Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар
ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ АРДОҚЛИ ШОИРИГА
МАДҲИЯ ВА ХОТИРАЛАР
МУҲАММАД ЮСУФ ШОИР
Ўзбекнинг чин ўғлони Муҳаммад Юсуф шоир,
Шоирларнинг полвони Муҳаммад Юсуф шоир.
Маънавий курашларда асло мағлуб бўлмаган,
Назмнинг қаҳрамони Муҳаммад Юсуф шоир.
Президент Отамизнинг назарларига тушган,
Чунон юкса унвони МуҳаммадЮсуф шоир.
Бундай мартабаларга ўзгалар ҳеч етмаган,
Ўлкамиз шараф…шони Муҳаммад Юсуф шоир.
Халқ ишончини оқлаб, катта довруғ қозонди,
Элнинг нури…иймони Муҳаммад Юсуф шоир.
Бутун шеърлари билан топди шуҳрат бирла шон,
Дилда ортган туғёни Муҳаммад Юсуф шоир.
Айтган барча гаплари ҳақиқат ва рост эди,
Йўқдир асло ёлғони Муҳаммад Юсуф шоир.
Ватан учун, халқ учун жонлар фидо айлади,
Содиқлик аҳд…паймони Муҳаммад Юсуф шоир.
Ҳаёт, тақдир ишини ҳеч қачон билмас киши,
Дилда шубҳа…гумони, Муҳаммад Юсуф шоир.
Ҳ а қ и қ а т в а а д о л а т севган шиори эди.
Пок эди чин виждони Муҳаммад Юсуқ шоир.
Балки қалби, дилида орзу, ният кўп бўлган,
Қолди қанча армони Муҳаммад Юсуф шоир.
Шундай обрў ва ҳурмат тирикликда бўлмасми.
Ортар эди фиғони Муҳаммад Юсуф шоир.
Президент Отамизнинг ғамхўрлиги туфайли
Шарафланди иишони Муҳаммад Юсуф шоир.
Воҳ ажабо шу қадар юксакликка е т д и у ,
Давримиз қаҳрамони Муҳаммад Юсуф шоир.
Кошки ҳар бир шоир ҳам шундай юксакка чиқса,
Юксак бўлди давони Муҳаммад Юсуф шоир.
Икки дунё бахтига муяссар бўлди чунон,
Йўқдир асло поёни Муҳаммад Юсуф шоир.
Мустақиллик даврида катта мартаба топди,
Ёқлайди ҳур замони, Муҳаммад Юсуф шоир.
…………………………
С У Ҳ А Й Л И Й
-
04. 17 й. (Қоражон ҚОДИРОВ)
А н д и ж о н
ҚАЕРГА КЕТДИНГИЗ,
МУҲАММАД ЮСУФ?!
Барчани армонда чунон қолдириб.
Дилларга туганмас ўтлар солдириб,
Шу ўтни тобора а в ж олдириб,
Кўзларни йўлларда хамон толдириб,
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Шеърият мулкида боғбон эдингиз,
Узоққа йўл олган сарбон эдингиз.
Назмда энг ширин забон эдингиз,
Бу фоний дунёда мезбон эдингиз,
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Наҳотки йўқолди ҳушвақт чоғлар,
Булбулдан айрилди гулзору боғлар!
Тебраниб, ларзага келди..ку тоғлар,
Дилларда қолди..ку аламли доғлар,
Қаерга кетдингиз Муҳаммад Юсуф?!
Ариқлар бўйида ялпизлар йиғлар,
Гўзал жононалар, ҳур қизлар йиғлар.
Тунлари осмонда юлдузлар йиғлар,
Муҳлислар кеча…ю, кундузлар йиғлар,
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Лолақизғалдоқлар кўз ёш тўкади,
Диллар ғам…аламдан юз бор чўкади.
Муштарийлар бугун қаддин букади.
Юраклар ларзада, чокин сўкади.
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Шаънингизга минглаб шеърлар битилди,
Юз…юзлаб шогирдлар пишиб, етилди.
Номингиз беҳисоб м а д ҳ этилди,
Алам, изтироблар ичга ютилди,
Қаерга кетдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
Элга таратдингиз нуру зиёни,
Кўзга илмадингиз балки рўёни.
Ҳасратда қолдириб фоний дунёни,
Суҳайлийдек дўсту булбул гўёни,
Наҳот тарк этдингиз, Муҳаммад Юсуф?!
………………………..
С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)
А н д и ж о н
-
06. 2017 й.
Мухаммад Юсуфнинг укаси Муротжон билан…
Bale Suhayliy. Tangrimga ham madhya yozing
Кўзга илмадингиз балки рўёни.
Ҳасратда қолдириб фоний дунёни,
Суҳайлийдек дўсту булбул гўёни,
Наҳот тарк этдингиз, Муҳаммад Юсуф?!