Таниқли қалам соҳиби ва журналист И.Хушев китобининг академик Сахаровга бағишланган 4-боби ушбуни ёзишимга турки бўлди.
1980-1990 йилларда академик Сахаров олимлар жамоаси, айниқса ёш олимлар даврасининг долзарб мавзуларидан эди. Академикларнинг мутлоқ кўпчилиги Сахаровнинг расмий тарафдорлари эди. Академик С.Н.Рижовга ўхшаган айрим олимлар Сахаров тарафдори эканлигини ошкора ҳам айтишар эди. Суратда: Аспирант А.Хоразмий
Академик С.Н.Рижовнинг кенжа ва севимли шогирди сифатида мен ҳам айрим пайтларда Сахаров ҳақидаги суҳбатларда иштирок қилардим. Менинг улардан эшитганим бўйича Сахаров ва Брежнев орасидаги зиддият шундай бошланган:
СССР Фанлар Академияси йиллик ҳисобот йиғилишида қатнашаётган Л.Брежнев: — СССРда илм ва олим фақат доно КПССга ва коммунистларга яъни коммунизмга хизмат қилади, деган.
Йиллик ҳисоботда сўзга чиққан Сахаров: — Илм ва олим нафақат СССРда ва бутун жаҳонда фақат ва фақат инсониятга хизмат қилади. Коммунист бўлмаган Чарлз Дарвин, Алберт Эйнштейн каби олимларнинг ихтиро ва кашфиётлари коммунистларга ҳам хизмат қилаётгани каби, коммунист Сахаров ихтиро қилган водород бомбаси капиталистлар билан бир қаторда коммунистларга ҳам зарар келтириши мумкин, дейди.
КПССнинг кўрсатмаси билан Сахаров барча унвон ва орденлардан мосуво қилинади ва унинг охирги унвони – академиклигини ҳам олишга ҳаракат бошлашади. Олимлик даража ва унвонлари давлат томонидан берилмагани боис, уни Ҳукумат фармони билан олиб бўлмайди.
Академик унвонини олиш учун, Академия устави бўйича, Академия аъзоларининг катта кўпчилиги овоз бериши керак. Шу боис КПСС кўрсатмаси бўйича СССР Фанлар Академиясининг навбатдан ташқари мажлиси чақирилади. Кун тартибида битта масала – Сахаровни академикликдан мосуво қилиш.
Академия аъзоларидан ташқари Иттифоқчи Республикалар Фанлар Академияси президентлари ҳам бу мажлисга таклиф қилинади. Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси президенти Обид Содиқов касалхонадалиги сабаб, ўрнига биринчи вице-президент — академик Сергей Рижов кетди.
С.Рижовни Москвага кузатувчилар орасида мен ҳам бор эдим. Шунда С.Рижов: — Мана, мен айтди дерсизлар, Сахаровнинг академиклигини олиб ташланишига камида, катта кўпчилик овоз бермайди. Майли, фахрий доктор, хизмат кўрсатган фан арбоби каби Ҳукумат берган фахрий унвонларни олсин, буларга Ҳукуматнинг ҳуқуқи бор.
Ноҳатки, булар тушунмайди, номзод, доцент, доктор, профессор, академик деб номланмиш илмий даража-ю унвонлар олимнинг билими, илми-ку бу! Олим, шоир, ёзувчи, мусаввир каби нарсаларни олиб бўладими?! Буларга қолса Навоийнинг Пушкиннинг шоирлигини ҳам, улар КПССга хизмат қилмаяпти деб олишади булар, деб куюнарди бечора С.Рижов.
Икки кундан кейин Рижовни яна ўзимиз кутиб олдик аэропортда. Бизга кўзи тушиши биланоқ: — Мен нима дегандим, Сахаровнинг академиклиги олишаолмади, деди қувониб.
Масала бундай бўлган экан. Кун тартибидаги Сахаровнинг академиклигини олиш масаласи бўйича, биринчи бўлиб сўзга чиққан, КПСС МК секретари академик Борис Пономорёв: -Академик Сахаров СССРни, КПССни дунёга шарманда қилаяпти. У совет олими (академиги) деган юксак унвонга лойиқ эмас, дейди. Бошқа чиққан нотиқлар ҳам шу йўналишда чиқиш қилишади.
Сахаровни академикликдан ўчириш бўйича ёпиқ яшири овоз бериш бошланади. Саноқ комиссиясининг битта аъзоси КПСС МК ташкилий бўлими инструктори бўлади. Бу эса кўпчилик олимларда шубҳа уйғотади ва академик С.Рижов: — “Блютенлар шу ерда, ҳамманинг кўз олдида саналсин”, деган таклиф киритади.
Бугунги чиқиш қилган ҳамма академиклар Сахаровни қоралагани боис, МК апаратидан келган ташкилотчиларда улар қора режасининг амалга ошишига шубҳа бўлмайди ва бюллетенларни залнинг ўзида санашади.
Сахаров академикликдан ўчирилсин деган лоқал битта ҳам овоз йўқ. Ҳамма, ёппасига Сахаровни ёқлаб овоз берган! Нафақат Сахаровни ёмонлаганлар, ҳатто КПСС МК секретари Б.Пономорёв ҳам ёқлаб овоз берган экан. Улар ўйлаганки, агар битта-иккитаси “Ўчирилсин” деб овоз берса, ўша мен эдим дейман, деган фикрда бўлган. Мажлиснинг эртасигаёқ Б.Пономорёв КПСС МК секретарлигида бўшатилади.Лекин у ҳам академиклигича қолди. Шу-шу КПСС раҳбарияти Совет олимлари билан ўйнашмайдиган бўлган.
СССР қулаганидан кейин, айниқса Ўрта Осиё республикаларида Сахаров, Рижов каби жасоратли олимлар бўлмагани сабаб, Академия уставига зид ҳолатда, фан номзоди И.Каримов, умуман фанга алоқаси бўлмаган С.Ниёзовлар академик бўлиб кетишди. Бундай “академик”ларнинг хизматлари боис илм-фанга катта зиён етди. Ҳатто Ўзбекистонда бутун бошли Академия (Қишлоқ хўжалик Фанлари Академияси) тугатиб юборилди.
Яқиндаги суратида домла Хоразмий соч-соқоллари оқарган мўйсафид одам эди. Манабу суратида эса кескин ёшарибди.
Академик Сахаровнинг академиклигидан мосува қилиш борасида расмий СМИда ёзилмаган тафсилотларини домламиз академик Набиев бизга ҳам айтиб берганди.
Академик С.Рижовнинг: «Блютенлар шу ерда, ҳамманинг кўз олдида саналсин”, деган таклифи учун Л.Брежневдан Ш.Рашидов танбеҳ эшитган экан.
Яқиндаги суратида домла Хоразмий соч-соқоллари оқарган мўйсафид одам эди. Манабу суратида эса кескин ёшарибди.
Академик Сахаровнинг академиклигидан мосува қилиш борасида расмий СМИда ёзилмаган тафсилотларини домламиз академик Набиев бизга ҳам айтиб берганди.
Академик С.Рижовнинг: «Блютенлар шу ерда, ҳамманинг кўз олдида саналсин”, деган таклифи учун Л.Брежневдан Ш.Рашидов танбеҳ эшитган экан.