Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…
Гулноз Мўминова 1978 йили Шаҳрисабз туманида туғилган. «Ёшлар» радиоканали ходими. Оилали.
АКСИОМА
Шоира қиз воз кечди
Табиатшунос ошиғидан,
Кўриб қолгач унинг уйида
Қуритилган капалакларни.
09.07.2017
ҚУШ БИЛАН СЎЗСИЗ СУҲБАТ
Уясида ҳурпайган қушча,
Мени душман билма ўзингга.
Майли, ўйла:“Бу ҳам бир тушча”…
Чўп суқмайман мунчоқ кўзингга.
Менинг уям пастроқда — унда
Ором олар кундуз ўйлари.
Элас-элас эшитиларми
Қўшиқларим, кулгим, куйларим?
Мен ҳам битта тункезар қушман,
Бир замонлар қанот етмаган.
Ҳеч битта қуш дайри фанодан
Зўр парвозсиз ўтиб кетмагай.
Ҳа, руҳимда учмоқ умиди,
Шубҳаланма, бу – менинг ростим.
Илк ва сўнгги парвозим чоғи
Қанотингни силкиб қўй, дўстим.
09.07.2017
САРАТОН ҚЎШИҒИ
Кўчалар куй тўқийди
Қадамлар товушидан,
Бул куйга мухлислар ҳам
Топилади бегумон,
Баҳра олар саратон
Кўнгиллар совушидан,
Узлатнишин дилларга
Туйғулар қулар бежон.
Саратон – улкан тандир,
Куйдиради очунни.
Гўлах ўтни аямас,
Кирпик куяр тафтидан,
Худонинг тандирида
Сингиб пишмоқ учунми
Тириклик патнисида
Ёнма-ёнмиз, афтидан…
Меҳр – асли мўрт банддир,
Бул кун тегмас нафи-да:
Саратон – улкан тандир,
Қуёш – олов рапида.
09.07.2017
ТАВСИЯСевган кишимМени пайқасин, десанг,Оёғига ўралашма –
Сал олисдан,
Сал баланддан
Жимгина кузатиб тур.
08.07.2017
Чўққи тонгда янги тушиниЧизганида уфққа яна,Мовий, сариқ, ол, яшил рангларВа мўйқалам қилар тантана.
05.07.2017Бу шоир,Виждони уйғониб қолмасинУчун –Ухлайди китобинКўксига босиб.07.07.2017Чўққи тонгда янги тушини
Чизганида уфққа яна,
Мовий, сариқ, ол, яшил ранглар
Ва мўйқалам қилар тантана.
05.07.2017
Зафар қучаётир даҳрий истаклар –
Инсон не истаса, ўша бўлажак:
Суррогат оналар туққан гўдаклар
Кўзидан умидсиз боқар келажак.
07.07.2017
БОРЛИҚ ГЕОМЕТРИЯСИ
Синиқ чизиқларни хуш кўрар чақмоқ,
Айланани севади ёмғир.
Чизмалари мудом ранглидир –
Камалакнинг юки сал оғир.
Кесма ясаш – дўлнинг ташвиши,
Ўйламайди бошқа ғояни.
Чизмалари нозик, тартибли –
Қор ёд билар симметрияни.
СЎЗЛАРНИНГ УНСУРИ
Сўзларнинг ҳам унсури бордир:
Бири айтилганда
Юрагингни куйдиради
Олов мисоли!
Бири таскин бўлиб янграгай –
Сув сепади оловга.
Яна бири тупроқдай хоксор,
Босиб ўтиш мумкин бемалол.
Яна бирин унсури – Ҳаво:
Усиз тугар ҳаётинг, бироқ
Кўринмайди ўзи мутлақо.