"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?

Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари, МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар | 07/03/2017 06:32-     10271 марта ўқилди

“Дунё ўзбеклари”дан:
Тошкентдан келаётган хабарлар Ўзбекистонда том маънода инқилобий ўзгаришлар бораётганидан далолат беради. Янги Президент бошчилигида эзгулик билан ёвузлик, яхшилик билан ёмонлик, ўғрилик билан тўғрилик орасидаги кураш авж нуқтага чиққанидан нишона бу.
“Дунё ўзбеклари” ўқувчиларига Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи ўринбосари, генерал  Шуҳрат Ғуломов ишдан олиниб, Луначарский мавзесидаги данғиллама ҳавлисида уй қамоғида эканини муқаддам хабар қилган эдик. Бу ҳақда 2017 йилнинг 6 январь куни: “МХХ раисининг биринчи ўринбосари ишдан олинди. Бошлиқ қачон олинади?” номли мақола ҳам эълон қилганмиз.
Бугун, орадан олти ой ўтиб, энди: “МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?” деб мақола эълон қилсак, мантиқан тўғри бўлса керак. Агар эътибор берган бўлсангиз, МХХ раисининг қатор ўринбосарлари ишдан олиниб, ҳибс этилганидан кейин, уларнинг кўз кўриб қулоқ эшитмаган жиноят, пора ва талончилик эвазига тўплаган мислсиз бойликлари элга ошкор бўлмоқда.
МХХ раисининг энг яқин ва ишончли одамлари ака ука Шарифхўжаевлар уйидаги бассейн тагидан, ертўладаги подвалидан, дача ва кабинетидан топилган миллион миллион доллар пуллар, ўнлаб қимматбаҳо автомашиналар шов шуви ҳали тинмай туриб, мана энди биринчи ўринбосар Шуҳрат Ғуломов ҳам наркобаронликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Шуҳрат Ғуломовнинг ишдан олингани муносабати билан “Озодлик” радиоси бундан бир неча ой олдин эълон қилган Бош мақолада шундай сатрлар бор эди:
“МХХ раисининг биринчи ўринбосари Ғуломов хориждаги хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш соҳасига оид учрашувларда Ўзбекистонни тамсил қилиб келганига оид ҳужжатлар Озодликда мавжуд. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат махсус хизматларининг 2015 йил сентябрида Тошкентда бўлиб ўтган мажлисидан сўнг террорчиликка қарши Ўзбекистоннинг бош мутасаддиси сифатида ҳам айнан генерал Ғуломов журналистлар билан учрашган эди.
Манбаларнинг ишонишича¸ Ғуломов Каримовнинг ўлимига қадар унинг кабинети ва резиденциясига тўсиқсиз кириб-чиқиб юрган саноқли қудратли мулозимлардан бири бўлган.
МХХ генерали Шуҳрат Ғуломов ўз фаолиятини Сурхондарё вилояти МХХ бошқармаси бошлиғи лавозимидан бошлаган. МХХ раиси Рустам Иноятов каби шарқшунос бўлган Ғуломов нафақат ўз тузилмаси¸ балки Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашида ҳам Афғонистон ва Тожикистон бўйича етакчи мутахассис ҳисобланган.
2005 йилда Андижон шаҳридаги қонли исëн воқеаларидан сўнг Ғуломовнинг Ислом Каримов эътиборига тушгани айтилади.
Ислом Каримов генерал Ғуломовни 2007 йилда “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаган.
2006 йилнинг 2013 йилгача даврда МХХнинг икки генерали – Ҳаёт Шарифхўжаев ва Шуҳрат Ғуломовлар бошқараётган икки гуруҳ МХХда устувор мавқега эга бўлиш учун олиб борган ички курашнинг Ғуломов ғалабаси билан тугагани ва унинг Каримов назаридаги эътибори ошгани айтилади. Ғуломовнинг ошиб борган бу эътиборига¸ Озодлик манбалари таъкидича¸ Каримов ўлимидан сўнг бошланган ҳокимият алмашинуви даврида нуқта қўйилган бўлиши мумкин…”
Ҳибсга олинган Шуҳрат Ғуломовнинг бойликлари қанча эканини ҳалитдан тасаввур қилиш мумкин. Афғонистон орқали Россия ва Европа давлатларига чиқариладиган наркотрафикдан тушадиган пуллар бир неча юз миллиард долларни ташкил этиши бугун ҳеч кимга сир эмас.
Хўш, наркотрафик контрабандаси билан шуғулланиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” бўлиб юрган СНБ раисининг биринчи ўринбосари шунча иш қилган экан, унинг бошлиғи бўлган Раис жаноблари тоза деб ким айта олади? Бу чўпчакка ким ишонади? Қолаверса, асли сурхондарёлик бўлган ва афғонда ҳарбий таржимон бўлиб разведкачилик қилган Рустам Иноятов ўз биринчи ўринбосарининг айнан Афғонистондаги наркотрафик ва гиёҳвандликка оид бу жиноий ҳатти ҳаракатидан бехабарлигига шахсан мен ишонмайман. Аксинча,  тергов қилинаётган бу шўрлик кимсалар яқин кунларда ўзларининг асосий раҳнамолари сифатида Раисни ҳам тилга олиб, уни ҳам ёнларига тортмайдилар деб ким кафолат бера олади?  Ҳеч ким!!!
СНБ генерали Шуҳрат Ғуломов оддий порахўрлик ва талончиликда эмас, балки наркабаронликда, бир неча юз тонна гиёҳванд моддаларни бир давлатдан иккинчи ва учинчи давлатларга етказиб беришда айбланмоқда. Ўзбекистоннинг энг ишонган ташкилоти – МХХ нинг генерали шундай жиноятга қўл урган экан, бу идорани тамомила элакдан ўтказиб, фильтрлаш, унинг чорак асрлик раисини ҳам, ниҳоят, жиноий жавобгарликка тортиш вақти келганга ўхшайди.
Одатда бундай жиноятлар энг мудҳиш ва фожеали халқаро жиноят турига кириб, унинг ҳомийлари “Уюшган жиноий гуруҳ” ёки “Мафиёзлар клани” томонидан бошқарилади. Унинг ижрочи иштирокчилари энг камида ўлим жазоси билан жазоланади.
Шуҳрат Ғуломовнинг топшириқларини сўзсиз бажарган – Афғонистон орқали келаётган тонна тонна гиёҳванд моддалар карвонини кўз қорачиғидек асраб, қўриқлаб, Ўзбекистон орқали учинчи давлатга эсон омон ўтказиб юборган Сурхондарё вилоят МХХ Бошқармаси Бошлиғи Нодир Иброҳимов ҳам ҳибсга олиниб, Тошкентдаги идорасининг ертўласига банди этилди.
“Дунё ўзбеклари” кейинги йилларда Сурхондарёда Нодир шоҳ номи билан танилган ва машҳур бўлган бу ўғри ва муттаҳам чекст ҳақида ўнлаб танқидий мақолалар эълон қилди. Лекин Ўзбекистон Олий раҳбариятида ҳеч ким бизнинг дод войимизга қулоқ солмади. Мана оқибати нима билан тугади?
Бугун биз МХХ раиси, генерал полковник Рустам Иноятов ҳақида қатор танқидий ва таҳлилий мақолалар эълон қилаяпмиз. Нашримизнинг юз минглаб мухлис ва ўқувчилари бизнинг бу жасоратимизни қўллаб қувватлаб, тасаннолар айтишмоқда. Ислом Каримов даврида бизнинг бу чиқишларимиз  эътиборсиз қолган бўлса, Шавкат Мирзиёев даврига келиб, ўзининг муносиб ва одил баҳосини олишига ишончимиз комил.
Биз бугун олис Канададан туриб, жасоратли ва адолатли давлат раҳбарига, у киши орқали Бош прокурор ва Ички Ишлар вазирига савол бермоқчимиз: МХХ раисининг биринчи муовини ҳибс этилди. Раис қачон қамалади?
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
30 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

5 шарҳ

  1. Хусан аравакаш
    07/01/2017 at 12:19 AM  (Edit)

    ИшАК ни рухи чакирса, улса кутуламиз ИшАКни бизга берган Иноятидан (иноятовдан)

    REPLY
  2. Xolis
    06/30/2017 at 9:30 PM  (Edit)

    BIZ HAR BIR KISHI QONUN OLDIDA JAVOB BERISHINI XOXLAYMIZ,KIM BO’LISHIDAN QATIY NAZAR. AGAR QONUNIYLIK TAMINLANMASA, QILGAN JINOYATLAR VAQTIDA JAZOLANMASA BOSHQALARGA IBRAT BO’LMAYDI. ENG YMAONI BOSHQALAR DAVOM ETIRUVRADI.

    REPLY
  3. Мохлар ойим
    06/30/2017 at 6:56 PM  (Edit)

    Ҳайратдаман… Шу даражада виждонсизлик бўлиши мумкин экан-да? Давлат ва халққа хиёнат бундан ортик, бўлиши мумкинми? Яна МХХ эмиш. Худонинг қаҳрига учрагур, ифлослар!!!

    REPLY
  4. Случайный Прохожий
    06/30/2017 at 5:50 PM  (Edit)

    Камалмайди урток, райис узбекистонда об-хавони бузиб ташаши мумкин кулидан келади жуда катта кучга эга, Мирзиёевга осон булмайди!

    REPLY
  5. Мамаёқуб Ҳамроев
    06/30/2017 at 5:48 PM  (Edit)

    Ассалому алайкум Ҳурматли ва қадрли Исмат ака!
    Энг аввалам бор матонатингиз ва жасоратингиз учун қойил қолиб таъзим қиламан дейишдан олдин;
    Сизни шу ёруғ дунёга келтириб,тарбия бериб адолатнинг уруғини юрагингиз тубига жойлай олган ота онангизнинг рухи поклари олдида тиз чўкиб таъзим қиламан.
    Кейинги йиллар мобайнида Махфий хизмат салтанати ва унинг рахбарлари ҳақида дунёда бирон бир нашр сиз каби дадил ва матонат билан фош қилиувчи материаллар чиқара олишгани эмас.
    Ёки хеч бўлмаганда “Исмат Хушевнинг баёноти бўйича хабар берамиз ва ушбу маълумотлар учун маъсулияти учун мутлоқ жавоб бермаймиз” деб ҳам нашр қилиша олишгани эмас.
    Энди ҳаққоний мақтовлардан фактларга кўчсак;
    Чорак асрлик тарихимиз ғалвири сувдан кўтарилиб бошланди.
    Жўжаларни санайдиган кузимиз ҳам мана ниҳоят етиб келди.
    Биз бугун УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ҳолатидаги даражадамиз.
    Ҳалқимиз ва Ватанимиз душманлари кундан кун аниқлашиб,тиниқлашиб бормоқда.
    Ва ниҳоят ушбу улкан ва қудратли армиянинг бир неча қўмондонлари нариги дунёга жуфтакни ростлашди ёки бўлмаса сотиб қўйишмасин дейишиб хоинроқларни ўзлари зудлик билан ковушини тўғрилаб қўйишди.
    Бу сир ҳам очилиши аниқ!!!
    Жаҳон тарихида бирон бир давлатнинг Хуфия хизмати бу даражада шарманда ва пораконда бўлмагани каби,бош раҳбари ўз хизмат вазифасида бу даражаги аниқ ва очиқ шармандачиликлардан кейин бирон сония ҳам қола олгани эмас.
    Аввало ўз шаънини билган ГЕНЕРАЛ аллақачон ўзини пешонасидан отиб “ГЕНЕРАЛЛИК ШОН ШАРАФИНИ” сақлаб қолар эди.
    Буни фақат ҳақиқий Офицерлар тушунади!!!
    Ҳурматли Исмат ака!
    Сизнинг МХХ раиси ва унинг махфий салтанати ҳақидаги туркум мақолаларингиздан кейин юқорида ёзиб ўтганингиз кўплаб ҳақиқатлар рўёбга чиқди.
    Жиноятчилар ўз айблари ва мудҳиш жиноятлари бўйича сўроқ беришмоқда.
    Ва албатта уларнинг оғизларидан аллақачонлар Каримов,Мустафоев,Муллажоновларнинг номлари минглаб маротаба айтилиб улгургандир ҳам.
    Сиз айтганингиз каби Рустам Иноятовнинг ҳам номи жаранглаб қолса ажабланишга ҳожат ҳам қолмайди.
    Аслида ушбу ҳожатни Рустам аканинг ўзлари аллақачонлар йўққа чиқариб бўлдилар.
    Мен қатор мақолаларингизни ўқий туриб сизнинг ич-ичингиздан Рустам Расуловичга бўлган ачиниш ва ушбуларни ўқиб ўз ҳатоларини тан олсинлар,тўғриласинлар,ҳалқимиздан кечирим сўрасинлар ниҳоят деган ўй ҳаёлларингизни сезиб тураман.
    Худди мана шундай эзгу ниятларингиз Ислом Каримовга ҳам,Бўритош Мустафоев ва Файзулло Муллажоновларга нисбатан ҳам мавжуд эди ва сиз билан биз узоқ кутдик уларнинг мардлик қилишларини.
    Минг бир афсус ва надоматлар бўлғайким улар ўзлари миниб олган кибр ва очкўзлик,ёвузлик ва иккиюзламачилик отларидан тушмасдан ўтиб кетдилар!!!
    Бу улкан ва қудратли жиноий АРМИЯНИНГ ҳар бир қўмондони кетган вақтида мен жонажон ва қадрдон жаннатмакон Лангаримни эсламасдан иложим йўқ.
    Бугунги кунда Сурия ва Афғонистон,Ироқ ва Ливия қолаверса бир замонлардаги Сталинград вайроналариданда вайронароқ ҳолга келтирилгин Лангаримнинг худди мана шу Иноятов,Парпиев,Мустафоев,Шомирзаев,Рашид Қодиров,Бахриддин Валиев,Қодиржон Ботировлар томонидан қўллаб қувватланиб Қуролов ва Ибодулло Мустафоевлар томонидан буткул вайрон қилиниб талон тарож қилинишига йўл қўйиб берилди.
    Нафақат йўл қўйилди,балким уни химоя қилишга бел боғлаганлар қаматилди,сирли равишларда йўқ қилинди,қувғин қилинди.
    Албатта мен ҳам сиз каби рустам Иноятовнинг бугун эрта ўз айбларини бўйнига олиб ҳалқимиздан бош эгиб кечирим сўрашларини ва ўз истак ҳоҳишлари билан исътефога кетишларини истар эдим.
    Мен минг фоиз ишонч билан айта оламанки Шавкат Миромонович бу кишига тинч ва осойишта шароит қилиб берадилар.
    Мардга мард кетадиган инсонлар,мен буни тарихий фактлар билан исботлаб бера оламан!!!
    Нима бўлгани тақдирда ҳам УЛКАН БИР МУЗ,ҲАТТОКИ АЙСБЕРГЛАРДАНДА УЛКАНРОҚ МУЗ АЛЛАҚАЧОН ЖОЙИДАН КЎЧДИ.
    “ТУЯНИ ШАМОЛ УЧИРСА,ЭЧКИНИ ОСМОНДА КЎР” ДЕЙИШГАН.
    Минглаб миллионлаб кимсалар бугун ҳаловатларини йўқотишган,улар фақат ўзларини овутиш учунгина суд ва куч ишлатар идораларидаги муваққат турган креслоларида ўтиришиб “ҲОҲЛАГАН ЖОЙИНГИЗГА ЁЗИНГ “дейишмоқда ва ичларидан қиринди ўтиб турибди.
    Ўша “ҲОҲЛАГАН” жойлардаги кадрлар аста секин кетиб бошлашди.
    Разолат ва жаҳолат,жиноят ва қабоҳат устунлари мажбуран йиқитилиб ўрнига адаолат устунлари тикланмоқда.
    Адлат ва ҳақиқат йўлидаги матонатли ва жасоратли толмас курашчи Исмат акамизга омонлик тилаб қоламиз!
    Миллатимиз ва ҳалқимизнинг,Ватанимиз ва Давлатимизнинг мард қаҳрамонини Яратган Эгамнинг ўзи паноҳида асрасин.

    REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (2-қисм)
  2. МХХ га ишламайдиган ким қолди? “Озодлик”ми ёки ББС? (Янги тафсилотлар)
  3. Исмат Хушев: Ёлғон футбол ҳақидаги рост гаплар ва “ўйиндан ташқари ҳолат”лар…
  4. Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!
  5. МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола – 1)
  6. Исмат Хушев билан юзма юз: Рустам Иноятов сиёсий портретига шарҳ (10-кўрсатув)
  7. Исмат Хушев: “СНБ ҳақида гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан 3-мақола
  8. МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?
  9. Исмат Хушев билан юзма юз 12 февраль 2019 йил Канада
  10. Исмат Хушев: Хавфсизлик тизимидаги шантаж ёки ДХХ раҳбарларига қарши саботаж -1
  11. Исмат Хушев: Хавфсизлик тизимидаги шантаж ёки ДХХ раҳбарларига қарши саботаж -2
  12. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (1-мақола)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 шарҳ

  1. Узбек says:
    07/03/2017 at 21:10-

    Сиёсат уз йулига… Лекин мана шу етказиб берилган кайф килувчи захар огуларни истеъмол килиниши окибатида канча канча оилалар бюджети касодга учрайди, хонавайрон булади, канча канча инсонлар такдири мажрух булади, неча гудаклар дунёга келмай улиб кетади, яна нечалари ногирон булиб тугиладилар!!!
    Мана шу окибатлар учун КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ???!!!

    Reply
  2. Хусан аравакаш says:
    07/03/2017 at 19:57-

    Мххни номига узгартирмасдан коррупцияни юкотиб булмаеди.хар сохани порахурининг снб таниши бор

    Reply
  3. Murtoza says:
    07/03/2017 at 09:37-

    Daxshat!!! Butun Uzbekistonda MXX raisi va uni sobiq o’rinbosarlari haqida chiqaytgan “Dunyouzbeklari”dagi atom bombasiga teng shov-shuvli qurqinchga to’la xabarlar.

    Reply
  4. Betaraf says:
    07/03/2017 at 09:29-

    Bu maqolani odamlar o’qishga qo’rqishadi sharx yzish u yoqda to’rsin.

    Reply
  5. Muqana says:
    07/03/2017 at 09:27-

    Ismat aka! Hech narsadan qurqmaysiz. O’zbeklar ichidan sizchalik jasur vatanparvar borligiga shaxsan men ishonmayman. Shavkat Mirizyev sizga Uzbekiston Qaxromoni unvoni bersa ham kam.

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94117 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31218 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31164 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31130 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31086 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30869 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30790 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30784 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30782 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30781 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30781 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30780 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30779 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30777 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30775 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30773 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30772 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30771 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30771 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30770 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30768 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30767 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30764 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30762 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30761 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30759 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30758 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30757 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30757 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30756 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30754 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30749 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30748 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30747 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30745 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30744 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30744 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30743 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30743 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30742 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30742 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30741 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30740 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30739 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30737 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30736 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30732 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30731 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30729 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30728 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30728 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30728 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30726 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30725 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30720 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30720 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30718 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30717 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30717 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30716 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30716 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30715 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30715 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30713 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30713 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30712 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30708 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30708 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30707 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30706 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30705 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30704 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30699 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30698 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30698 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30697 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30697 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30697 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30693 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30692 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30690 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30679 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30678 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30677 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30676 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30675 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30674 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30673 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30673 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30672 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30665 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30665 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30662 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30662 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30662 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30661 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30661 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30661 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30661 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30660 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30660 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30660 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30660 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30660 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30660 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30660 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30659 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30659 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30658 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30658 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30657 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30657 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30656 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30655 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30653 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30653 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30651 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30649 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30634 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30631 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30631 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30631 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30630 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30630 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30628 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30628 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30628 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30627 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30627 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30625 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30623 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30622 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30622 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30621 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30621 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30621 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30621 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30619 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30617 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30617 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30614 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30614 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30614 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30613 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30612 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30612 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30611 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30611 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30611 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30611 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30610 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30607 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30607 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30606 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30605 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30605 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30604 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30604 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30603 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30597 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30597 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30597 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30593 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30593 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30592 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30592 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30591 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30590 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30590 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30589 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30589 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30587 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30584 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30583 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30582 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30581 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30579 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30578 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30577 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30575 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30575 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30572 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30570 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30570 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30569 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30567 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30566 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30563 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30561 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30561 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30559 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30559 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30559 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30557 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30556 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30556 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30555 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30555 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30555 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30553 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30552 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30551 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30549 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30548 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30547 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30543 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30543 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30541 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30540 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30540 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30539 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30538 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30537 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30535 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30535 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30529 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30527 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30527 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30524 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30523 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30522 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30519 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30518 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30515 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30515 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30513 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30513 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30513 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30513 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30507 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30503 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган