Маҳмудхўжа Беҳбудий: Миллатлар қандай тараққий этарлар?
Маҳмудхўжа Беҳбудий:Миллатлар қандай тараққий этарлар?
Миллатлар тараққийига бир неча сабаблар бўлуб, туб сабаби уламо ила ағниёнинг ҳамийят ва ғайратларидур. Тараққий қилғон ва ё энди тараққий қилгувчи миллатлар аҳволига диққат қилинса, мазкур икки синф муҳтарамни ўз миллатларига сўз ва оқча ила хидмат этганлари фавран зоҳир бўлур.
Ҳар миллатнинг уламоси, аҳли қалами, мутафаккири ўз миллатининг ояндаси учун йўл кўрсатур, машварат берур, миллат ахлоқининг ислоҳи учун масжидларда панд ва насиҳат берур, мактаб ва мадрасаларда дунё ва охиратда керак илм ва фан, таълим берарлар, китоб ва газет ила умматни муслилих учун баҳс ва муқоламалар килурлар.
Тараққий қилгувчи миллатларнинг уламоси замондин бохабар бўлиб, ўз миллатининг “масолиха замонийя”си учун саъй этар, миллатни пешрафтига оқча ила, ғайрат ила иона қилмоқни миллат бойларига таклиф этар, ташвиқ ва тахрис этар.
Хулоса, ҳар миллатни уламоси, аҳли қалами миллат учун сўйлар, ёзар ва хавоижи миллийа ва замонияни ўз миллат мансубасига билдирарлар. Замона ағниёлари ўз миллатларини замонийча кераклиги йўлинда оқча сарф этарлар, масалан, янги усулда замонавий мактаблар бино этиб, замонийча одам тайёрламоқ учун ҳаракат этарлар. Ҳукуматни ўрта ва олий мактабларига ўқийдургон уз миллат болаларига ионат этарлар. Ва бечора ҳамжинсларини диний ва дунёвий мактабларига беруб, ўз ҳаражатлари ила ўқутадурлар.
Рус, армани, яҳудий ва бошқа Русиядаги ватандошларимизни бойлари доимо ўз миллатлари учун катта хайр ва эҳсонлар қиладурлар, инчунин, Қафқоз, Қирим, Қозондаки мусулмон биродарларимизни бойлари, уламоси ва аҳли қалами, соҳиби фикри ўз биродарларира мол, оқча, қалам ва илм ила куб иона қиладурлар.
Аммо бизни Туркистонда бу ишлардин сўйламоққа ҳануз навбат келган йўқ. Ҳар ким ўз нафъи ва ўз шахсий иши ила саргардон, умумий ёинки диний ва миллий ишларни ояндаси учун, миллатни замона одамларидек тараққий этмоғи учун, халойиқни ислоҳ ахлоқи учун ғам тортувчи ва ҳаракат этгувчи йўқдир.
Бир карра диққат қилиб, маҳалла-куй ва қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз. Мусулмонликга илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак, нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза юза бир нафар саводлик йўқ?
Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ булур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим. Миллат ахлоқи, фазл ва ҳунар ила боқий қолур.
Бугун ислоҳи мактаб-мадраса, яъни ислоҳи миллатга қўшиш қилинмаса раби аср сўнгра диёнат барбод бўлур ва анинг жавоби масъулияти бугунгиларга қолур, бу масъулиятдин қутулмоқ учун миллатни диний илм ва дунёвий илм-фанлар ўқумоқ учун тарғиб қилмоқ керакдур. Диний илм ва фанларнинг ўрни мактаб ва мадрасадур.
Дунёвий фанларни ўрни ҳукумат мактабларидур, иккисига ўқумоқ учун оқча лозимки, ул оқча бойларни қиссайи ҳамиятидан чиқса керак. Ҳар замон учун асбоби ислоҳ ва тараққийи ионат бошқарур. Миллатга ионат этмоқ учун, ислоҳи мактаб ва мударрис учун, русий мактабларига ола тайёрламоқ учун, деҳқон ва санъаткорларни ривож бермоқ учун “ҳамийяти хайрия”, “нашри маориф”, қироатхоналар, фундлар, куружуклар, жаридалар, мажаллалар, нашриётлар… керакдур. Миллатлар тараққийси шул ила бўлур ва бу ишларга оқча керакдур, оқча бойларда ва афродда!
Маро ба тажриба маълум шуд даро ҳар кор,
Ки қадри мард ба илм аст қадри илм ба мол.
(Маъноси: Менга тажрибадан маълум бўлдики, Одамда қанчалик илм бўлса ҳам илмнинг қадри молдадур.)
«Самарқанд» газетаси 1913 йил 30 июл

“Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ булур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим. Миллат ахлоқи, фазл ва ҳунар ила боқий қолур.”
Илмга асосланиб айтилган башорат гапларгина у ёки бу куринишда тугри чикади. Нострадамус хам башорат гапларини куп китоб укиб илмгагина асосланиб айтган булса не ажаб…
Хозирги замонавий таржимада айтганда бизникилар мардикорликда…
Йигирма уттиз сана сунгра, яъни мана бизларни ахволимиз 25 йилдан сунг..
Махмудхужа Бехбудий 1991 йилларда ижод килган ёзувчимасми мабодо?)))
Ğarbda davlatlari boylari va qirollari 19-asirdan boshlab ilm-fanga pul ajratishgan chunki undan foyda kurishgan bechora bizni jadidchilar pul qidirib yurib bormagan joyi qolmagan uz imkoniyati darajasida maktab,gazeta, teatr ochishgan. Hozir nima uzgardi hechnarsa boylar milyardlarni olib chet elda sohil buyidan uy olish bilan ovora birorta xususiy jamğarma yuq yoshlarga yordam beradigan
Mana qarang nima deyapti Behbudiy. Musulmonlar har doim hammol bo’lgan ekan Behbuhiy yashagan vaqtlarda ham….
Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ булур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим. Миллат ахлоқи, фазл ва ҳунар ила боқий қолур.
Дунёдаги коинот, астрология (Улугбек), медицина (Ибн Сино), жангарилик (Амир Темур), тилмочлик (Фаробий), дин (пайгамбаримиз Наби С.А.В), хадисшунослик (Ал Бухорий бошкалар каторида) асосчилари мусулмонлар булганидан бехабар куринасиз.
Гап динда эмас, миллатда дган булардим. А. Темурнинг библиографиясида- …кайтганимда жайхуннинг у томонида халиям узбеклар бор эди…узбеклар жанжал килиб (уни босишга) 27та киз сурашди…деган жойлари бор. Узбеклар шу илгаридан факат нафсларининг кули булганми дейман. Биз совет тузуми шундай килди узб.ларни деймиз, манимча муаммо анча олдин бошланган. Узбекларнинг таркоклиги, хонларнинг ман манлигини эслаш кифоя. Бировга яхши куриниш, после меня хоть потоп кабилида иш тутиш, факат узим бусам дейиш… бекорга куюнмаган Бехбудийлар