«Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат»га келган изоҳлар
Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат
Исмат Хушевнинг “МХХ раиси Рустам Иноятов сиёсий портретига шарҳ”ини ўқиб…
Хурматли Исмат Хушев!
Сизга ва сайтингизга Ҳурматим баланд. Аммо сўнгги пайтларда Сизни мутлақо тушунмай қолдим. Ўзингиз бир вақтлар меҳр ва муҳаббат билан мақтаган, “Мингчинор” ресторани ҳудудида машинангизга наша ташлаб, тўҳмат билан ҳибс этганларида МХХ раиси Сизга катта ёрдам қилиб, ноҳақ ва адолатсиз ҳибсдан озод этганини ўз мақолаларингизда қайта ва қайта эътироф қилгансиз. “Озодлик” ва “Дунё ўзбеклари”даги чиқишларингизда ҳамиша бу идора ва унинг раисини беармон ҳимоя қилиб келдингиз.
Охирги пайтда эса МХХ раиси ҳақида фақат ва фақат салбий ва ҳақоратомуз материаллар бера бошладингиз. Мен Сиз ва МХХ раиси ўртасидаги алоқаларни ҳам, ораларингда нима рўй берганини ҳам билмайман. Аммо мен – Сизга эътиқод қўйган мухлис сифатида – идеал журналист деб билганим – Исмат Хушевнинг ўз жонини қутқарган инсонга нега бундай муносабат билдираётганини сўрашга ҳаққим бор деб ўйлайман.
Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин. Балки Сизга – Сиздан фойдаланиш учун атайлаб ёмонлик қилишгандир. Аммо! МХХ раиси (у ҳам одам!) Сиздек журналистни жонини сақлаб қолган инсон ўз қудрати ва салобати билан, имконияти билан туриб-туриб бирдан Сизга ёмонлик қилиши ақлга сиғмайди…
Биласизми, мустақил терролог-аналитик сифатида дунё террористик ташкилотлари тарихини ўрганар эканман, золим ва мазлум ортида ҳамиша зулмни уюштирган учинчи тараф борлигини кўрганман. Балки мен ноҳақдирман. Лекин, билганим шуки, Сиз ва МХХ бир-бирингизга қарши қимор ўйнамоқдасиз. Ким ютишини биласизми қиморда? На Сиз ва на рақибингиз. Қиморда ўйнаган эмас Ўйнатган ютади. Балки бу ахборот урушингизда ё Сиз ёки МХХ ютар.
АММО ЮТҚИЗГАН МИЛЛАТ БЎЛАДИ, ДАВЛАТ БЎЛАДИ.
Рустам Иноятовнинг сиёсий портретида “Уруш кўрмаган миллат” деган мақолани тилга олган экансиз. Сиздан илҳомланиб, шу номни олиб мен ҳам бир нарса ёздим. Мен Сизни Мард инсон деб биламан. Умид қиламанки, Сиз ўз фикрларингизга қарама қарши бўлган бу мақолани ҳам чоп этасиз.
Ҳурмат билан муаллиф…
“Дунё ўзбеклари”дан:
Муаллифнинг икки йил муқаддам “Оқ ва Қора” телелойиҳасини кўриб уч нарсага эътибор қилган эдим. Биринчиси, ўша пайтда бундай залворли лойиҳанинг эфирга кетиши учун камида МХХ унинг ортида қўллаб-қувватлаши керак деган ўй. Иккинчиси, деярли маддоҳлар салтанатига, ботқоғига айланган ўша даврда бундай юксак тафаккур маҳсулини яратиш учун чинакам истеъдод соҳиби бўлиш керак эканлиги. Учинчиси, ўшанда Герастратни алдаб уни охири ибодатхонага ўт қўйдирган учинчи тараф ҳақидаги мушоҳадалар.
Мақола ёзган муаллиф қайси соҳа вакили эканини зукко ўқувчи англаб етган бўлса керак. Мустақил терролог-аналитик кимлигини куч ишлатар ва махсус хизмат соҳаси ходимлари яхши билишади.
Яширмаймиз, биз бу муаллифни яхши таниймиз. У илгари бизда турли ном ва тахаллусда бир қатор мақолалар эълон қилган. Ушбу мактуб келгандан кейин унинг турли сайтларда берилган аввал ёзган маколаларини ҳам беришга қарор қилдик. Мақсадимиз – ўқувчиларимиз токи бу муаллиф уйлаб топилмаган эканлигига амин бўлсинлар.
Энди бевосита хатда кўтарилган масалалар хусусида. Ҳа, биз Рустам Иноятовдан кўп яхшилик кўрганмиз. Буни ҳеч қачон яширмаганмиз, унутмаймиз. Орқамиздан номардларча пичоқ урилганидан кейин бу идора ва унинг раисига муносабатимиз кескин ўзгарганини ҳам тан оламиз. Айни дамда бу пичоқни урган қўлнинг кимларга бориб тақалиши хусусида ҳам тахминларимиз, аста-секинлик билан бизга етказилаётган маълумотлар ҳам бор. Ҳаттоки буни ким нима мақсадда ташкил этганлиги ҳам аён бўлмоқда.
Дунёда доимо бўлган Ҳақ ва Ботил Урушида биз Ҳақ тарафда турдик. Ўзимизни Ҳақ билганимиз учунгина эмас! Ҳар доим халқимиз ҳаққини ҳимоя қилиш Ҳақ иш эканлигини билганимиз учун! Ҳақ тараф бўлган инсон мард бўлади. Биз ҳамиша мардлик принципига амал қилиб келдик. Бу мақолани ҳам мардона бир шаклда ўқувчиларимизга тақдим этамиз.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
3 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
УРУШ КЎРМАГАН МИЛЛАТ
ёхуд
ПАРАДОКС. АММО, АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР…
«Зулм кўрмаган инсон озодликка лойиқ эмас!»
Ал-КАВОКИБИЙ
“Ибодатларнинг энг улуғи – киндик қони тўкилган Ватанга қилинган тоатдир!”
Нажмиддин КУБРО
22 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГLeave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Муаллифнинг баъзи сузларига эътироз билдирган булсамда,лекин жуда куп гапларига кушиламан. Маколада бизни замондан оркага колишимиз сабаблари булмиш–таркоклигимиз, жипслаша олмаганимиз, инсоний кадриятларга нисбатан нафсимизни баланд куйганимиз, сиесий саводсизлигимиз туфайли бошка кучлар кулида кугирчок булиб колишимиз мумкинлиги, маъновий кадриятларимизни йукотаетганимиз туфайли бойлик ва бойлар олдида тиз чукиб колаетганимиз очиб беришга харакат килинган. Хакикатда, токи биз узимизни кайта тарбиялай олмас эканмиз, биз уша боткокда уралашиб юраверамиз.
Ҳурматли дўстлар!
Мен ушбу мактубни бошидан охир ўқиб чиқишга вақтим ҳам,ҳолим ҳам йўқ.
Сарлавҳасини ўқибоқ,ушбу қарорга келдим.
Чорак аср мобайнида сийқаси чиқиб кетган гап!!!
Зато тинчмизку!!!!!!!!!!!!!!!!!!
Гўёки дунёнинг қолган барча давлатларида қирғин барот уруш кетаяпдию,битта Ўзбекистонда тинчлик ва унинг сабабчиси Рустам Иноятов бўладилар дегандек.
Каримов ўлгунича тинчликнинг таянчи деб мақтаб келинди.
Агарда гапнинг индаллосини айтадиган бўлсак,тинчликнинг химоячиси аслида мана шу жафокаш ва меҳнаткаш,тинчликсевар,оилапарвар,Ватанпарвар энг аввало жабрдийда ҳалқимиздир!!!
Бизнинг ҳалқимиз кўрган жабр зулм ва қатағонларга бошқа бир давлат фуқоролари чидашмас эди.
Буюк ёзувчимиз Эврил Турон айтганидек “ТИНЧЛИК БИЛАН ЖИМЛИКНИНГ КАТТА ФАРҚИ БОР”!
Каримов ўлганидан буён кузатиб келаётганим энг асосий нарсалардан бири инсон ҳуқуқларининг ҳали ҳам бузилаётганлиги,қамоқхоналардан маҳбуслар жуда катта қийинчликлар билан чиқарилаётгани!
70-80га борган ҳақиқий Ватанпарварлар Ватан хоинлари томонидан ҳали ҳам кучлик назоратда эканлиги!
Қолаверса худди шу Эврил Турон “Дунё Ўзбеклари” ва шахсан Исмат аканинг барча қўнғироқларни баралла чалиши ҳисобигагина тирик қолганлигини қандай изоҳлайсиз!!!
МХХ зобити Рустам деганининг телефон рақамлари ва керакли хужжатлар ишончли қўлларда деб огоҳлантирилишлардан кейингина тинч қўйиб туришибди.
Мен ўтган бир мақоламда ёзган эдим;
Ҳар қандай идоранинг,корхонанинг,вазирликнинг ва хокозоларнинг,қолаверса давлатнинг ҳам раҳбарининг кимлигига қараб унинг ходимлари,ишчи хизматчиларининг қуйидан тортиб энг юқоригача бўлган звенолари хатти ҳаракати биринчи раҳбарга бориб тақалади!
“БАЛИҚ БОШИДАН САСИЙДИ”!!! деган ҳикматнинг айтилганига неча миллард йил бўлди экана!
Жабрдийда ОНА Башорат опа Эшованинг ёзганларини бир ўқинга?
Каримов ўлди,Бўритош Мустафоев ўлди,бир неча бор ИИВ вазири алмашди,Рашидхон Қодиров ишдан кетганига уч йилдан ошди,Олий Суд раиси икки маротаба алмашди!!!
Аммо лекин,бироқ инсон ҳақлари ва ҳуқуқлари масласи хамон оқсамоқда!
Биз хаттоки бир икки йил бурун ҳам кўп бузулишларни шуларнинг бўйнига олиб борар эдик.
Каримов бу ишлардан бехабар деб ўзимизни овутар эдик.
Тарихнинг ҳақиқатини қарангки;Яратган Эгамнинг ўзи нуқта ва вергулларни қўйди!!!
Ҳозирги Президентимиз Шавкат Миромонович улуғ минбарлардан туриб йиллар мобайнида бармоқ билан санарлик инсонлар тинимсиз айтиб келган ҳақиқатларни баралла айтаяпдилар,раҳбариятдан,куч ишлатар тизимларидан,Олий Суддан қаттиқ туриб талаб қилаяпдилар,танқид қилаяпдилар!
Муҳтарам Рустам Иноятовнинг ўзлари қолдилар эски командадан!
Биз бугунги кунда Ботир Парпиевни ва Рустам Иноятовни ислоҳотларнинг чин душмани деб айтмасдан иложимиз йўқ.
МХХ идорасида ҳам виждонлик ходимлар кўплаб топилади.
Аммо улар ҳақиқат учун курашга бел боғлашга пайт пойлаб туришибди чоғи!
Мен юртимизда бўлаётган ҳар қандай ижобий ўзгаришларни хурсандчиликлар билан кутиб оламан!
Ва яна жонажон Лангарим мисолида айтадиган бўлсам,уни тўлиғича талон тарож қилиб буткул вайронага айлантирган Қуролов Муродулло Ялғашевични,Ибодулло Мустафоевни ва Қодиржон Ботировларни шахсан Бўритош Мустафоев қуллаб турибди деб минглаб маротабалар ёзган эдим.
“Қуроловни ким ва нима учун қамоқдан озод қилди” номли туркум мақолаларим чиқганига ҳам 4 йилдан ошди.
2002 йилнинг 15 июнида бўлган ўтиришда Қуролов Ислом Каримовга шаъма қилган эди.
Мен ичмайман рулдаман деганимда “Рулда фақат ОТА қолганлар баранкада” деган эди ва кайф аралаш икки дипломат доллар ҳақида гап очган эди.
Ислом Каримов ўлимигача ўша икки дипломат доллар Каримовга кетган деб ўйлар эдим!
Кейин Бўритош Мустафоевга теккан бўлса керак деб ўйладим.
Бўритош акамнинг кетганига ҳам қарийиб уч ой бўлди.
Қуролов эса миллионлаб долларларни ўмариб ҳам ялло қилиб юрибди.
Хатирчи тумани судидан Эсонов Фаррухбой,
Навоий вилояти прокуратурасидан Барноев Зокирбой,
Хатирчи Тумани ИИБсида Эргашев Жамшид Қутбиддиновичлар менга шантаж қилишдан тўхташгани эмас.
Лангарни буткул вайронага айлантириб талон тарож қилганларга қарши чора кўриш ўрнига,Мамаёқубга ким Лангарнинг вайроналари расмларини жўнатаяпди деб қидрув ишларини олиб боришаяпди.
Битта Рустам Расулович тирик ўша эски командадан.
Демак Қуроловнинг танкаси ҳам айнан шу кишилар.
Узоқ ёзиб ўтирмайман!
Исмат ака ўзи учун эмас,ҳалқимиз ва Ватанимиз,бугунимиз ва эртамиз учун куйиб ёнаяпдилар.
Керак бўлса ўша наркотикларнинг эгаси ким эканликларини билганликлари учун ҳам дадил ёза олаяпдилар.
Сиз бир келинг Россияга!!!
Гимнни эшитиб,байроқни кўриб биз ҳам йиғлаймиз!
Бизнинг кўз ёшларимиз кўз косасидан эмас,юракнинг тубидан оқиб чиқади!
Ҳалқимиз нимага бунча раҳбарларни ёмон кўради деган гапни ҳам ўқидим!
Бизнинг ҳалқимиз унутмайдиган раҳбарлар ҳам бор!
Исмат Хушев ютадими,МХХ ютадими бу ахборт урушида деган ёзувни ўқиб роса қотдим!!!
Махсус Хизматни обрўсизлантириб нима фойда кўрамиз дегани эса ўлганнинг устига тепган бўлибди!!!
Рустам Иноятов деганда МХХни тушунмаслигимиз керак ва шарт!!!
Бу гап худди Ленин деганда партияни,партия деганда Ленинни тушунаман дейилган гапнинг ўзига ўхшаб қолибди.
ТАРИХДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ЯШАБ ЎТДИЛАРКИ,УЛАРНИ ХАТТО ЎЛГАНЛАРИДАН КЕЙИН ҲАМ БАДНОМ ҚИЛИША ОЛИШМАДИЛАР!
ЯНА ШУНДАЙ КИМСЛАР ЯШАБ ЎТДИЛАРКИ,УЛУҒ МАНСАБЛАРДА ЎТИРИБ ТИРИКЛИК ЧОҒЛАРИДАЁҚ БАДНОМ БЎЛИБ,ЎЗЛАРИНИНГ ХИМОЯСИ УЧУН БИР КАЛИМА СЎЗ АЙТА ОЛМАЙ,ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЎЛИҚ БЎЙИНЛАРИГА ОЛИБ ЎТИБ КЕТДИЛАР.
ВА ТАВҚИ ЛАЪНАТЛАР ВА ШАРМАНДАЧИЛИКЛАРГА БОЛАЛАРИ ВА ЯҚИНЛАРИ ЧИДАБ ЯШАБ ЮРАВЕРИШАДИ.
АНА ШУНДАЙЛАРДАН БИРИ БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ ЭДИ;
БУГУНГИ КУНДА ЎҒИЛЛАРИ ЎЗ ШАЙКАЛАРИ БИЛАН МЕНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ПАЙИДА.
БУ БИЛАН ОТАЛАРИНИНГ НОМИНИ ОҚЛАБ ОЛИША ОЛМАЙДИЛАР.
РУСТАМ РАСУЛОВИЧДА ЭСА ҲАЛИ ИМКОНИЯТ БОР!
АНА ШУ ИМКОНИЯТНИНГ ҚАРИЙИБ БИР ЙИЛИНИ ЎЗЛАРИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРИЛАР ҲИСОБИ.
ИСЛОМ КАРИМОВ ВА БЎРИТОШ МУСТАФОЕВЛАР ТИРИК ПАЙТИ ГУНОҲЛАР УЛАРГА ҲАМ БЎЛИНГАН БЎЛСА,ЭНДИ АСТА СЕКИНЛИК БИЛАН УЛАР ГУНОҲЛАРИДАН МОСУВО БЎЛИБ ҚОЛАДИ ШЕКИЛЛИ!
ИСМАТ АКА ҲАМ РУСТАМ РАСУЛОВИЧГА ЁМОНЛИК ИСТАМАЙДИ,АКСИНЧА ЭНДИ ҚАЙТИНГ ЁМОНЛИКЛАРДАН ДЕБ ТИНИМСИЗ ОГОҲ ЭТМОҚДАЛАР!
АФСУС ВАҚТИМ ЙЎҚ БАТАФСИЛ ЁЗИШГА.
ВАТАН ДУШМАНЛАРИ,ҲАЛҚ ХОИНЛАРИ ТУНУ КУН ПАЙИМДАЛАР!
РУСТАМ РАСУЛОВИЧ ШУ ДАРАЖАДА ЯХШИ ИНСОН ЭКАН МЕНГА РОССИЯНИНГ ЎРМОНИДА ПИШИРИБ ҚЎЙИБДИМИ?
ҲАЛҚИМИЗНИНГ МИНГЛАБ МИЛЛИОНЛАБ ФАРЗАНДАЛАРИ,ҚОЛАВЕРСА ЎЗЛАРИ ҲАМ ДУНЁГА ТАРИҚДАН БАТТАР СОЧИЛИБ КЕТДИЮ,ЧОРАК АСРДА!
НОҲАҚДАН ҚАМАЛГАНЛАРНИ,ЎЛДИРИЛГАНЛАРИЮ ЯҚИНЛАРИНИ КУТИБ-КУТИБ ЎЛИБ КЕТГАНЛАРНИ ВА ЯНА ЮЗЛАБ КАМЧИЛИКЛАРНИ ЭШИТГАНИМДА ВА КЎРГАНИМДА ҲАР САФАР ЙИҒЛАЙМАН.
НИМА УЧУН ЖУДА КЎПЛАБ ДАВЛАТЛАР ФУҚОРОЛАРИ ТИНЧГИНА УЙЛАРИДА ЯШАШАЯПДИ,МАОШЛАРИ ЕТИБ ОРТАДИ,БИЗНИНГ ОЛТИНЛАРИМИЗ,ПАХТАМИЗ,НЕФТИМИЗ ВА ГАЗИМИЗ ВА ЯНА ҚАНЧАЛАБ МИЛЛИЙ БОЙЛИКЛАРИМИЗ БЎЛА ТУРИБ АХВОЛИМИЗ НИМАГА БУНЧА ХАРОБ ДЕБ ЙИҒЛАЙМАН.
ЯҚИНДАН БОШЛАБ ЭСА НИМА УЧУН ИСЛОҲОТЛАРГА РУСТАМ РАСУЛОВИЧ ВА АРМИЯСИ БУ ДАРАЖАДА ҚАТТИҚ ҚАРШИЛИК ҚИЛАЯПДИЛАР ДЕБ ЙИҒЛАБ БОШЛАДИК!!!
БИР ГАП БИЛАН ЯКУН ҚИЛАДИГАН БЎЛСАК;
ЯХШИНИ МАҚТАШ ШАРТ ЭМАС,АМОЛЛАРИ СЎЙЛАГАЙ,
ЁМОННИ АЛҚАШ ШАРТ ЭМАС,ҚИЛМИШЛАРИ БЎЙЛАГАЙ!
ТИНЧЛИК ДЕБ,ЖИМЛИКНИ САҚЛАР,ЮРАКЛАР ҚЎРҚУВДАДИР,
СИРЛАРНИ ЁПГАН БИЛАН,МИШ-МИШЛАРИ САЙРАГАЙ!!!
МЕН РУСТАМ РАСУЛОВИЧ НОМИГА ЭНГ ОХИРГИ МУРОЖААТИМНИ ЁЗГАНИМГА ҲАМ ИККИ ЙИЛДАН ОШДИ.
БУ ДАВР ИЧИДА ЛАНГАР КОРХОНАСИНИНГ ЭНГ ОХИРГИ ЗАВОДИ ҲАМ ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИБ ОЛИБ КЕТИЛДИ!
ТУРМАЛАРДАН ЎЛИКЛАР ЧИҚИШИ ТЎХТАМАГИДЕК,НОҲАҚДАН ҚАМА-ҚАМАЛАР ҲАМ ТЎХТАМАЁТИР ЭМИШ.
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК РАҲБАРИ МИЛЛИЙ ҲАВФСИЗЛИК ҲАҚИДА ЎЙЛАГАНИДА ЭДИ ВАЗИЯТ МУТЛОҚ БОШҚАЧА БЎЛУР ЭДИ.
ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ БЎЛМАГАНИ КАБИ,ҲАҚИҚАТНИ ҲАМ ЯШИРИБ БЎЛМАЙДИ.
“АЙТСАМ ЎЛДИРАРЛАР,АЙТМАСАМ ЎЛАМ” ДЕБ ЁЗГАНИМ УШБУЛАРДИР!
РУСТАМ АКАМИЗ ЎЗИНИ ОҚЛАШЛАРИ УЧУН САНОҚЛИ ЙИЛЛАР БАЛКИМ ОЙЛАР,БАЛКИМ КУНЛАР ҚОЛГАНДИР!
ҲАР КИМ ЎЗИ УЧУН СЎЗЛАСИН,ҚИЛГАН ИШЛАРИ БИЛАН!
МАНСАБДАЛАР БАЛКИМ “ЮТАРЛАР”,
ЮТОҚИЛАР ЎТГАН ДУНЁ БУ!
МАНСАБДАН ҲАМ БИР КУН КЕТАРЛАР,
МАНСАБ ҚОЛИБ КЕТГАН ДУНЁ БУ!
Иноятов борган сари ёши каттайиб кариб боради ва шу аснода хатто узини 27 йил ичида фариштадек умр утказганини ёки бу киши хам хизмат такозоси билан турли зулмларга шерик булиб колганлигини исботлашга харакат кила бошлайди чунки инсон ёши 60…70 ошди дегани…кечалари уйку кочади…улим деган совук хабар тунлари тинмай ёдга тушиб беради…бу ишлар эса беихтиёр Иноятов бирор бир СНБ параст ёзувчи…журналистни ёллашга мажбур этади ва албатта шундан кейин Иноятов качондир кимнидир улимдан олиб колгани…ёки тугилган юртида бирор масжид ахлига крышавать килгани яъни мен борман индамай намоз килаверинглар деб айтгани..ёки фалон зонадаги махбусларга сал буш куйилсин деб айтганлари каби ялтирок сузлар ила маколалар чика бошлайди..минг афсуски…бу ишлар улимни туса олмайди..нари борса..бирорта европа давлати хастахонасида жон бериои мумкин…Рашид Кодиров мисоли; Литва мамлакатидан уй жой килиб олган..лекин ростини тан олса хотиржамлиги бормикин????1996-1998 йилларда нохак отиб улдирилган кишилар рухлари тинч куярмикин????
Бора бора Иноятов хатто уз оиласидагиларга хам ёкмай кола бошлайди..чунки карилик энг ёмон касалликдир.жуда булмаганда шу каби васвасага тушиш даври кела бошлайди.узбек миллатини аксар кисмини номаълум балки 100 йилларгадир….бедин…беилм…ориятсиз…фахш ва угирлик хамда порахурликни арзимас иш санайдиган кишиларга айлантирган Каримов ва Иноятов булмай ким булсин????
Хуш???бу иккиси тинчликни..баркарорликни ушлаб турган булишса,бу иккиси ва бу иккисини бола чакаси куплар катори оддий яшаб утдими ёки яшаяптими????чет эл паспортлари олишмадими??? (Чунки бошкаларга мумкин эмаску)чет эллардан уй жойлар сотиб олишмадими???ва нихоят кайси пулга сотиб олишди???
Емокни кусмоги бор….яхшиямки карилик, улим бор экан ки…Золим шу сабаб зулмидан тийилар экан…
Иноятов жасоратли инсон!!!
Мақола анча савия билан ёзилган бўлсада, лекин МХХ ни ҳа, деб ҳимоя қилиш жуда суъний чиққан. Ҳатто ўта донишманд ёзувчи ҳам ўз Халқини қатоғон қилган Каримов, Иноятовни ҳимоя қилиши нақадар оғир. Чунки адолат судсиз ўн менглаб кишиларни турмага ташланишига сабабчи бўлган кишилар албатта жавоб беради.
Исмат Хушевни Иноятовга қарши ёзган холис мақолалари нишонга тегибди. Иноятов кечалари билан ўхлалмай чиқса керак! Бунга яққол мисол ўшбу махсус идоранинг ёзган тушунтириш хати.
еще как ухлайди! Санлани гапинг мани битта нарсам деб! Узб халкининг устидан кулиб, гердайиб, мани отимни эшитса отимга сажда килишади, мана шунака крутойман деб. Сиз уйлаган куркув, андиша…..унга ёт тушунчалар.
Янаям Аллох билгувчирок
ИСМАТ АКА, ҚОЙИЛ СИЗГА!!! БУТУН БОШЛИҚ МАХСУС ХИЗМАТИНИ ДАБДАЛАСИНИ ЧИҚАРИБ, ШАРМАНДА ҚИЛГАНИНГИЗГА ЖАВОБ ТАРИҚАСИДА БУТУН БОШЛИҚ КИТОБ ЁЗИШИБДИ. БИЛМАДИМ БУЛАР ЎЗЛАРИНИ РАИСЛАРИНИ БУЮРУҒИ БИЛАН ШУНЧА САҲИФАНИ УЧ ОЙ ЁЗГАН БЎЛСА КЕРАК. НИМА БЎЛГАНДА ҲАМ БЕКОРГА ОВОРА БЎЛИШИБДИ.
Nemattulloh Uzibek
Яхудни мактаган Мусулмон Мусулмон эмас.яхуд Аллохни душмани
Yahudiylar Tangrimning bolalari hamma qatori. Yahudiylar arablarga dushman bo’lsa o’zbeklarga dushman emas. Chunki o’zbeklar arab emas.
Дилором Шахавутдинова: Саид Абдулазиз Юсупов, мана, куни кеча Шуҳрат Ғуломов тўғрисида ҳам жуда кўнгилсиз маълумотлар ва хабарлар тарқатилди, бунга ҳам сизни фикрингиз ва муносабатингиз қандай, нима дея оласиз?
Мухамеджан Алимжанов: Ушбу макола снб нинг ичида хам гоят билимли инсонлар мехнат килишини курсатиб турибти. Макола Яна хам очикрок ёзилмаган. Эсинг булса топиб ол дегандай ёзилган. Шунча гаплар ичингизда бор экан, ёрилиб кетмаганингизга хайронман. Сизларга Исмат Хушевнинг МХХ карши маколалари туртки булибти. Хакийкат бахс ва мунозарада топилади дегандек, ажойиб макола булибти. Илтимос йук булиб кетмасдан, хаётимтздаги нуксонлар хакида уз фикрларингизни баён этиб турсангизлар! Биз узбекларни хам таркок кум булмасдан, жипс турпок булишга насиб этсин!
Bashorat Eshova: Мени фарзандим Эшов Улугбекни улимга хкум килган Каримов билан Рустам Иноятов булади. Агар углимни ишида Рустам Иноятовнинг кули булмаса нега уни озод килмаяпти? Каримов улган булса. Энди кимдан куркади? Нимадан куркади Иноятов.
Қойил, ниҳоят СНБ ҳам жавоб ёзишга мажбур бўлибди Исмат Хушевга. Бунақаси ҳали тарихда бўлмаган…
REPLY
Ассалому алайкум .Бир макола чикса емонлагучилари бунча куп булмаса. Аввалом бор маколани огиригача укиб кейин фикрлаб езишса булмасмикин одамлар. Хурматли Исмат ака нега укувчиларингиз орасида рахбариятни емон курувчилар куп бирон Узбекистонни мактаб езилган макола чикса у макола муаллифини ерга урувчилар купаяди. Хозирги маколадан фикри теран одам куп нарса укса буладику. Биз качон бир миллат буламиз ,качонгача бир биримизни чохга итариб яшаймиз деган мазьмунни укиб олиш накадар кийин экан.
зомбилик ҳам эви билан энди. Нима Ўзбекистон уруш бўлиб ётганмидики, буодам тинчликни сақлаган бўлса. Ўзбек халқи ўзи тинчликсевар халқ. бу учун Каримовга эмас, ўзбек халқига ташаккур айтинг. Афғонистонда шунча йиллардан бери уруш кетади, лекин у ердаги ўзбеклар яшовчи шимолий вилоятлари тинч бўлган. Дунёдаги аксарият эркин ва демократик юртларда давлат бошлиғи 5-10 йилда алмашиб, илғорлашиб кетмоқда. Лекин ҳеч бирида уруш бўлаётгани йўқ. Зато сиёсий соғлом, ҳуукматни тергаб турадиган мухоилфат ва очиқ жамият бор. Уруш бўлаётган давлатлар Ливия, Сурия, Миср ёки Ироқни айтсангиз, у ерларда узоқ йиллаб Каримов каби диктаторлар Қаддофий, Ассад, Муборак ва Саддамлар давлатни қаттиққўллик билан, ўз халқини эзиб бошқаришди. Шу учун халқ иложсиз бош кўтарди ва бундан турли ташқи кучлар ҳамда исломчилар фойдаланиб қолишди. Ҳозирги ҳукумат ўзбекларни шундай эзиб бошқармоқда ва оддий овирсиз четга чиқиш ҳам жиноят, дунёда Шимолий Корея ва Ўзбекистондан боқша ҳеч ерда овир ҳам йўқ бугун. Ўзбек халқи ўз пйоатхтига бемалол бориб яшай ва ишай олмайдиган ягона халқ бунёдаги. Прописка бор, аслида ўша прописка конституцияга тескари тушади. Яъни давлат коснтитуицня бузмоқда бизда. Ҳар кузда ҳукумат миллиондан кўпроқ ўзбекн қул қилиб, пахта даласига солмоқда. Бу расман исботланган ва дунёда тан олинган, сиз унга ўз ўлчовингиздан келиб чиқиб, қарши фикр билдириб ўтирманг. Дунё билади бугун Ўзбекистон қандай шарманда ва золим давлат эканлигини. Миллионлаб одамлар нега бу тинч давлатда яшамай, нон топиш четда қул ва фоҳиша бўлиб юрибди. нега қозоқлар ёки туркманлар чет элларда сарсон бўлиб, қул ва фоҳиша бўлмай, Ўзбеклар бўлмоқда. Чунки ҳукумат ишини эплолмаяпти, халқига керакли иш ўрни яратолмаяпти.шуларни билиши керак ва Ўзбекистонни бутунлай жарга қулашгача олиб бормаслиги керак. Шундоқ ҳам мамлакта ҳозир кети билан ўтириб қолган. На халқига одидй электр ва газни таъминла беради олади, на кексаларга пенсия тўлай олади вақтида.
O’zbekistonda dindorlar boshlagan 3 ta urushni to’xtatgan aynan Karimov va Inoyatov bo’ladi. Savollar bo’lsa marhamat javob beraman.
И.Хушевнинг бир узи чет элда турса хам бутун бошли мхх идорасини саросимага солиб куйди. Бу идора билан аслида хар бир узбек мана шу жасоратли журналист каби курашиши керак. И.Хушевга жавоб тарикасида езилган бу макола билан мхх И.Хушевни муросага чакириб, уни яна узининг жиноий сафига тортмокчи. И.Хушев хам ахмок булмаса керак. Лекин мен барибир бу журналистга коилман. Бир узи курашди бу шаитонлар билан. И.Хушев бир нарсага киришса охиригача киришишини, курашса охиригача курашишини бутун дунё куриб турибди. Бир узи калами билан бутун узбек хукумати ва хавфсизлик хизматини олиб бориб олиб келди. Мана сизга хакикий журнаистика. Респект сизга И.Хушев.
И.Хушевга ёзилган мактуб яхши экан. Хушевнинг унга жавоби ундан ҳам яхшироқ экан.
Кейнгисини ўқишга тутиндим. Лекин кейингиси «Зулм кўрмаган инсон озодликка лойиқ эмас!» деганини ўқиб таъбим тирриқ бўлди.
Мантиққа қаранг, Зулм кўрмаган инсон озодликка лойиқ эмас, эмиш. Нима, зулм кўрмаганларни хибсда сақлаш керакми?!
Шу сабаб давомини ўқимадим…
Хурматли терролог-аналитик акамиз яхудий халкини мактаб, Гайбулла ас-салом деган кишининг “узбек булинг, узбек булинг, аммо яхудий булинг”–деган сузларини келтирибди. Албатта, Гайбулла ас-салом, яхудийлардек аферист булинг, “олтин бузокка” сигининг, хулк -атворингиз бузук булсин–деган маънода айтмаган булсалар керак. Акамиз Инжилдаги Мусо алайхи вассаломнинг тарихини тарифлаганларида, яхудийларнинг бебошлиги, узларига тилладан бузок ясаб олиб, Аллохни четга суриб куйишиб уша олтин бузокка сигинганликлари ва унинг учун Аллох кахрига учраганликларини ва яна кайтадан кечирилганликларини ёзмабдилар. Яна, Аллох тарафидан жунатилган пайгамбарларни хурлашганликларини,уларни улдириб юборишганликларини ва бу гунохлари учун Исроилдан чикариб юборилаганликларини (Вавилон асирлиги), шунингдек Исо алайхи вассаломга карши фитнаси учун бу халк Яратганнинг каргишига колиб титиб юборилганлигини езишни унутибди. Америкада 80-йилларда утказилган биринчи бесаколлар ва лесбиянкалар намойиши яхудийлар тамонидан утказилгани ва катнашчилари асосан яхудийлар эканлигини назардан четда колдирибди. Хотинини Дубайга жунатиб тагига “мерс” минган узбек, узи яхудийга айланиб булган. Акамизни хабари булса керак, яхудийларда хотинларини шпионаж, фойда учун бошкаларга еткизиш оддий иш. Бунга хатто раввинлари фатво беришган. “Еврейские жены”–деган гапни эшитганмисиз?. Исроил давлати жойлашган территорияга яхудийларнинг хаки борлиги масаласига келсак, бу халк у тупрокдан Яратганнинг кахрига учраб икки минг йил олдин чикариб юборилган. Бу орада шу тупрок бир неча салб юришларини курди. Кайси яхудий бу тупрокни христиан салбчиларидан химоя килибди?. Аксинча, яхудий бойлари узларига имтиёз яратиб олиш учун Европа каролларини ва салб юриши ташкилотчиларни маблаг билан таъминлашган. Икки минг йил ичида яхудийлар бу тупрок учун хеч нарса килишгани йук. Хозирги Исроил давлати яхудий банкирларининг пули эвазига пайдо булди. Хозир хам паразит давлат тарзида кун куради. Янги технологиялар бутун жахондан, шу жумладан АКШдан угирланиб, пулга сотиб олиниб олиб келинади. Германияни уйлаб топилган “Халокост” деган чупчак оркали согин сигир килиб олишган. АКШга Исроилни пул билан таъминлашга мажбур килинган. Паластинлик туб ахоли мажбуран кучилмокда, уйлари бульдозер билан бузиб ташланмокда, уларни жойига яхудийлар жойлаштирилмокда. Акамиз мактаган Исроил давлати фашистлар давлати. У давлатда хатто иркчилик ривожланган, Хабашистонлик яхудийлар паст сорт хисобланади. Уларни давлат олиб куйган болаларининг аянчли такдири, яъни ички органлари булиниб сотилгани хакидаги хабарни Исроилда чикадиган газетадан укимабдилар-да. Биринчи ва иккинчи жахон урушларини бошланишида яхудий банкирлари Рокфеллер, Ротшильдлар ва Барухларнинг ролидан терроролог-аналитик акамизни хабарлари булса керак.
Расмда Иноятовнинг чапидеги араб Катарлик биснессмен Васим Ал Маннага ухшайдику
Бу маколани сал шошилиброк укиб курдик…бирок муаллиф узлари тан олганларидек…бу киши Каримов даврида роса фаровон хаёт кечирган булсалар керак???? иккинчидан; бу киши бошкаларга дин таълими берадиган даражадаги савияли киши эмаслиги маколасидан хам яккол билиниб турибди. бу кишини битта (балки)хакли тарафи, Каримовни ва Иноятовни ортидан гапирмаслиги керак чунки бундай такдирда гийбат килинган булинади… ГИЙБАТ ЭСА ХАРОМДИР… демокчи булсалар…бу кишини тасдик этамиз… аммо Каримов мустакиллик ижодкори… Иноятов мусткиллик химоячиси… бу гаплар 1…2…3… балки 10 йил орасида булиб утган ишлар хакида айтилса балки одамлар ишонар…яъни 25 йил ва бундан кейин хам Каримов улимидан кейин хам минглаб махбусларни зиндонларда колаётгани ёки халиям россия ва бошка мамлакатларга ишга борган узбек йигитларини тутиб минг хил бахоналар билан махбус этилаётганини нима деб бахолаш мумкин???? бир киши хакида. ..мисол учун, бир киши улса, кабрга куйилгандан кейин, имом ёки ёши улугрок бир киши, биродарлар!!!!бу улган укамиз канака одам эди???? деса…хамма таниган танимаган яхши одам эди!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!деб юборади…бу одатга айланиб улгурган нарсадир…асли эса, шундай саволга, яхши одам булган эди деб ГУМОН КИЛАМИЗ деб жавоб берилса. …кейинчалик берилган гувохлик хакида жавоб бериш осон булади…яъни биз хам Каримов ёки Иноятов хакларида;
Узлари балки яхши одам эдилар дея гумон киламиз аммо.. билиб ёки билмай узбекларни россия ва бошка давлатларга кул килиб бериш, узбекларни дини, номуси, орияти, кадриятларидан жудо этиш хисобига уз чунтакларини каппайтирган вахшийсифат одамлар эди деб айта оламиз десак балки тугри булар.. чунки бу иккисини дин номидан гапириб, диндорларни кийратганини узи етарлича далилдир. муаллиф хам кетини муйчинак тишламаган яъни Каримов даврида яйраб яшаган ёки узи ёки бирор якин кишиси СБН апаратида ишлайдиган СБН параст одам булса керак дея гумон киламиз. байрокни..гербни…мадхия-гимнни эшитганимда йигладим дейишлари ута кулгули!!!!!!! агар бу гапларида ростгуй содик булсалар.. бугунги узбекларни ахволига караб тухтовсиз (овкат хам емай) йиглашларига тугри келмайдими????агар бу киши шунчалар ватанпарвар ..халкпарвар булсалар?????