"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ёқубжон Хўжамбердиев: “Жаҳон адабиёти”га…

Адабиёт | 04/07/2017 10:18-     31730 марта ўқилди

 

 «Жаҳон адабиёти» журнали Бош муҳаррири, таниқли адабиётшунос олим ва ёзувчи Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан…

 

Ҳурматли, Исматжон!
          Мактубингизни олдим, ҳаммаси учун раҳмат! Устоз Одил Ёқубов ҳақида ёзиш ниятим бор. Худо йўл бериб ёзолсам, сизга, албатта, жўнатаман.
          Исматжон, шу кунларда Ўзбекистондаги адабий жамоатчилик, умуман, ўқийдиган халқ “Жаҳон адабиёти” журналининг 20 йиллигини нишонламоқдалар. Истеъдодли олим, зукко таржимон ва ёзувчи Озод Шарафиддинов томонидан бошланиб, унинг шогирди таниқли олим ва ёзувчи Шуҳрат Ризаев раҳбарлигида чоп этишда давом этаётган мазкур журнал ўтган 20 йилда кўп иш қилди. Жаҳон адабиётининг сара асарларини ўзбек хонадонларига олиб кирди.
          Ижозатингиз билан “Дунё ўзбеклари” орқали мамлакатимиздаги барча ўқирманларни, “Жаҳон адабиёти” журнали таҳририяти ходимлари ва мухлисларини журналнинг туғилган куни билан қизғин табриклайман.
          Шуларни ёза туриб, қуйидаги сатрлар туғилди.
“Жаҳон адабиёти”га
          Меросдир бизга Сўз Одам Атодан,
          Гарчи Нуҳдан қолган десалар-да Сўз.
          Қачон одам фориғ бўлди хатодан.
          Ўз бўлдими қачон, ўзимизнинг Ўз.
          Тирқираган қондай сачради ҳар ён,
          Бу ёруғ оламда уруғлар, қавмлар,
          Бир хилда туғилиб, ҳар хил берар жон,
          Ўз тақдирига эш ўтар одамлар.
          Кўкдаги булутдай тарқоқ элларни,
          Нима у жам қилган келтирган бошга?
          Тоғлардан гуркираб оққан селларни,
          Ҳовучида тутган Ота Қуёшга?
          Бош уриб сўрадим, даҳолардан ким?
          Бир улуғ хўрсиниқ турди бўғзимда
          Ва шу пайт осмондан тушиб келди жим.
          Адабиёт номли жавҳар сўзимга…
          Салом билан Ёқубжон Хўжамбердиев.

 

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.