Санжарбек ва шайх МСМЮнинг барча ихлосмандларига! Аввало ассалом алайкум!
Мен деярли 30 йиллик изланишларим натижасида дунёга келган “Жаҳолат жарлиги…” туркумидаги мақолаларим эълон қилинишидан олдин “Ҳужжатул ислом” Абу Ҳомид Ғаззолийнинг : “Ҳар бир бандага ақлининг меъёрига кўра ўлчаб ва фаҳмининг мезонига кўра тортиб бер … Акс ҳолда меъёрлар турлича бўлгани учун инкор пайдо бўлади”, (Иҳё…дан 142 бет), деган огоҳлантиришларини албатта назарга олганман.
Шу пайтгача “Дунё ўзбекларида” босилган туркум мақоларимга ёзилган шарҳларда бир қанча зиёли маърифатли ўқувчилар ўзларининг илиқ ва ижобий фикрларини қолдирганлар. Фақат шайхнинг “Алихан” лақабли бир мухлиси “сен кимларнинг топшириғи билан шайхимизнинг обрусини тўкмоқчи бўлаяпсан?”, деб маломат қилганди.
Энди Санжарбек лақабли киши “шайх ҳазратларига тош отманг!” деган очиқ хат ёзибди. Аммо, у мақоламдаги “шайхга отилган бирорта тошни “ конкрет ҳужжатлар билан исботлаб бермабди.
Агар у менинг мақоламни ҳақиқатдан ҳам бошдан оёқ диққат билан ўқиб чиққанида, тошни биринчи бўлиб мен эмас, шайх томонидан отилганини, шайхнинг ғоятда масъулиятсиз, тутуруқсиз тарзда: “ислом душманлари “ёзувчилар, олимлар, файласуфлар, журналистлар ва яна бошқа шаклларда учрайдилар. Уларнинг вазифаси ҳам мусулмонларни диндан қайтаришдир”,- деган иддаосига ўз эътиборини қаратган бўларди.
Энди мақсадга ўтсак. Мақоланинг ёзилишидан асосий мақсад шайхга тош отиш эмас, балки айни шу кунларда жаҳон матбуотида ва интернет каналларида ёвуз диний экстремистик кучлар томонидан қирғинбарот жанглар кетаётган “ИШИД- Ироқ ва Шом Исломий Давлати ёки халифалиги” мужоҳидлари сафида “ислом халифалигини қураман” деб алданиб юртимиздан «хижрат»га чиқиб кетган ва ” Ўзбекистон исломий ҳаракати” жангарилари сафида «жиҳод» қилиб юрган ҳамюртларимиз ҳам борлиги учун “улар қачон, нима сабабдан бундай йўлга кириб қолдилар?” деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қилинганини Санжарбекнинг ўзи ҳам яхши билади.
Санжарбекнинг “Очиқ хати”даги кириш қисми менинг мақоламда кўтарилган мавзуга умуман алоқаси йўқ: (кўчирма): “яратганнинг ҳикмати” ва “жудоликни истаб колибди дея айтиш мумкин…” “жахон динлари тарихи фалсафаси мутахассиси деб айтибдилар” бундай мутахассиликни узи динсизликга етакловчи омилдир….,
Жавоб: Мен мақолаларимда ўзимни “мутахассис” эмас, тадқиқотчи яъни изланувчи деганман. Тадқиқотчи бу- Худо берган ақл фаросати билан бир неча ўнлаб, юзлаб манбааларни ўқиб ўрганиш –тадқиқот қилиш натижасида ўз нўқтаи назарига эга бўлган шахсдир.
Жавоб: Менинг аҳли аёлим 1997-2000 йилларда Хадичаи Кубро номидаги хотин-қизлар диний ислом билим юртини қизил дипломга тугатган. Лекин унинг тўрт йиллик умри араб граматикасини ёдлаш, Қуръон ёдлаш, хадис ёдлашга беҳуда сарф бўлгани учун афсусланаман. Чунки аёлимнинг бу ўқув даргоҳидаги устозларининг “исломий илм” савияси “беш вақт намоз ўқимаган одамлар қабрда илон- чаёнларга ем бўлиб ётибди” деган сафсата даражасида эди.
Санжарбек: Аёлларни бегона эркаклар олдида очик-чочик юриши фахшни яъни бегона эркакни жунбушга келтирмаса, бу ишни фахш дейилмаса булар…..лекин 80 га кирган отахон 17 ёшар ярим ялангоч кизни курса, хеч булмаса, тамок кириб йуталиб, бир тамшаниб куймаса булмаса керак а???”
Жавоб: Менинг мақоламда кўтарилган мавзуга умуман алоқи йўқ бундай тумтароқ жумлаларидан бирорта жуяли маъно, мантиқ топаолмадим. Шунинг учун мен Санжарбекни “ўзи айтаётган ҳар бир гапи учун жавоб бераолмайдиган масъулиятсиз кимса ” эканлигига амин бўлдим.
Аслида, мен “Қуръони карим”нинг ўзбекча маънолари таржимасини камида уч мартадан кам ўқиган ( бир марта шошилмай, диққат билан ўқиб чиқиш учун камида бир ой кетади. ) киши билан ислом дини ҳақида баҳс-мунозарага кириш бефойда эканлигини яхши биламан.
Санжарбек: “ Қобилов.., яъни динлар тарихи мутассиси деган даъво билан кўнглига келган нарсани ёзавериш дешани эмас…”…
Жавоб: Бирорта сатр, бирорта парча билан кўрсатинг, ўша “кўнглимга келган нарсани ёзаберишимни”.
Санжарбек: “МИРЁКУБ КОБИЛОВ, огиз купиртириб мактаётган КАРИМОВ кандай ва кайси тинчликни саклади???? Узбекистонни кимдан химоя килди??? яъни Узбекистонга кимлар хужум киоди ю??? Каримов узбекни кимни хужумидан химоя килди????
Жавоб: Мақоламда юртимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида жамиятимизда ва халқаро сиёсатда юзага келган бир қанча қалтис вазиятларни аниқ далиллар билан ёритганман. Жумладан , ён қўшнимиз Тожикистондаги вазиятни: Ислом жангариларининг раҳнамоси, Тошкент ислом мааҳадини тугатган қози Акбар ҳожи Турожонзода (Қаҳҳоров)нинг: “ Муқаддас урушда тожикларнинг ярми қирилса, қирилиб кета қолсин. Аммо қолганлари билан мен чинаккам ислом давлат қураман!”, деган таҳдиди ўша пайтларда Ўзбекистон шароитида ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлган эди.
Турожонзода бошлиқ исломий жангарилар томонидан 1991-1997 йилларда , Тожикистонда рўй берган биродаркушлик урушида, “Тожикистон Ислом уйғониш партияси”нинг фаоли Муҳиддин Кабирийнинг берган гувоҳлигига кўра, 100 (юз) минг кишидан зиёд инсоннинг қони тўкилгани ҳақида ҳам гапирилган. Мен бу даҳшатли воқеаларнинг бир қисмини ўз кўзларим билан кўрганман. 1920 йилларда большевиклар зуғумидан Ўзбекистонни ташлаб Тожикистонга қочиб кетган Абдулло ва Баҳром тоғаларимнинг болалари, невараларининг бошига тушган фалокатдан хабардорман.
Айни шу кечаю кундузда Яқин шарқ ва ўрта осиё ўлкаларининг экспертлари ҳисобига қараганда ён қўшнимиз Афғонистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудуд чегараларида 45 мингдан зиёд жангари жиҳодчилар- “толибонлар” тўпланиб турганидан ҳам хабарим бор.
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқлари олдидаги беқиёс хизмати, деб мен мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидаги , Тоҳир Йўлдош ва Жума Намонгоний сингари чаласавод муллаваччалар ва бебош раҳнамоларга эргашган оломоннинг “Аллоҳу акбар!” деган қийқирувлари остида, “Ўзбекистонни ислом давлати” деб эълон қилинг!”, деб талаб қўйилган қалтис бир вазиятда, Ўзбекистон диёрида биродаркушлик урушининг бошланиб кетишига йўл қўймаганини назарда тутганман. Ўша таҳликали кунлардан хабардор бўлган менинг ёшимдаги барча ақли расо инсонлар ўша кун воқеаларини инкор этаолмайдилар.
Санжарбек: “Мирёкуб айтмокчи, Каримов тинчлик сабабчиси булса, унда НАЗАРБОЕВ ..ЛУКАШЕНКОЛАР ХАМ КАРИМОВДАН ХАМ ЗУР ЭКАНЛАРДА А???ЧУНКИ УЛАР ХАМ САЛ КАМ 28 ЙИЛДАН БЕРИБ ЮРТЛАРИ ТЕПАСИДА ХУКМРОНДИРЛАР…”
Жавоб: Лукашенко ва Назарбоевларнинг юрти Тожикистон ва Афғонистонга қўшни эмас. 90 йилнинг бошларида уларнинг юртига водий тарфлардан, чет эллардан, Покистон, Туркия ва араб давлатларидан келган даъватчи- “диндорлар” қишлоқма – қишлоқ, уйма — уй юриб омий, аммо имонли мусулмонларимизни “ислом”га даъват қилмаганлар. Халқ ноибларининг мажлислар залида “ислом дини пешволари”дан бирининг, бехосдан ҳа, йўқ, бе йўқ, мажлислар залининг қоқ ўртасидаги минбар томон йўл олиб Аллоҳнинг номидан Давлат раҳбарига диний кўрсатма берадиган даражадагимуфтийси ҳам бўлмаган.
Айни шундай қалтис вазиятларда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов доно халқимизнинг “сутдан оғзи куйган одам, сувни ҳам пуфлаб ичади”, деганларидек агар сал бўш келса, қози Турожонзоданинг дўсти бўлган бу “дин пешвоси ” диний саводсиз, иймонли аммо омий мусулмонларимизни жаҳолат жарлигига қараб етаклашдан сира ҳам қайтмаслигини, фаҳмлаганлиги ҳақида мулоҳаза қилганман.
Эҳтимол, ана “шундан қалтис вазиятларни бошидан кечирган ва мамлакатнинг тинчлиги учун масъул бўлган Ўзбекистоннинг биринчи Президенти, “Ўзбекистонда адолатли ислом давлати қурамиз” , деб дин номидан оғиз кўпиртираётган, аслида Тожикистондаги “ваҳҳобийлар” ва Афғонистондаги “толиблар” сингари ҳокимиятни эгаллашга интилаётган чаласавод муллаваччаларга карши қатъий чоралар кўришга мажбур бўлган эди” , деб хулоса чиқаришимга сабаб бўлган.
Ислом Каримовнинг бошқа соҳадаги фаолияти менинг қизиқишим доирасига кирмайди. Бу мавзуни мендан кўра яхшироқ билган, қўлида ҳужжати бор одамлар ёзсин.
Мақоланинг сўнгида, орадан маълум вақт ўтиб яна Ўзбекистонга қайтиб келган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳукуматнинг юксак минбарда туриб айтишга изн берилмаган: “ Холбуки, Исломда дин билан дунё, давлат билан шариат, мактаб билан масжид орасида фарқ йўқ. Ҳаммаси бир мужассам тана ҳисобланади…”
… “Исломда ҳафтада бир марта ёки йилда бир бора масжидга кириб қўйиб, ўзини мусулмон санаб, қолган вақтларда мактабда, илмий даргоҳларда бошқа фалсафа ва мафкураларнинг ҳукмига буйсуниш йўқ. Масжид илм даргоҳи ҳамдир, илм даргоҳлари эса, масжиддир”, деган ўта радикал, бузғунчи даъватларини шогирдлари ёрдамида ёзган “исломий китоблари”да айтабошлаганини ҳам эслатганман.
Қайси замонда, қайси мамлакатда яшаётганини унутиб қўйган бу шайхнинг омий, аммо имонли мусулмонларимизни ўрта асрларнинг қоронғу қаърига, жаҳолат жарлигига улоқтирмоқчи бўлганини халққа кўрсатиб қўйиш эса ҳар бир маърифатли кишининг инсоний вазифасидир. Ана шундай изтиробли кунларнинг бирида, тонг намози пайтида Аллоҳ юрагимга: “Динни ўз шахсий манфаатлари манбаи қилиб олган айрим шайхлар, менинг номимдан “Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин, ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин, шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин Дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир”.“Аллоҳнинг динини, шариатини, иродасини ер юзида барқарор қилиш учун энг зарур нарса- Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишдир. “деган бузғунчи фитналарни тўқиб менга туҳмат ёғдирмоқда. Мен барча диндаги бандаларимни севаман. Сен буни англадинг, буни бошқаларга, фаросатли, ақл-идрокли ёшларга ҳам етказ. Бу ишни сен қилмасан ким қилади”, деб юрагимга илми ладуний ила илоҳий илҳом берди.
Санжарбек: “МИРЁКУБ ШУНАКА ЗУР БИЛИМДОН ВА ХУЖЖАТ БИЛАН ГАПИРАДИГАН КИМСА БУЛСА, ШАЙХ МУХАММАД СОДИК ХАЁТЛИК ДАВРЛАРИДА, У КИШИГА УЧРАБ, ШАЙХНИ АЙБ “КАМЧИЛИКЛАРИНИ ШАЙХНИ ЮЗИГА ТИК АЙТМАДИ????
АКСИНЧА ГИЙБАТ КИЛИБ ЁТИБДИ”…
Жавоб: Мақолаларимнинг барчаси шайхнинг тириклигида пайтида ёзилган. Мен шайхнинг “Сурат солиш ва ҳайкалтарошлик ҳаром” деган фатвосига қарши ёзган “Исломда сурат чизиш ва ҳайкалтарошлик ҳаром… ми?” деган мақоламни “Халқ сўзи” газетасига бердим. Таҳририят мақолани Ўзбекистон мусулмонлар идорасига рецензия учун юборди. Орадан етти ой ўтгандан кейин келган “жавоб хатни” ўз шогирдлари билан шайх ёзганлиги ҳақида “Мутаассиблик балоси ёки каззобга жавоб” деган мақоламда батафсил баён этганман.
Санжарбек: ФИКРИМИЗЧА, МИРЁКУБ БУЮРТМА МАКОЛА МУАЛЛИФИ ЯЪНИ ШУНДАЙ МАКОЛА ЁЗИШГА МАЖБУР ЭТИЛГАН…
Жавоб: Мен дипломли журналист, мустақил тадқиқотчиман. Ёшим 70 дан ошиб қолди. Вақтим кам, қилмоқчи бўлган ишларим эса жуда кўп. Аллоҳ умр бергунча яшайман. Қачон ва қаерда бу дунёни тарк этишимни билмайман. Ўша куни мен Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳнинг олдига ёруғ юз билан боришимга имоним комил. …
Санжарбек: … ЁКИ УЗИ АКЛИ ЕТМАГАН ИШГА КУЛ УРГАН КИШИДИР…
Жавоб: Ишончим комилки, мақолаларимни синчиклаб ўқиган жуда кўпгина кишилар Санжарбекнинг бу фикрига асло қўшилмайди.
Санжарбекнинг “очиқ хатига” ёзилган комментларнинг бирида шайх мухлисларидан бири шайхнинг ислом оламидаги хизматларини санаб бизнинг шайх “араб жумҳур уламолари кенгашларининг аъзоси”, энг буюк 5 та шахсдан бирини нега беҳурмат қиласиз, дебди.
Шуниси ажабланарлики, араб дунёсида кейинги бир-икки юз йилдан бери бирорта янги фикр айтган, бамаъни уломо чиққани йўқ. Уламоларнинг илми даражаси, бири юзлаб ҳадисларга таяниб “Аллоҳ акбар” ошкора айтилади”, деб китоб ёзган бўлса, бошқаси ҳам шунча ҳадисни мисол келтириб “Аллоҳу акбар” хуфия айтилади, деб китоб ёзган.
Аллома шайх МСМЮнинг устози, Суриялик шайх, мураббий, марҳум доктор Рамазон Бутий деганлари “Мазҳабсизлик-бидъатдир” деган китобида “бир марта айтилган “уч талоқ” билан орага “уч талоқ” тушади”, деган фатвосини илмий исботлаш учун хотинини бегона эркак билан ушлаб олган Умайвир Ажлоний деган бир кишининг пайғамбаримизнинг олдиларига келиб “мен хотинимни бегона эркак билан ушлаб олдим, шунинг учун уни уч талоқ қўяман”, деган хадисни мисол келтирибди. Айтингчи, шу ҳам энди исломий илм бўлдими? Хотинини бегона эркак билан ушлаб олган эркак, агар у даюс бўлмаса, хотинини уч талоқ талоқ қилмай бошига кўтарсинми?!
Энди ўша 5 та машҳур шайхлардан бири МСМЮнинг илмидан ҳам бир намуна келтирамиз. 1400 йилдан бери ислом динини, Қуръони каримни ўзларига тирикчилик манбаи қилиб олган муллаларнинг энг асосли далилини — шайх МСМЮнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” туркумидаги 18 жуз “Тиб ва дам” китобидаги “ Қуръон ила дам солиш ва унга ҳақ олишнинг жоизлиги” ҳақидаги ривоятидан топамиз.
…”Набий с.а.внинг саҳобаларидан бир гуруҳи (ўттиз киши) сафарларидан бирида жўнаб кетдилар. Араб маҳаллаларидан бирига тушдилар. Унинг аҳлидан ўзларига зиёфат беришини сўрадилар. Улар зиёфат беришдан бош тортдилар. Шу пайт ўша маҳалланинг бошлиғини чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўришди. Ҳеч нарса наф бермади. Шунда улардан баъзилари: “Анави келган гуруҳнинг олдига борсангиз, эҳтимол улардан бирортасидан бирор нарса чиқар”, деди. Уларнинг олдиларига бориб: “бошлиғимизни чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўрдик. Ҳеч нарса фойда бермади. Сизлардан бирортангизда бир нарса борми?” дедилар. ”Бор. Аллоҳга қасамки, мен дам соламан. Лекин сизлардан бизни зиёфат қилишингизни сўрасак, зиёфат қилмадингиз. Бизга бир ҳақ тайин қилмагунингизча, дам солмайман”, деди қавмдан бир киши. Бир қанча қўйга келишишди. У бориб “Алҳамду лиллаҳи роббил оламийн”ни ўқиб, дам сола бошлади. (Бемор) худди боғлови ечилгандек, ҳаракатга тушиб кетди. Уларнинг баъзилари: “Бўлишиб олинглар”, дейишди (ўттизта қўйни). Аммо дам солган киши: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурига бориб, бўлган нарсани айтмагунимизча ҳеч нарса қилмай туринглар. Кўрайлик-чи бизларни нимага амр қилар эканлар”, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўша нарсани зикр қилдилар. Шунда у зот: “Унинг дам эканлигини сенга ким билдирди? Тўғри қилибсизлар. Тақсимлаб олаберинглар. Менга ҳам бир улуш беринглар”, дедилар.
Бошқа бир ривоятда қуйидагилар ҳам бор: “Бас. Уларнинг баъзиларига бу ёқмади. “Аллоҳнинг Китоби учун ҳақ олдинг”, дедилар. Мадинага келганларида: “Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг Китоби учун ҳақ олди”, дедилар. Шунда у зот: “Сиз ҳақ оладиган нарсаларнинг энг ҳақлиси Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидир”, дедилар”..(кўчирма тамом). Шайхнинг мухлислари унинг бу илмга қойил қолгандирлар. Менда эса учта туғён уйғонди. Саҳобаларнинг тиланчилиги, дамни Худо йўлига эмас, ҳақ олишлари учун ўқиганлари ва ”менга ҳам бир улуш беринглар” деб пайғамбаримизга қилинган тўҳмат. Чунки, Пайғамбарлар садақа емайди, ҳадяни қабул қилади”, деган ривоят машҳурдир.
Санжарбек: “ВА ОХИРГИ СУЗ;
ВА АФСУСКИ, БУ МАКОЛАСИ БИЛАН МИРЁКУБ, УЗИГА ДУШМАН КУПАЙТИРАДИ ХОЛОС ЁКИ АЙТИБ УТГАНИМИЗДЕК..БУ КИШИНИ ЮКОРИГА ЮКСАЛИШДАН, ПАСТГА ТЕЗЛИК БИЛАН ЭНИШИ БОШЛАНИБДИ.”
Жавоб: Мен Худодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайман. Юксалиш, пастга энишни эса сизга ўхшаган “фолбин”лар эмас, вақт кўрсатади.
Санжарбек: “БИЗНИНГЧА МИРЁКУБ БУ МАКОЛАСИНИ КАРИМОВНИ КИЗИ ЛОЛА КАРИМОВАГА ЖУНАТСА…ЛОЛАГА ЁКИ ТАТЯНА КАРИМОВАГА ЁКИБ КЕТСА, БЕШ УН СУМ БЕРСАЛАР КЕРАК…
Жавоб: Мен таниганлар жуда яхши билишадики, мен ҳеч қачон пулга, мансабга, сохта обруга қизиқмаганман. Жуда кўп пиёда юришни, велосипедда учишни, тоғларга чиқиб саломатлик сўқмоқлари бўйлаб бир неча кунлик сафарларга кетишни, тоғу- тошларда, табиат қўйнида ёлғиз қолиб фикрлашни яхши кўраман. Моддий тирикчилигим ўтадиган даражада ризқимни Аллоҳ бериб турибди. Менинг иккита ўғлим АҚШда яшайди. Мен ҳам АҚШда олти ой яшаб Ўзбекистонимиз тупроғини соғиниб қайтиб келдим. Хоҳлаганда яна қайтиб боришим мумкин.
Facebookдан Мирякуб Кобилов сайтига кирсангиз менинг ҳақимдаги маълумотингиз анча кенгаяди.
Санжарбек: “ЯЪНИ БУ МАКОЛА ШУНДАН БОШКА НАРСАГА ЯРАМАЙДИ…”
Жавоб: Мен аминманки, сизнинг бу хулосангиз, Ғаззолий ҳазратлари айтганларидек , сизнинг тарозу- мезонингиз даражасидадир! Иншаоллоҳ бир куни бу мақолалар тўплами китоб дуконларида сиз алқаган шайхнинг китоблари ёнидан ўрин олади.
Сўнги изоҳ: Юртимизда номи чиққан машҳур шайхнинг муридларидан бирининг менга ғазабланиб ёзган хатида: “Сиз ўзи қайси дин, оқим, мазҳабда?!” деган саволни берибди. Жавоб: тасаввуфда: “Худогў бо художў фарқ дорад”, яъни, “бўлар -бўлмасга Худонинг номини тилга олиб сафсата сотувчи билан Ҳақиқатни- Худони изловчи — Ҳақ таолонинг ишқи, Унинг Зоти, Моҳиятининг моҳиятини англашга интилувчи” ларнинг фарқи бор,” деган ажойиб гап бор. “Художў” ислом шариатининг тор доирадаги бирорта мазҳабига сиғмайди. У Аллоҳни ҳамма ерда излайди. Мен 1988- 2005 йилгача, 17 йил давомида мунтазам равишда масжидга қатнаб ислом шариатидаги барча амалларни бажаришга ҳаракат қилганман. Бир куни Тошкентдаги “Новза” масжидига жума намозини адо этгани кирдим. Қиёмга азон айтилиш олдидан имомнинг худди осмондан тараша тушгандай қилиб: “ораларингиздаги битта ғаламис мени “мерседес” машинаси бор, никоҳларни ўқиш учун 50 доллар олади “ деб, теппага ёзибди, қўлингдан келса, сен ҳам олда!” деган дунёвий ғам- ташвишини гап дарвоза қилгани эшитганимдан кейин Яратувчи Парвардигор билан менинг ўртамизда даллол- мулло, масжид, мазҳаб ва динларга ўрин йўқлигини англаб етдим.
Ўз ибодатларимни уйда бажараман. Аллоҳ ёдга олинган ва унга ҳамду сано айтилган ҳар бир макон ёрлақаланган эканлигини биламан. Аллоҳга муножотларимни араб, форс, ўзбек тилларида, гоҳида рус ва инглиз тилида ҳам ўқийман.
Ҳазрати Жалолиддин Румийнинг: “Ошиклар миллати динлардан жудо. Мазҳабу миллати биргина Худо”, деган эътиқодига амал қиламан.Мен, Абу Бакр ар-Розий, Ибн Сино, Ибн ал-Арабий ибодат қилган, “ошиқларни маҳв этгувчи, фосиқларни авф этгучи меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ, турли мазҳаб муллоларига кўр- кўрона тақлид қилувчи мусулмонларнинг тушунчасидаги “дўзахни олдиндан яратиб қўйган” Худодан фарқ қилади. Аслини эса Аллоҳ билур!
Санжарбек агар жавоб хатимни диққат билан ўқиган бўлса, мен, у билган барча гапларни билишимни, аммо у мен билганларимнинг жуда кўпини билмаслигингизни инкор этмаса керак. Менинг етмиш йиллик умрим давомида кўрган- кечирганларим ҳақида эса гапирмай ҳам қўяқолайлик.
Юртимиз тинч- омон бўлсин! Жавоб хатини эринмасдан диққат қилиб ўқиб чиққанларнинг барчаларига Худодан тавфиқ тилайман!
Мирёқуб Қобилов.
Журналист, жаҳон динлари тарихи ва фалсафаси бўйича мустақил тадқиқотчи.
Илтимос, МСМЮ деб ёзманглар, Манчестер сити Манчестер юнайтед билан аралашиб кетяпти.
Хозир айникса ситини дисквалификация килишди жуда алам килади. Ни за что дисквалификация
Кобил Миллажонов, лоф уришга истидодингиз кучли экан. Урта Осиега ислом олиб келишганда, араб кушини ичида сизнинг кабиладошларингиз форслар купчиликни ташкил этган. Агар тарихни урганиб чиксангиз, мусулмон оламида эрон маданияти кучайгандан сунг, ислом дунёси инкирозга учрай бошлаган. Ислом динини талкин этмокчи булганлар хам, реконструкция килмокчи булганлар хам асосан форслардир. Инсонлар килган хатоларларни динга агдариш бу дахрийликдир.
Энди жиддий айтсам, Ислом динининг бошига унинг ёлғонлари етди. Ундаги ёвузликни хам, вахшийликларни хам оммага фазилат деб уқдириб, кўнмаганнинг калласини узавериб Ислом мунофиқ, ўлимдан қўрққани учунгина номига намоз ўқиб юришга мажбур бўлган, аслида ичида Исломдан нафратланадиган иккиюзламачи одамларни тарбиялади. Совет даврининг илк йилларида бу вахшийлар динидан зериккан бир неча 10 минглаб аёлларнинг паранжини оловга ташлаганларини эсланг, тарих учун арзимаган муддат бўлган 20- 30 йил оралиғида ўзбек миллати атеизмга кўникиб бўлганди.
Шунчалар тез унутилди бу дин, тўғрими?
Энди менинг лофчилигимга келсак, лофчи деб.сиз тарафини олаётган шайхни айтса ярашади. Унинг Исломнинг Ўрта Осиёга кириб келиши хақидаги мақоласини ўқиганмисиз? Мен «Мусулмонлар Самарқандни бир томчи қон тўкмай олдилар» деган жойини ўқиб, очиғи кулиб юборганман. Яхшиям шайх «араблар Самарқандга келиб конфет тарқатишган» деб юбормабди.))
Kobil aka
Sizga hurmatim kundan kun oshib bormoqda. Insonning aqli islom dinidan ozod bo’lsa erkin fikr yurita boshlar ekan. Tangrim sizni qo’llayapti.
МК сиз 70 га кирдим, журналист, тадкикотчиман дебсиз, минг афсус минг афсус одам булмабсиз тарбиянгиз 70 да хам тугри булмабди МСМЮ, Алихон лакабли деб, Санжарбек деган мухлиси деб ёзаяпсиз. Лакаб хайвонларга берилади Инсонларга исм берилади Алихан исмли одам.Сизнинг тадкикатларингиз факат сизнинг узингиз учун, хамма узи учун бир нарсани билишни, мукаммал билишни хохлайди, яна сиз мени хам Шайхнинг мухлиси деб уйламанг.Сизнинг тадкикатларингизни агар китоб укисангиз ХАММА тадкикатингиз КИТОБда топилади
Кобил Миллажонов, ислом- бу итоат дегани, яъни, инсонларни, табиатни яратган, ризк берган, охиратда хамма жонзотлар Унинг узига кайтадиган Яратган Зотга итоат киладиган инсонлар ва жинлар дини. Мана шу динда Яратган Зот сузлари билан инсонларга кандай яшаш, узини кандай тутиши, нималарга амал килиш хакида курсатма берилган Китоб-Куръони Карим бор. Агар жамият уз манфаатларини ушбу Курсатмалардан юкори куйса, демак жамият адашганлар жамияти. Агар жамият ушу Курсатмаларга амал килса, бу жамият кам булмайди. Моддий бойликларга, кунгилхушликка учган, Яратганнинг Курсатмаларига амал килмаган, Яратган такиклаган нарсаларни узларига хумор килиб олган бир канча жамият урни-туги билан кирилиб кетган. Одлар кабиласи, Нух алайхи вассалом халки, садомитлар мана шулар жумласидан.
Islom dini arablarga itoat degani kelib chiqayapti. Islom dini arablarning milliy manfaatiga xizmat qilmoqda. Arabcha o’rgan, hajga bor va arablarga jihod qil. Arabcha ism qo’y. Arablarga qarab ta’zim qilib namoz o’zi. Arabarga qizingni to’rtinchi xotin quli ber va hakozalar.
Hey Muxlis
Aql yoshda emas boshda. Tem bolee sizlarga yo’l ko’rsatilmasa bir joyni portlatib yuborib jihod qilib yuborasanlar arablarning ko’rsatmasi bilan.
Алихан, «…Агар жамият ушу Курсатмаларга амал килса, бу жамият кам булмайди….»
Ўрта Осиё мана шу гўёки илоҳий қонунлар бошқаруви остида салкам 13 аср яшади, оқибати хаммамизга маълум. Яхшиям Чор Россияси, кетидан Совет мафкураси келиб бу ибтидоий шариат тузумидан қутилдик ва Ўзбекистонга собиқ президент демократия пойдеворини пухта қилиб қўйиб кетди. Сиз кабиларнинг ҳаёлий адолат ва фаровонлик декорацияси ортидаги феодал- диний бошқарув тизими энди қайтиб келмайди. Сиз айтган «Аллохнинг қонунлари» динга муккасидан кетган тор бир доирадаги одамлар учун балки мухимдир, лекин бугунги реалликда Ўзбекистоннинг янги қонунлари бу ибтидоий қонунларни тан олмайди.
Ундан ташқари, вақт ва замон, маърифат таъсири ортидан жамиятда ахлоқ нормалари хам ўзгариб кетган. Сиз айтган «мутлақ адолатли қонун» қулдорликни, одамларни асир олиб сотишни, аёлларни ярим одам хисоблашни, кўпхотинликни фазилат деб билган, баччабозликка, педофилияга кўз юмган бўлса, бугунги кун тушунчаларида эса бу холатлар жиноят деб қабул қилинади. Аёлларни чимматга ўраш, 4 девор ичида сақлаш, хукмдорларнинг юзлаб хотинга уйланиб уларни харамларда сақлаш, бу аёлларни қўриқловчи қулларни бичишга бугун йўл қўйилмайди.
men haqiqatparvar inson sifatida shuni aytmoqchiman . Shayh to’gri bilimli inson ko’p kitoblar yozdi men buni tan olaman lekin shayh nimani yozgan bo’lsa to’gri deyish bu no’to’gri islomda Muhammad(A.s) boshqa har qanday odamni gapi olinishi ham inkor etilishi ham mumkin o’z vaqtida o’sha mazhabboshi imom abu Hanifa g’ayri din insonlar bilan ribo oldi berdi qilsa bo’ladi deb fatvo bergan ammo shogirdi yusuf olmagan ekan deb eshitganman va menimcha bu haqiqat abu hanifa shunday hato qilgan ekan shayh uning oldida kim bo’libdi yana bir marta aytaman men shayhni yomon kimsa yoki uni muhokama qilish niyatida emasman shunchaki shayh ham inson bo’lgan u ham hato qilgan hato yoki bahsli fatvolar bergan bo’lishi mumkin uning eng mashhur o’ta darajada bahsli va ishonish qiyin bo’gan fatvolaridan biri plastik kartochkani naqd pul qilish harom va bu ribo deb fatvo bergani . shahsan men bu fatvoni tan olmayman o’zbekistondada obnalichka qiladiganlarni tutib qamab obnalichka noqonuniy deb elon qilingan payda balki hukumatga qarshi bormay deb berganmi bilmadim bu fatvoni
hullas kalom hulosa SHAYH HAM ODDIY INSON U HAM HATO FATVOLAR BERGAN BO’LISHI EHTIMOLI BOR U ODAMNI MUQADDASLASHTIRISH shart emas U NIMA DEGAN BO’LSA 100 FOIZ HAMMASI TO’GRI DEYISH AQLI YO’Q KO’R ODAMNI ISHI
Musulmonchilik bu janjal va g’iybatdan iborat ekan. Qachon qarasang vaqtini janjalga va g’iybatga sarflaydi. Bir qarasang kofirlar yomon, juhudlar la’natlangan, shialar yomon, navro’z yomon, 4 ta xotin olish, terrorchilik qilish, jihod qilib odam o’ldirish, hayitlik oldi, soati tilla, mashinasi bor va bir-biriga mag’zava to’kish. Undan ko’ra foydali ish qilib ozroq halq uchun foydali ish qilinglar. Mardikorlar ham sizlardan yaxshi. Mehnat qilib pul topib oilasini boqadi.
haqiqat uchun bahslashish behuda vaqt o’tkazishga va g’iybatga kirmaydi haqiqat bahslarda tug’iladi zero. Ammo vaqtini mahmud q’oshg’ariy ertak afsona cho’pchaklarga to’la deb aytgan tangri zardo’shtiylik degan dinlarni propaganda qilishga sarflash mana buni vaqtini behuda sarflash desa bo’ladi chunki bunaqa dinlarni yosh bolalarga uhlashdan oldin ertak matal rovoyat lar aytip uhlatishdan boshqa narsada sariq chaqalik foydasi yo’q
Kobil aka juda o’tkir savol qo’ydingiz.
Men javob berishim mumkin. Har qanday din jamiyatga xizmat qilishi kerak. Tangrim shunga buyuradi. Lekin islom dinida musulmonlar dinga xizmat qilishga majburlanadi. Islom dini esa faqat arablarga xizmat qiladi. Barcha musulmonlar arablarga xizmat qilishga majburlanadi. Masalan hajga borish, jihod qilish , arabcha o’rganish va arabcha ism qo’yish kabilar. Qur’onni arablar yozgandan keyin soxta din kimga xizmat qiladi. Haqiqiy dinlar xristian va Tangrim dini butun insoniyatga xizmat qiladi.
Maqolaningiz menga juda yoqdi. Sizning fikrlash darajangiz bilan mening fikrlash darajam qariyib bir xil. Bitta farqi siz hali ham Allohga ishonasiz. Men Tangrimga ishonaman. Menga quyidagi firingiz juda yoqdi. Men shunaqa fikrga kelganimga 18 yil bo’ldi.
….Яратувчи Парвардигор билан менинг ўртамизда даллол- мулло, масжид, мазҳаб ва динларга ўрин йўқлигини англаб етдим…
Bunaqa fikrga kleganlar juda ko’p. Lekin aytishga qo’rqishadi mullolardan. Siz baribir Tangrimni taniysiz.
Тинчликни Оллох беради Каримовмас. Узи орхири пайт жуда узича динни чала ярим билволиб маьруза киладиганлар купайиб кетти. Агар бирор савол пайдо булса уна дарров Кур’он еки хадисга солиб курса унга дарров жавоб топиши аник
Мирёқуб домла!!! Дин туғрисида, тарихи туғрисида ёзганларингизни бир қаторини уқиб танишдим, туғри фикрлар! Махтумқули хазратдарини бир туртлигини эслатиб қоймоқчиман::: Махтумқули, кунглинга қайғу келтирма, Бу бир кеч вақтидур, (уткинчи дунё), узингни олдирма, Сузимни тингламадилар — деб хеч қайғурма, Дунё кенгдур, балки тушунадиганлар бордур!!! Хижолат чекманг, домла, минг афсуслар, Ислом дини инқирозда! Реформация деган жараёнсиз тузалмайди бу дин! Эсланг, христиан дини қандай ёвуз, разил, мкнофиқ ва одамхур-конхур эди? Реформалардан кегин, хозир қандай?
Етмиш ёш…бу улуг ёш!!!!албатта хурмат ва эхтиромга лойик ёшдир…
Бирок МИРЁКУБ КОБИЛОВ хазратларига бир нарсани (агар рухсат берсалар ва хаддимиз сигса) айтиб куймокчимиз ки…уламолар ким ки..бир китобни устозсиз узи мустакил укиб чикмокчи булса, албатта китоб бундай укувчини адаштиради дейдилар. яъни бу кишини ёшлари ва турли илмий изланишларини хурмат этганимиз холда… айтамизки.. хоссатан куръон ва хадиси шарифлар илмини мустакил укиш ёки турли таржималардан укиб хукм чикариш хар кандай кишини алдаб куяди. яъни дам солиш хакидаги хадисни (агар хадис сахих булса) турли фикрлар билан рад этиш хатарлидир.
Мирёкуб Кобилов ни аёллари шунча йил Хадичаи Кубро мадрасасида укиган булсалар.. АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН БУ КИШИДАН!!!!
Иккинчи бир мухим масала;
МИРЁКУБ Кобилов хазратлари бир масжид имомини ёмон куриб колган булсалар.. бунга бошка имомларни хеч бир айби, дахллари йук… бу масжид имоми ёкмаса бошка масжидга борсинлар эди…бизни кечирсинлар…гуёки бургага аччик килиб курпага ут куйибдилар айтишларидан…Биз шайх Мухаммад содик хузурларини фариштадек бегунох булган, ёки у кишини айтгани айтган булиши керак демадик ва бундай фикрдан йирокмиз…
Кайта кайта «…Мирёкуб Кобилов хазратлари..» деб мурожаат килибсиз. У киши мени фикримча «хазрат» дейишга арзигурлик хеч кандай иш килмаганлар. Уша ёзган тадкикотларини узларидан бошка хеч ким укимаган булса керак. Мана шу юкоридаги ёзганларидан келиб чикиб шу хулосага келдим. Оддий килиб Мирёкуб ака десангиз булаверади, ёшларини хурмат килиб. Билимлари эса биз учун сабок була оладиган даражада эмас, агарки шу туфайли хазрат номини ишлатган булсангиз.
Тугри, «хазрат» деб аталиш учун одам буюк ёлгончи ва популист булиши керак, тугрисуз ва оми омма нафратидан куркмай хакикатни сузлай оладиган одамлар эса «хазрат» эмас, катта харфлар билан ХАЗРАТИ ИНСОН дейилади. Узларингни аклли курсатган холда муаллифнинг фикрларига эмас, нукул шахсига хужум килябсизлар, мантикий бахс ёки эътироз йук сизларда. Исломий авторитетларга кул булганлар шунака примитив фикрлашади. Дарвоке, юкорида «30 миллион халк шайхимизни йиглаб кузатди» дебсизлар. Ёлгон хам эви билан-да энди. ))
Кузойнакда укисангиз, ойнагини алмаштириб мана бу ёзилганларни кайтадан укинг:
“30 миллионлик Узбекистон ахолиси У ЗОТни кузида ёш билан эсга олади.”
Хакикат шундан иборатки, У инсонни нафакат 30 млн, балки бутун дунёдаги мусулмонлар кузда ёш билан эсга оладилар.
Яна бир гап: Шарх ёзишдан аввал ёзилганларни 1 марта мас, 2 марта мас, 3 марта кайтадан укиб чикиб кейин шарх билдиринг. Булмаса юкоридагига ухшаб сузларни уз холингизча буриб юборишга устаси фаранг эканлигингиз куриниб турибди.
Мен хеч качон бирор макола ёзган инсонни шахсига нисбатан камситиш, хакоратомуз сузлар ишлатмаганман, бундан кейин хам бу хато йулдан бормайман. Лекин бозорга кирсангиз пишган ширин олмани уз нархига сотиб оласиз, хали хом пишмаган олмага уз бахосида пул тулайсиз. Бизга интернет газеталарда тортик этилаётган маколалар хам бир махсулот. Бу маколаларни укиган укувчи уларнинг хакконий бахосини айтишга хаклидирлар!
ASSALAMU ALAYKUM BU INSONDI TANIMAS EKANMAN XOZIR MAQOLASINI U’QIDIM MASXAB GA ERGASHISHLIK YOKIY ERGASHMASLIK INSONDI DINIY ILMI YETARLI BULSA QURONDI TAFSIRI BUYICHAMI FIQIH ILMIDAMI UNDAY MUMIN ODAMGA MASXABGA ERGASHISHLIK SHART EMAS. BIR INSON BIR ISH QILISH OLDIDAN YOKIY BIR QARORGA KELISH OLDIDAN ILIMLI INSONLAR BILAN MASLAXAT QILADI ALLOH BUYURGAN MUHAMMAD ALAYIHISALOM XAYOTIDA SAXOBALAR BILAN MASLAXATLASHGAN ALLOH BARCHAMIZNI XAQ YULDAN ADASHTIRMASIN

Энди форслар айбдор. )) Суннийлар эса доим оппоқ ва кабутардек беғубор. Исломдан нима ёмонлик келган бўлса яхудийларга тўнкалар эди- ку, бу сафар нима бўлди энди, шаблон янгиландими?
Энди жиддий айтсам, Ислом динининг бошига унинг ёлғонлари етди. Ундаги ёвузликни хам, вахшийликларни хам оммага фазилат деб уқдириб, кўнмаганнинг калласини узавериб Ислом мунофиқ, ўлимдан қўрққани учунгина номига намоз ўқиб юришга мажбур бўлган, аслида ичида Исломдан нафратланадиган иккиюзламачи одамларни тарбиялади. Совет даврининг илк йилларида бу вахшийлар динидан зериккан бир неча 10 минглаб аёлларнинг паранжини оловга ташлаганларини эсланг, тарих учун арзимаган муддат бўлган 20- 30 йил оралиғида ўзбек миллати атеизмга кўникиб бўлганди.
Шунчалар тез унутилди бу дин, тўғрими?
Энди менинг лофчилигимга келсак, лофчи деб.сиз тарафини олаётган шайхни айтса ярашади. Унинг Исломнинг Ўрта Осиёга кириб келиши хақидаги мақоласини ўқиганмисиз? Мен «Мусулмонлар Самарқандни бир томчи қон тўкмай олдилар» деган жойини ўқиб, очиғи кулиб юборганман. Яхшиям шайх «араблар Самарқандга келиб конфет тарқатишган» деб юбормабди.))
Kobil aka
Sizga hurmatim kundan kun oshib bormoqda. Insonning aqli islom dinidan ozod bo’lsa erkin fikr yurita boshlar ekan. Tangrim sizni qo’llayapti.
Узр, адашувчилик учун, Али Мухаммад Нурий эмас, Али Хусайн Нурий.
МК сиз 70 га кирдим, журналист, тадкикотчиман дебсиз, минг афсус минг афсус одам булмабсиз тарбиянгиз 70 да хам тугри булмабди МСМЮ, Алихон лакабли деб, Санжарбек деган мухлиси деб ёзаяпсиз. Лакаб хайвонларга берилади Инсонларга исм берилади Алихан исмли одам.Сизнинг тадкикатларингиз факат сизнинг узингиз учун, хамма узи учун бир нарсани билишни, мукаммал билишни хохлайди, яна сиз мени хам Шайхнинг мухлиси деб уйламанг.Сизнинг тадкикатларингизни агар китоб укисангиз ХАММА тадкикатингиз КИТОБда топилади
Кобил Миллажонов, ислом- бу итоат дегани, яъни, инсонларни, табиатни яратган, ризк берган, охиратда хамма жонзотлар Унинг узига кайтадиган Яратган Зотга итоат киладиган инсонлар ва жинлар дини. Мана шу динда Яратган Зот сузлари билан инсонларга кандай яшаш, узини кандай тутиши, нималарга амал килиш хакида курсатма берилган Китоб-Куръони Карим бор. Агар жамият уз манфаатларини ушбу Курсатмалардан юкори куйса, демак жамият адашганлар жамияти. Агар жамият ушу Курсатмаларга амал килса, бу жамият кам булмайди. Моддий бойликларга, кунгилхушликка учган, Яратганнинг Курсатмаларига амал килмаган, Яратган такиклаган нарсаларни узларига хумор килиб олган бир канча жамият урни-туги билан кирилиб кетган. Одлар кабиласи, Нух алайхи вассалом халки, садомитлар мана шулар жумласидан.
Islom dini arablarga itoat degani kelib chiqayapti. Islom dini arablarning milliy manfaatiga xizmat qilmoqda. Arabcha o’rgan, hajga bor va arablarga jihod qil. Arabcha ism qo’y. Arablarga qarab ta’zim qilib namoz o’zi. Arabarga qizingni to’rtinchi xotin quli ber va hakozalar.
Сиздан илтимос катталарни ишига аралашманг, темболее аклиз етмаган нарсага.
Hey Muxlis
Aql yoshda emas boshda. Tem bolee sizlarga yo’l ko’rsatilmasa bir joyni portlatib yuborib jihod qilib yuborasanlar arablarning ko’rsatmasi bilan.
Алихан, «…Агар жамият ушу Курсатмаларга амал килса, бу жамият кам булмайди….»
Ўрта Осиё мана шу гўёки илоҳий қонунлар бошқаруви остида салкам 13 аср яшади, оқибати хаммамизга маълум. Яхшиям Чор Россияси, кетидан Совет мафкураси келиб бу ибтидоий шариат тузумидан қутилдик ва Ўзбекистонга собиқ президент демократия пойдеворини пухта қилиб қўйиб кетди. Сиз кабиларнинг ҳаёлий адолат ва фаровонлик декорацияси ортидаги феодал- диний бошқарув тизими энди қайтиб келмайди. Сиз айтган «Аллохнинг қонунлари» динга муккасидан кетган тор бир доирадаги одамлар учун балки мухимдир, лекин бугунги реалликда Ўзбекистоннинг янги қонунлари бу ибтидоий қонунларни тан олмайди.
Ундан ташқари, вақт ва замон, маърифат таъсири ортидан жамиятда ахлоқ нормалари хам ўзгариб кетган. Сиз айтган «мутлақ адолатли қонун» қулдорликни, одамларни асир олиб сотишни, аёлларни ярим одам хисоблашни, кўпхотинликни фазилат деб билган, баччабозликка, педофилияга кўз юмган бўлса, бугунги кун тушунчаларида эса бу холатлар жиноят деб қабул қилинади. Аёлларни чимматга ўраш, 4 девор ичида сақлаш, хукмдорларнинг юзлаб хотинга уйланиб уларни харамларда сақлаш, бу аёлларни қўриқловчи қулларни бичишга бугун йўл қўйилмайди.
Кобил Миллажонов, исломга карши харакатда хар хил приёмлар ишлатиш оддий хол булиб колган,бунда фалсафадан хам, ёлгондан хам, иккиюзламачиликдан хам,ичдан купорувчиликдан хам хазар килишмайди. Сизга жавоб беришим шартми?, барибир эътиборга олмайсиз. Али Мухаммад Нурий (Бахаулла) фалсафасини менга кизиги йук.
men haqiqatparvar inson sifatida shuni aytmoqchiman . Shayh to’gri bilimli inson ko’p kitoblar yozdi men buni tan olaman lekin shayh nimani yozgan bo’lsa to’gri deyish bu no’to’gri islomda Muhammad(A.s) boshqa har qanday odamni gapi olinishi ham inkor etilishi ham mumkin o’z vaqtida o’sha mazhabboshi imom abu Hanifa g’ayri din insonlar bilan ribo oldi berdi qilsa bo’ladi deb fatvo bergan ammo shogirdi yusuf olmagan ekan deb eshitganman va menimcha bu haqiqat abu hanifa shunday hato qilgan ekan shayh uning oldida kim bo’libdi yana bir marta aytaman men shayhni yomon kimsa yoki uni muhokama qilish niyatida emasman shunchaki shayh ham inson bo’lgan u ham hato qilgan hato yoki bahsli fatvolar bergan bo’lishi mumkin uning eng mashhur o’ta darajada bahsli va ishonish qiyin bo’gan fatvolaridan biri plastik kartochkani naqd pul qilish harom va bu ribo deb fatvo bergani . shahsan men bu fatvoni tan olmayman o’zbekistondada obnalichka qiladiganlarni tutib qamab obnalichka noqonuniy deb elon qilingan payda balki hukumatga qarshi bormay deb berganmi bilmadim bu fatvoni
hullas kalom hulosa SHAYH HAM ODDIY INSON U HAM HATO FATVOLAR BERGAN BO’LISHI EHTIMOLI BOR U ODAMNI MUQADDASLASHTIRISH shart emas U NIMA DEGAN BO’LSA 100 FOIZ HAMMASI TO’GRI DEYISH AQLI YO’Q KO’R ODAMNI ISHI
Musulmonchilik bu janjal va g’iybatdan iborat ekan. Qachon qarasang vaqtini janjalga va g’iybatga sarflaydi. Bir qarasang kofirlar yomon, juhudlar la’natlangan, shialar yomon, navro’z yomon, 4 ta xotin olish, terrorchilik qilish, jihod qilib odam o’ldirish, hayitlik oldi, soati tilla, mashinasi bor va bir-biriga mag’zava to’kish. Undan ko’ra foydali ish qilib ozroq halq uchun foydali ish qilinglar. Mardikorlar ham sizlardan yaxshi. Mehnat qilib pul topib oilasini boqadi.
haqiqat uchun bahslashish behuda vaqt o’tkazishga va g’iybatga kirmaydi haqiqat bahslarda tug’iladi zero. Ammo vaqtini mahmud q’oshg’ariy ertak afsona cho’pchaklarga to’la deb aytgan tangri zardo’shtiylik degan dinlarni propaganda qilishga sarflash mana buni vaqtini behuda sarflash desa bo’ladi chunki bunaqa dinlarni yosh bolalarga uhlashdan oldin ertak matal rovoyat lar aytip uhlatishdan boshqa narsada sariq chaqalik foydasi yo’q
Кобил Миллажоновга: уша маколалар эълон этилганда, тагида ёзилган комментларимни хаммасини укигансиз-ку. Нега кайтадан сураяпсиз?. Муаллифнинг ислом динига жон куйдиргандек килган харакатларини тагида бошка гап борлиги шундок куриниб турар эди. Муаллиф олдини халифаларга ва Оиша онамизга маломат тошини отди, кейин Шайх шахсига хамла килди. Агар, бахайлар узларини алохида дин вакиллари деб хисоблашса, ислом динида кадрланадиган инсонларга маломат тошини отиш бутун мусулмонларни хакорат килишга тенг эканлини билишмайди?. Машхур кинода айтганидек, » Гулчитай, открой личико».
Алихан, сизнингча Ислом идеологияси жамиятимизга хизмат килиши керакми ёки жамиятимиз Исломга хизмат килиши керакми?
Kobil aka juda o’tkir savol qo’ydingiz.
Men javob berishim mumkin. Har qanday din jamiyatga xizmat qilishi kerak. Tangrim shunga buyuradi. Lekin islom dinida musulmonlar dinga xizmat qilishga majburlanadi. Islom dini esa faqat arablarga xizmat qiladi. Barcha musulmonlar arablarga xizmat qilishga majburlanadi. Masalan hajga borish, jihod qilish , arabcha o’rganish va arabcha ism qo’yish kabilar. Qur’onni arablar yozgandan keyin soxta din kimga xizmat qiladi. Haqiqiy dinlar xristian va Tangrim dini butun insoniyatga xizmat qiladi.
Miryaqub aka,
Maqolaningiz menga juda yoqdi. Sizning fikrlash darajangiz bilan mening fikrlash darajam qariyib bir xil. Bitta farqi siz hali ham Allohga ishonasiz. Men Tangrimga ishonaman. Menga quyidagi firingiz juda yoqdi. Men shunaqa fikrga kelganimga 18 yil bo’ldi.
….Яратувчи Парвардигор билан менинг ўртамизда даллол- мулло, масжид, мазҳаб ва динларга ўрин йўқлигини англаб етдим…
Bunaqa fikrga kleganlar juda ko’p. Lekin aytishga qo’rqishadi mullolardan. Siz baribir Tangrimni taniysiz.
Одатда шариъат хукмига кура…
Аввало куръонни куръон билан тафсир-таржима килинади.
Сунги,куръонни хадис билан тафсир-таржима килинади.
Сунгра,куръонни халифалар (турт улуг халифа)ва сахобалар тафсирига ккра улар берган маъно кабул ва макбул этилади.
Демак;хар кандай унвонли ёки унвонсиз мутахассис ёки мустакил тадкикотчи булсин…куръони карим тафсири ёки хадиси шарифлар тафсирига кул уриши учун,албатта араб тилини фасохати буйича яъни сарфу нахв коидаларини билиши шарт булади.
Ва охирги шарт;
Куръон тафсири ва хадислар тафсирида, аввало,оятларга НИСБАТАН РОСУЛИМИЗ С А В берган тафсир ва маънолар ундан сунг турт улуг халифа ва сахобалар берган тафсир ва маънолар доирасида тухташ тавсия этилади акс холда чукур кетиш пайдо булади ва албатта таржимон адашиб кетади.
Мана сабабдан хам куръони каримда;
Нисо сурасида 59 оятида;
Агар бирор бир ишда келиша олмай колсангизлар…АЛЛОХУ РОСУЛИГА КАЙТАРИНГЛАР дейилган..
Аллохга кайтаришни маъноси;
Аллохни китоби КУРЪОНИ КАРИМГА…
Росулига кайтаришни маъноси эса;
РОСУЛИМИЗ САЛЛАЛЛОХУ АЪЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ ХАЁТЛИК ЧОГЛАРИДА У КИШИГА МУРОЖААТ КИЛИШ..ВАФОТЛАРИДАН СУНГ ЭСА,
ХАДИСИ МУБОРАКЛАРИГА МУРОЖААТ КИЛИШ ДЕМАКДИР.
Тинчликни Оллох беради Каримовмас. Узи орхири пайт жуда узича динни чала ярим билволиб маьруза киладиганлар купайиб кетти. Агар бирор савол пайдо булса уна дарров Кур’он еки хадисга солиб курса унга дарров жавоб топиши аник
Мирёқуб Қобиловга эътирозларим:
1. Одамни исмини хеч качон кискартма шаклда ёзманг илтимос: “..шайх МСМЮнинг..” Яна ким-ки, уз илми-тафаккури ва амалда килган ишлари (чикарган китобларини санаш учун куллариимиздаги бармоклар камлик килади) билан сиз билан биздан кура Яратганга якинрок булган МУТАБАР ЗОТНИ исми шарифини кискартириб ёзишга на маънавий, на хукукий асосингиз йук.
2. Биринчи эътироздан келиб чикиб, сизни Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларини илми ва фаолияти тугрисида тадкикот килиб тирнок остидан кир кидириб, кейин эса буларни оммага буртириб курсатишга бундан да купрок асосингиз йук.
Сабаби Шайх хазратлари бу оламдан утганлар, яъни у кишини амал китоблари ёпилган. 30 миллионлик Узбекистон ахолиси У ЗОТни кузида ёш билан эсга олади. Энди бир уйлаб куринг, сизнинг ортингиздан КУРЪОНИ КАРИМНИ кайси бир сурасини тафсири колади??? Балким узингизни ПИАР килишни уйлаб ёзилган шов шувли тадкикот китобларингизми?
3. Ёзганларингизни укиш борасида шундай хулосага келдимки, сиз хакикатдан яхши тадкикотчисиз. Илм бехабар ОМИ эмассиз. Лекин сиздан бир илтимос, мана шу илмингизни, журналистлик касбингиз нуктаи назаридан Узбекистондаги ижтимоий ахволни руйи-рост гапиришга тадкик килишга сарф килганингиз маъкулрок. Ана ушанда утганлар гурида тинч ётадилар, тириклар сиздан кандайдир манфаат топадилар. Кулингиздан келса, курбингиз етса бечора кийналганларга садака (моддий ёрдам) бериб хурсанд килинг, ажр савоби узингизга тегади, бизга эмас.
Уйламангки, мени тадкикотларим одамларни Шайх тугрисидаги тассавурини узгартиради деб. Сиз тадкикотчи журналист булсангиз бошка одамлар хаммаси тупори саводсиз туда эмаслар. Яратганга шукур,хар кимни Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф тугрисида уз ижобий карашлари тасаввури У кишини ёзган китоблари оркали калбларига кириб кунгилларида мангуга уй курган. Яратган У Зоти шарифни у дунёда юксак шарафлар билан сийлашини Узидан сураб коламиз.
Хулоса шуки, хар ким узини ишини килгани маъкул. Мен Америкадаман, хамма нарсани ёзишим мумкин демократик давлатдаман десангиз. Мархамат, узингизни хакикатингизни уша узингиз биладиган Америкада таргибот килинг. Ушалар ишониши мумкин мухтарам Шайх тугрисидаги сафсатангизга.
Лекин УЗБЕКИСТОН эмас!
Мирёқуб домла!!! Дин туғрисида, тарихи туғрисида ёзганларингизни бир қаторини уқиб танишдим, туғри фикрлар! Махтумқули хазратдарини бир туртлигини эслатиб қоймоқчиман::: Махтумқули, кунглинга қайғу келтирма, Бу бир кеч вақтидур, (уткинчи дунё), узингни олдирма, Сузимни тингламадилар — деб хеч қайғурма, Дунё кенгдур, балки тушунадиганлар бордур!!! Хижолат чекманг, домла, минг афсуслар, Ислом дини инқирозда! Реформация деган жараёнсиз тузалмайди бу дин! Эсланг, христиан дини қандай ёвуз, разил, мкнофиқ ва одамхур-конхур эди? Реформалардан кегин, хозир қандай?
Етмиш ёш…бу улуг ёш!!!!албатта хурмат ва эхтиромга лойик ёшдир…
Бирок МИРЁКУБ КОБИЛОВ хазратларига бир нарсани (агар рухсат берсалар ва хаддимиз сигса) айтиб куймокчимиз ки…уламолар ким ки..бир китобни устозсиз узи мустакил укиб чикмокчи булса, албатта китоб бундай укувчини адаштиради дейдилар. яъни бу кишини ёшлари ва турли илмий изланишларини хурмат этганимиз холда… айтамизки.. хоссатан куръон ва хадиси шарифлар илмини мустакил укиш ёки турли таржималардан укиб хукм чикариш хар кандай кишини алдаб куяди. яъни дам солиш хакидаги хадисни (агар хадис сахих булса) турли фикрлар билан рад этиш хатарлидир.
Мирёкуб Кобилов ни аёллари шунча йил Хадичаи Кубро мадрасасида укиган булсалар.. АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН БУ КИШИДАН!!!!
Иккинчи бир мухим масала;
МИРЁКУБ Кобилов хазратлари бир масжид имомини ёмон куриб колган булсалар.. бунга бошка имомларни хеч бир айби, дахллари йук… бу масжид имоми ёкмаса бошка масжидга борсинлар эди…бизни кечирсинлар…гуёки бургага аччик килиб курпага ут куйибдилар айтишларидан…Биз шайх Мухаммад содик хузурларини фариштадек бегунох булган, ёки у кишини айтгани айтган булиши керак демадик ва бундай фикрдан йирокмиз…
Кайта кайта «…Мирёкуб Кобилов хазратлари..» деб мурожаат килибсиз. У киши мени фикримча «хазрат» дейишга арзигурлик хеч кандай иш килмаганлар. Уша ёзган тадкикотларини узларидан бошка хеч ким укимаган булса керак. Мана шу юкоридаги ёзганларидан келиб чикиб шу хулосага келдим. Оддий килиб Мирёкуб ака десангиз булаверади, ёшларини хурмат килиб. Билимлари эса биз учун сабок була оладиган даражада эмас, агарки шу туфайли хазрат номини ишлатган булсангиз.
Тугри, «хазрат» деб аталиш учун одам буюк ёлгончи ва популист булиши керак, тугрисуз ва оми омма нафратидан куркмай хакикатни сузлай оладиган одамлар эса «хазрат» эмас, катта харфлар билан ХАЗРАТИ ИНСОН дейилади. Узларингни аклли курсатган холда муаллифнинг фикрларига эмас, нукул шахсига хужум килябсизлар, мантикий бахс ёки эътироз йук сизларда. Исломий авторитетларга кул булганлар шунака примитив фикрлашади. Дарвоке, юкорида «30 миллион халк шайхимизни йиглаб кузатди» дебсизлар. Ёлгон хам эви билан-да энди. ))
Кузойнакда укисангиз, ойнагини алмаштириб мана бу ёзилганларни кайтадан укинг:
“30 миллионлик Узбекистон ахолиси У ЗОТни кузида ёш билан эсга олади.”
Хакикат шундан иборатки, У инсонни нафакат 30 млн, балки бутун дунёдаги мусулмонлар кузда ёш билан эсга оладилар.
Яна бир гап: Шарх ёзишдан аввал ёзилганларни 1 марта мас, 2 марта мас, 3 марта кайтадан укиб чикиб кейин шарх билдиринг. Булмаса юкоридагига ухшаб сузларни уз холингизча буриб юборишга устаси фаранг эканлигингиз куриниб турибди.
Мен хеч качон бирор макола ёзган инсонни шахсига нисбатан камситиш, хакоратомуз сузлар ишлатмаганман, бундан кейин хам бу хато йулдан бормайман. Лекин бозорга кирсангиз пишган ширин олмани уз нархига сотиб оласиз, хали хом пишмаган олмага уз бахосида пул тулайсиз. Бизга интернет газеталарда тортик этилаётган маколалар хам бир махсулот. Бу маколаларни укиган укувчи уларнинг хакконий бахосини айтишга хаклидирлар!
Кузойнакда укисангиз, ойнагини алмаштириб мана бу ёзилганларни кайтадан укинг:
“30 миллионлик Узбекистон ахолиси У ЗОТни кузида ёш билан эсга олади.”
Хакикат шундан иборатки, У инсонни нафакат 30 млн, балки бутун дунёдаги мусулмонлар кузда ёш билан эсга оладилар. Кузда ёш деганимга сабаб чексиз мехр билан эсга олинадини синонимидир.
Яна бир гап: Шарх ёзишдан аввал ёзилганларни 1 марта мас, 2 марта мас, 3 марта кайтадан укиб чикиб кейин шарх билдиринг. Булмаса юкоридагига ухшаб сузларни уз холингизча буриб юборишга устаси фаранг эканлигингиз куриниб турибди.
Мен хеч качон бирор макола ёзган инсонни шахсига нисбатан камситиш, хакоратомуз сузлар ишлатмаганман, бундан кейин хам бу хато йулдан бормайман. Лекин бозорга кирсангиз пишган ширин олмани уз нархига сотиб оласиз, хали хом пишмаган олмага уз бахосида пул тулайсиз. Бизга интернет газеталарда тортик этилаётган маколалар хам бир махсулот. Бу маколаларни укиган укувчи уларнинг хакконий бахосини айтишга хаклидирлар!
ASSALAMU ALAYKUM BU INSONDI TANIMAS EKANMAN XOZIR MAQOLASINI U’QIDIM MASXAB GA ERGASHISHLIK YOKIY ERGASHMASLIK INSONDI DINIY ILMI YETARLI BULSA QURONDI TAFSIRI BUYICHAMI FIQIH ILMIDAMI UNDAY MUMIN ODAMGA MASXABGA ERGASHISHLIK SHART EMAS. BIR INSON BIR ISH QILISH OLDIDAN YOKIY BIR QARORGA KELISH OLDIDAN ILIMLI INSONLAR BILAN MASLAXAT QILADI ALLOH BUYURGAN MUHAMMAD ALAYIHISALOM XAYOTIDA SAXOBALAR BILAN MASLAXATLASHGAN ALLOH BARCHAMIZNI XAQ YULDAN ADASHTIRMASIN
Хурматли муаллиф, сиз хали хам сийкаси чикиб кетган «Шайхнинг Алихон лакабли мухлиси» сузини ишлатиб юрибсизми?. Койил, лекин мен бир неча бор «мен Шайхнинг мухлиси эмасман, мен у кишини шахсан танимайман, китобларини укимаганман, сизнинг маколаларингизда шиа окимини ташвикот килаяпсиз»—деганман. Сиз кулогингизни ёнидан утказиб юборгансиз, шекилли бу гапларни. Яна, агар адашмасам, сиз исломдан чикиб, бахайларга утгансиз. Бахайлар узларини алохида дин вакиллари хисоблашади, менимча. Куръонни тан олишмайди, китоби агдас ва китоби иганлардан фойдаланишмайдиларми?
Шайхнинг хеч кайси китобини укимаган булсангиз нега бу хакдаги маколага муносабат билдирябсиз?