Ойдин Солиҳ (раҳматли) ва Муҳаммад Солиҳларни зиёрат қилиш менинг кейинги йиллардаги орзуимлардан бири эди.
Агрохимик олим сифатида, ватаним биосферасини агрохимикатларсиз (мусаффо) кўриш ниятида узоқ йиллар Каримовчилар билан курашдим. Бир шоирнинг:
Бир ёнда ожизу, бир ёнда кучли, Кураш кетар экан, тарафма-тараф.
Деганидай бу курашда мен якка эдим ва ожизлик қилиб муҳожирга айландим.
Доктор Ойдин Солиҳнинг химикатлардан ҳоли бўлган “Ҳақиқий тиббиёт” китобини ўқиб, ўзимга бир маслакдош топгандай бўлдим.
Ойдин опа билан кўришиш ниятида йўл тараддудини кўрабошладим. Худдий шу пайтда унинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабарни эшитиб жуда изтиробга тушдим. Йўлкира харажатлари учун қарз олиб бўлсада аввалроқ отланмаганимга ўзимни айбдор ҳис қилдим.
Ҳеч бўлмаса Ойдин опанинг қабрини зиёрат қилиш насиб қилар, деган умид билан Туркияга отландим. Дунёнинг энг катта шаҳарларидан бири бўлган Истанбулга биринчи бор отланаётгандим.
Туркияда бирон танишим, йўқ. Турк тилинида яхши билмайман. Солиҳ аканинг на адресини, нада телефонини биламан. Бунинг устига унинг билан таниш ҳам эмасман. Бир кун олдин йўл-йўриқ сўраб ЎХҲ сайтига ёзгандим. “Таваккалчининг ёри Аллоҳдир” дегани асосида Аллоҳга таваккал қилиб йўлга чиқдим.
Ярим кечада, энди қаён борсам экан деган ўй билан Истанбул аэропортидан чиқаётиб қарасам, бир талаба йигит менинг номим ёзилган қоғозни кўтариб турибди. Бу йигит билан у яшайдиган уйга кетдик. Камсуқумгина бу йигит метро ва автобусларга мен учун пул тўлаб, баҳоли қудрат меҳмон ҳам қилиб, мени роса ноқулай аҳволга солган. Аллоҳ рози бўлсин бу талабадан.
Эрталаб нонушта қилиб бўлгандан кейин у йигит биров билан гаплашди-да: -Раис келаётган экан, қабристонга ўзи олиб борар экан сизни, деди. Мен Муҳаммад Солиҳ билан ҳечқачон учрашган ва ҳамсуҳбат бўлган эмасдим.
Тўғрисини айтсам, ҳали келмаган одамнинг салобати босабошлади мени. Қанчадан-қанча машҳур ва мансабдор одамлар билан кўришган бўлсам, менда бундай ҳолат бўлмаганди. Дунё таниган сиёсатчи ва шоир, Каримовдай диктаторни зир титратаётган одамнинг салобати босар экан шекилли.
Кўп ўтмай Муҳаммад Солиҳ кириб келди. Эски қадрдонлардай қучоқлашиб кўришдик. Кўринишидан баланд бўйли ва салобатли бу одам камсуқум ва оддий бир инсон экан.
Исмат Хушев тасвирлаган қора “Волво” машинасида тансақчилар билан Ойдин опанинг қабрини зиёрат қилгани “Қорааҳмад” қабристонига йўл олдик.
Ойдин опа орам топган ва устида гуллар очилиб турган қабр олдига бориб ўзимни тута олмай йиғладим. Солихлар ҳам менга қўшилиб кўзларига ёш олишди. Тўғрисини айтсам, яқинларим вафот этганида ҳам бунчалик ўксинмагандим.
Шу ерда онасининг устидаги сал чўккан тупроқларни тузатаётган Темур Солиҳни ҳам учратдим. Спортчилиги ҳам билиниб турган балан бўйли, кулиб турган бу йигит менда яхши таассурот қолдирди.
Ўрни келганида айтсам, Муҳаммад Солиҳнинг тансоқчилари И.Каримовникига ўхшаб бепаришта ва қўрқинчли эмас, аксинча, ёқимли ва дилкаш одамлар эди. Шу боисми билмадим, уларни тансоқчи деб ҳам ўйламайди одам.
Ойдин опага дуои хайрлар қилгандан кейин биз Муҳаммад Солиҳ билан хайрлашдик. Мен Истанбулдаги машҳур масжидлар ва бошқа жойларни зиёрат қилиш билан машғул бўлдим.
Кетишим олдидан М.Солиҳ мени уйига, бир пиёла чойга таклиф қилди, мен бордим. Солиҳлардай бир машҳур одамлар кошонада яшаса керак. Уларнинг ишлатадиган қошиғ-у, пиёлалари ҳам тилладан, танаввул қиладиган емишлари шохона бўлса керак, деган фикрда эдим. Тескариси бўлиб чиқди. Яшайдиган уйлари оддий, емишлари-ю, чойнак-косалари бизникича ҳам йўқ эди .
Набиралари ҳам оддийгина кийинган, тартибли эди. Каттаси(4 ёшлиси)ни дарров танидим. “Дунё ўзбеклари”да бобоси (М.Солиҳ) билан тушган суратини кўргандим. Кичкинаси ундан ҳам ширин (кўз тегмасин) эди. Нимаси биландир менинг бир ёшли ўғлим – Муҳаммаджонни эслатарди. Ўғлимни соғинганимданми, уни бағримга босиб, ҳидлаб-ҳидлаб бошидан ўпдим.
М.Солиҳ Ойдин опанинг “Ҳақиқий тиббиёт” китобини ва ўзининг “Пайғамбарлар тарихи” китобларига дастхат қўйиб менга совға қилди.
Бир пиёла чой устида Муҳаммад Солиҳдан, эндиги (2015) йил 60 га тўладиган Жаҳонгир Муҳаммад ҳақида сўрадим. М.Солиҳ: -“Бир пайтлар Ўзбекистонда кучли журналист 2 та бўлса биттаси, агар битта бўлса ўшанинг ўзи Жаҳонгир, деб тан олинган журналист, ҳозирда қалами ўткир адиблардан бири у”, деди. Унақа-бунақа ижодкорни тан олмайдиган саркаш шоирнинг бу гапи Жаҳонгир Мухаммадга берилган катта баҳо эди.
Шундан кейин қизиқсаниб, “Бирлик”нинг раиси, доим уни ҳақоратлаб ёзадиган Абдурахим Пўлатов ҳақида сўрадим. Уни роса бўралаб сўкса керак, деб ўйлагандим. Аксинча: -Аллоҳ инсоф бериб, ҳидоятга бошласин уни”, деди М.Солиҳ. Шунда беихтиёр: -Ҳа, бу бекорга “Солиҳ” эмас экан”, деган фикр ўтди миямдан.
“Хоразмийлар Истанбулда” деган мавзу учун суратга тушишни илтимос қилдим ундан. Суратга тушдик .
Шунда мен: “Солиҳ ака, кулиб тушсангизчи суратга”, дедим.
“-Афсуски, кулишга арзийдиган иш қилганимиз йўқ ҳали. Миллионлаган ўзбекларнинг бир бурда нон учун, ўрислар, қозоқлар ва бошқаларнинг эшигида қул бўлиб юрган бир пайтда, нафақат ҳандон отиб куладиган, беўхшов лапанглаб рақсгада тушадиган лидерлар бошқа тоифадан”, деди М.Солиҳ.
Учрашувимиз қисқа бўлганига афсусландим, биз қучоқлашиб хайрлашдик. Мен М.Солиҳни шундай кашф қилдим: -Аллоҳнинг “Самад” каби сифати билан бошқалардан кўпроқ сифатланган, машҳур Муҳаммад Солиҳ – имон-эътиқодли, оддий бир инсон экан.
Қани эди ҳар биримиз Солиҳдай бўлаолсак. Ё насиб.
Ахмад ҳожи Хоразмий Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.
Мақола холислик билан ёзилган, бу тушинарли.
Домла Хоразмий М.Солиҳнинг уйида, бу ҳам етмаганидай у билан қучоқлашиб суратга тушиб уни эълон қилган. Буни Каримов замонида эканлигини ҳисобга олсангиз бу Хоразмийнинг жасурлигими ёки “Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич!” деганими?!
Аввал бундай жасурликни Солихнинг уйида ош еган И.Хушев ҳам қилганди. Бу Хоразмий ва СурКаш қаҳрамонларни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин-да.
Илохим!!!!! Мухаммад Солих ва Ахмаджон хожи Хоразмийларга ватанлари хурриятини куриш, яшаш, ватанлари углонларига насихатгуй булиб, узок йиллар умр куриш насиб этсин!!!!!
Мақола холислик билан ёзилган, бу тушинарли.
Домла Хоразмий М.Солиҳнинг уйида, бу ҳам етмаганидай у билан қучоқлашиб суратга тушиб уни эълон қилган. Буни Каримов замонида эканлигини ҳисобга олсангиз бу Хоразмийнинг жасурлигими ёки “Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич!” деганими?!
Аввал бундай жасурликни Солихнинг уйида ош еган И.Хушев ҳам қилганди. Бу Хоразмий ва СурКаш қаҳрамонларни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин-да.
Men M.Solihni ko’rmagan bo’lsamda uning asarlaridan juda yaxshi insonligini bilib olganman.Muhammad Solihni Ollohim o’z ponohida asrashni so’rayman.
Мақолани ўқиб Хоразмийга ҳам Солихга ҳам рахмат дейишдан бошқа илож йўқ.