлар вазири А.Ҳ.Комилов,
Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, МХҚ раиси Р.Р.Иноятов,
Ички Ишлар вазири А.Азизовлар эътиборига
УЙБУЗАР ҲОКИМ ИШДАН КЕТДИ,
ЗАРАРНИ КИМ ТЎЛАЙДИ…
Дала қишлоғидаги 13 нафар фуқоронинг уйини буздирган Бўстонлиқ туман ҳокими Иброҳим Ҳасанов лавозимидан олинди, унинг ўрнига Бахтиёр Султонов тайинланди.
Бўстонлиқ туман ҳокими Иброҳим Ҳасанов Дала қишлоғидаги 40 та уй Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2000 йилдаги 320-сонли фармойишига асосан қурилганини тан олмасдан, 2003 йилда Қишлоқ Фуқоролари йиғини раисларида ер ажратиш ҳуқуқи бўлмаган., деган иддао билан 2 та уйни суд қарорисиз, 11 та уйни Чирчиқ туманлараро фуқоролик судининг ҳал қилув қарори билан буздирганлиги ҳақида Озодлик радиосининг 2016 йил 16 сентябрь кунги дастурида: — Бўстонлиқда ҳоким топшириғи билан уйлар бузулмоқда., деган эшиттириш берилган эди. Орадан 9 ойча вақт ўтди…
Уйи бузулган жабрланувчилар Президент порталига мурожаат этганларидан сўнг “Давархитектурақурилиш” қўмитаси махсус комиссиясининг шаҳарсозлик Бошқармаси бошлиғи Маъруфхўжа Саитходжаев (+998901687133@Marufxodjaka) 2016 йил 24 августда имзолаган хулосасида: — Ўз.Р.Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилдаги “Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 272 сонли қарори қабул қилингунга қадар Қишлоқ фуқоролар йиғини раисларида ер ажратиш ҳуқуқи бўлганлиги., қайд этилган.
Ушбу хулосага кўра, Дала қишлоғи ҳукумат қарори асосида “Давархитектурақурилиш” қўмитаси бош режаси ва харитасига киритилган қонуний ажратилган ерда қурилганлиги аниқ бўлгач, Тошкент вилоят Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи А.Чоршанбиев, ҳокимлик ҳуқуқшуноси А.Адиловларнинг 28.04.2017 йилдаги маълумотномасига кўра : — Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.1998 йилдаги 182-сонли, Ўз.Р.Презедентининг 30.08.2005 йилдаги 165-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Фуқаролойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган “Хумсон” қишлоғи ҳудудининг архитектура режаси ва қурилиш лойиҳасини маъқуллаш тўғрисидаги “Хумсон” Қишлоқ фуқоролар йиғинининг 01.11.2010 йилдаги умумий йиғилиш баённомаси Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2011 йил 11 сенятябрдаги 1284-сонли, Тошкент вилоят ҳокимининг 03.01.2012 йилдаги 1-сонли қарорлари билан тасдиқланган., яъни, “Давархитектурақурилиш” қўмитаси харитасида “Дала” посёлкаси деб кўрсатилган ер майдонидаги барча уйлар ҳукумат қарори асосида қонуний қурилган.
Мазкур уйларни ноқонуний қурилма сифатида бузуш учун юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамаси, Презедент фармойишлари, туман ва ҳокимият қарорлари бекор этилган бўлиши лозим. Ҳукумат қарорини тан олмаган туман ҳокими И.Ҳасанов лавозимидан четлатилсада, етказилган зарарни ким тўлайди деган энг муҳим масала ҳал этилгани йўқ!
Тошкент вилоят ҳокимлиги уйлар қонуний қурилганини эътироф этсада, фуқороларга етказилган моддий ва маънавий зарарлар қандай қопланади., деган асосий муаммони ҳал этишни пайсалга солиб келмоқда. Бу ҳолатни анархия деб баҳолаш ҳам мумкин. Чунки, айрим уйлар суд қарорисиз ҳам бузуб ташланган?!
Бўстонлиқ туман ҳокими ўринбосари Элмурод Пўлатовнинг Меҳридилла Мадаминовга 31.12.20016 йилдаги жавоб хатида: — бузуб ташланган уй-жой эгалари, шу жумладан Сизга ҳам уй-жой қурилиши учун ер майдонлари танланиб белгиланган тартибда ҳужжатлар жамланаётганлигини маълум қиламиз., дейилган.
Бола чақаси билан бошпанасиз қолган Ҳайбат Ризомов: — уйлар ноқонуний бузулгани аниқланиб, туман ҳокими ишдан кетсада, вилоят прокурори Ж.Файзиев жиноятни яшириб, ҳануз: — уйлар суд қарори асосида тўғри бузулган, жавобдан норози бўлсангиз, юқорига шикоят қилинг., деган юзаки жавоблар беришда давом этаётгани оқибатида ҳоким ўринбосари Элмурод Пўлатов янги ҳокимни ҳам чалғитиб юрипти. Шунча одамларни қон – қақшатган И.Ҳасанов ва Э.Пўлатовлар жавобгарликга тортилмаса, бу ишнинг охири кўринмайди., дейди.
Меҳридилла Мадаминовнинг Президент порталига мурожаатида: — 2016 йил 29 июль куни Бўстонлиқ туман Суд ижрочилари бўлими катта ижрочиси А.Юсупов 40 нафар ижрочи, 40 нафар ИИБ ходими, туман Ободонлаштириш бўлимидан бир автобусда гўрковлар, ўт ўчирувчилар, тез ёрдам хизмати, 5 та бульдозер, 5 та “МАN” русумли юк машина билан келишди. Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Усмон Рахимов, Бўстонлиқ туман ҳокими ўринбосари Элмурод Пўлатов, туман ИИБ бошлиғи С.Саидаълоев, вилоят прокуратураси коррупция бўлими бошлиғи Жамшид Мирёқубовлар уй бузулиш жараёнини назорат қилиб турдилар., деб, “уй бузуш тадбири” ўта ваҳшиёна усулда амалга оширилганлигини тасдиқловчи видеотасвирлар ҳам илова этилган.
М.Мадаминовнинг Президент виртуал қабулхонасига 2017 йил 07 мартдаги такрорий мурожаатида: — Уй бузувчилар худди уруш киноларидаги фашистлардек болалар ва аёлларни зўрлик билан судрашиб: — буларнинг ота – онасини қамаб, болаларини детдомга топширамиз., деб хўрладилар. Набираларини ҳимоя қилган бувиси Рисқихон Мадаминовани туман ИИБ бошлиғи С.Саидаълоев уриб тишларини синдирди. Бу даҳшатдан қайнатам инсульт бўлиб қўл – оёғи ишламай йиқилди. Келинимиз Барнони урганларида ёнига борган Дилноза Мадаминова ҳам жароҳат олиб 3 ойлик боласи тушиб қолди! Туман ИИБ бошлиғи Саиданвар Саидаълоев уриб тишини синдирганида хотиним Рисқихон инфаркт олган, оқибатда ўткир юрак инфаркти ташхиси билан шу йил 24 январь куни касалхонада вафот этди., деб оила аъзоларини бошпанасиз қолдирган ҳоким, хотинининг бевақт ўлимига сабабчи бўлган туман ИИБ бошлиғи ва унинг зўравон шерикларига қонуний чора кўришни талаб қилган.
Такрорий мурожаатдан сўнг орадан 9 кун ўтгач М.Мадаминовга Тошкент вилоят прокурори Ж.Файзиевнинг 2017 йил 16 март санасидаги жавоб хатида: — Тошкент вилоят фуқоролик суди аппеляция инстанциясининг 18.05.2016 йилдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолган суд қарорини бекор қилишга асос топилмади., юқори турувчи прокурорга ариза билан мурожаат этишингиз мумкинлиги ҳақида Сизга муқаддам тушунтирилган., дейилган. Яъни, прокурор жавобида бир гуруҳ мансабдорлар, шу жумладан ўз ходими Жамшид Мирёқубов иштирокида содир эбўлган жиноий қилмиш ҳақида лом – лим дейилмаган?!
М.Мадаминов туман ИИБ бошлиғи С.Саидаълоев марҳума хотинини ургани тасвирланган видеоёзувни топширган бўлсада, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси У.Х.Хобилжонов ушбу далилий ашъё бўйича текширув ўтказмасдан, гувоҳларни сўроқ қилмасдан туриб: — Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаатингиз юзасидан терговга қадар текширув давомида бирон – бир шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарордан норози бўлсангиз юқори турувчи прокурорга шикоят қилишга ҳақли эканлигингизни маълум қиламан., деган мазмунда 2017 йил 07 апрельда № 18/74-17-сонли юзаки хабарнома юборганидан норозилигини баён яна Президент порталига мурожаат этган.
Хайбат Ризомов сўзларига кўра, туман ҳокимидан ташқари, кадастр бошлиғи ишдан олинган, туман ИИБ бошлиғи С.Саидаълоев эса вилоят ИИБ Қўриқлаш Бошқармаси лавозимига кўтарилган, туман ҳокими биринчи ўринбосари Элмурод Пўлатов эса ҳануз тез орада қолган уйлар ҳам бузуб ташланади., аҳолини ваҳимага солишда давом этмоқда…
Ўзбекистон Республикаси “Давархитектурақурилиш” қўмитаси махсус комиссияси ва Тошкент вилоят Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи А.Чоршанбиев ва ҳокимлик ҳуқуқшуноси А.Адиловларнинг хулосасига кўра Дала қишлоғидаги уйлар қонуний қурилган.
Агар, вилоят прокурори ҳақ бўлса Дала қишлоғидаги уйлар тўғри бузулган., туман ҳокими Иброҳим Ҳасанов ишдан ноҳақ бўшатилган., агар терговчи У.Х.Хобилжонов ҳақ бўлса Мадаминовнинг хотини ҳам ўлмаган., деб хулоса қилиш ҳам мумкин.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Дала қишлоғи аҳолисининг мулкий ҳуқуқлари бузулаётганлиги ҳақида “Қонун ниқобидаги оломончилик” сарлавҳали мурожаатни Вазирлар Маҳкамасига топширган эди. Лекин, ҳеч қандай жавоб йўқ?!
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотининг расмий бланкасида юборилиб Президент порталида: 93475-s/17-рақам билан қайд этилган “Картошка одамдан азизми.,” сарлавҳали очиқ мурожаатимизга ФИБ Тошкент вилоят суди раиси в.б. Ғ.Воҳидовдан: — Шайхонтохур тумани, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 16А-уйда яшовчи И.Адиловга., деган жавобни ўқиб ҳайрон қолдик?! Ғ.Воҳидовнинг 06.04.2017 йилдаги 6/1399-17-сонли юзаки жавобидан у ҳатто мурожаатни ўқимасдан туриб тайёр жавобни имзолагани яққол кўриниб турипти. Ушбу юзаки жавоб таҳлил этилса, нега фуқоролар суд маҳкамаларида йиллаб сарсон бўлаётганлигини англаш мумкин.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти ушбу мурожаат орқали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Орипов ва Бўстонлиқ тумани янги ҳокими Б.Султоновни ҳукумат қарорлари ижроси борасида маъсулиятни оширишга ва Бош прокурор И.Б.Абдуллаевни Дала қишлоғи фуқороларининг ҳуқуқлари поймол этилишида айбдор бўлган барча мансабдор шахсларга нисбатан кескин чоралар кўришга чақиради.
Исмоил Адилов
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
Бошқаруви раиси
10.07.2017 йил.
Independent Human Rights Organization of Uzbekistan
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
Независимая Организация по правам человека Узбекистана
-
100027. г. Ташкент, ул И.Каримова, 16 “А”
www.ihrou.org e-mail: i.adilov@mail.ru
тел: +99893 553 17 16
пресс релиз: № 10/07 — 2017
PS: мурожаат Дала қишлоғи фуқороларининг Ўзбекистон Президентига мурожаатлари ва улар тақдим этган ҳужжатлар, далилий аъшёлар асосида тайёрланди.
Сизнинг мурожаатингиз муваффақиятли жўнатилди.
Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами: 177899-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди:
d062aeba59
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Bunaqalarni inson desang adashan kim bular?
2016 йилдаги бу ишлар.. Хохлаган ишни киладиганлар узини хон деб билганлар улар. Юртбошимиз айтмокдаларку Оеги ердан узулганлар. Уйни бузганларни….Конун тамонидан жазолаш керак. ИИБ бошлиги кутарилибдида. Лекин якинда емон тушади.Прокурор буладими ИИБ ходимими Айникса уша. Бузишга карор чикарган Судяни камаш керак. Конунни билмаган экан.
Хамма хаммасини уй бузувчиларни уйини олиб уйи бузилган халкка бериш керак. Нима дийсизлар. Шу адолатдан буларди..