СНБ раиси Рустам Иноятовга ЎзТВнинг жабрдийда ижодкорлари номидан мактуб
Рустам Иноятовга Ўзбекистон телевидениясининг жабирдийда ижодкорларидан мактуб
Ушбу номанинг қоғоздаги асл нусхаси
Ўзбекистон Миллий телердиокомпаниясининг
12 нафар ходимлари томонидан имзоланган
ва улар «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририда сақланмоқда
Ҳурматли Рустам Расулович!
оёқлар остида қолиб, хору сарсон бўлаётган биз бечора ижодкорларнинг дарду-изтиробларига бир бор қулоқ тутиб кўринг. Сиз ҳақингизда кўп жойларда, хусусан, «Дунё ўзбеклари»да турли хил гап-сўзлар айтилмоқда.
Биз эса бу гапларнинг қанчалиқ тўғри ёки нотўғрилигини билмаймиз. Аммо сизнинг қўл остингиздагилар сиз ҳақингиздаги миш-мишларнинг тўғри эканлигини исботлашмоқда.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини МХХ идорасининг бир бўлимига айлантирган, ходимларни эса бир-бирига “қулоқ” қилиб қўйган ходимингиз Абдусалом Шодмоновнинг МХХ номидан бажараётган шахсий ишлари ҳақида озгина тўхталмоқчимиз. Гарчи бу биз учун жуда хатарли бўлсада шу ҳақиқатларни сизга етказишга мажбур бўлдик.
Бугун юртимизда сиёсат ўзгариб ҳар бир соҳада ислоҳотлар бошланганидан хабарингиз бор, албатта. Шулар қатори ижодкорларга ҳам янги ҳаёт насимлари насиб этмоқда.
Муҳтарам Халқбошимиз (Бу атамани матбуотга илк бор Исмат Хушев олиб кирди) Шавкат Миромонович журналистлардан уйғонишни, халқнинг дардларини кўтариб чиқишни талаб қилмоқда.
Бу эса ўз ўрнида жуда ҳақли ва биз учун Шарафли талаб. Бу борада телевиденияда бир қанча раҳбарларни алмаштирди. Аммо телевидениянинг қимирлаши жуда қийин бўлмоқда. Мудроқ ижодкорларни уйғотиш учун ўнлаб раҳбарларни алмаштирганда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди.
Сизнинг вакилингиз бўлмиш А.Шодмонов ўзининг эътиқодига содиқ қолар экан, ижодкор халқи атрофига қайрилиб қарашга ҳам қўрқади. Ишга олиш ва ишдан бўшатиш, лавозимларни ўзгартириш ҳаттоки, мукофотларга тавсия қилиш каби барча ваколатларни ўз қўлига олиб телевиденияни ўз креслосининг тагига бостириб ўтирибди. Тепадан раҳбарлар талаб қилишни бошлашган. Аммо ижодкорлар эса А.Шодмоновнинг оғзига қараб туришибди. Унинг рухсат беришини кутишмоқда. Шодмонов эса ҳамон ўз эски қарашларига содиқ қолмоқда.
Янги раисимиз Х.Мирзохидов ҳам ижод ва ижодкор олдида тўсиқ бўлиб турган муаммоларни йўқотиш каби улкан режалар билан шахдам кириб келди. Киришга кириб келди-ю аммо, қаршисида Шодмонов пайдо бўлиши билан “чучварани хом санаганини” англаб етди. Албатта, юқори ваколатли ташкилотнинг вакили билан ҳисоблашмасдан ўзга чора ҳам йўқ. Акс ҳолда… “Вакил” эса ўзининг раҳбарчасидан топшириқ кутмоқда. Раҳбарча эса Р.Иноятовдан. Сиз эса янги топшириқни беришни унутдингиз, чоғи…
Шодмоновнинг яқинда бизга оғзаки берган топшириғи ушбу номани ёзишга мажбур қилди. Биз Шодмоновнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатларига бардош билан чидаб келдик. Аммо бизга берган қуйидаги оғзаки топшириғи ҳаммасидан ошиб тушди: “Ходимлардан кимки, ишдан ҳайдалганлар билан алоқа қилса, тўй-маракасига борса ёки чақирса, телефонда гаплашса ҳам менинг қора рўйхатимга тушади. Ва у мендан яхшилик кутмасин.” — деган қўрқинчли топшириғи ҳамани шок холатига тушириб қўйди.
Иш ва ҳамкасб деган тушунчалар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Кимнингдир устози, кимнингдир шогирди, кимнингдир дўсти ишдан ҳайдалган. Айниқса Шодмонов келгандан кейин жуда кўпчилик ишдан бўшаб кетди. Ҳисоб-китобларга кўра Шодмонов келгандан кейин ишдан бўшаганлар сони 6 баробарга ошган экан. Майли, бизни лавозимиздан туширсин, ишдан бўшатсин. Майли, “Ватан хоини” тамғасини боссин. Бу – унинг айни дамдаги вақтинчалик ҳуқуқи.
Беш минг нафар ходимга хоҳлаган лавозимни беради, хоҳламаса тортиб олади. Хоҳласа телевидениядан бадарға қилади. Аммо одамлардан инсонийлик туйғуларини ҳам тортиб олишга унга ким ҳуқуқ берди? Ёки бу қайси қонунда ёзилган?
Рустам Расулович, биз эса шахсан сизнинг бундай ҳуқуқ берганингизга ишонмаймиз. Тўғри, МХХ ходимлари ишдан бўшаган ҳамкасблари билан шу кундан бошлаб алоқани узади. Бу – МХХнинг ёзилмаган қонунларидан бири бўлиши мумкин. Лекин, ҳамма нарсадан жудо бўлган ижодкорлардан инсонийликни ҳам тортиб олиш бу –ижодкор ҳалқини манқуртга айлантириш эмасми?
Бир замонлар довюраклиги ва хақгўйлиги боис ишдан бўшаб кетган ҳамкасбларимизни кўрсак уяламиз. Улар “ҳали ҳам “қулоқ” бўлиб юрибсанларми” деган гапларни нақд юзимизга айтган кунлар ҳам бўлди. Телевиденияда қанча кўп “қулоқ”лик қилсанг шунча кўп яшайсан. Бу ҳақ гап.
Етар энди. Биз ижодкорлар бир-биримизнинг ортимизни ковлаш ва қоғозбозлик қилиш ҳамда Шодмоновга ҳисобот беришни бас қилиб ўз вазифамиз билан шуғулланайлик. Катта йўлга чиқиб олган юртимизнинг тараққиёти йўлида озгина бўлса ҳам меҳнат қилиб ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Муҳтарам Президентимиз биздан талаб қилаяпти. Бу беҳуда эмас. Бизга ишонган-ки, талаб қилаяпти. Бу не ажиб бир бахтки, биз ижодкорларни ҳам тилга олди. Акс ҳолда яна чорак аср унутилиб бир бурчакда қолиб кетишимиз мумкин эди.
Шодмонов ҳақидаги гаплар қуруқ гаплар деб ўйлашингиз мумкин. Фактларга таянадиган бўлсак, у келиши билан МХХдан ва ИИВдан ишдан ҳайдалаганларни ишга олиб келиб юқори лавозимларни берди. Мисол учун, “Спорт” телеканалининг директори Зохид Каримов бир замонлар ИИВ Матбуот хизматининг бошлиғи лавозимидан жиноят кодесининг 69-моддаси билан ишдан бўшатилган. Бугун эса стратегик ва ўта муҳим жойда директор бўлиб ўтирибди. Ёки Ўзбекистондаги қонунларнинг Шодмоновга алоқаси йўқми?
У келиши билан “олди-берди”да устаси-фаранг бўлиб кетган “машҳурлар”га раҳнамолик қилиб барчасига лавозим берди. Бу эса бугунги кунда ўз “самарасини” бермоқда. Телевидениянинг қайси бурчагида ишкал бўлса, ишкалнинг бошида Шодмоновнинг “мурид”лари турган бўлиб чиқади. Телевидения ходимлари эса тушунолмай хайрон. Шодмонов ўзгага жуда ишонувчан ёки ўзига жуда ишонган раҳбар. Не бўлганда ҳам иккисидан бири.
Ўтган йили телевидения ҳақида эълон қилинган танқидий мақолада “Олтин қалам” миллий мукофотининг тақдири МХХ кураторларининг қўлида эканлиги айтиб ўтилган эди. Ҳақиқатдан худди шундай. Ушбу мукофот эълон қилинишига ҳали бир неча ой бор бўлса-да, ғолиблар ҳозирдан аниқ.
Телевидения бўйича 1-ўрин “Маданият ва маърифат” телеканалига, 2-ўрин эса “Спорт” телеканалига ваъда қилиб қўйилган. Бу мукофот телеканалларнинг савиясига қараб эмас, уларнинг МХХ кураторига яқинлигига қараб баҳоланади. Ушбу икки телеканалга Шодмонов бу йил “Олтин қалам” олиб беришни олдиндан ваъда қилиб қўйган. Фақат директорлар ёзилмаган қоидага биноан қўшиб бериладиган пул мукофотларидан воз кечишлари лозим.
Яқинда “Дунё ўзбеклари” сайтида МТРКга ишга кириш ва лавозим “ставкалари” туширилган махфий ҳужжат ошкор этилди. Унда Шодмонов томонидан белгиланган “ставкалар”ни биз ҳам кўп бора эшитганмиз. Ҳаттоки, шу ставкалар асосида лавозимга кўтарилганларимиз ҳам бор. Аммо пора бериш ҳам жиноят эканлиги боис ушбу ходимлар номини ошкор эта олмаймиз.
Рустам Расулович, А.Шодмоновни ишдан олинг деб айтиш ниятимиз ҳам йўқ. Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ. Сиздан биргина илтимосимиз, калласига келаётган ҳар бир ишни “юқорининг топшириғи” дея МХХ номидан бажараётган ходимингизга айтинг, сиёсатини бироз ўзгартирсин.
Айтинг, ижодкорга ижод қилиши учун озгина эркинлик берсин. Акс ҳолда бу ижодкор халқи вақти келиб сиз ҳақингизда ҳам “ижод” қилиши мумкин. Умуман олганда, давр талаби ўлароқ барча соҳа учун режим зарур бўлиши мумкин. Аммо ижодкор учун режим шартмикан. Режим асосида ижод қилишни ҳам, ижод қилаётганларни ҳам тасаввурга сиғдира олмай турибмиз.
Ушбу номанинг асл нусхасини ҳозирча 12 нафар ходим имзолаган. Бу рақам кейинчалик янада кўпайиши мумкин. Вақти келиб, А.Шодмоновнинг қўлидан ҳокимият кетганда арзномани тасдиқлайдиганлар балки юзлаб ҳаттоки, минглаб нафарни ташкил этиши аниқ. Ҳар эҳтимолга қарши имзо чекканлар номи ҳозирча сир сақланади.
Унинг ўрнида журналистларнинг бир шеърини келтириб ўтамиз.
Ҳа, зулм бор, ҳақсизлик бор. Бу барчага аёндир.
Аммо зинҳор-зинҳор айтиб бўлмас замондир.
Ҳамма билар инсон–эркин, яшаши шарт пойидор.
Биз ҳам айтсак бўлар лекин, уйда бола-чақа бор…
ЎзТВ даги 12 ижодкор ҳасратларини оққа кўчирувчи
Шокир Саъдуллаев,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
«Дунё ўзбеклари»дан:
Агар ёдингизда бўлса, биз бу мақолани «Олтин қалам» эгалари ҳали эълон қилинмай туриб, бир ярим ой муқаддам чоп этган эдик. Унда жумладан, шундай сатрлар бор:
«Ушбу мукофот эълон қилинишига ҳали бир ярим ой бўлса-да, ғолиблар ҳозирдан аниқ. Телевидения бўйича биринчи ўрин «Маданият ва Маърифат» телеканалига, иккинчи ўрин эса «Спорт» телеканалига ваъда қилиб қўйилган. Бу мукофот телеканаллар савиясига қараб эмас, уларнинг МХХ кураторига яқинлигига қараб баҳоланади. Ушбу икки телеканалга Шодмонов бу йил «Олтин қалам» олиб беришни олдиндан ваъда қилиб қўйган Фақат директорлар ёзилмаган қоидага биноан қўшиб бериладиган пул мукофотларидан воз кечишлари лозим.»
Шу факт ҳам, айнан биз айтгандай, 3 май куни ўз тасдиғини топди. Ғолиблик — «Дунё ўзбеклари» бундан бир ярим ой олдин башорат қилганидек — «Маъданият ва маърифат» телеканалига берилди. Иккинчи ўринни «Спорт» телеканалига ваъда қилишган эди. Аммо бу гап-сўзлар «Дунё ўзбеклари» орқали олдиндан ошкор бўлиб қолганлиги боис чалғитиш мақсадида бекор қилинди.
«Дунё ўзбеклари» аниқ факт ва далилларга асосланиб ёзган ушбу мақоладаги бошқа воқеа ва ҳодисалар ҳам вақти келиб ўз исботини топишига бизда заррача ҳам шубҳа йўқ…
3 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ1 Comment
-
Ҳурматли дўстлар!
Мана бугун 2017 йилнинг 22 июн куни.
Мустақил Ўзбекистон давлатининг МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ идорасини узоқ йиллар бошқариб келаётган Рустам Расулович Иноятов акамизнинг хам туғилган куни.
Ушбу сана кимлар томонидан қандай эсланади биз билмаймиз.
Мен Рустам Иноятов акамиз номига охирги мурожаатимни ёзиб,жавобини ола олмаганимга хам икки йилдан ошди.
Худди шунингдек мархум Каримов ва Бўритош Мустафоев номига хам охирги мурожаат деб ёзганимдан кейин жавоб бўлмагач қайта мурожаат қилмаган эдим.
Улар ўз хизмат ваколатларини суъистемол қилиб ўтиб кетишди.
Рустам Расуловичга хам қайта мурожаат қилмадим.
Фронт чизиғининг у томонидаги кишига мурожаат қилса натижа бўлиши мумкин,урушни тўхтатиш хам мумкин,тинчликни тиклаш мумкин.
Ичкаридаги кишига мурожаат қилиш айрим холларда бефойда ва самарсиз бўлиб қолиши ачинарлик ва аянчликдир.
Бугун Рустам Расуловичнинг мархаматидан фойдаланган ва фойдаланиб келаётган ким қанча инсонлар эрта тонгдан у кишини табриклашга ошиқишиб ётишгандир.
Бахтимизга омон бўлинг,сиз борсиз биз бормиз,яна узоқ йиллар бирга ишлайлик дейишиб ўзларинининг кўнгилларини хотири жам қилишга харакатлар тинмаётгандир.
Ушбу табрикларнинг қанчаси чин дилдан эканлиги ёлғиз Яратган эгамизга ва ўша гапираётган кишиларгагина аён.
Кўплар буни ҳаёт дейдилар!!!
Куни кеча Ислом Каримовга чексиз садоқатини изҳор қилганлар,бугун янги этакнинг дуосида.
Битта Шавкат Миромонович мамлакат рахбари сифатида мардларча Ислом Каримовнинг обрўларини сақлаб турибдилар.
Бунинг ўзига хос минглаб сабаблари бор.
шулардан энг асосийси жаҳон ҳамжамияти нигоҳидир!
Мен Ислом Каримов шахсига қанчалик салбий қарамайин Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ушбу харакатларини ва садоқатини қўллаб қувватлайман.
АҚШ ўзининг 300 йилдан ортиқ тарихида ўтган 40дан зиёд ПРЕЗИДЕНТларининг биронтасини камситмайди ёки ерга ургани эмас.
Ўтганларнинг ҳаёти бизга дарс бўлиб қолиши керак.
Фурсатдан фойдаланиб мен ҳам Рустам Расуловични туғилган кунлари билан муборакбод этаман.
Узоқ умр ва соғлик саломатлик тилайман.
Сиз ўйламанг ушбу табрик орқали бирон бир нарсага умид қилаяпди деб.
Мен бир оддий фуқоро сифатида юртимизнинг Хавфсизлик хизматининг рахбари туғилган куни бўлгани учун табриклаяпман.
Юртимизда албатта катта ўзгаришлар давом этаверади.
Вақти келиб Лангар ҳам тикланади.
Ўғри муттаҳамлар ҳам жазосини топади.
Алқисса муз жойидан кўчди.
Лангарнинг қайта тикланганига гувоҳ бўлишингизга ҳам тилакдошман.
Бошингиз тошдан бўлсин!
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Телевидение тугрисида тугри ва хакконий сузлар езилгани бу хакикат. Бу Шодмонов деганлари шифокор деб эшитувдим. ТВга тушунмаса ваколати бор учун аралашадида. Хамма канал юридик макомга юга булсада биронтаси Шодмоновни рухсатисиз ишга олаолмайди. Бу Шодмонов деганларига хам навбат келар.Режимни вазифаси Твга давлатга Карши булган кучларга карши курашиш эмасми? Очик хат йуллаган ижодкорлар – “Шодмоновнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатларига бардош билан чидаб келдик. Аммо бизга берган қуйидаги оғзаки топшириғи ҳаммасидан ошиб тушди: “Ходимлардан кимки, ишдан ҳайдалганлар билан алоқа қилса, тўй-маракасига борса ёки чақирса, телефонда гаплашса ҳам менинг қора рўйхатимга тушади. Ва у мендан яхшилик кутмасин.” – деган қўрқинчли топшириғи ҳамани шок холатига тушириб қўйди.
Иш ва ҳамкасб деган тушунчалар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Кимнингдир устози, кимнингдир шогирди, кимнингдир дўсти ишдан ҳайдалган. Айниқса Шодмонов келгандан кейин жуда кўпчилик ишдан бўшаб кетди. Ҳисоб-китобларга кўра Шодмонов келгандан кейин ишдан бўшаганлар сони 6 баробарга ошган экан. Майли, бизни лавозимиздан туширсин, ишдан бўшатсин. Майли, “Ватан хоини” тамғасини боссин. Бу – унинг айни дамдаги вақтинчалик ҳуқуқи.
Беш минг нафар ходимга хоҳлаган лавозимни беради, хоҳламаса тортиб олади. Хоҳласа телевидениядан бадарға қилади. Аммо одамлардан инсонийлик туйғуларини ҳам тортиб олишга унга ким ҳуқуқ берди? ” _ Деб юракларидан езганларини укиб каттик та ьсирландим.
Шодмоновни дангиллама уйларию, машина олганларию бошка маьлумотларини халк укиб эшитиб бормокда. Албатта, конце химоячилари хам арконни узун ташлаб куйган булса ажабмас. “Дуне узбеклари” да барса уз фикрларини езаетганидан хурсандман.
Ўзбекистон ТВси тарихида фақат битта одам МХХ келганларга очиқданочиқ фикрини айтган. Кўп йиллар аввал “Ёшлар” телеканали раҳбари бўлган шоир акамиз Хуршид Даврон ўша пайтдаги раиснинг режим бўйича ўринбосари Сайдулла Мирзаевга қарата ҳар ҳафта бўладиган 200 кишилик мажлисда “Сенга ўхшаганларни психбольницада даволаш керак!” деганини ҳалигача гапириб юрамиз. Хуршид ака ҳамма раисларга типпа тик туриб гапирарди. Мен у кишидан нега ишдан кетдингиз деб сўраганимда Мен қўғирчоқ бўлишни истамайман деганини ҳам ўз қулоғим билан эшитганман.
Uz TV uzgarsa butun Uzbekiston uzgaradi aks xolda eskicha qolib ketovradi. Nafsi buzuq, ochkuz odamni hech qachon tuzatib bo’lmaydi. Bundaylarni tuzatish amrimaxol ularni qattiq adolatli jazolash kerak.