Тарихдан маълум: Туркнинг бир уруғи бўлмиш қирдаги узлар (қирғизлар) ўз қондошлари турк, уйғур, қорлуқлар..га қарши вақти-вақти билан босқи ёпиб юрганлар. Ўзга қонларнинг, жумладан: маккор Чиннинг гиж-гижлови билан ҳам… Академик Гумилевнинг «Эски Турклар »китобида ҳам бу нарса аниқ
акс этган.
У замонларда қирғизлар Сибирда яшаганлар. Саян тоғлари, Ўрхун дарёлари, муғул чўлларида кўчиб юрганлар. Бу юртда кун кечираётган ҳозирг Ҳакослар ўша қирғизларнинг қадим авлодларидир. Манас эпоси Ҳакосларнинг ҳам эпосидир.
Қирғизлар ўз қондошларига (турк, уйғур, қорлуқ, татар) кутилмаганда чопқи ёпиб, қирғин келтирсалар ҳам, ҳеч замон мутлоқ ғалабага эришмаганлар. Бири икки бўлмаганлар. Билъакс ўзлари кўк тангрининг қаҳрига йўлиққанлар: қатлиом бўлганлар.
Бироқ қондошимиз қирғизлар бундан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олмаганлар. Ҳали -ҳанузгача шундоқ … Қирдаги узлар (қирғизлар, уларни қирқ узлар ҳам дейдилар. Ўрта Осиёга тўрт юз йилча аввал тоғлар оша кўчиб келганлар. Босқичма-босқич… Чингиз Айтматовнинг китобларида ҳам (масалан: «Оқ кема»асарида) бу воқиага имо – ишоралар бор. Гоҳ очиқ, гоҳ ёпиқ тарзда.
Узлар, яъни ўзбеклар билан қирғизлар бутун Турки уруғлар каби бир илдиздан – Турк бўйидан униб чиққанлар. Шунга қарамай қирғизлар эски жангариликларини қўмсаб турадилар. Аввал Хитой гиж -гижи билан ўз қондошларига босқи ёпсалар, энди ўрис, тўғрироғи Кремл, КГБ гиж -гижи билан Москва Туркистонни атайлаб бўлган. Айтиш мумкин: қасддан, бир туғишган ўзбек, қазоқ, қирғиз, туркман, қарақалпоқ, ёҳуд тожик эллари орасида қанча нотинчлик бўлса, Москва учун шунча яхши.
Бошқариш енгил бўлади.
Бўлиб бошқариш…
Бундоқ ҳолда бирлашмайдилар.
Бирлашиш эса ўрис учун жуда хафли, Хитой учун ҳам. Ўғизхон, Арслонхон, Чингизхон, Темирхон «сабоқлари»ни ғанимлар ҳеч замон унитмайдилар. Шунинг учун Туркистон бузғунчиларнинг бир туғ остида бир миллат улароқ бирлашишларига тиш -тирноқлари билан қарши турадилар. Вақти -вақти
билан қавмлар орасига турли низо, фитналар уюштиришдан ўзларини тиёлмайдилар.
Мисол: 1989 йилдаги Москва фитнаси билан қирғиз -ўзбек уруши юзага келтирилди. Қамоқхоналардаги каллакесарлар вақтинча бўшатилди. Катта пул ҳисобига қирғиз жаллодлари улар билан бирлашади. Оқибат: тинч яшаётган этник ўзбекларнинг уйлари ёқилади, ўзлари қирғин этилади. Хотин -қизлар зўрланади. Бўвак, гўдак, болалар ҳам ўлдирилади.
Ўшанда мен Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ишлардим. Ҳукумат Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов каби адиблар орқали Чингиз Айтматов (у Москвада, «Новий Мир»журналининг бош муҳаррири эди) ни Тошкентга чақиртиради. Чингиз оға иши кўплигини, боролмаслигини айтади.
Шундан кейин Ўзбекистон веце президенти Шукурулло Раҳматович Мирсаидов (у киши мен билан доим илиқ муомулада бўлган) менга вертушка орқали телефон қилди. «Ўлмас қоялар» романим Москва ва КГБ томонидан қаттиқ танқидга учраганди, Чингиз оға Тошкентга келган ва менга руҳий мадад берган (мен бу ҳақида «Омонсиз йиллар эссемда ёзганман) эди. Шу -шу у киши билан яқин алоқада эдим.
Шукурулло акани теран ҳурмат қилганим учун дарҳол Москвага, Чингиз Айтматовга сим қоқдим. У Одил Ёқубовларга айтган сўзини такрорлади. Мен унга: «Икки қардош эл бир -бирини қираётганда ёзувчи учун бундан ортиқ муаммо бўлмайди» дедим. Чингиз оға бир он жим қолди ва сўнг деди:
«Икки -уч соат ичида қайта телефон қил». Бироқ бир соат ҳам кечмай Чингиз оғанинг ўзи менга фалон рейсда Тошкентга учажагини маълум этди. Мен бу хушхабарни шу сониянинг ўзида Мирсаидовга етказдим.
Ҳукумат ҳаво лайнерида Чингиз Айтматовни Одил Ёқубов, Пиримқул Қодировга ўхшаш ёзарлар кутиб олишди. Жумладан, мен ҳам. Лекин Ўшга учувчилар рўйхатида мен йўқ эдим. Биринчи менинг номимни
ўчириб ташлабди. Буни менга Шукурулло ака айтди. Сўнг Одил Ёқубов … Хафа бўлмадим. Энг муҳими: Одил Ёқуб, Чингиз Айтматлар бош комиссия Ўшда тинчлик ўрнатиб Тошкентга қайтдилар.
2010 йилда яна яна қирғиз -ўзбек можароси юзага қалқиб чиқди. Элимизнинг онгли кишилари «Кремл иши»дейишди. Айни ўша манзара. Озчиликни ташкил этган этник ўзбекларнинг қонлари эл ибораси билан айтганда дарё бўлиб оқди. Қутирган қирғиз жаллодлари, дажжоллари ҳеч кимга шафқат қилмади. Минглаб ёзуқсиз кишиларни ўлдирдилар, мажруҳ қилдилар, минглаб уй жойларни кул этдилар. Гитлер бунинг олдида ҳалво бўлиб қолди.
Бу тўғрида кўплаб журналист, ёзар, олим, шоирлар ёзганлар. Лекин ҳеч бири, менинг назаримда,
Исмат Хушевдан ўзиб ёзолмаганлар.
Битик:
Ўта ҳаққоний,
Ўта таъсирли.
Бир таниқли адиб Исмат Хушнинг бу шеърини юксак баҳолаган. Яъни бундоқ исёнли асар Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Орип, Эркин Воҳидларда ҳам йўқлиги таъкидланган. Яна бир оташин шоир Исмат Хушев шу битиги билан адабиёт тарихида қолади деган. Мазкур битик ведиоси Ютуб каналида тўла берилган.
Юқорида уйғур, қозоқ, туркман каби қирғиз ҳам ўзбекка қондош эл эканлиги қайд этилган. Уруш – жанжаллар бир туғишган оға -инилар ўртасида ҳам бўлиб туради. Аллақандай ғаламисларнинг гиж-гижлари натижасида ини оғасини ёки унинг болаларини ўлдириб қўйиши ҳам мумкин. Оғанинг тирик
қолган зўрёдлари ундан ёҳуд унинг болаларидан ўч олмай қўймайдилар. Ҳаётда бундоқ ҳодисалар учраб туради.
Шундан келиб чиқиб қаралса, Исмат Хушевнинг, минглаб Исмат Хушевларнинг адолатсизликка қарши’ ғазаб отига минишлари табиийлигини ҳис қиладилар. Ҳақсизликдан, зулмдан жунбушга келган инсонни ҳеч қандоқ куч тўхтатолмайди! Бу қасоскор дунё бу қайтар дунё!..
Ўғизхон сўзи билан айтганда,
ҳар қандоқ ёмонликка қарши ёмонлик туғилади.
Оғасининг болаларини ўлдирган ука ўзича ўз қилмишидан пушаймон емаслиги, ҳатто ўзини ботир деб ўйлаши мумкин. Бу маъшум ғурур вақтинча, эртага у тангри қаҳрига йўлиқади. Бола-чақаси билан қон қусади. Туркда «Қонга -қон» деган сўз бор. Минг юз йилликлардан кечиб келаётган сўз…
Бундан бутун Турк эллари ўзларига тегишли хулоса чиқариб олсалар, ҳеч қандай гиж -гиж, фитна, қутқуларга берилмасалар яхши бўлади. Бу Турк элларини қайта БИРЛИККА ВА ҚУДРАТГА олиб келади.