Таниқли журналист Карим Баҳриевнинг Файсбукдаги саҳифасига сафар…

Лучшие стихи великих поэтов. Литература
Андрей Вознесенский
САГА
Ты меня на рассвете разбудишь,
проводить необутая выйдешь.
Ты меня никогда не забудешь.
Ты меня никогда не увидишь.
Заслонивши тебя от простуды,
я подумаю: «Боже всевышний!
Я тебя никогда не забуду.
Я тебя никогда не увижу».
Эту воду в мурашках запруды,
это Адмиралтейство и Биржу
я уже никогда не забуду
и уже никогда не увижу.
Не мигают, слезятся от ветра
безнадежные карие вишни.
Возвращаться — плохая примета.
Я тебя никогда не увижу.
Даже если на землю вернёмся
мы вторично, согласно Гафизу,
мы, конечно, с тобой разминёмся.
Я тебя никогда не увижу.
И окажется так минимальным
наше непониманье с тобою
перед будущим непониманьем
двух живых с пустотой неживою.
И качнётся бессмысленной высью
пара фраз, залетевших отсюда:
«Я тебя никогда не забуду.
Я тебя никогда не увижу».
1977

Karim Bahriyev shared a memory.
НОЁБ СУРАТЛАР.
Путин мактабда, орқа планда папкасига мактабдошлари ҳақидаги фактларни солиб олганча, ҳали кўрарсанлар, деб турибди…


Karim Bahriyev shared his photo.

НОЁБ СУРАТЛАР.
Эрнест Хемингуэйнинг паспортга тушган сурати. Ҳали ёзувчи эмасди, шеър ёзарди у пайтлар, шу шеърларни инглизчадан таржима қилишга уриндик.
Буюк ёзувчи Ҳемингуэйнинг аввал шеър ёзганини кўпчилик билмайди. Унинг шеърларида ҳам насридаги мавзулар асарлар марказида туради – бу урушнинг маънисизлиги, инсон қадрининг фожиавий топталишлари, қўмондонларнинг хатоларига қурбон кетган оддий асарларнинг тақдири, хонашинликдан ториқиш ва саргузаштлар иштиёқи чизгиларидир.
Эрнест ХЕМИНГУЭЙ
Ш Е Ъ Р Л А Р
Аскарларга насиб этмас сокин ўлим,
Улар насибаси – жангоҳдаги хоч.
Йиқилган жангчининг боши устида
Хочдай тупроғига тиқилар оғоч.
Аскар йўталади, букчаяр, ўқчир,
Тўрт томон – аланга, оташ, дод-вой, сас…
Токим жанглар тўхтаб, тун тушмас экан,
Аскар тирик қолганига ишонмас.
ЎҒЛИМГА НАСИҲАТ
Ҳеч қачон ишонма оқлар ирқига,
Жуҳудни, ҳеч кимни ўлдирма, болам,
Имзо чекма ҳеч бир шартномаларга,
Черковда мук тушиб ётма ҳеч қачон.
Яратганга ишон.
Ҳарбий киши бўлма ҳеч қачон, болам;
Кўпайтирма хотин сонини ҳеч чоқ;
Журналларга асло ёзма мақола;
Тиконларга ҳеч вақт урмагин тирноқ.
Қоғозларга асло умр боғлама,
Урушдан ҳал бўлмас муаммо сира,
Фаҳш майдонида танинг булғама,
Ўзингни пок сақла, асра бокира.
Таъмагирга асло тўлама товон,
Судларга тушмасинг ишинг ҳеч қачон,
Ноширларга асло ишонма, болам,
Йўқса, тўшакларинг бўлар хас, сомон.
Бир-бир ташлаб кетар сени дўстларинг,
Ҳамма кириб кетар охир қабрга.
Агар пок, сабрли умр кечирсанг,
Фалак айвонида бўларсан бирга…
САРЛАВҲА
Кўпроқ фикрларсанг, ўйласанг чунон,
Мақсадга осон йўл топилар, ишон.
Биз-ла аввал рақс тушар шайтон,
Кейин тавба томон судрайди иймон;
Тунда Яратганга сиғинармиз биз,
Кундузлари эгамиз – Иблис…
Эссиз!
РУЗВЕЛЬТ
Ишчилар унга ишонарди,
Ишончни йўқотди у охир,
Ўзига ишонмасалар ҳам
Суратин осарлар деворга ахир.
“У Фарангистонда бўлса, нима қиларди!” —
Дедилар.
Балким, тирик қоларди —
Ўлган бўларди,
Эҳтимол,
Аскарлар ўларлар жанг майдонида,
Генераллар тўшакда ўлар доимо,
У ҳам ўлди ниҳоят.
У ҳаётлигида тўқиган афсоналар
Ҳали ҳам тирик, ривожланмоқда буткул,
Эл кўнди.
У ўлди, афсоналари учун тўсиқ йўқ энди.
КАНАДАЛИКЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН
Хорижликларга
Менга жуда ёқар канадаликлар.
Улар америкаликларга ўхшамас.
Улар тунда ўз вақтида уйига қайтар.
Уларнинг папирослари аччиқ сасимас.
Уларнинг бошига шляпа яхши ўтиради.
Урушда ғалаба қилдик, деб улар ишонар.
Улар ишонмайди Адабиётга.
Улар Санъат бўрттиради, деган фикрда.
Аммо улар конькида яхши учарлар.
Ораларида бир нечта бойлари ҳам бор.
Аммо уларнинг бойлари автомобил сотиб олмайди,
Кўпроқ сотиб олар асов от.
Чикаго Торонтони сиполар шаҳри деб билади.
Аммо бокс ва от пойгаси ман қилинган
Чикагода.
Якшанба куни ҳеч ким ишламас.
Ҳеч ким.
Бу менинг жинимни қўзитмас.
Фақат бир хил папирос бор — Woodbine.
Сиз қачондир Мовий Шляпа кентида бўлганмисиз?
Агар сиз енгил мошинангиз билан Онтариода кимнидир ўлдирсангиз,
Қамоққа тушишингиз мумкин.
Шундоқ, албатта.
Шу йилнинг ўзида
Чикагода
500 инсон енгил автомобиллар тагида ўлди.
Канадада пул топиш осон,
Аммо бой бўлиш қийин.
Қандолатчилар, ошхоналар кўп.
Аммо бунда кабарелар йўқ.
Хизматчига чорак цент қўл ҳақи берсангиз ҳам
У сизга “Раҳмат” айтади.
Аслида сизна ҳайдаб солиши керак эди.
Улар трамвайларда аёлларга жой бўшатишмас.
Гўзал аёлларга ҳам, жуда гўзал бўлса ҳам.
Улар кечки овқат учун уйга шошилишар,
Ресторанлар, жононлар пойлаб турса ҳам.
Улар радио эшитадилар доим.
Ажойиб одамлар — канадаликлар.
Менга жуда ёқар, ўлай агар…
1918 ЙИЛ 8 ИЮЛДА ПАЙВДА ҲАЛОК БЎЛГАНЛАР
Мен сиз билан орзу қилганман,
Армонларга кўмилганман, оғринганман,
Жанг қилганман,
Яраларимизни боғлаганмиз бирга.
Сизлар билан эдим,
Кейин кетдингиз қоронғу ерга.
Энди тунда келасиз Сиз,
Кулгу йўқ юзингизда,
Ёнимда ётасиз узала,
Ҳорғин, совуқ, тиғингиз кескир,
Қайноқ юрагимни кесасиз, дилни тиласиз тонггача,
Пайвда ҳалок бўлган дўстларим…
ШЕЪР
Мени қачондир астойдил севган ягона одам
“Алвидо” деди
Ва кетди.
У қуёшли бир кунда
Пикардияда ҳалок этилди.
ЙИГИТЛИК ТАЛАБИ
Йигитлик биздан куйлашни талаб этарди,
Аммо кесдилар тилимизни.
Йигитлик биздан югуришни талаб этарди,
Аммо тўсдилар йўлимизни.
Йигитлик сўрарди уйнаб-кулишни,
Аммо жўнатдилар урушга.
Биз истамаган эдик асло ўлишни,
Тўғри келди,
Қаримасдан,
Гўрга киришга…
ҲАЛОК БЎЛГАН ЗЎР ЙИГИТЛАРГА
Улар бизни симириб чайнадилар,
Туфлаб ташладилар;
Қирол ва давлат,
Исои Масиҳ
Ва бошқалар.
Ватанпарварлик,
Демократия,
Бурч —
Сафсаталар ва ясама нутқлар,
Улар бизни бузди ва ўлдирди, йигитлар…
ВА НИҲОЯТ
У ҳақиқатни айтишга чоғланди;
Томоғи қуриди, қичиди бешафқат,
Кейин сўлаги оқди, тиқилди ниҳоят;
Бўғзини йиртди Ҳақиқат….
ҲАММА АРМИЯЛАРДА ШУ ҲОЛ…
Ҳамма армияларда – шу ҳол.
Ташвиқот – шон, шараф.
Замбараклар шовқин кўтарар аввал,
Йигитлар – оташга ўзини отар
Ва қонга беланиб тупроқда ётар.
Кекса аскарларнинг кўзлари ҳорғин,
Уларни ишонтиролмас қадимий ёлғон…
Шон-шуҳратга давогар йигитларнинг
Ўликларини талайди,
Ялайди пашшалар…
Инглизчадан Карим БАҲРИЕВ таржималари

Karim Bahriyev shared a memory.
НОЁБ СУРАТЛАР.
Шварцнеггер 1968 йил АҚШга келиб тушгач, Нью Йорк биноларидан кўзлари мошдек очилиб турибди


Karim Bahriyev shared a memory.
НОЁБ СУРАТЛАР.
Усама бен Ладен инглизлар билан путинча дзюдо секциясида тайёргарлик кўрмоқда


Karim Bahriyev shared a memory.
НОЁБ СУРАТЛАР.
Гитлер Геббельснинг тўйида


Karim Bahriyev shared Фитнес для мозга‘s photo.
НОЁБ СУРАТЛАР
Барак Обама мактабда баскетболчилик қиляпти, энди дунёвий миқёсда юртларни копток қилиб ирғитиш ҳарактида


Karim Bahriyev shared Суфийская мудрость‘s post.

Когда Абу Саида спросили, что такое суфизм, он отвечал: «Что бы у тебя ни было на уме — забудь это. Что бы ты ни держал в руке — отдай это. Какова бы ни была твоя судьба — предстань пред ней!»