"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм

Адабиёт | 07/05/2017 01:21-     30695 марта ўқилди

 
ИСЛОМ ХОЛБОЙ
Б Ў Л Г А Н, Б Ў Л М А Г А Н…
Роман
Субҳаноллоҳ, бу не нафси лаим,
Нафсни қўйгил, не азоби алим.
Рўзи учун мунча фусунсозлиқ,
Мансаб учун мунча дағобозлиқ.
Алишер Навоий
6-қисм
Тут остидаги сўрида Каптар юлдуз санаб, уларни икки соатдан кўп кутди. Бир пайт ичкаридан хотини чиқди. Унинг чимирилган қошлари ёйилиб, ранг-рўйлари бинойидек, очилиб қолганди. Тағин шамоллаб қолмасин, деб, Каптар унинг устига тўнини ечиб ташлади. Ғишт суви чиққан хотин майда қадамлар билан эрига эргашди.
– Катта қадам ташлама, қоқила кўрма, тушади. Солган дамимни увол этасан! – деган Ҳукки, тилини остига бир отим нос ташлаб, эр-хотиннинг орқасидан қараб қолди.
Муолажа қирқ кун давом этди. Муллонинг солган дами тўкилади, дея Каптар хотинини йўлнинг ровон жойларидан еталаб келиб, еталаб кетарди.
– Икки соат нима қилдиларинг? – деб сўрарди у ҳар гал.
Хотин:
– Мулло бувамлар дам солиб, оғзимга тупирадилар! – дейишдан нарига ўтмасди.
– Фақат шугинами? – дерди эр ҳар доимгидек.
– Ҳа, дадаси, бошқа қиё ҳам боқмадилар! – деб қўярди хотин.
Хуллас, Каптарнинг хотинида ҳомила пайдо бўлди. Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат деганда, у кўзлари ёниб турган шоғолбашара сариқ бир ўғил туғиб берди. У қўлида бешотар милтиқ, оёғида кирза этик, тилини тагида бир отим нос билан ерга тикка тушганди. Ҳалитдан безлиги билиниб турган чақолоқнинг танаси сур теридек ажабтовур товланарди. Онаси қорнида “Овчилар мактаби”ни битирган гўдакнинг пешонасига Ҳукки кетмондастаси билан “КАЗЗОБ НОСКАШ” деб ёзиб қўйганди. Чексиз қувонган Каптар муллонинг хотинига “қиё” боқмагани шарафига ўғлига Қиё деб исм берди. Қиё жинни тўсиқни бузгач, онаси қорин устига қорин кўтариб, бир этак жўжиқчаларни дунёга келтирди. Нажот топган Каптар билан хотини, Қиё жинни туғилгач, муллодан бир кунга ҳам узоқлашмадилар. Хотин тонгдан кечгача уй ишларига шўнғиса, колхоз ишларидан қўли бўшаган эр муллонинг ер-чели ва мол-ҳолларининг тагидан чиқмасди. Хуфтондан кейин болаларини эргаштириб уйларига кетадиган эр-хотинлар, Тўхта кал келмасдан, яна азонда Ҳуккиникига етиб келардилар.
Тақдир-насибаси ёруғ оламдан узилган Каптар қаҳратоннинг қақшатғич бир тунида дунёни бевақт тарк этди. Ўшанда Қиё жиннининг уйланганига икки ой ҳам бўлмаганди. Унинг хотини ва бир этак болалари Ҳукки тасарруфида қолиб кетди. Унгача ҳам “сўпичам” деб эркалайдиган мулло Қиё жинини қўнжида олиб юрарди. Тўшакка кирганда ҳам уни беданани кафтига сиққан хуморбоз каби қўйнига босарди. Қиё жинни ундан қочиб отаси билан онасининг орасига кириб ётса, уни йўқотиб қўйган мулло ит қопган жинни каби тун бўйи алаҳсираб чиқарди. Хуллас, Каптар ўлганидан олти йил ўтиб Қиё жинни ўзини “Нурдан бўлган худонинг ўғли – Исо масиҳ бўламан” деб эълон қилди. Онасини “Биби Марям” деб чақирмаган одамни аяб ўтирмаслигини билдирди. Онасиям, “Ҳақиқатан менга эрим қўлининг учини теккиздирмаган. Болаларим Ҳукки худо бувамнинг дам солиб, оғзимга тупиришларидан пайдо бўлган” дея ўғлининг иддаоларини тасдиқлади. Бу эътирофдан Ҳуккининг қалби тоғ каби юксалди.
…Тарғил қабулхона остонасида Ҳуккидан қолган изларни ис оларди. Унинг эшакдан йиқилиб, бўйни синиб ўлгани рост бўлсаям, назарида у тирикдек эди. Бу кабиларни у ҳид билиш қобилияти билан идрок эта бошлаганди. Шунда бир маромда шиқирлаётган бир сас унинг капалагини учириб юборди. Қоратумшуқ занжирини узган бўлса-я, деган гумон уни суратида сув этди. Қўрқувдан боши ғовлаб, қулоқлари шанғиллади, кўзларига парда ингандай, кўрмай қолди. Нигоҳи нарсаларни илғай бошлаганда, пешонасида қаққайиб турган қора доғни пайқади. Унинг нималигини билолмай бирпас киприк қоқмай турди. Димоғига ураётган бадбўй ҳид Қоратумшуқникига ўхшарди. У ишонмасликка тиришса ҳам, “Бу ростданам Қортумшуқ бўлса-чи”, деган мудҳиш ўй хаёлини бузгач, миясига игна санчилгандек, оғриқ зўридан увлаб юборди. Чўчиган соя орқасига қараб қочди. Ҳалитдан буён Қоратумшуқнинг рўпарасида турганини сезгач, у жон ҳолатда сапчиганди, тут тагидаги хандаққа ўмболоқ ошиб тушди. Қочаётган Қоратумшуқ буни кўриб, орқасига ўгирилди. Кесилган қулоқларини динг этиб, думини шақилдоқ илоннинг думининг учидек титрата бошлади. Тарғилнинг на думи, на қулоғи кесилганди. У кўппак бўлсаям, кўринишидан қанжиққа ўхшарди. Умри бино бўлиб Қоратумшуқ бунақа итни кўрмаган, ундан одамзотнинг ҳиди анқирди. Бу жуда хатарли эди. Шунда Тарғил ўрнидан ирғиб туриб, тишларининг оқини кўрсатди. Ириллаб бўғиқ товуш чиқарди. У буларнинг барини қўрққанидан этарди. Қўзи Шишакнинг ҳиди димоғига урган Қоратумшуқнинг оёқларидан мадор қочди. Ичидан бир нима узилиб тушгандек, бутун вужудига муз югурди. У ҳеч нимани тушунмаётганди. Маҳобатли ҳайкал сингари кўриниши қолганди, холос. На жони, на фикри бор эди, мурдадан фарқи йўқ эди. Аммо шу карахтлиги билан ҳам у қутулиб қолишни кўзларди. Қоронғилик ичра ёниб битаётган шамга менгзаш жони унга шу ҳолида ҳам ширин туюларди. У оёқлари чалишиб қоча бошлади. Гўё туш кўраётгандек эди. Тарғил уни қувлашга тушди. Унинг аҳволи ҳам Қоратумшуқникидан авло эмасди. Қўрқув уни эшак каби миниб олганди. Нималар бўлаётганига фаҳми етмас, ихтиёрини йўқотгач, тизгинсиз бўлиб қолганди. У Қоратумшуқни Ҳуккининг чегараларидан чиққунича қувлаб борди. Қайтаркан, кўрсатган қаҳрамонлигини ўйлаб, юраги орқасига тортди. Қоратумшуқ тилка-пора этса, нима бўларди деган ўй уни ларзага солганди.
…Қўзи Шишак Қоратумшуқни кўзи очилмаган замонлардан яхши биларди. У бу итнинг чоғалиги(9) кечган чоғлардаги доруломон кунларини итлик шукуҳи билан хотирасида жонлантира бошлади. Қалбига ғам-андуҳлардан фориғ, фараҳли кунлар таровати инди. Ўшанда Ҳукки бир чўпоннинг отарига меҳмон бўлиб борганди. Унга туя совға этган чўпон кўзи очилмаган Қоратумшуқни ҳам хуржуннинг кўзига ташлаганди. У чоғалигидан баджаҳл ва тажанг эди. Сут тишлари чиққанда Қиё жиннининг ўрта бармоғини тишлаб, терисини шилиб олганди. Ҳукки хамирга шакар чайнаб қўшиб, унинг ярасига боғлаганди. Ғазабланган Қиё жинни уста Хўжагелдининг темирхонасидан занжир келтириб, ҳали мушукдек келмайдиган бечоранинг бўйнига солди. Шу-шу унинг бўйнидан занжир тушмади. Занжирга чираниб ташланадиган бу балойи азимнинг душмани ҳам, суянадиган тоғи ҳам шу занжир эди. Занжир унга шижоат бағишларди. Айни пайтда кутилмаганда пайдо бўлиши мумкин хавф-хатарлардан асрарди. У занжирдаги талвасасини дуч келган жойда қиладиган бўлса, ажалидан беш кун бурун ўларди.
Ақл-заковат эгаси бўлмиш инсонда бутун ер юзидаги итларни бир тунда йўқотишга лойиқ ҳийла-найранг борлиги аҳмоққа ҳам аён. Дунёдаги бутун итларнинг фаҳм-фаросатини бир жойга йиққанда, битта одамнинг ақл-фаросатининг мингдан бир улушича келмайди. Қўзи Шишак кўппаклик шуури билан шу кабиларни идрок этарди. Шунинг баробарида итларнинг одамга хавф туғдира олишини ҳам хаёлидан соқит қилмасди. У бригадирлик қилган йилларида тут дарахтидан икки бош бармоқ йўғонлигида кесилган бир қулочдан узунроқ бақам таёқни кўтариб юрарди. Ҳар қандай ҳайвон унинг таёқ ушлаб келаётганини кўрса, думини чотига қисиб қочиб қоларди. Бақамнинг заҳрини тотганлари ики-уч чақиримдан бригадирнинг ҳидини олиб, бўкириб юборарди. (Бақам таёқлари – қадимда урушларда қўлланиладиган ҳақиқий ҳимоя ва ҳамла қуроли бўлган. Тутдан кесилган таёқни қудуқ ёки чашмага ташлаб қўйганлар. Таёқ қуёшнинг ёруғи тегмайдиган жойда эллик-юз йил ётиб, бақамга айланган. Икки-уч баробар заранглашгач, темирдан қаттиқ ҳолатга келган. У бўрига ёки тўнғизга текканда, суягини кукун қиларлик даражада заранг бўлган. Шу қурол билан жангга кирган ботирларнинг ҳар бири йигирма-ўттиз душманни ер тишлатган.) Қўзи Шишак қайсидир аждодидан қолган бақам таёқни қўлидан қўймасди. Хавф-хатар туғилмагунча, ишга солинмайдиган бу қуролни ўйнатиб юришнинг ўзи, куч-қувватдан ташқари, кишига руҳий кўтаринкилик бағишларди. Буни яхши биладиган Қўзи Шишак пахтазорга кирган уй ҳайвонларини шунчаки йўлига туртиб қўярди. Бунақанги бўғиқ ва заранг оғриқни илгари ҳис этмаган жабирдийдалар қайтиб пахтазорга ораламасдилар. У шу таёққа ишониб, кеча-кундуз қаерга бўлса уриб-суриб бораверарди. Қорасини пайқаган ит, йўлбарс бўлсаям, уни кўрганда думини чотига қисиб, кўздан ғойиб бўларди. У ўзига ташланган қопоғон итларнинг икки-учини уриб ўлдиргани ҳам рост эди. Буни яхши биладиган колхозчилар бригадирларини кўрганларида, ҳордиқ чиқариб ўтирган бўлсалар, ирғиб туриб ишга тушар, нонушта қилаётган бўлсалар, симёғоч симига қўнган чумчуқлар хавфни сезганларида “дув” этиб учганлари каби, бирваракайига оёқларига туриб унга тавозе кўрсатардилар.
Қоратумшуқнинг баджаҳл ит бўлишини чоғалигида пайқаган Қўзи Шишак уни бақам таёқ билан йўлига туртиб, дўқ уриб қўярди. Қулоқ-қуйруғи кесилмасдан бақам заҳрини тотган Қоратумшуқ бригадирнинг ҳидини олиши билан думини чотига қисарди. Қўрққанидан дағ-дағ қалтираб, у ўтиб кетгунча тумшуғини хашакка тиқиб турарди. Занжирини узганда у тевараклаб, ваҳима солиб ҳураркан, захкашнинг нариёғида келаётган Қўзи Шишакнинг ҳидини олса, қоплонни пайқаган кийикдек орқасига қарамай қочиб қолар, унинг ҳиди кўтарилмагунча ҳовлига оёқ босмасди. Қўзи Шишак қўллаган бу усул неча йиллар ўтиб, букун ҳосилини берди. Тарғилдан Қўзи Шишакнинг ҳиди анқимаганда, Қоратумшуқ уни тилка-пора этарди. “Умид билан суқилган таёқ Бир кун берар меваю япроқ”, дегани шу бўлса керак. Аммо ҳаммаси бақам таёқ туфайли эканини, шу жонсиз таёқ бўлмаса Қўзи Шишакнинг қуруқ қаратқидан фарқи йўқлигини Қоратумшуқ қаердан ҳам биларди?!
Итларнинг кўзи одамларникидан ўткир бўлмаса-да, эшитиш ва ҳид илғаш ва ажратиш имкониятларини одамларникидан ўттиз баробар юқори дейишади. Уларнинг тумшуғи кўзларига нисбатан эллик ҳисса кўп иш бажаради. Бу жабҳада тажрибасиз Тарғил, боя Ҳуккининг ҳидини олганда ҳам, уни тирик дея адашганди. Димоғига урилган ҳид у тириклигида ҳовлидаги нарсаларга ўрнаб қолган ҳиднинг шунчаки излари эди.
Тарғил думини ва қулоқларини тиккайтириб олди. Ғалабасига иқрор бўлгач, салобат ва виқор билан салиб юришни бошлади. У Ҳукки ўлиб, ҳувуллаб қолган ташқари ҳовлидаги қабулхона бўсахонасини қайта бошдан ҳидлади. Муллодан қолган ҳидлар билан хаёлан суҳбат қурмоқчи бўлди. Жумбоқ Қиё жиннининг уни “худо” деб қилган даъвосига тааллуқли эди. Унинг кўнглида, у “худо” бўлса, нима учун ўлади, деган иддао туғилганди. Кўринмас ҳиднинг дасти одамникидан дароз эди. Ҳидча ҳоли йўқ одамнинг худоланиши Тарғилга эриш туюла бошлаганди.
Кўппаклиги билан дунёни янгидан англаётган раиснинг бошини ғайри оддий фикрлар қоплади. У ҳар хил хаёллардан қочиш учун шохлари тарвақайлаган кекса тутга боқди. Кўзлари олдига Қиё жиннининг Ҳуккиникига ўхшаш сарғимтил-заҳил башараси келди. Биринчи марта кўнглидан, “Қиё жинни муллонинг ўғли эмасмикан”, деган гумон оралади. Иккаласининг ёши ва муллонинг букрилигини ҳисобга олмаганда, улар бир-бирларига икки томчи сувдек ўхшаш эдилар. Бу ҳар бир раисни ҳам ташвишга сололмагани каби, ҳар қандай итни ўйлантирмасдан қўймасди. Одамлигида Қиё жиннининг башарисини кўрса кўнгли айнийдиган Тарғил ҳозир думини ликиллатиб ичкари ҳовлига кирди. На ташқари, на ичкари мулло тириклигидаги гўшага ўхшамасди. У борлигида ичкарида ҳам, ташқарида ҳам ҳаёт қайнарди. Ҳовли соғликларини тиклаш учун келган мижозлар билан тўлиб-тошарди. Уй юмушлари билан куймаланадиган аёллар сони беш-олтини ташкил этарди. Томорқа ва молларнинг таги-усти билан андармон эркаклар сони ҳам уларникидан кам эмасди. Шифо талабида кимдир қўй, кимдир эчки етаклаб келарди. Кимларнингдир қўлтиғида товуқ ё хўроз бўларди. Ун, гуруч ёки мой ортмоқлаб келаётганлар сони ким қанча эди. Қўлини бурнига тиқиб келганлар ҳам бир-икки сўм ташламасалар, Ҳукки дуога қўл очмасди. Онасини отаси қирқ кун кутган тут тагида чордона қуриб ўтирган Қиё жинни барчасининг ҳисобини бир ўзи оларди. Қўй ва эчкиларни қўрага қамаса, ун, гуруч ва шунга менгзаш озиқ-овқат маҳсулотларини ёвонтовуқдек йўрғалаб омборга ташмаларди. Мажбурликдан келтирилган нарсаларни эгалари қўлидан ўзларини муттаҳам этиб тортиб олиш ҳар қандай валломатнинг ҳам иши эмасди. Устаси фаранг Қиё жиннининг бети қалинлигини ва қўл-оёғи чаққонлигини шу боис Ҳукки юқори баҳоларди. Уни, “Онасиникидан оёқларида ўриснинг валинкаси, бошида қофқозликларнинг силкима телпаги, қўлларида бешотар милтиқ, оғзида нос билан тескари тушган Мақбул овчи”, деб мақтаб ҳам қўярди. Талтайган Қиё жиннининг қулоқ-чаккаси, азбаройи қувонганидан, вокзалдаги ҳожатхона эшиги каби бир зум ҳам ёпилмасди. У шунда Ҳуккига, “Худо бува, гапларингиз рост бўлса, бешотар бўлмасаям, ўғлингиз Исо масиҳга иккиотар милтиқ олиб бермасангиз, юмронқозиқларнинг ва қуёнларнинг юраги отнинг калласидек бўлиб кетади”, дея талтаярди. Унинг отаси вафот этгач, онаси бутунлай Ҳуккининг ихтиёрида қолганди. Қиё жиннининг таъбирича, етмиш ёшни қоралаган онаси иштонбоғи ҳўл бўлмаган сўққабошни ювиб-тарагани учун тоғ-тоғ савобнинг тагида эди. Бундан ташқари, онаси кун бўйи товуқ партлашдан диққанафас бўлмасди. Ҳар кун беш-олти раъйма-хаёлни, бўлса эчки, бўлмаса товуқнинг қонига бўярдилар. Бошида олов ўйнатиб, кирди-чиқдиларни сух-алас қиладиган Тўхта кал уларни Темир қийторга оширарди. Темирқийтор уларни ажинага талатарди. Кампир беш-ўн товуғу эчкини арчилган юмуртқадек тозаларди. Беморлар Ҳуккининг ҳузурига етмасдан, Қиё жинни қурбонликларнинг ичак-човоқларини ва бош-оёқларини қориштириб, захкашнинг рошига кўмиб келарди. Йиллар бўйи бир маромда такрорланадиган бу тадбир аниқ ва режали амалга оширилмаса, беморларга нафи тегмасди. Жараён мижозлар онгига руҳий таъсир ўтказмасди. Шу учун Ҳукки тонг-саҳардан бошланадиган бу тадбирга жиддий қарарди. Бор баракат шу ишда деб биладиган Қиё жинни шу боис, отаси ўлгач, парихонликни бир амаллаб Тўхта калдан онасига ўтказди. Кирди-чиқдиларни Темир қийторнинг ўрнига онасидан ўзи қабул этиб оладиган бўлди. Неча йиллардан буён шу иш билан шуғулланадиган Тўхта кал билан Темир қийтор, ёғлиқ ўринларини қўлларидан чиқаргач, қабулхона даҳлизида мижозларнинг тартиб-интизоми билан ўралашиб қолавердилар. Аразлаб кетиб қолсалар, улар тансиқ таомлар ва соя-салқин жойлардан мосуво бўлардилар. Гарчи Қиё жиннининг ноҳақликлари суяк-суякларидан ўтиб кетса-да, у билан рақобатлашишдан оловдан қўрққандай қўрқар эдилар. Бурунларидан юқори гап айтсалар, жинни уларни Қоратумшуқни савалаган каби савалашдан ҳам тоймасди.
Қиё жинни, онаси Тўхта калнинг ўрнини эгаллагач, унинг ўрнига хотинини тайинлади. Муллонинг кир-чирини ювиб, уйқудан олдин уни чойшабга ўраш ҳам йигирма бир ёшини тўлдирмаган хотинига қолди. Исо масиҳнинг онаси дея шуҳрати ошиб бораётган кампир сух-аласдан бошқасига қўлини урмайдиган бўлди. У қариганида нозик ойимга айланди. Атрофидагиларнинг мавқеи йиллар асносида ошса, ёки сўниб борса, унинг мавқеи соат ва дақиқа сайин ошиб бораверди. Бир умр бошини эгиб яшаган бир муштипарнинг эри ўлиб, ўғли туфайли, даҳанига тил битди. У чўрилик қиладиган ўзига ўхшаш аёлларни назоратига олишни хоҳлаб қолди. Бу Ҳуккига аён бўлгач, ҳожати бўлмасаям, бошқарувни унга инъом этди. Кампирнинг кеч чиққан тили ҳар қанча узун бўлгани билан, “Кал еб, кўса чичиб кетади” ёки “Гулиқаққаррос” деган олтита сўздан бошқасига айланмасди. Шу билан ҳам бозорда туғилиб, пештахтада тили чиққан ҳар қандай вайсақини бир чўқишда қочирарди. Совунига кир ювган одамнинг димоғидан юз йил мағзаванинг ҳиди анқиб турарди. Айниқса, унинг лавозими ошгани Тўхта кал билан Темир қийторга қимматга тушганди. Ҳукки эшакдан йиқилиб, бўйни синиб ўлган кунгача улар ичкари ҳовлига оёқ босолмадилар. Пирларининг қирқи ўтгач, ҳайё-ҳуйт дея барчасидан этак қоқиб, кетиб қолдилар. Уларнинг бошқаларга қўшиб бевадан ҳам бекорга юз ўгиришлари Қурёзагулнинг кўнглига оғир ботди…
Давоми бор
9 Чоға – итнинг боласи.

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Алишер says:
    07/11/2017 at 21:59-

    Ассалому алайкум Исмат ака шу Ислом Холбойнинг Булган,булмаган романини хам тез тез бериб борсангиз илтимос.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94161 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31332 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31280 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31244 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31146 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30905 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30827 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30820 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30818 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30817 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30817 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30816 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30814 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30814 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30809 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30808 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30806 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30806 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30801 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30801 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30799 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30798 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30798 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30798 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30795 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30791 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30791 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30791 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30785 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30783 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30783 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30782 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30778 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30778 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30778 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30778 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30777 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30776 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30776 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30775 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30774 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30772 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30767 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30765 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30763 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30763 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30763 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30762 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30761 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30761 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30756 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30755 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30754 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30754 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30753 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30752 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30752 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30752 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30749 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30749 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30748 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30747 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30747 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30742 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30742 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30741 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30740 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30737 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30736 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30736 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30735 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30735 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30734 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30730 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30730 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30727 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30726 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30719 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30716 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30714 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30712 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30712 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30711 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30710 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30708 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30706 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30701 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30700 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30700 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30698 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30697 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30696 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30696 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30696 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30696 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30696 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30695 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30695 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30695 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30695 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30694 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30694 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30693 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30693 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30693 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30692 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30690 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30688 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30687 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30687 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30686 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30669 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30667 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30667 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30666 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30666 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30664 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30664 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30664 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30664 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30664 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30662 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30660 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30658 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30658 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30657 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30657 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30656 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30656 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30655 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30655 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30654 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30653 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30651 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30650 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30648 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30647 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30647 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30647 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30647 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30647 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30646 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30645 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30645 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30642 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30642 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30640 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30640 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30639 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30639 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30637 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30632 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30632 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30631 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30629 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30628 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30627 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30627 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30626 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30625 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30625 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30624 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30623 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30621 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30619 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30618 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30615 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30614 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30613 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30613 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30612 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30611 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30608 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30607 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30607 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30606 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30605 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30599 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30596 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30595 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30595 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30593 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30593 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30592 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30591 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30590 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30590 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30589 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30588 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30587 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30585 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30584 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30583 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30583 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30579 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30578 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30577 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30576 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30575 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30572 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30571 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30568 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30566 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30565 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30564 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30561 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30559 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30558 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30555 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30553 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30550 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30550 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30549 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30548 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30546 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30541 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30538 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган