Коррадо АЛВАРО: ПОРТЛАШ (Карим Баҳриев таржимаси)
Муҳими, ўз ҳаётини ўзгартириш фикрига берилмаслик керак. Бунинг учун гоҳида озгина нарса: бир имо-ишора ёки ҳаракат кифоя, ҳаммаси ўзгариб кетади. Инсон учун энг асосийси: ўзининг қалин қобиғига кўникмоқ ва азалдан пешонасига ёзуғли ролни қойиллатиб ўйнайвермоқдир.



