Жиззахлик тадбиркор 22 ёшида вазир ўринбосари бўлди
Жиззахлик тадбиркор 22 ёшида вазир ўринбосари бўлди
Қурултойда “Камолот” тугатилган ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган
22 ёшли Алишер Саъдуллаев “Камолот” қурултойида Президент Мирзиёев назарига тушгач, Халқ таълим вазири ўринбосарлигига тайинланган. Тадбиркор Алишер Саъдуллаев қурултойда сўз олган ва у томонидан янграган таклифлар Президентга маъқул келган.
1994 йил 11 июлда туғилган Саъдуллаев 23 ёшга тўлишига 10 кун қолганда мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба энг ёш вазир ўринбосари лавозимига ўтирган.
Qalampir.uz сайтининг хабар беришича, Алишер Саъдуллаевни Мирзиёевнинг ўзи қурултойда тажриба тариқасида вазир ўринбосари этиб тайинлаган.
Бундай қилинишига Алишер Саъдуллаев томонидан ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Президентга берган таклифлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Кун.узнинг ёзишича, 1 июль куни Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Алишер Саъдуллаевни вазирлик жамоасига ўзининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида таништирган.
Би-би-си Халқ таълими вазирлиги билан боғланганида ушбу хабар тасдиқланди. Вазирлик ходими 22 ёшли йигит вазир ўринбосари бўлганлигини айтди.
Шу вақтгача Халқ таълими вазирининг икки ўринбосари бор эди.
Алишер Саъдуллаев Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олгани ёзилмоқда.
ЎзА Алишернинг Result ўқув маркази раҳбари сифатида таништирган. Ўқув марказ асосан ёшларга тил ўргатиш билан шуғулланади. Ғарб мамлакатларига ўқишга кириш учун олинадиган IELTS имтихонларига ёшларни тайёрлайди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қурултойи 30 июн куни бўлиб ўтган. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган. Ҳаракат тугатилиб унинг ўрнига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган.
-
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Пулнинг кучини куринг. Ука куркма якинда вазир хам буласан. 22 га кирган бусанг котта котта мадрасаларни тугатишга качон улгиракопти?
Bunaqa lavozimlarga konkurs e’lon qilish kerak edi. Bitta gapirgan gapidan darrov vazir o’rinbosari qilish yaxshi emas. Yoshlarga lavozim emas balkim loyihalarini ishlab chiqishga qo’yishga moliyaviy ko’maklashish kerak. Mana shunda rivojlanish bo’ladi.
бошланди. нага бунча аламзадасиз? хаёт сизга нима килди экан бу кадар хасадкорсиз.
керакмас хеч кандай талов. ёшларга имкон берилсин! тем более хорошее образование. Аллох шу болага шуни насиб этибди.
Bu alamzadalik emas balki to’g’ri gapni aytish.