Жаҳолат жарлигига етакловчи мутаассиб ақидапараст дин пешволаридан огоҳ бўлинг!
Мирёқуб Қобилов
1-Мақола.
Жаҳолат жарлигига етакловчи мутаассиб ақидапараст дин пешволаридан огоҳ бўлинг!
“Аллоҳ қалбимда, қўлларим ишда!”
Баҳоуддин Нақшбандий ҳазратлари.
“ Динда мажбур қилиш йўқ!”
(Қуръони каримдаги ғоятда гўзал ва ҳикматли оятлардан бири. “Бақара”, 256. )
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида юртимизни диний экстремизм балосидан асраб қолган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлайман.
Сўз боши
Ушбу мақоламда мен марҳум Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқлари олдидаги буюк ва беқиёс хизмати хусусида — ўтган асрнинг 90 йилларида, эндигина мустақиликка эришган навқирон Ўзбекистонимизни, ён қўшнимиз — Тожикистонда рўй берган биродаркушлик урушидан кўра минг карра хавфлироқ кечиши эҳтимоли бўлган қирғинбарот офат – диний экстремизм балосидан асраб қолгани ҳақида асосли далиллар билан ўз фикр – мулоҳазаларимни баён этмоқчиман.
Сир эмаски, хориждаги мухолифларимиз Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни юртимиздаги мусулмонларга ва ислом дини пешволарига нисбатан қаттиққўл бўлганликда айблашади .
Менинг назаримда, давлатимиз раҳбарининг бундай “ қаттиққўл лик сиёсат ининг” келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб берувчи тадқиқотлар ҳалигача ўзбек матбуот и да кенг ёритилмаган.
Мен деярли чорак аср давомида динлар тарихи (жумладан ислом дини тарихи, мазҳаблари, шариати, тариқати, ирфон- маърифати ва фалсафаси) бўйича олиб борган таҳлил ва изланишларим натижасида, туркум мақолалардан иборат “ Жаҳолат жарлигига етакловчи мутаассиб ақидапараст дин пешволаридан огоҳ бўлайлик!” деб номланган рисола ёзган эдим.
Бугунги кунда ўта долзарб ва аммо жуда қалтис мавзу кўтарилган бу тадқиқотларим ҳақида зиёлиларнинг холис фикрини билиш учун узоқ йиллар “Жаҳон адабиёти” журналида хизмат қилган, нозик масалаларда жуда эҳтиёткорлик билан мулоҳаза юритадиган дўстимга ўқишга бердим.
— Мен дин илмида чуқур кетманглар деган гапни эшитганман. Аммо, сиз бу ёзганларингиз билан динимиз пешволарига ёқмайдиган анча- мунча қалтис гапларни айтиб юборганингиз учун уларнинг қаҳри — ғазабидан қўрқмайсизми? Шу нарса сизга керакми? –деди у .
Менинг руҳий-маънавий устозим Абдурауф Фитрат ҳазратлари , ҳам бундан бир аср муқаддам жаҳолат ботқоғиғидаги ўз юртдошларини ғафлатдан уйғотиш учун ёзган “Нажот йўли” рисоласида айтишларича : “Мен танийдиганлардан баъзилари кулиб “Сен хоҳлаганингни ёзиб, қудратинг етгунча дод-фарёд қилсанг ҳам Туркистонимизда сенинг сўзларингга эътибор берадиган одам топилмайди”, — деб у кишини ҳам бу ишдан қайтармоқчи бўлган эканлар.
Мен бугунги кунда Ислом ( Аллоҳга итоаткорлик) динининг асл моҳиятини ўрганишни ният қилган ўз юртдошларимизни, айниқса тажрибасиз ёшларни Аллоҳнинг динини шахсий манфаат ва тирикчилик манбаи қилиб олган мутаассиб ақидапараст диний раҳнамоларнинг пинҳоний тузоқларига тушиб қолишларидан огоҳлантириш мақсадида Аллоҳ юрагимга солган фикр -мулоҳазаларимни баён этдим. Агар бу рисолада тилга олинган масалалар буйича дин уламоларининг эътирозлари бўлса, марҳамат улар ҳам ўз сўзларини ҳужжат билан исботлаб айтсинлар. Қуръони Каримда “ Айтинг (уларга): “Агар ростгуй бўлсангиз, далил — ҳужжат келтиринг!” (Бақара, 111) — дейилган, дедим.
… Гоҳида йўлим метро орқали боришга тўғри келганда кириш зинапоялари олдида ҳамиша ҳушёрлик билан соқчилик қилиб турган милиция ходимларига кўзим тушади. Улар халқимизнинг осойишталигини таъминлаш учун қишин – ёзин демай, тонг саҳардан тун ярмигача сергак туриб хизмат вазифаларини бажармоқдалар Метро ичкарисига қадам қўйишимиз билан “огоҳлик давр талаби” деган ёзувлар кўзга ташланади.
Ҳар бир бекатда поезд радиосидан ҳушёрликка чорловчи “огоҳ бўлингиз” деган чақириқ эшиттирилиб турилади. Бу вазият қачонгача давом этади? Халқимизнинг осойишталигини таъминлаш учун давлатнинг озмунча маблағи сарф бўлаяптими? деб ўз- ўзимга савол бераман ва токи халқимизнинг осоишта ҳаётига солинаётган хавф-хатар – таҳдид тамомила йўқолмагунча, деган хулосага келаман. Бу хавф қачонгача давом этади ва унинг илдизлари қаерда? Бундай хавфни йўқотиш учун қандай чоралар кўрилаяпти? Бу фақат ҳуқуқ тартибот идораларининг вазифасими?- деган безовта ўйлар юрагимга тинчлик бермайди.
… Ички Ишлар Вазирлиги томонидан чиқарилган “Диққат махсус қидирув! Ўзбекистон республикаси ҳудудида террорчилик ва қўпорувчилик харакатларини амалга оширишни режалаштирган қуйидаги шахслар қидирилмоқда!” деган плакатга кўзим тушади. Плакатдаги (бундай плакатлар янгиланиб турмоқда) 230 кишининг, кўпчилиги ҳали жуда ёш , ( эндигина йигирма ёшга кирган) йигит –қизлар эканлигини кўриб, улар бу йўлга қандай кириб қолган эканлар деган савол қийнай бошлайди. Қачон юртимизда тинчлик, осойишталик ўрнатилар экан?, деб қайғураман. Бундай адашганлар сафида менинг жияним- туғишган опамнинг невараси ҳам борлиги мен учун янада ачинарлидир.
Ҳали йигирма ёшга ҳам тўлмаган содда, ҳаётий тажрибаси йўқ бу жиянимни қандай қилиб бузғунчилар тудасининг пинҳоний тўзоғларига тушиб қолгани ҳақида “Адашган ёшларнинг аянчли қисмати” деб номланган мақоламда баён этганман..
Айни шу кунларда жаҳон матбуотида ва интернет каналларида ёвуз диний экстремистик кучлар томонидан “ИШИД- Ироқ ва Шом Исломий Давлати ёки халифалиги” тузилганлиги ҳақида ниҳоятда ташвишли хабарлар тарқалмоқда. Афғонистон, Покистон, Миср, Ливия, Ироқ ва Суриянинг қонуний ҳукуматига қарши курашаётган мужоҳидлар сафида ислом илмини чуқурроқ ўрганаман деб алданиб юртимиздан «хижрат»га чиқиб кетган ва ” Ўзбекистон исломий ҳаракати” жангарилари сафида «жиҳод» қилиб юрган ҳамюртларимиз ҳам борлигидан кўпчилик нинг хабари бўлса керак .
Биз, ҳозирги кунда кўпчиликни қийнаётган “улар қачон, нима сабабдан бу йўлга кириб қолдилар?” деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
… Бунинг учун биз аввало яқин ўтмишимизга, юртимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида жамиятимизда ва халқаро сиёсатда юзага келган бир қанча қалтис вазиятлар жараёнига назар ташлаймиз.
Совет империяси парчаланиш арафасида иттифоқдаги барча республикаларда, жумладан Ўрта Осиё минтақасидаги халқларнинг турли қатламлари; равшанфикр зиёлилар, талабалар, меҳнаткашлар, айниқса диний радикал оқим намоёндалари ҳукумат олдида ўз талаб ва истакларини ошкора намоиш этабошладилар.
Айни чоғда ён қўшнимиз Тожикистоннинг Озоди ва Шаҳидон майдонларида йиғилган намойишчиларнинг тўқнашуви натижасида халқ орасида “вовчиклар” ва “юрчиклар” деб номланган гуруҳлар ўртасида биродаркушлик уруши бошланиб кетишига сабаб бўлди. Ана шундай вазиятдан фойдаланган бир ҳовуч исломий жангарилар тўдаси мамлакатнинг қонуний аммо иродаси ва мижози суст президенти Раҳмон Набиевни аэропортдаги бир тор уйчага қамаб қўйиб истеъфога чиқишга мажбур қилган эдилар.
Раҳбарсиз қолган мамлакатда ўзаро биродаркушлик уруши янада авж олди. Ислом жангариларининг раҳнамоси, Тошкент ислом мааҳадини тугатган қози Акбар ҳожи Турожонзода (Қаҳҳоров) бошлиқ исломий жангарилар бир неча ой (1992 йил, майдан — ноябргача) мамлакат пойтахти- Душанбе шаҳрини эгаллаб олиб Тожикистонда исломий тартибларини ўрнатабошладилар.
Тожикистондаги даҳшатли қирғинбарот- ажал чангалидан зўрға қутулиб бизнинг қишлоғимизга қочиб келган айрим жабрдийдаларнинг айтиб берган гувоҳликларига қараганда, “жангарилар”лар тонг саҳар уйма уй юриб “Калашников” автомат қўндоқлари билан дарвозаларни тақиллатиб одамларни масжидга намозга ҳайдаганлар. Бирор узрли сабаб билан намозга чиқаолмаслигини айтган мумин мусулмонларни ўша ернинг ўзида аёвсиз отиб ташланганлар. Мумин- мусулмонларнинг уйлари таланган, қизлари зўрлаган экан.
Эътиборингизга, “Тожикистон халқи фожеаси ва дард алами” . Ғ. Ҳайдаров, М. Инағомов. Тошкент “Ўзбекистон”. 1993. Китобидан бир нечта парчани мисол келтираман. (кўчирма)
… “ Шаҳар ва қишлоқларга “Аллоҳу Акбар” деб ёзилган оқ пешанабоғ боғлаб, бостириб кирган жангариларнинг қилган иши қатли ом, ўт қўйиш, бекафандўзликдан иборат эди.» (45 бет). » Нифа – “Саид Али фронти” тамғаси босилган босма бланкада ёзилган хатни сўзма сўз келтирамиз. “Азиз мужоҳид оғам. Биз, Афғонистон мусулмонлари Тожикистонда муқаддас уруш ғалаба қозонгани ва ислом ҳамда шариат байроғи тиклангани учун Аллоҳга шукурлар қилмоқдамиз. Кофирларни, худосизларни ва уларнинг малайларини ўлдиринг ва йўқ қилинг!” (74 бет).
“ Муқаддас урушда тожикларнинг ярми қирилса, қирилиб кета қолсин. Аммо қолганлари билан мен чинаккам ислом давлат қураман!” ( 54 бет.). “ Агар у тожикларга шундай муносабатда бўлган эрса, русларга, ўзбекларга, яҳудийларга, татарларга ва Тожикистоннинг бошқа аҳолисига муносабати тўғрисида нима дейиш мумкин”. (120 бет)
Тошкент ислом мааҳадинининг битирган Тожикистон қозикалони Турожонзода раҳбарлигидаги ақидапараст исломий жангарилари мамлакатда сиёсий ҳукмронликни эгаллаш мақсадига олиб борган бешафқат жангларида қурол яроғ топиш учун ўз халқининг ёш қизларини ўғирлаб Афғонистон толибонларга сотганликлари ҳақидаги лавҳаларга ҳам эътиборингизни тортмоқчиман.
” Фожеали воқеалар авжга минган чоқ ва ақидапарастлар эгаллаб турган жойларини ташлаб кетганларидан сўнг, у томондаги “Калашников” ва ўқ-дориларга қизалоқларни “бирга-бир” қилиб алмаштираверишди. Бундан ортиқ беҳаёлик, тубанлик бўлмаса керак.” 951 бет). ёки “Иқтисодий жиҳатдан кафангадо Афғонистон ҳам ислом ақидапарастларини қурол – яроғ билан таъминламоқда. Бу қуроллар орасида “Калашников”дан тортиб, “стингер” ларгача топилади. Албатта, бу хайру эҳсон текиндан-текинга эмас. Хизмат учун ё олтин билан ёки ёши 15 дан ошмаган қизлар билан ҳақ тўланарди. 15 ёшдан ошган қизлар уларда қари саналарди.” (кўчирма тамом). (117 бет) .
Жаннатмакон Тожикистонни жаҳаннамга айлантирган бу қирғинбарот уруш 1997 йил ёзигача “ошти”- яраш сулҳи тузулгунча давом этди. “Тожикистон Ислом уйғониш партияси”нинг фаоли Муҳиддин Кабирийнинг тахминича бу урушда 100 (юз) минг кишининг ёстиғи қуритилган экан.
Хўш, айни ўша пайтларда Ўзбекистонимизда ижтимоий, сиёсий вазият қандай аҳволда эди.?!
Эсингизда бўлса керак, ўша кезларда Ислом Каримов меҳнаткаш халқимиз билан учрашиб, уларнинг ҳол аҳволини сўрайман, дардларини эшитаман, деган эзгу ният билан Намангонга борган эдилар. Кутилмаганда у Тоҳир Йўлдош ва Жума Намонгоний сингари бебош раҳнамоларга эргашган оломоннинг “Аллоҳу акбар!” деган қийқирувлари остида, “Ўзбекистонни ислом давлати” деб эълон қилинг!”, деган муаммога дуч келиб қолганди.
Ана шундай қалтис бир вазият акс эттирилган видеороликнинг бирида Ўзбекистон Давлатининг қонуний раҳбари бир гала йиртқич шоғоллар орасига тушиб қолган чорасиз қўзичоқ сингари мунғайиб қолганини ва “масжидларингизга бораолмаганим учун мени кечиринглар! Сизлардан кечирим сўрайман” деб қайта, қайта ялиниб ёлборганини кўрасиз.
Хорижда мухолифатда яшаётган, ислом дини ҳимоячиларидан бири Абутов исмли киши интернетнинг “Ислом ва сиёсат”сайтида “Саҳвий” тахаллуси билан эълон қилган “Мутаассибларга раддия” (бу китоб МСМЮ ва унинг муридлари дин номидан тарқатаётган мутаассиблик ва бидъатларини рад этувчи китобдир”), дейилган китобида: “Тоҳирнинг бу иши Ислом Абдуғаниевич Каримовни бир умрга мусулмонларнинг душманига айлантирганди”, деб афсусланади.
Холбуки, ўша пайтларда Ўзбекистонимизда диний эркинлик эшиклари кенг очиб қўйилган эди. Мамлакатимизнинг барча бурчакларида ким ўзарга солинанаётган сон-саноқсиз масжидлар очилабошлади.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мактабларда эски ўзбек (араб) ёзуви ўқитилабошлади. (Шахсан мен Каттақурғон, Пайшанба ва Иштихон шаҳарчаларидаги “китобсеварлар жамияти “ томонидан ташкил этилган ана шундай курсларда деярли 300 кишига араб ёзувини ўқишни ўргатганман. Ҳозирги кунда улардан камида 30 таси мулловаччалик билан тирикчилигини ўтказишмоқда.) Ҳатто айрим қишлоқ масжидлари қошида қўлбола диний таълим берадиган мадрасачалар ҳам фаолият юритабошлади. Водийдан келган айрим даъватчилар, чет эллардан, Покистон, Туркия ва араб давлатларидан ташриф буюрган “диндорлар” билан қишлоқлардаги уйма — уй юриб омий, аммо имонли мусулмонларимизни “ислом”га даъват этабошладилар.
Ҳар йили рамазон ойида Ўзбекистон телевидениясида исломий мавзудаги фильмлар намоиш этилабошлади. Жумладан, Туркияда ишланган авлиёларнинг ҳаётига бағишланган туркум фильмлар тақдим этилган бўлса, кейинги йил Мисрда ишланган 30 сериялик пайғамбарлар ҳаёти ҳикоя қилинган фильмларни кўрсатишди. Шунингдек, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Ислом дини нозил бўлиши ҳақидаги тарихий “Рисолат” фильми жуда қизғин кутиб олинди. Хўш, давлат бошқаруви органлари билан айрим диндорлар ўртасидаги зиддиятлар қачон ва нега бошланган эди?!
Мен бу зиддиятнинг бошланиш сабабларини истеъдодли журналист Исмат Хушевнинг (бўладиган бола бошдан маълум деганларидек, мен бу йигитни Москва Давлат Университетида ўқиб юрган чоғларидаёқ, “Совет Ўзбекистони санъати” журналида босилган “Шолохов билан суҳбат” номли мақоласини ўқиб унга хавас қилгандим) “Шоҳ ва шайх…” деб номланган мақоласидан топдим. Бу мақолада мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаги жуда қалтис ва таҳликали вазият — дин вакилларининг ҳукуматимиз сиёсатига ўз таъсирларини ўтказишга уринишлари, ниҳоятда усталик билан тасвирлаган экан .
Ислом Каримовнинг президентлик фаолиятидаги дастлабки йилларида радио, телевизор ва газета журналларда тез тез кўриниб турган дин пешвоси шайхнинг ҳурматини нақадар жойига қўйганини, “менга диний ва маърифий масалаларда Бош маслаҳатчи бўлинг!”, деб илтимос қилганини, бирга ўтириб чойхўрлик қилганликлари, ҳатто шайхнинг гапига кириб Президентлик рутбасини қабул қилаётиб “Қуръон”га қўлини қўйиб қасам ичгани ҳақидаги хотиралари ниҳоятда самимият билан баён этган. “Ислом ака одмигина, кўримсиз кийинарди”, оппоқ салла ва оппоқ ибодат кийими кийган…”.
Шу ерда Исмат Хушев эҳтиросга берилиб кетиб шайхни “Ҳазрати Хизр”га ҳам ўхшатиб юборади. Гап шундаки, ривоятларда келтирилишича, Хизр ҳазратлари одамлар орасида кўзга ташланмайдиган, ҳатто кўримсизроқ, қиёфада намоён бўлганлар. Шунинг учун доно халқимизда “Ҳар ким кўрсанг, Хизр бил, Ҳар тун кўрсанг қадр бил” деган мақол бор…“Шайх, Шоҳ олдида ҳамиша ўзларини дадил ва мағрур тутарди. Ислом ака тўғри сўзлиги ва мағрурлиги учун шайхдан мутлақо ранжимасди.”, деб ёзади Исмат Хушев.
Айниқса, журналистнинг “Ислом ака характеридаги ажиб ҳолат, оммабоплик ва одамийлик кўпчиликнинг ёдида қолган” деган баҳосини мен ниҳоятда холис ва ҳақиқатдир, деб ҳисоблайман.
(1990 йилда Каттақўрғон туманидаги Тельман колхози клубида бўлиб ўтган учрашувга Каримов мутлақо қўриқчисиз келганди. Жуда кўпчилик аризачиларни тинглаб , жумладан менинг халқ номидан унга етказган таклифларим бўйича қарийиб 20 дақиқа самимий суҳбатлашганди.)
Исмат Хушев ёзади: ”… Бехосдан ҳа, йўқ, бе йўқ, мажлислар залининг қоқ ўртасида муфтий МСМЮ ҳазратлари минбар томон йўл олди. .. Ислом аканинг кўзларига тик қараб, ушбу нутқни ирода этган эдилар: Муҳтарам Ислом ака! Бугунги муборак кунда Оллоҳнинг бир угитини Сизга эслатиб қўйишни ҳам ўзимнинг бурчим деб биламан. Оллоҳ айтадики, қайси бир шаҳарнинг кўчаларида бирор отнинг оёғи ногоҳ бирор тошга қоқилса, бунинг учун биринчи навбатда подшо жавобгар бўлади. Чунки подшо шаҳар кўчаларидаги тошларни тердириб туриши учун Худо олдида масъулдир”, дебди.
Аввало шуни айтиб қўйиш керакки, шайх айтган бундай ўгит “Қуръони карим”да йўқ. Бошқа ривоятлар, ҳатто қудсий ҳадислар ҳам Аллоҳнинг сўзи- ўгити ҳисобланмайди. Залдагиларни маҳлиё этган шайхнинг минбарда туриб айтган бу баландпарвоз “угити”, дастурхон устида чойхўрлик пайтида айтиладиган ривоятлардан қимматлироқ эмас. Ғаззолий “Мукошафат-ул қулуб” китобида шайх айтган ривоятнинг халифа Умарнинг феълигагина хос бўлган талқинини мисол келтирилган.
… Ҳазрати Али бир куни халифа Умарни бир водийда ёлғиз кезиб юрганини кўриб қолибди.” –Эй мўминлар халифаси, йўл бўлсин?”-деб сўрабди ундан. “- Бир туя йўқолди. Закот моли эди ва байтулмолга( яъни давлатга) тегишли эди. Шуни ахтариб юрибман. Ҳазрати Муҳаммадни Пайғамбар қилиб юборган Оллоҳга онт ичиб айтаманки, Фурот дарёсига бир улоқ тушиб кетса, қиёмат куни бунинг ҳисоби Умардан сўралади. Чунки мусулмонларнинг ҳақини ҳимоя қилмаган амир ҳурмат қилинмайди”- дебди халифа Умар. Шунда Ҳазрат Али: “Ўзингдан кейинги халифаларни- яъни давлат раҳбарларини (бу қилиғинг билан) залил қилдинг, эй мўминлар халифаси!”-деган экан.
Ғаззолий “мукошафат-ул қулуб” китобида келтирилган бошқа бир ривоятда Пайғамбаримизнинг жанглардан қайтган саҳобаларга: “Энг фазилатли жиҳод нафс тарбияси учун қилинадиган жиҳоддир. Биз кичик жиҳоддан қайтдик! Энди биз ўз нафсимиз тарбияси учун курашни, гўзал ахлоқли бўлиш учун олиб борадиган фаолиятимизни- катта жиҳод бошлаймиз”, деган мазмундаги ҳадисларини мисол келтирган.
Гўзал ахлоқли бўлишга чақирувчи бу ҳадисни айрим муътабар уламоларимиз: “агар бирор киши йўлда ётган ва бировга азият берадиган тошни ёки чўпни олиб ташласа, ўша амал катта жиҳод ҳисобланади”, деб талқин қилганлар. Яъни бу ўгитга амал қилиш фақат подшога тегишли эмас, балки ҳар бир мусулмон инсоннинг бурчи эканлиги маълум бўлмоқда.
Исмат Хушевнинг Ўзбекистон келажаги ҳал бўлаётган ўша кезлардаги қалтис вазиятни ниҳоятда теранлик билан баён қилган ушбу мақоласида, сессия залида ўтирган барча депутатлар шайхнинг илмига тасанно айтиб, маҳлиё бўлиб турган бир пайтда, шайх ҳақидаги тассовурлари чилпарчин бўлган, Ислом аканинг мунғайиб боқиши ҳолати ҳам жуда моҳирона тасвирлаган.
“ …Лекин ўша куни мен барибир Президентга қойил қолдим… ўша дам унинг хаёлидан нималар кечаётганини мен яхши билардим”, дейди Исмат Хушев.
Мен ўшанда истеъдодли журналист Исмат Хушев нималар деб гумон қилганини билмайман.
Менинг назаримда, гарчи диний илмдан бехабар бўлсада, эс ҳуши жойида бўлган Президент, дин жаҳолатидан қутулган Европа ва Америкада электр, телеграф, радио, фотоаппарат, киноматограф, паравоз, машина, аэроплан, сингари кашфиётлар яратилаётган бир пайтда, ислом тарқалган ўлкаларда хусусан “Бухоро қуввати исломи дин аст” деб таърифланган Туркистонимизда, ХХ асрнинг ўрталаригача, ислом дини пешволари: “Аллоҳ бизларга имон берди, кофирларга илм берди” , “Ер ҳўкизнинг шохида турибди, ҳўкиз балиқнинг устида, балиқ сувда турибди, сув ниманинг устида турибди, деб савол берган киши кофир бўлади!”, деб халқни алдаб- авраб келганидан яхши хабардор бўлганлар.
Ислом тарихида, 1400 йил давомида дунёнинг қайси бир бурчагида, қачон, ибрат олса арзийдиган, бирорта намунали ислом давлати қурилганини мисол келтираолмаган, оқ салла ва оппоқ ибодат кийим қийган бу диний пешво, ўзи ўйлагандек фаросатли, маърифатли аллома эмас, балки жойи келганидан фойдаланиб қолиб, ўзини реклама қиладиган бетгачопар, уста популист, демагог — артист эканлигини тушуниб қолган бўлса ажаб эмас.
Балки ўша дам, Ислом Каримов доно Ўзбек халқининг “андишанинг отини қўрқоқ дейдилар”, “ сал бўш келсанг, бошингга чиқиб оладилар”, “кимнидир ҳурмат қилиб уйингга чақирсанг, чориғи билан тўрга чиқади, лой этиги билан меҳробингга булғайди ”, деган ниҳоятда ҳикматли мақолини ҳам эслаган бўлиши мумкин.
Халқимизда “сутдан оғзи куйган одам, сувни ҳам пуфлаб ичади”, деган доно гапи бор. Халқаро аҳволдан яхши хабардор бўлган мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов ўтиш давридаги ўша мураккаб, қалтис вазиятда Аллоҳ юрагига солган фаросат билан, агар сал бўш келса, бундай авантюрист шахслар диний саводсиз, иймонли аммо омий мусулмонларимизни жаҳолат жарлигига қараб етаклашдан ҳам сира қайтмаслигини, фаҳмлаган…
Тожикистон қонга ботирган қозикалони Турожонзоданинг турли интервьюларида баёнот беришига қараганда, у киши шайх Муҳамамад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан бирга ўқиган эканлар ва оилавий борди – келди қилиб турадиган яқин дўстлари экан.
TojNews: (кўчирма)“ Қози бўлган йилларимиз у кишини Муфтий бўлишлари учун кўп саъй- ҳаракат қилдик. Бир миллион нусха Қуръони Каримни ҳам бирга олиб келгандик. Оилавий дўст эдик. ”(кўчирма тамом)
( Изоҳ: Вақфга, текинга келган Қуръони карим ўша пайтда доллар қийматига тенг бўлган 50 сўмдан сотилганига ўзим гувоҳман. Эски ўзбек (араб ) ёзуви курси ўқувчиларим учун ўша пайтда шайх муфтилик қилган Ўрта Осиё мусулмонлари диний идорасидан аллақандай қоғозга имзо чекиб 2500 сўмга 50 дона китоб сотиб олиб кетганман. М.Қ.)
Ана шундай қалтис бир пайтларда аввал Ўрта Осиё кейин Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг муфтийси бўлган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф маълум сабаблар билан мамлакатни тарк этди.
Шундан кейин ҳам айрим масжидларнинг имомлари оғизларидан кўпик сачратиб мамлакатдаги сиёсат ҳақида кўнглига келган гапларни тап тортмай гапирабошладилар. Айни пайтда, Ислом дини номидан инсонларни жаҳолат жарлигига етаклаётган мутаассиб ақидапараст бузғунчи тўдаларнинг тузоғига фақатгина омий, содда одамларгина эмас, балки, олий ўқув юрти даргоҳида таълим олаётган туппа тузук замонавий йигит — қизларимиз ҳам илинабошлади. Ўша пайтлардаги таҳликали вазиятни кўрсатиш мақсадида “Адашган ёшларнинг аянчли қисмати” деб номланган мақоламдан бир парча келтиришни лозим топдим.
… Самарқанд вилоятининг Каттақурғон туман, Пайшанба шаҳарчасида туғилган, ўз кучи — билими билан Жаҳон дипломатияси ва иқтисодиёти университетига кириб аъло баҳоларга ўқиган, иқтидорли ҳамқишлоғим Ғайрат Назаров исмли йигит илмга чанқоқлиги ва изланувчилиги туфайли бўш вақтларида ота боболарининг эътиқоди бўлган ислом динининг моҳиятини ўрганмоқчи бўлади. Аслида қизиқувчанлик инсонга Худо томонидан берилган энг буюк неъмат. Ана шу қизиқувчанлик ва изланишлар натижасида дунёвий ва маънавий- мафкуравий кашфиётлар яратилади. Лекин минг афсуски, бундай изланишларингда етакчилиик қилувчи раҳномолар аслида кимлар эканлигини кўпчилик олдиндан билмайди. Натижада Ғайрат қандай қилиб мутаассиб ақидапарастлар тузоғига илиниб қолганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ғайратдаги бу ўзгаришларни сезган отаси менга “у сизни жуда ҳурмат қилади, унга насиҳат қилиб бу йўлдан қайтаринг!-“ деб илтимос қилди. Мен Ғайратнинг яшайдиган ётоқхонасига ( барча шароитлар яратилган кенг ёруғ, бир хонада иккита талаба яшарди) бориб, “ сиздек йигитлар келажакда, Ўзбекистонимиз учун жуда зарурсизлар. Вақти келиб сизлар юртимизнинг чет эллардаги вакили, дипломати бўлиб хизмат қилишларингиз мумкин. Шунинг учун сиз дунёвий илмларни чўқур эгаллаган мутахассис бўлишга ҳаракат қилинг. Ақлингизни, билимингизни, фаросатингизни Ватанга, халққа хизмат қиладиган етук инсон бўлиб етишиш учун сарфланг. Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажаги сизга ўхшаган билимли йигитларнинг кўмагига боғлиқ, деб сўз очдим. “Энди бу йўлдан қайтишнинг иложи йўқ, мен қасам ичиб қўйганман “, деди Ғайрат аллақандай бир хаёли паришон ҳолатда. Бу “зомби”ликнинг аломати эди. Шу воқеадан кўп ўтмай Тошкентдаги портлаш рўй берди. Ғайрат Президент номига авфнома ёзиб жазодан қутулиб қолди. Шундан кейин ҳам ҳаётий тажрибасиз ёш ўсмир болалар уйингизга, хонадонингизга, “Ҳизбут-таҳрир”нинг бузғунчи ғоялари ёзилган варақаларини ташлаб кетабошладилар. Автобусларда чўнтакларингизга компьютерда терилган “хат”ларни солиб қўйишарди.
Эҳтимол, ана шундан воқеалардан кейингина мамлакатнинг тинчлиги учун масъул бўлган биринчи Президентимиз, “Ўзбекистонда адолатли ислом давлати қурамиз” , деб дин номидан оғиз кўпиртираётган, аслида Тожикистондаги “ваҳҳобийлар” ва Афғонистондаги “толиблар” сингари ҳокимиятни эгаллашга интилаётган чаласавод муллаваччаларга карши қатъий чоралар кўришга мажбур бўлган эди , деб ҳисоблайман. Ниҳоят ҳукумат мутасаддилари юртимиздаги бундай бошбодоқликларнинг олдини олишга киришдилар.
“Лекин юртбошимизнинг қатъий сиёсати, халқимизнинг бирлиги, аҳллиги мамлакатимизни бундай катта фалокатлардан асраб қолди”. ( Экстремизм, терроризм тарихи ва моҳияти. М. Лафасов, Ю. Мамазоитова. Тошкент. “Турон-иқбол. 2011 й.).
Мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ҳукм сурабошлади. Халқимиз эркин нафас олиб мамлакат равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилиб яшаш йўлини танлади.
Ислом Каримовнинг: “Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида ёзилганидек: (ким ёзиб берганидан қатъий назар, ақлли инсон ёзган) “биз дин бундан буён ҳам аҳолини энг олий руҳий — ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиш тарафдоримиз, лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз”, деб қатий чоралар кўришга мажбур бўлганлар.
Орадан маълум вақт ўтиб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф яна Ўзбекистонга қайтиб келди ва шогирдлари билан исломий китоблар ёзабошлади. Шайхнинг ана шундай китобларидан бирида, “Тафсири Ҳилол”нинг 2 жилд (548 бет) “Тавба” сураси нинг , 35 оят и ни шарҳлаб : “Ҳозирги лаҳзагача Исломга ва мусулмонларга нима ёмонлик етган бўлса, ҳаммасида яҳудийларнинг қўли бор” , — де ган бўлса, (1 жилд. 359 бетда эса ) : “ Исломга қарши кучларнинг яна бир хавфли тоифаси борки, улар Ислом диёрларида мусулмон ота-онадан туғилган бўлади, исмлари ҳам мусулмонча, ўзларини “мусулмон” деб эълон ҳам қилганлар. Бундай “аскарлар” раҳбар-бошлиқлар, ёзувчилар, олимлар, файласуфлар, журналистлар ва яна бошқа шаклларда учрайдилар. Уларнинг вазифаси ҳам мусулмонларни диндан қайтаришдир” ,- деб маърифат аҳлига , жумладан журналистларга тўҳмат тоши ёғдир ибди.
Пишагини ҳеч ким пўшт демагани учун шайх МСМЮ энди сира тап тортмасдан мамлакатнинг сиёсатига ҳам тош отибди. Қаранг! Моида сураси, 66 оятни шарҳлаб (кўчирма): “ … Шу тариқа насроний черковининг айби билан янги тузум дунёга келди. Дин дунёдан, давлат диндан ва мактаб черковдан ажратилди. Ҳозирги кунда ўша бузуқ инқилобни амалга оширганларнинг меросхўрлари дунёни сўраб турибдилар, шу боисдан ҳам ўзларининг бу фасод фалсафаларини ҳамма динларга, ҳамма халқларга сингдирмоқдалар. Кўрсатмаларига юрмаганларни турли тайзиқлар остига олиб, ҳатто куч ишлатиб бўлса ҳам сиёсатларини ўтказмоқчилар. Холбуки, Исломда бу тушунча умуман йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас. Исломда дин билан дунё, давлат билан шариат, мактаб билан масжид орасида фарқ йўқ. Ҳаммаси бир мужассам тана ҳисобланади…”
… “Исломда ҳафтада бир марта ёки йилда бир бора масжидга кириб қўйиб, ўзини мусулмон санаб, қолган вақтларда мактабда, илмий даргоҳларда бошқа фалсафа ва мафкураларнинг ҳукмига буйсуниш йўқ. Масжид илм даргоҳи ҳамдир, илм даргоҳлари эса, масжиддир” – (кўчирма тамом) дейди.
Ислом динини ўрганмоқчи бўлган дўстим! Билиб қўй, бундан 130 йил илгари шайх МСМЮдан кўра минг марта ақлли бўлган машҳур мутафаккирлар Жамолиддин ал- Афғоний ва унинг издошлари Мисрлик илоҳиётчи, Ал-Азҳар университетининг мударриси, Миср муфтийси Муҳаммад Абдо (1849-1905) ва бошқа маърифатчилар ислом динини ислоҳ қилиш масаласини кўтариб чиққанлар. Қуръонни янгича талқин қилиб, ислом ақидаларини рационалистик талқин қилиш, баъзи урф-одатлар ва тақиқларни енгиллаштириш мазмунидаги фатволар чиқарганлар. Ислоҳотчилар ҳеч қачон муллолар бошқарадиган ислом шариатига асосланган давлатни эмас, конституцияга асосланган парламент тарзидаги бошқарувни таклиф этганлар. Шайх МСМЮ эса сенга ўхшаган омий аммо имонли мусулмонларни ўрта асрларнинг қоронғу қаърига, жаҳолат жарлигига улоқтирмоқчи бўлаяпти.
Президентимиз Ислом Каримовнинг зиёлиларга қарата “жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб берайлик!” деган мурожаатларига жавобан мен ёшларни ҳушёрликка чорловчи туркум мақолалар ёздим. Ёзганларимнинг бир қисмини турли оммавий ахбарот воситаларига юбордим. Айримлари “Ўқидик, билмаган кўп нарсаларимизни билиб олдик, лекин газетамиз йўналишига тўғри келмагани учун мақолангизни босиб чиқараолмаймиз”, деб чоп этишдан чўчишади.
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мақолаларим Қўмита раиси О. Юсупов ва Ўзбекистон Мусулмонлар диний идорасининг фатво бўлими бошлиғи иштирокида диққат билан ўрганиб чиқилди. Мақолада келтирилган фактлар бўйича бирорта эътироз билдиришмади. Қўлимга қуйидаги расмий жавоб ёзиб беришди. “Ўзингизга маълумки, жорий (2014) йилнинг 11 сентябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита мурожаатингиз юзасидан Сизнинг иштирокингизда бўлиб ўтган муҳокамада мақолада кўтарилган масалалар атрофлича ўрганилиб, ўзаро фикр алмашилди. “ Шунингдек, мақолаларингизда билдирилган танқидий фикрлардан ўринли бўлганлари (изоҳ: мақолада бир ҳайкалторошнинг, “Расм чизиш ва ҳайкалтарошлик ҳаром “ деган шайхнинг тафаккури тормозланиб қолган экан, лекин бу фатвони матбуотда чиқарганларнинг кўзлари қаерда эди?” сингари луқмалари берилганди.) инобатга олиниши Қўмита раҳбарияти томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу муносабат билан, Дин ишлари бўйича қўмита Сиз томонингиздан тайёрланган мақолалар қайта таҳрир этилиб оммавий нашр учун мослангандан сўнг мақолаларни газетада чоп этиш мумкинлигини маълум қилади. Раис О.Юсупов”. Шундан кейин ҳам газеталар таҳририяти шайхнинг виқори ва салобатидан, балки дуоибаъдидан қўрқиб мақолаларимни чоп этишмади.
Ислом динининг асл моҳиятини ўрганмоқчи бўлган мусулмон ёшларимиз менинг бу мақолаларни ўқиб ислом оламидаги мафкуравий курашдаги турли нуқтаи назар ва дунёқарашларни таққослаш имкониятидан маҳрум эканлигидан куйиниб юрган кезларнинг бирида мен Ўзбекистон миллий университетининг философия кафедраси ўқитувчиси , жуда иқтидорли ва билимдон бир йигит билан сўҳбатлаш иб қолдим.
У: “ Масаланинг жуда нозик сиёсий томони ҳам бор. М ен шайхнинг иккита паспорти бор деб эшитганман . Агар сизнинг мақолангиз матбуотга босилса, у дарҳол араб давлатларининг бирига чиқиб кет ади. «Аюҳаннос! Эй мусулмон халоиқ! Ўзбекистонда ислом дини тайзиқ остига олинмоқда . Мана исботи! Менга қарши матбуотда ҳужум бошладилар » деб шовқин солиши тай ин. Бу юртимиз шаънига тўҳмат бўлади! Авом халқ орасида шайхнинг обруи жуда баланд. Табиийки, бу нарса шайхнинг мухлисларига ҳам ёқмайди. Сиздек тадқиқотчини эса ҳеч ким танимайди. Мақолангизни эса ўқиб ҳам ўтиришмайди , — деганди. .
Шундан кейингина мен уни “Дунё ўзбеклари”га юборишга қарор қилдим. “Дунё ўзбекларида” босилган туркум мақоларимга ёзилган шарҳларда бир қанча зиёли , маърифатли ўқувчилар ўзларининг илиқ ва ижобий фикрларини қолдирганлар. Фақат шайхнинг “Алихан” лақабли бир мухлиси “сен кимларнинг топшириғи билан шайхимизнинг обрусини тўкмоқчи бўлаяпсан?”, дебди.
“Адашган ёшларнинг аянчли қисмати” деб номланган мақоламда мен нима учун бундай ўта қалтис ва жуда муҳим мавзуга қўл уришимнинг сабабларини кўрсатганман..
Ислом динининг асл моҳиятини ўрганмоқчи бўлган ёш изланувчи дўстим! Мен сизларга тақдим этаётган ушбу тадқиқотларимни сизларнинг етук иқтидорингизга мўлжаллаб оммавий тилда, суҳбат тарзида ёздим.
Ғаззолий ҳазратлари ўз китобларида кўп марта тилга олган Пайғамбаримизнинг: “Ҳар бир бандага ақлининг меъёрига кўра ўлчаб ва фаҳмининг мезонига кўра тортиб бер… Акс ҳолда меъёрлар турлича бўлгани учун инкор пайдо бўлади”, (Иҳё…дан 142 бет), деган ҳадисларини ёдда тутган ҳолда сиз азизларни, ўз ақл- фаросатингиз даражасида мустақил фикр юритиб, ўзингизга тегишли хулоса чиқариб оласизлар, деган умиддаман.
Навбатдаги 2 — мақоламиз: “Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин, ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин, шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир. Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин Дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир”,- «Тафсири Ҳилол»нинг 1 жилд 321 бетида эса: (кўчирма) деб
бутун ер юзида ислом динини ўрнатишга даъват этган
“шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларида жиҳод масаласи” деб аталади.
Жаҳолат жарлигига етакловчи мутаассиб ақидапараст дин пешволаридан огоҳ бўлинг!
Мирёқуб Қобилов,
Журналист, жаҳон динлари тарихи ва фалсафаси бўйича мустақил тадқиқодчи.
Bu yerda hamma aybni Islom Karimovga ag’darish ketaayapti. Karimov Namangandagi Tohir Yo’ldosh va uning jihodchi terrochilarini biron-bir janjal chiqarmasdan astagina Afg’onistonga ketkizdi. 1999 yildagi 16-fevral voqealarida qochib ketmadi (Jorj Bushga o’xshab) balki tezda portlagan joyga bordi va tegishli jazo berdi. 2006 yildagi Andijon voqealarini to’xtatib qoldi.
Mana ko’rdingizmi Karimov jihodchilarning qariyib 3 urushini to’xtatib qoldi. Bu tinchlikni saqlash bo’lmasa nima deb atash kerak unda?
Tangrim qo’llasini Karimovni. Hozir Karimov Tangrim huzurida yorug’ yuz bilan mazza qilib yuribdi.
Хидоят Аллохдандур!!! Шайтон алайхи ла. на муаллиф, журналист аллакандо сафсата фанлари тадкикотчиси ….дан бир мунча илмлирок булган. Лекин ёшларнинг илмсизлиги туфайли турли окимлага кушилиб кетвотганини коралиман…
Кизик, качондан буён бахайлар ислом дини хакида кайгурадиган булиб колишди. Бахайлар вактида инглиз разведкасига хизмат килишиб Якин Шаркни инглизлар истило килишга ёрдам берган секта-ку. Муаллиф ана шу секта вакили.
Bu yerda hamma aybni Islom Karimovga ag’darish ketaayapti. Karimov Namangandagi Tohir Yo’ldosh va uning jihodchi terrochilarini biron-bir janjal chiqarmasdan astagina Afg’onistonga ketkizdi. 1999 yildagi 16-fevral voqealarida qochib ketmadi (Jorj Bushga o’xshab) balki tezda portlagan joyga bordi va tegishli jazo berdi. 2006 yildagi Andijon voqealarini to’xtatib qoldi.
Mana ko’rdingizmi Karimov jihodchilarning qariyib 3 urushini to’xtatib qoldi. Bu tinchlikni saqlash bo’lmasa nima deb atash kerak unda?
Tangrim qo’llasini Karimovni. Hozir Karimov Tangrim huzurida yorug’ yuz bilan mazza qilib yuribdi.
Мирёкуб Кобиловга! ! ! ! хар бир инсонни кайсидир маънода, юксалиш даври булиб,булар,аклий,жисмоний, иктидорий,ва нихоят илм ва изланиш-уринишлари ортидан мансабий юксалиш даврилари булади ва вакти келиб,бу нарсалардан бирин кетин жудо булади ва яратганни хикмати;
Бу юкоридаги санаб утилган юксалишлардан жудо булишига уша инсонни узи сабаб булади.Мирёкуб хам бу жудоликни истаб колибди дея айтиш мумкин.узларини журналист,жахон динлари тарихи фалсафаси мутахассиси деб айтибдилар.
1)бундай мутахассиликни узи динсизликга етакловчи омилдир….
(Бу киши узларини дин илмидан хабардордек,баъзи оятларга тафсир ва шарх бераяптилар)
Хохлаймизми?йукми?Аллох субхаанаху ва тааълони охирги мукаддас китобида,Аллохни хузурида (кабул булиши мумкин булган)дин исломдир дейилган.ва бу ислом динига кадар утган давр кишиларини хаммалари ислом динида (гарчи ибодатлар куринишлари фаркли булсада)булишлари,яъни инсонларни хаммалари якка худолик туйгуси билан яшашга ундалган.бироз купол булсада,агар,Мирёкубни аёли,кизи бор булса,кизи очик -чочик юрган булса,ёки узи,Оила аъзолари намоз укимай юрган булса, (ёки намозлари улда-жулда булса)…бу киши диндан гапирмай куяколсинлар!!!!!!бу насихат хаммамизга тегишлидир…аввало узимизга тегишли…мабодо;
Мирёкуб узи оиласини намозхон дея даъво килса ю..бу рост булса…аммо аёли кизлари очик чочик юрган булса…буни хам фойдаси йукдир..зероки куръони каримни Ургимчак номли сурасида,
АЛБАТТА НАМОЗ,ФАХШ ВА БУЗУК-ЁМОН ИШЛАРДАН КАЙТАРАДИ дейилгандир.
Аёлларни бегона эркаклар олдида очик-чочик юриши фахшни яъни бегона эркакни жунбушга келтирмаса,бу ишни фахш дейилмаса булар…..лекин 80 га кирган отахон 17 ёшар ярим ялангоч кизни курса,хеч булмаса,тамок кириб йуталиб,бир тамшаниб куймаса булмаса керак а???
2)Бир инсон,жахон динлари илми,тарихи буйича мутахассис булди дегани, бу инсон ислом динини тушунди дегани эмаслигини билиб куйиши керак.
ШайхМухаммад Содик хазратларига тош отишдан нима манфаат курар эканлар бу Мирёкуб Кобилов хазратлари?????????шайх хазратлари хам инсон,хато дегандир…хато ёзгандир…лекин тафсир китобларида ёлгон ва хато айтишдан эхтиёт булган булишлари табиий..чунки, тафсир дегани, Мирёкуб Кобиловни маколаси дегани эмас,яъни динлар тарихи мутассиси деган даъво билан ккнглига келган нарсани ёзавериш дешани эмас…
3)МИРЁКУБ КОБИЛОВ,огиз купиртириб мактаётган КАРИМОВ кандай ва кайси тинчликни саклади????Узбекистонни кимдан химоя килди???яъни Узбекистонга кимлар хужум киоди ю???Каримов узбекни кимни хужумидан химоя килди????
Мирёкуб айтмокчи, Каримов тинчлик сабабчиси булса,унда НАЗАРБОЕВ ..ЛУКАШЕНКОЛАР ХАМ КАРИМОВДАН ХАМ ЗУР ЭКАНЛАРДА А???ЧУНКИ УЛАР ХАМ САЛ КАМ 28 ЙИЛДАН БЕРИБ ЮРТЛАРИ ТЕПАСИДА ХУКМРОНДИРЛАР….
КАРИМОВНИ ДИНДОР УЗБЕК МУСУЛМОНЛАРИГА КАРШИ ЖИНОЯТИНИ КУЯ ТУРИНГ ДА!!!!25 ЙИЛЛИК ХУКМРОНЛИК ДАВРИДАГИ УЗБЕКНИ ТИЛЛОСИ, ПАХТАСИДАН ТУШГАН ПУЛЛАРИ,УРАНИ,ГАЗИДАН КЕЛГАН ДАРОМАДЛАРИ КАЕРЛАРГА ОЛИБ КЕТИЛГАНЛИГИНИ УЗИ ЖИНОЯТ ЭМАСМИ????МИРЁКУБ АЦТИШИ МУМКИН КИ;
БУ ПУЛЛАР УЗБЕКНИ УЗИГА САРФ ЭТИЛДИ ДЕБ….УНДА НЕГА УЗБЕК ХУКУМАТИ ХАЛИ ХАНУЗ ДУНЁ БАНКЛАРИДАН КАТТА КАТТА КАРЗЛАР ОЛИБ ЁТИБДИ????НЕГА УЗБЕК ДИЁРИ,БУТУНЖАХОН ИСЛОМ МАРКАЗИ НОМИНИ ОЛДИ Ю????МАМЛАКАТ ПОЙТАХТИДА ФОХИША ТУЛИБ ТОШИБ ЁТИБДИ????БУЯМ КАРИМОВНИ ТИНЧЛИКНИ УШЛАБ ТУРГАНИ САБАБМИ????
НЕГА, ГАЗ ЗАХИРАСИ БУЙИЧА ДУНЁНИ ЕТАКЧИ МАМЛАКАТЛАРИ КАТОРИДА ТУРУВЧИ УЗБЕК ЭЛИНИ УЙИДА ГАЗ ТУГУЛ,ТЕЗАГИ ХАМ ЙУК????
ХУЛОСА….
ФИКРИМИЗЧА,МИРЁКУБ БУЮРТМА МАКОЛА МУАЛЛИФИ ЯЪНИ ШУНДАЙ МАКОЛА ЁЗИШГА МАЖБУР ЭТИЛГАН…ЁКИ УЗИ АКЛИ ЕТМАГАН ИШГА КУЛ УРГАН КИШИДИР…ВА ОХИРГИ СУЗ;
МИРЁКУБ ШУНАКА ЗУР БИЛИМДОН ВА ХУЖЖАТ БИЛАН ГАПИРАДИГАН КИМСА БУЛСА, ШАЙХ МУХАММАД СОДИК ХАЁТЛИК ДАВРЛАРИДА,У КИШИГА УЧРАБ,ШАЙХНИ АЙБ ВА КАМЧИЛИКЛАРИНИ ШАЙХНИ ЮЗИГА ТИК АЙТМАДИ,????АКСИНЧА ГИЙБАТ КИЛИБ ЁТИБДИ….АЙТГАНИМИЗДЕК ШАЙХ ХАМ ИНСОН…ХАТОКОР..ЛЕКИН УЗ ДАВРИДА,ТАФСИР ВА ХАДИС ТАРЖИМАЛАРИ БОБИДА..УЗБЕКДАГИ БИРИНЧИ КАЛДИРГОЧЛАРДАН ЭДИЛАР.АФСУСКИ, БУ МАКОЛАСИ БИЛАН МИРЁКУБ,УЗИГА ДУШМАН КУПАЙТИРАДИ ХОЛОС ЁКИ АЙТИБ УТГАНИМИЗДЕК..БУ КИШИНИ ЮКОРИГА ЮКСАЛИШДАН,ПАСТГА ТЕЗЛИК БИЛАН ЭНИШИ БОШЛАНИБДИ.БИЗНИНГЧА МИРЁКУБ БУ МАКОЛАСИНИ КАРИМОВНИ КИЗИ ЛОЛА КАРИМОВАГА ЖУНАТСА…ЛОЛАГА ЁКИ ТАТЯНА КАРИМОВАГА ЁКИБ КЕТСА,БЕШ УН СУМ БЕРСАЛАР КЕРАК…ЯЪНИ БУ МАКОЛА ШУНДАН БОШКА НАРСАГА ЯРАМАЙДИ…