"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ЎзТВ раиси кабинетидаги ҳафталик йиғилишнинг орзу қилинган стенограммаси

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Маданият ва Санъат | 06/22/2017 16:44-     21366 марта ўқилди

ЎзТВ раиси кабинетидаги ҳафталик йиғилиш стенограммаси

— …ҳар биринг икки қулоғинг билан эшитларинг, қайси биринг ижодга ва ижодкорга қарши чиқсанг, менга қарши чиққан бўласан. Ҳеч ким ижод йўлига тўсқинлик қила кўрмасин, – деди Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Хуршид Мирзоҳидов МТРК ҳафталик йиғилишида. – Режалаштириш бўлими Фазлиддин Худойқулов (дарҳол Ф.Худойқулов қўлидаги блокнот ва ручкаси билан ўрнидан турди.), сиз режим хизмати ходимларининг бурч ва мажбуриятлари нималардан иборатлигини биласизми? Гапириб беринг.

— Режим хизматининг бурч ва мажбуриятлари…..

— Унда сизлар нега ижодга аралашиб юрибсизлар? Унда нега телеканаллар директор ва ўринбосарларини хоналарингга чақириб, тергов ўтказаяпсизлар,  Бу топшириқни сизларга ким берди?

Ф.Худойқулов эса мени қутқаринг, дегандай кўзининг ости билан раис ўринбосари А.Шодмоновга илтижоли термулди. Раиснинг ёнида ручкасини ўйнаб ўтирган Шодмонов эса “бошингга қилич келса ҳам ростини айтма” дегандай, қўлидаги ручкасини қаттиқ сиқа бошлади.

— Бундан буён ижодкорга умуман яқинлашмайсанлар, – сўзини янада баландроқ овозда давом эттирди МТРК раиси. – Режим хизматининг ваколатларини шахсан ўзим кўриб чиқаман. Режим хизматининг вазифаси аслида обеъктга жавоб бериш. Кириб чиқаётган бегона инсонларни назорат қилишларинг керак. Шундай даврлар ҳам бўлган. Дарвозанинг олдига туриб олиб, съёмкага кетаётган муҳаррирларнинг сценарийсини ҳам кўриб берган кунларингни эшитганман. Ўзи умрларингда бир қатор текст ёзганмисанлар? Сценарий нималигини биласизларми ўзи? Билмаган нарсаларингга тумшуқларингни суқмаларинг! Мана мен ижодни тушунмайман, шу боис умуман аралашмайман. Ижодга Бобур ака бошлари билан жавоб беради.

Йўқ, ўзи бу ташкилотда ким раҳбар? Менми, ёки Режим хизмати? Кимга топшириқ берсам, “Режим рухсат бермайди, режимдан сўраш керак, Режимга нима дейин?”, “Режим эшитса хафа бўлади” каби гапларни гапиришади. Ахир улар менинг ходимларим. Кадрга кимлар чиқиш, чиқмаслигини ҳам Режим ҳал қилар эмиш. Кимлардан интервью олиш-олмасликни ҳам Режим ҳал қилар эмиш. Режим тақиқлаган одамдан интервью олса, кўрсатув эфирга кетмас эмиш. Кўчада юрибди, дурустгина давлат ишида ишлаяпти. Демак у жиноятчи эмас, террорчи эмас. Унда нега тақиқ қўясизлар? Ёки арпангизни хом ўрдими? Қачондан буён оддий халққа “Ватан хоини”, “халқ душмани” тамғасини босадиган бўлиб қолди, бу Режим. Бу муҳрни уларга қайси ахмоқ берди, ўзи?

(Буниси суякка бориб қадалди. Аммо Ф.Худойқулов тик турган ҳолда жимгина эшитиб турарди. Аҳён-аҳёнда кўзлари рўпарасида турган Шодмоновга қараб югуриб кетар, гарчи унга қарамайин деса ҳам. Аммо Шодмонов: “менга қарама, сотсанг ҳолингга маймунлар йиғлатаман”, дегандай ўқрайиб қўяр эди. Гарчи гап ким ҳақида кетаётганини ҳамма билса-да, залдаги барча билмасликка олиб туришарди. Аслида ҳам бундай вазиятда шундай йўл тутилади.)

— Тушунмадим… бу Компанияда мен кимман? – сўзини давом эттирди раис Х.Мирзоҳидов. – Бўлди, етар! Бундан буён Режим хизматининг кабинети “проходной”га кўчириб ўтказилади. Фақат кирди-чиқдиларга жавоб беради.

Юрист опа, Қалқонова сиз ҳам йўриқномангизни тайёрлаб, мажлисдан сўнг хонамга кирасиз. Бииир-бир бизнинг кулбаи-кошонага ҳам кириб туринг, фақат Шодмоновнинг олдига кириб чиқавермай. Компанияда Шодмоновдан бошқа раҳбарлар ҳам бор. Сиз компанияга ходимларни вақтинчалик прописка билан ишга олиш масаласида бирон бир ҳуқуқий ечим топдингизми?

Сиз ишга кираётганларни ўзингиз билмаган саволлар билан йиқитишни ўйламанг. Аксинча, ишга олиш чораларини топинг. Ўзи сиз кимга ишлайсиз? Сиз ўзи бизга дўстмисиз ёки айиққа? Кўп тиржаяверманг. Мен сизга томоша кўрсатмаяпман. Сиз компания йиғилишида ўтирибсиз. Учрашувда эмас. (Чиройлигина жилмайиши орқали вазиятни бироз юмшатмоқчи бўлган эди, аммо бу “номери” ўтмай қолди.) Биз сизнинг чиройингизга қараб маош тўламаяпмиз.

Муҳайё Қалқонова эса рўпарасида турган Шодмоновга “берган ваъдалар қани, ахир мен бор эканман, сизга ҳеч ким ҳеч нарса қилаолмайди, деган эдингиз-ку”, дегандай ўзгача бир латофат ила айёрона ва илтижоли қараш қилди. Шодмонов эса “бироз сабр қил, ўтиб кетади. Раис гапираверади”, дегандай кафтини жаҳл билан қаттиқ қисган ҳолда ишора берди.

— Сиз Компанияда ҳаммадан ҳам машҳур экансиз, – дея гапини давом эттирди МТРК раиси. – Нега ходимлар мендан ҳаттоки, Шодмоновдан ҳам кўра сиздан қаттиқ қўрқишади. Аксинча, адолатсизликдан жабр чекканлар сиздан паноҳ излаш керак эмасми? Аммо бизда тескариси. Қалқонова деса ҳар қандай ходим бир чўчиб тушади. Сирингизни айтинг, биз ҳам қўллаб кўрайлик.

Сизнинг қирқ эшакка юк бўладиган найрангларингиз, ҳаттоки “Дунё ўзбеклари” сайти орқали бутун дунёга достон бўлган. Қойил, сизни бутун дунё танийди. Айтганча, ўша “Дунё ўзбеклари” сайтида шахсан сизнинг ўзингизга бир жуфт савол йўлланган экан. Ўша саволга жавоб топдингизми? (ўрнида тик турган М.Қалқонова “йўқ” дегандай бош силкиди. Раис эса блокнотини варақлаб ёзиб қўйган саволни топди.)

— Мана эшитинг. “Фақат Ўзбекистонда терроризмга қарши бир қурол борки, у бор экан Ўзбекистонга ҳеч қандай терроризм кириб кела олмайди”. Бу — биринчиси, иккинчиси — “Кўп миллатли Ўзбекистонда миллатчиликка қарши бир ғоя борки, бу ғоя сабабли миллатчилик юртимизга раҳна сола олмайди.” Бу шахсан сизга жўнатилган савол экан. Аминманки, бундай саволларга сиз жавоб бера олмайсиз. Ҳеч бўлмаса, қизиқиб биладиганлардан сўраб кўрмадингизми? Сизнинг ўзи ҳуқуқий билимингизни бир текшириб кўришим керак. Агар ақлингиз етишмаётган бўлса, айтинг, молакангизни ошириш бўйича бирон бир ўқишга жўнатайлик. Ёки ўқиш ниятингиз йўқ бўлса, ёнингизга бир саводли ёрдамчи олинг.

Қисқаси, сиз ижодкорларни қийнаманг. Шундоқ ҳам кадрларга муҳтож бўлиб ётибмиз. МТРКда бўяниш ва таранишдан бошқа сиз қиладиган ишлар тиқилиб кетган (залдагилар кеч бўлса-да, айтилган айни ҳақиқат учун қарсак чалишмоқчи эди. Аммо Қалқонованинг қаҳрига дучор бўлишдан қўрқишди). Агар ходимларга савол бериб қийнашни яхши кўрсангиз, майли, бераверинг, “пожалуста”, фақат саволларингизни бир тажрибали ижодкорга кўрсатиб олинг. Ёки ижодга алоқаси бўлган саволларни кимгадир туздириб олинг. Шунда сих ҳам, кавоб ҳам куймайди. Қанчалик қийин савол бериш – бу сизнинг ақллилигингизни билдирмайди. Сизнинг ақлингизни ҳамма билади.

— Мониторинг бўлими энди бундан буён сизлар ҳам ижод борасида ишлайсизлар, – дея сўзини давом эттирди МТРК раиси. – Қайси ҳарфда дум бўлади, қайси ҳарфда дум бўлмайди, қайси ҳарф юмшоғ-у, қайсиниси қаттиқ, шу каби тирноқ ичидаги кирларни қидирмасдан, мазмун ва моҳият жиҳатидан суст бўлган кўрсатувлар ҳақида таклиф тайёрлайсизлар. Агар ақлингиз етишса… Етишмаса аризангизни ёзинг. Мен сизларга ҳарфларда дум бор-йўқлигини аниқлаш учун отнинг калласидай маош тўламаяпман. Энди у кунлар ўтди. Энди фикрлаб ишлашингиз лозим бўлади.

“Истиқболли медиалойиҳалар” бўлими сиз бир йўриқнома билан танишиб чиқинг. Бу лавозимда нима иш қилиш керагу, ҳаётда нима иш қилиш кераклиги ҳақида бир ўйлаб кўринг. Сиз бу ерда диссертация иши қилиш учун ўтирганингиз йўқ. Компаниядаги асосий ишни сиз қилишингиз керак, аслида. Сиз бўлсангиз справка йиғиш билан оворасиз. Неча йилдан буён ўтирибсиз бу лавозимда? Шунча йил нима иш қилдингиз? Ижод бўйича асосий таклиф ва режаларни сизлар ишлаб чиқишингиз керак эди. Янги ғоялар, янги таклифлар билан раҳбариятга чиқишингиз керак эмасми?

Мана, олти ой бўлди. Ҳали бир марта ҳам янги таклифлар билан чиқмадингиз. Биламан, сизнинг бунақа нарсаларга ақлингиз етмайди. Сизнинг соҳангиз аслида филолог бўлса, бу даргоҳга адашиб келиб қолган бўлсангиз. Умуман олганда, бу компанияда сиздан бошқа тузукроқ ижодкор қолмаганмиди? Сиз ҳеч қандай иш қилмасдан, МТРКда “Истиқболли медиалойиҳалар” бўлими ортиқчалигини исботлаб бердингиз.

Демак, бу бўлимни ёпиб, унга кетаётган ҳаражатларни янги очилган “Ўзбекистон-24” телерадиоканалига ўтказамиз. (Шу жойда МТРК раиси фикрим қандай, дегандай залдагиларга бир кўз югуртириб чиқди. Залдагилар ҳам Х.Мирзоҳидов нимани кутаётганлини англаб етди ва дарҳол маъқул дегандай қарсак чалишди.)

Майли сизга яна бир бор имконият бераман. Ижод соҳасидан узоооқ бўлсангиз-да, компания бўйича ижодкорларнинг таклифларини умумлаштириб, яхшигина пичоққа илинадиган режа ишлаб чиқинг. Яъни кўрсатувларнинг савиясини ошириш борасида. Нимадир тушундингизми? Тушунмаган бўлсангиз, йиғилишдан сўнг ёнингизда ўтирган шеригингиздан сўраб оласиз.

МТРК аппаратини ўрганиб чиқдим. Ҳеч бир иш қилмасдан, отнинг калласидай маош олиб ётган бўлимлар кўп экан. Бундай жойларга қўлидан ижод қилиш келмайдиган “дум-дум”лар тиқиб ташланган. Яна уларга катта ваколатлар ҳам берилиб қўйилган. Улар эса бекорчилигини билдириб қўймасликлари учун ижодкорлардан онда-сонда справка ҳам сўраб туришади. Бундай бекорчи бўлимлар тез кунда тугатилади. Уларга кетаётган харажатлар эса телеканалларга тақсимлаб берилади. Маблағ етишмаяпти, деб дод соласизлар. Ана сизларга маблағ. Қаловини топсанг қор ҳам ёғади. (Раис катта бир ғояни кўтариб чиққандек, бироз мағрурлангандай бўлиб зал бўйлаб кўз югуртирди. Аммо бу сафар қарсак чалинмади.)

Умуман олганда, МТРК аппарати бўлимлари, бундан буён ҳеч қайсинг телеканаллардан маълумотнома ва режа сўрамайсанлар. Телеканаллар ҳар куни 10-15 тагача справка берар экан. Бу бечоралар справка берсинми ёки кўрсатув тайёрласинми? Ёки кўрсатувларни фақат қоғозда қилса бўлдими? Унда 32 миллионлик томошабин нимани кўради? Қисқаси, телеканаллардаги справка билан шуғулланадиган бўлимлар тугатилади. Бўлим ходимлари кўрсатув ва эшиттириш тайёрлаш учун жалб қилинади. (Шу вақт залда қарсаклар бошланиб кетди.)

Яна шуни айтиб қўйишим фарз: Бундан буён: “анави бундай деди, бу ундай деди, у айтганингизни бажармади, бу у гуруҳга ҳам ишлаяпти, у фалончи билан қуюқ кўришди, фалончи фалончи билан суюқ кўришди”, каби ғийбат гаплар билан олдимга ҳадеб кираверманглар. Ундан кўра ижод билан шуғуллансаларинг бўлмайдими. Бир-бирларининг ортларингни ковлашни йиғиштиринглар. Ўтди у замонлар. Ўтди, бировнинг устидан кўрсатма ёзиб, мансаб ошириш. Энди ишлайдиган замон келди. Ҳамкасбларини сотиш эвазига лавозим ошириш бугундан бошлаб бекор қилинади (залда яна қарсаклар давом этди).

— Абдусалом Абдусаматович, сиз ҳам ишга олиш масаласини бир ўйлаб кўринг. Ишдан бўшатиш масаласини бошингиздан бутунлай чиқариб ташланг. Шундоқ ҳам кадрларга муҳтож бўлиб ётибмиз. Бўшатиш жуда зарур бўлса, буёғини ўзим ҳал қиламан. Ишга олишда фақат террористларга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаб беринг. Фақат бир ҳафта муддат ичида. 6-8 ойлаб кутиб ўтиришнинг кераги йўқ. Унгача ақлли кадрлар бошқа ишга ўтиб кетмоқда. Фақат ҳеч кимга керак бўлмаган кадрлар бизга келиб ўрнашмоқда. Шунинг учун кўрсатувларнинг сифати нўл.

Номзодларнинг таржимаи ҳолини текшираётганда қайтариб айтаман, фақат террористларга алоқаси йўқлигини, рецидевист жиноятчи эмаслигини аниқланг, холос. Сизлар бўлса, тоғасининг қўшнисининг аммасининг ўғли жиноятчи бўлса ҳам рад жавобини берасизлар. Бош оғриқдан кўра энг осони “йўқ”, деб қўя қолишда-а. Бирон-бир қариндоши Россияга ишга бориб келган бўлса ҳам рад жавобини бераяпсизлар. Ахир, қариндоши Россияга чиқиб келмаган одамнинг ўзи қолмаган-ку. Нима, Россияга чиқиб пул ишлаб оила боқиш қачондан бошлаб жиноят бўлиб қолди.

Ўзларингга зарур бўлса ҳақиқий жиноятчиларни ҳам ишга олаверасизлар. Мисол учун, “Спорт” телеканалининг директори Каримов (шу вақт Зохид Каримов ўрнидан турди) ўтираверинг, туришингиз шарт эмас, бир замонлар ИИВнинг катта бир лавозимидан жинояти учун статья билан бўшатилган экан. Нима, унинг фамилияси учун директорлик бериб қўйганмисизлар? Бирон-бир ишни қойиллатган бўлса ҳам кўз юмса бўларди. Аммо буёғини ҳам қойиллатмаяпти. Ўзи, Ўзбекистонда бошқа шарҳловчи қуриб қолганми, директор ўзи бўғилиб шарҳ олиб борса. Ёки “Спорт” канали унинг шахсий томорқасими?

Абдусалам Абдусаматович, шу “Олтин қалам” масаласига аралашиб нима қилардингиз? Бош оғриқ сизга керакми? Аралашсангиз, дуруст аралашинг. Ахир “Дунё ўзбеклари”да бир ярим ой олдин айтиб турибди-ку, “Маданият ва маърифат” телеканали биринчи, “Спорт” телеканалига иккинчи ўрин ваъда қилинган”, деб. Сиз бўлсангиз, очилиб қолган сирни яна ҳам исботлаб ўтирибсиз. Ёки сиз ўзингизга шунчалик ишонасизми? Бу масалада муаммо келса, ўзингиз жавоб берасиз.

Бугун мен барчасини очиқ-ошкора айтаётганим учун барчангиздан узр сўрайман. Мени бу ерга кузатувчи ёки томошабин бўлиб ўтиришим учун жўнатишгани йўқ. Телевидениени оёққа турғизиш учун жўнатишди. Бу борада раҳбарият менга катта ишонч билдирган. Ана шу шарафли ишончни оқлашим керак. Шу кунгача тишимни-тишимга қўйиб чидаб келаётганимнинг боиси барчасини ипидан-игнасигача ўрганиб чиқдим.

Энди ишлаймиз. Яна олдинги тизимда кетсак, бошимиздан яна бир калтак синиши аниқ. Бу гапларни жон куйдириб гапиришим менинг нафақат раислик бурчим, ҳаттоки, бу улуғ даргоҳ мен учун бегона эмас. Барчангизга маълумки, отам ҳам умр бўйи шу даргоҳда ишлаб, бизларни ҳалол меҳнат билан вояга етказди. Ҳеч бўлмаса, ёшликда еган нон-тузнинг ҳурмати учун ҳам телевидениега жон куйдирсам арзийди.

Шундай экан, мен бугун қўрқмасдан яна қайтариб айтишим шартки, ижод ва ижодкорга қарши чиқиш юрт тараққиётига қарши борган ҳолда илдиз отиб кетган коррупцияга замин яратиб бериш дегани. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси эса – аскарлар хизмат қиладиган миллий армия эмас, ҳақиқий ижодкорлар ижод қиладиган, халқ дардини элга дастурхон қиладиган улуғ даргоҳ!

Шундан сўнг катта залда давомли қарсаклар бошланди. Қарсак бўлганда шундай бўлдики, ҳаттоки ижод аҳлининг кўзида севинч кўз ёшлари ҳам сизиб чиқа бошлади. Мункайиб қолган бу зал ҳам бундай дилдан чиққан қарсакларни 12 йилдан буён кўрмаган эди. Зал ҳам бироз қаддини кўтаргандай бўлди, назаримда…

Сўнгсўз ўрнида:

Бундай йиғилиш ҳеч қачон бўлмаган. Бўлмайди ҳам. Бу гаплар ижодкор эшитишни орзу қиладиган эзгу истаклар, холос. Худди шундай гаплар МТРК раисининг оғидан чиқишини ижодкор аҳли юракдан исташади. Аммо бундай довюраклик эртак ёки саргузашт фильмларда бўлиши мумкин. Агар шу мазмунда бадиий фильм ҳам ишланган тақдирда ҳам Бадиий кенгашдан ўтказилмайди. Балки шу гапларни МТРК раисининг ўзи ҳам айтишни истар. Аммо унинг учун отнинг калласидай юрак керак. Бунинг устига доимо ёнида турадиган Шодмонов “Рустам акамлага айтиб бераман”, деган эслатмани бот-бот қулоғига қуйиб турса.

Айтмоқчи бўлганим, бугунги кунда МТРКда раҳбариятнинг барчаси алмаштирилган тақдирда ҳам Шодмонов кетмас экан, телевидение шу алфозда яна 12 йил кетади. У телевидениенинг стратегик жойларига аскарларини ўрнатиб бўлган. Шу аскарларини охирги манзилигача етаклаб кетиши лозим. Олдиндан фаолият юритиб келадиган ва МТРКнинг барча оғриқли нуқталарини беш қўлдай биладиган Режим хизмати ва МТРК юристи ҳам унинг бошқарув ситемасидаги асосий вазифани бажарадиган ўнг ва чап қаноти ҳисобланади.

Шодмоновнинг “фаолияти”ни юрист М.Қалқонова айёрона усуллари билан қонунийлаштириб берса, Режим хизмати эса ижро этувчи вазифасини бажаради. Бу гуруҳ ўзларининг ўйинлари билан ҳар қандай кучли ва қаттиққўл раҳбар, яъни раисни ҳам ўйинчоқ қилиб ўзларининг йўриғига юргиза олиш қудратига эга. Шундай экан, телевидение ҳали-бери эркин ижод ва ижодкор даргоҳи бўла олмайди.

Телевидения ижодкорларининг ҳасратини оққа кўчирувчи:

Шокир Саъдуллаев,

“Дунё ўзбеклари” учун махсус,

Тошкент шаҳри, 20 июнь, 2017 йил…

2 шарҳ

  1. Олимжон
    06/22/2017 at 8:20 AM  (Edit)

    Тасанно. Бундай маколани езган инсонга. Хакикий холатни очиб беришибди. Хакикатдан шодмонов бор экан тв узгармайди.Янги рахбарларни хам уз измига солади булар.Айникса Шодмонов ва унинг командасини жавобини бериш керак. Биринчи уринда уша Фазлиддинни чиптасини кулига тутиш керак. Кетганда хам буларни ортидан тош отиш керак. Кайтиб келмасин.
    Шодмонов ишдан кетса куй суяман деганлар бор телерадиокомпанияда.
    Фаргоналик танишимдан туя олиб туя суяман.Куйни куйинг. Лекин Шодмонов ишга олганларни ахволига ачинаман.Чунки кулидан хеч нима келмаганлари юрибди хомийига ишониб, эртага нима булади деб.
    Шодмоновга худони айтгани бордир. Бир умр шу амалда колмас.
    Эшитишимча Республика комиссияси Тв ни органиетган экан.А.Ходжаев хам осонгина айбларидан кутилиб колмаслиги керак.Жавоб берсин.Булар тв га чикиб халкдан узр сурасинлар. Давлатни пулини талон тарож килганлар албатта жавоб беради бугун булмаса эртага.
    Качонки канал директорлари узлари хохлаган ходимларини ишга олмас эканлар, шодмоновчилар аралашаверадиган булса тв узгармайди.
    Туш курдим. Тушимда Шодмонов ишдан олинибди. Бу туш. Лекин мени тушим унгидан келади. Уша Мухайе, Фазлиддинлару ва бошка шодмоновчилар албатта …… Худо узи кулласин. Улуг айем кунида ният килдим. Сизчи сиз ният килдизми?

    REPLY
  2. Бахтиёр Шоҳназаров
    06/22/2017 at 5:41 AM  (Edit)

    Мақола хаёл меваси эканлигини ўрталарига борганда сезиб қолдим. Афсус, бошланиши яхши кетаётганди…

    REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. Муҳаммаджон Обидов “Наврўз” телекўрсатуви ва Дадахон Ёқубов ҳақида…
  2. Дадахон Ёқубов: Муҳаммаджон Обидов билан суҳбатга чорлабсиз, раҳмат!
  3. Дадахон Ёқубов: Раъно опа ҳалол ва покиза қалбли ўзбек қизи бўлиб тарихда қолади
  4. МТРКдаги реклама фонди – А.Ходжаевнинг шахсий хазинасими? – Ҳаким Намозов
  5. Ўзбек халқининг фидойи фарзандлари: Академик Иброҳим Мўминов…
  6. Муҳаммад (с.а.в) нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари
  7. Абдусаид Кўчимов: МЕН ШОИРМАН, ИСТАСАНГИЗ ШУ! (Янги китобнинг 2-қисми)
  8. Ватанга хиёнат эмасми… – Йўқ, аксинча – садоқат ва муҳаббат рамзи бу!!!
  9. Исмат Хушев: Ишсиз Карим Баҳриев – давлат мулозими бўлди…
  10. Қўқон шаҳар хокимига мурожаат (Бошқа ҳокимлар ҳам ўқисин)
  11. Турсуной Охунова ким эди? (Машҳур механизатор аёл ҳақида икки фикр)
  12. Бахтиёр ШОҲНАЗАРОВ: “Озодлик ороли”- Кубанинг ҳозирги аҳволи…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 шарҳ

  1. Олимжон says:
    06/24/2017 at 02:23-

    Тв ходимлари. Нега жимсизлар. Нима сизларда айтадиган гап йукми? Толиб Исроилов, Гули Икромова,Соат Шарипов, Имомхужаевлар сулоласи вакиллари ва канча яхши журналистлар тв дан хайдалди.А.Хаджаевни ва унинг ходимларини айби билан. Яхшиямки хакикий тв мутахассиси Б.Алихонов келди. Суз сизга тв журналистлари…

    Reply
  2. Йигитали Макс Икс says:
    06/23/2017 at 17:53-

    Туш курилган хакикат..

    Reply
  3. Shahnoza Alimdjanovna Nabidjanova says:
    06/23/2017 at 17:53-

    Это очень трогательно!
    Неужели Новый раис сломал всех в открытую Хвала ему ТАРБИЯ БЕРГАН ОТАСИГА МИНГ РАХМАТ.
    Боларкану очик ойдин! кадр етишмаяпти?
    Энг олий тоифали кадрлар режиссер мухаррир журналистлар ишдан четланилгандан кегин албатта етишмайди савия йук корсатувларда.32 миллион халк бошка нодавлат ва Россия каналарни кормокда.Имло хатоси бн езса хам гоя фикри бор Энг олди проектларни муаллифлари босим махалийчилик азиятидан кетган уз хохши бн сабаби ижодкорга эркинлик етишмагани боис.
    Янги раисдан канча ижодкорлар умидвор ишга чакириб колармикин деб…
    Тассанно МТРК раисига

    Reply
  4. Юлдуз Орипова says:
    06/23/2017 at 17:52-

    Худо хохласа узгаришлар булади….

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88931 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 42666 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 41332 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 37386 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 36282 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 36172 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35999 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35974 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35876 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35872 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 35658 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 35634 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 35612 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 35603 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 35563 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 35523 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 35521 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 35441 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 35392 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 35363 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 35317 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 35247 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 35235 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 35161 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 35151 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 35117 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 35097 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 35090 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 35014 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34992 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34956 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34955 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34941 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34940 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34909 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34893 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34887 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34869 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34863 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34798 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34779 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34756 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34732 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34710 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 34683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 34650 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 34610 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 34592 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 34572 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 34538 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 34534 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 34532 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 34532 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 34499 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 34463 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 34443 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 34443 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 34425 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 34421 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 34408 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 34391 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 34349 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 34342 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 34328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 34326 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 34320 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 34272 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 34268 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 34241 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 34210 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 34118 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 34075 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 34072 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 34048 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 34012 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 34005 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33996 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33972 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33952 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33915 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33908 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33898 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33896 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33847 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33834 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33807 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33803 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33798 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33796 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33782 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33774 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33766 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33757 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33733 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33722 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 33711 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 33709 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 33695 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 33690 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 33688 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33687 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 33679 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 33675 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 33674 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 33668 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 33661 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 33656 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 33641 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 33623 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 33617 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 33607 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 33601 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 33596 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 33587 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 33578 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 33560 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 33546 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 33521 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 33499 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 33497 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 33490 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 33461 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 33458 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 33456 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 33442 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 33420 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 33411 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 33389 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 33387 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 33380 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 33350 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 33349 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 33329 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 33315 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 33295 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 33283 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 33265 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 33253 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 33247 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 33241 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 33231 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 33221 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 33215 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 33201 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 33192 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 33186 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 33175 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 33162 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 33162 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 33161 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 33159 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 33158 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 33156 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 33147 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 33143 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 33128 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 33123 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 33121 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 33113 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 33088 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 33087 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 33083 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 33078 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 33076 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 33068 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 33046 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 33030 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 33015 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 33005 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32999 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32989 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32988 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32988 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32986 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32983 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32981 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32981 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32974 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32971 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32966 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32963 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32954 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32943 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32942 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32938 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32933 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32928 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32919 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32916 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32912 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32909 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32908 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32906 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32904 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32899 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32887 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32885 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32883 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32878 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32878 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32877 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32870 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32867 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32865 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32862 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32862 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32861 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32857 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32850 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32840 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32828 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32824 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32823 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32819 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32817 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32812 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32810 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32803 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32803 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32801 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32799 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32784 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32781 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32779 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32777 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32767 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32760 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32751 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32751 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32746 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32724 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган