"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Амирқул КАРИМ: ГУЛНИ ГУЛГА ҚЎШ ФАЛАК

Адабиёт | 09/07/2017 14:30-     31638 марта ўқилди

 

Бир замонлар жуда содда бўлганмиз.Шоир Мирзо Кенжабек таъбири билан айтганда, «Болалар соддалиги билан каттадир биздан».Аммо улғайиб ҳам катта бўлолмайдиган жиҳатларимиз бор.
Англаганимиз шу бўлдики, энг осон ва энг оддий туюлган нарсалар инсоннинг тубан сийрати, нафсининг беҳудудлиги, олдидан оққан сувнинг қадрига етмаслик каби ношукурлик орқали барбод бўлади.
Бу дунёга инсон аслида бахтли бўлгани келади. Ўзини англамаган кезлари айримлар кимнингдир (балки улар отаси, онаси, бобоси, бувисидир) унинг бахтини эртароқ кўргиси келганидан бахтсизга айланадилар.
Бахтга муносиб бўлмай Бахт тахтига кўтариладилар. Ҳаёт тақозоси шуки Лайлига Манжун, Фарҳодга Ширин, Ромеога Жулетта муносиб. Уларнинг ҳеч бири ҳар биримиз каби бебахтликка муносиб эмас. Аммо тақдирнинг ёзиғи бошқа.
У Лайлига Фарҳодни, Ширинга Мажнунни, яна бошқага бошқани дучор қилаверади. Бу машқимиз халқимизнинг гўзал ибораси билан бошланади. «Гулни гулга қўш фалак»…
ГУЛНИ ГУЛГА ҚЎШ ФАЛАК
Гулни гулга қўш фалак, умрин барбод айлама,
Лайлига Мажнунни бер, жуфтин Фарҳод айлама.
Ёрига талпинса дил, васлини қизғонмагил,
Ошиқни маҳзун қилиб, ағёрни шод айлама.
Ул ойнинг ёғдусидан майл уйғотган ўзинг,
Армонлар зулматидан қисмат бунёд айлама.
Кўнгилсиз кўнгилларнинг боғлама тақдир ипин,
Зурёдинг бадбахт қилиб сўнгра фарёд айлама.
Меҳрсиз хазон бўлгай ҳатто умид гулшани,
Амирдек ҳаёт шоми оқибат “дод” айлама.
Amirkul Karimov
https://www.facebook.com/amirkul.karimov

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.