Исмат Хушевга: Шароф акамиз ният қилган байрам кўчаларимизда бошланди!!!
Ассалому алайкум Ҳурматли Ватандошлар,миллатдошлар ва дўстлар!
Ҳалқимизнинг ва давримизнинг асл Ватанпарвар ва Ҳалқпарвар фарзанди Шароф ака Убайдуллаевнинг ушбу тарихий ва ҳаққоний, фалсафий ва башоратона ёзилган ажойиб мақоласига ҳам мана бир йил бўлибди.
Шу ўтган бир йилда яратган эгамнинг инояти билан жуда улкан ўзгаришлар бўлди. Шароф акамиз билдирган кўплаб ижобий фикрларга яна ўнлаб сифатлар қўшилди.
Ўзбекистон давлати мустақил бўлганидан буён бирон бир журналист ёза олмаган кўплаб ҳақиқатларни, айни инкор этиб бўлмас ҳақиқатларни айнан Исмат акамизнинг ўткир қалами орқали битилгач ўқидик, кўплар мутлоқ тилдан қолди, олдин тилдан қолганлар тилга кириб бошлади.
Шароф ака Убайдуллаев ўзининг билими ва салоҳиёти билан Исмат Хушев акамизнинг иқтидорига, талантига, инсонгарчилигига, мардлигига тан берибдими бўлди. Қолган бир нарсалар деб салбий фикр билдирувчиларнинг барчасининг фикрлари бир пул!!!
Улуғларимиздан ўтиб табрик хати ва мақола ёзишга бироз шошмасдан турибман.
Аммо кўплаб дўстларнинг мақола ва табрикларини, шархлари ва тилакларини мазза қилиб ўқиб турибман.
Шароф акамиз ният қилган байрам кўчаларимизда бошланди!!!
Исмат акамизни юртимизда кутиб турганлар қанча кўп бўлишса, чет эллардаги юртдошларимиз ҳам дуода бўлиб турибдилар.
Адолат байроғининг янада баланд ва эгилмасдан хилпираб туриши учун Исмат ака каби инсонлар юртимиз ва ҳалқимиз бахти учун ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир!
Муҳтарам Президентимиз ҳар нутқида ҳалқимизни ишонтирайлик, бирлашайлик, юртни обод қилайлик биргаликда, бу ишларда менга ёрдам берингиз деб қайта қайта такрорламоқдалар.
Қўшиб ёзиш ёки бўрттириб айтиш йўғу, аммо Исмат ака бугунги кундаги бир иккита вазирлик ёки давлатнинг бир неча юзлаб нашрларидан кўра кучлироқ таъсирга эгадирлар.
Мен бироз авайлаб ёздим. Аслида эса бир неча юз баробар гигант ижобий ва ижодий, инсоний ва мардона, ҳаққоний ва ғайриоддий қудратга эгалар.
Бизларнинг жуда кўпчилигимиз узоқ ва даҳшатлик кечувни “Дунё Ўзбеклари” ва Исмат ака бор учун кечиб ўта олдик.
Миллионларимизнинг бахтига шундай инсонни дунёга келтириб тарбия берган ота онасига минг таъзим!!!
Мамаёқуб Ҳамроев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Dunyouzbeklari.Com сайтининг Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.







Узр Исмат ака демокчийдим
Шароф ака качон келас