Кейинги пайтда юзага келган ҳамкорлик, ҳимматингиз ва устозим Тошпўлат Ҳамид ҳақида “Дунё ўзбеклари”да мақолани жуда ажойиб тарзда ёритганингиз учун яна бир карра раҳмат айтаман. Ёзганларингиздан ажойиб
инсон, ижод аҳлининг бевосита ва ғойибона устози Абдулла Ориповнинг суюкли ва содиқ шогирди эканингиз аён.
Мен ҳам озми-кўпми шу Инсоннинг суҳбатини олишга, баъзан бирга жиндай, дегандай улфатчиликларига мушарраф бўлганман. Минг афсуски, оламдан ўтганларида Бухорои шарифдан атайдан келиб беҳисоб шогирду мухлислари қаторида жанозаларида туриш, тобутларини елкага кўтариш ҳам насиб этди.
Аслида, буюклар ўлмайди. Жисмонан орамизда бўлмаса ҳам ҳар кунимиз, ҳар суҳбатимизда ўлмас каломлари, барҳаёт битиклари билан ҳамнафас, бирга. Сизга эсдалик учун Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратида бўлганимиздаги мангуга муҳрланган зиёрат ҳолати акс этган суратимиз билан устозга бағишланган бир ҳазил ва вафотларидан сўнг ёзган бир жиддий шеъримни юбораяпман.
Шунингдек, зерикканингизда жиндай бўлса-да кайфият, кулгу улашиш учун бир қиссамни ҳам юбораяпман. Буларнинг барчаси эълон қилиш учун эмас, бўш пайтингизда, агар бўш пайтингиз чиндан ҳам топилса, ўқиш ҳамда бир-биримизни яқинроқдан билиш учун. Маъқул кўрсангиз, фикрларингиз, муносабатингизни билдирарсиз.
Ҳурмат билан: Жаҳонгир Исмоилов.
Бу такрорда илоҳийлик бор
Ҳар доим ҳам англаб бўлмас, мураккаб ҳаёт,
Билолмайсан баъзан олдда кутмоқда нима.
Такрорланиб қолар баъзан қай бир ҳодисот,
Баъзан такрор юз беради қай бир кечинма.
Илгари ҳам азобини тортгансан, лекин—
Қайта бошга тушар нохос қай бир кўргулик.
Ёки кетган омад яна қайтиши мумкин,
Насиб этар гоҳ оёққа қайта тургулик.
Англагайсан, теран фикр юритган вақти,
Қиёсласанг ҳаёт бошқа, бошқадир замон;
Бир аждоднинг қай бир феъли, ноёб хислати,
Қай бир авлод сийратида бўлар намоён.
Ҳайрат ортар Навоийни англаган сари,
Айтинг, устоз Абдуллага ким бермаган тан?!
Бу оламга бири келган беш юз йил нари,
Бири эса беш юз йилдан берида келган.
Бу одам чиройли ёзади, холос. Аслида ёзгани билан ҳаётда қилиб юрган ишлари асло тўғри келмайди. Устоз А. Орипов жуда кўп ёшларга таъмасиз раҳнамамолик қилган. Буни ўзимиз ҳам ҳаётда кўрганмиз. Қолаверса, устознинг тантиликлари ҳақида Исмат Хушев жуда куп ёзганлар. Ж. Исмоилов эса иложи борича ёшларга, истеъдодли журналистларга кун бермайди… Аммо ўзининг кўнгил гулларидан, яъни оддийгина қизлардан маликалар ясаб, уларни таниқли этиш ҳам айнан Ж. Исмоиловга хос бўлган хислатдир. Аммо ҳозир бу одам журналистикадан четлаштирилди. Аллоҳнинг жазоси ижодкор аҳли учун бундан ортик, бўлмаса керак…
Шоир Жаҳонгир Абдулла аканинг хос шогирдларидан экан.
Мана исботи. «Шеърим чиққан куни мен учун байрам,
Ажиб руҳ туяман озгина “олиб”.
Билсанг, бу борада пиримиз Хайём,
Устозимиз эрур Абдулла Ориф»
Маслаҳатим шуки, устозларингиз қаторига Ғофур Ғулом, Рауф Парпи, Муҳаммад Юсуфларнида қўшсангиз нур устига нур бўларди. Чунки уларнингда пири Ҳайём ҳисобланади.